Muslim.uz
102K subscribers
19.4K photos
5.54K videos
114 files
17.5K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#Бир_савол_сўрасам: 40 ЙИЛЛИК ҚАЗО НАМОЗЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН?

Ёшим 60 га яқинлашяпти. Намоз ўқий бошлаганимга 20 йиллар бўлди. Мен аввал ўқимаган намозларим қазосини қандай ўқишим керак? Ҳозирги намозларга қўшиб ўқийманми ёки фақат фарзини ўқисам етадими?

❗️ Намознинг фақат фарзлари ва Витр вожиб намози қазо қилинади. Суннат намозлар қазо қилинмайди. Қазо ўқимоқчи бўлган инсон ҳар бир кундалик фарз намозидан олдин ўша намознинг қазосидан ҳам ўқиб борса, ҳар куни бир кунлик қазо бажарган бўлади. Ёки куннинг ё кечанинг маълум бир вақтини ажратиб олиб, бир йўла тартиб билан: Бомдод, Пешин, Аср, Шом, сўнгра Хуфтон ва Витрни қазо қилса ҳам бўлади. Бунда агар иккитадан қазо намоз ўқиса, икки кунлик қазо намози соқит бўлади. Мана шу зайлда, ойлар, йиллар давомида бир неча йиллик қолдирилган намозларни қазо қилиш мумкин.

Сизга ўхшаб ўн йил, ундан ортиқ ёки кам муддатдаги кўплаб намозларни тарк қилган кишилар ушбу тартибга амал қилишлари керак.

Ҳар намознинг вақтида бир-иккита қазони ўқиб борсангиз ҳам бўлади. Бунда ўзингизга осон бўлиши учун, ҳар намозда уни “охирги ёки биринчи қолдирилган намоз” деб қасд қиласиз. Масалан, “биринчи қолдирган Бомдодим” ёки “охирги қолдирган Бомдодим”, деб ният қиласиз. Аср ва Шом намозлари орасида қазо намоз ўқиш жоиз.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#ҚАЗО #НАМОЗ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ўзбекистон халқаро Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида ўз мукофотини жорий қилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24488

🔸Зеницада йирик ислом марказининг қурилиши давом эттирилади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24491

🔸Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар халқаро жамоатчилик эътирофида
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24486

🔸Содиқ Бадак: Ўзбекистон зиёрат туризми соҳасида юксак салоҳиятга эга
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24483

🔸Лондонда мусулмонлар 35 мингта тушликларни тарқатишди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24467

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума муборак кунми ёки қиёмат бўладиган ваҳимали кунми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда сураларни қисқартириб ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
«ОММАВИЙ МАДАНИЯТ» КЎЛАНКАСИ ЁХУД ҚИЗИНГИЗ ШАРМ-ҲАЁДАН УЗОҚЛАШСА…

Ўғлингиз кўзингизга тик қараб, ўз билганидан қолмаса… Неварангиз Амир Темуру Жалолиддинлар жасоратига, Бухорий ва Мотуридийлар заковатига эмас, аллақандай жангари ковбойлар ҳаётига ҳавас қилса… Кўзини экрандан узмайдиган қизчангиз Эсмералда бўлиш орзусида ёнса… Аслида шу эмасми биз хавфсираётган хуружнинг ҳаётимизга кириб келаётгани, маънавиятимизга таҳдид солаётгани…

Улкан “Титаник” кемасининг Атлантика уммонига ғарқ бўлиши ўтган асрнинг энг даҳшатли фожиаси сифатида тарихга муҳрланган эди. Янги асрга келиб, Тинч уммони соҳилларидан ҳам худди шундай бир мунгли ингроқ эшитилмоқда. Бу ингроқ назаримизда, XX аср фожиасидан кўра даҳшатлироқ, кўламлироқдир.

У мисли довул сингари масофаларни писанд этмай кириб келяпти. Оҳанрабодек авлодларни ўз домига тортмоқда. Буюк маданиятларни, тамаддунларни эврилиш нуқтасига олиб чиқмоқда. Бу янги, шайтоний “демократия” ниқобидаги “оммавий маданият” кўланкасидир.

Ғарбдан келаётган бу “маданият” қартайиб қолган миллат оҳидан, авлодлар орасидаги ришталарнинг узилаётганидан, ўзлигидан мосуво бўлиб, ахлоқсизлик ботқоғига қоришиб бораётган жамият фиғонидан дарак бермоқда. Эгоцентризм ғояларини тарқатиш, ахлоқий бузуқликни, зўравонликни тарғиб этиш, бир жинслилар никоҳи, порногрофиянинг очиқ-ошкора намойиши каби иллатларга ружу қўйиш Ғарб мамлакатларида оила деган муқаддас қўрғонни вайрон этиб, қадрият ва анъаналар тизгинини буткул издан чиқармоқда. Бу жараён Оврупада танасидаги битмас ярага айланди. Гапнинг индаллосини айтганда, бир вақтлар ҳар нарсанинг чегараси борлигини билган жамият бугун соғлом муҳитнинг издан чиқишига сабаб бўлаётган омилларнинг ҳаддан зиёд кўплигидан карахт аҳволда...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Дунё асли зулматдир! Магар уламолар мажлисигина мустасно.

Ҳасан Басрий

Нишонга урилган гаплар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ҚАНДАЙ АМАЛЛАРГА ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН?

Бу дунёда баъзи қилган амалларимиз учун жаннат хушхабари берилар экан. Бу қайси амаллар? Далил бўлувчи ҳадисларни айтсангиз?

❗️ Аслида жаннат хушхабари берилган амаллар кўп. Сизга улардан айримларини мисол тариқасида тақдим этамиз.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимда ким мусулмонлар орасидаги етимни ўз таоми ва ичимлигига (яъни ўз қарамоғига) олса, мабодо кечирилмайдиган гуноҳ (яъни ширк) қилмас экан, Аллоҳ уни жаннатга, албатта, киритади", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бир банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг фарзанди руҳини олдиларингми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. “Қалбининг мевасини қабз қилдиларингми?” дейди. Сўнг “Ҳа”, деб жавоб беришади яна. “Бандам нима деди?” деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сенга ҳамд ва истиржоъ (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар”, дейди ”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#ЖАННАТ #БАШОРАТ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Фарзандлар тарбияси ва уларнинг ахлоқ-одобига ота-она масъул ва жавобгар. Агар фарзанд тарбиясини фақатгина ўқув даргоҳи ва ҳукуматга ташлаб қўйса, ота-она ҳар икки дунёда ҳам жавобгар ва гуноҳкор бўлади...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/24492

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Баййина сураси 1-5 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўраган эдингиз: Дорул Исломдан ҳижрат қилинадими?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Психолог айтишича инсон Аллоҳнинг заррасидан яралган экан. Аслида лойдан эмасми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касаллиги туфайли жинсий аъзоларга дам солса бўладими ва тартиби қандай?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 6 январь куни, соат 🕑 14:00 да
(Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 20-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 97-сураси бўлган "ҚАДР" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCbuH4AzL2VnxFau5tjmDQWQ

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ФАРЗАНДЛАРИМНИ ҚОРНИ БИЛАН ЁТИШИДАН ҚАНДАЙ ҚАЙТАРСАМ БЎЛАДИ?

Бир ёшли ва уч ёшли фарзандларим бор. Улар асосан қорни билан ухлашади. Уйғоқ пайтларида ҳам қорни билан ётишади. Бу мумкин эмаслигини ўқиганман. Албатта, болаларни тўғри ётқизишга ҳаракат қиламан, лекин барибир шундай ётишяпти. Нима қилсам бўлади?

❗️ Динимиз қорин билан ётишдан қайтаришини фарзандларингизга аста-секин ўргатиб боринг. Тихфатул Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда чалқанча ҳолатда ухлаб ётганимни кўриб қолдилар. Оёқлари билан туртиб: “Бу уйқу нимаси?! Буни Аллоҳ ёмон кўради”, дедилар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Қолаверса, бундай ётиш инсон саломатлиги учун ҳам зарар бўлиб, буни дунё мутахассислари илмий исботладилар. Юзтубан ухлашда инсон кўкрак қафаси тўлиқ нафас ололмайди. Бўйин мушаклари мускулга айланиши оқибатида қон томирлари шикастланади. Бел қисмининг эгилиши ички органларга кучли босим ўтказади.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#ФАРЗАНД #ҚОРН #ЁТИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Йил танлови – 2020”: Юртимиздаги энг обод масжид ва энг яхши йил имомига овоз беринг!

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2020 йилнинг “Энг обод масжид”и ва ҳар томонлама фаол ва намунали фаолият кўрсатган “Йил имоми”ни аниқлаш бўйича интернет фойдаланувчилари ўртасида сўров ўтказмоқда.

Ушбу танлов шу йил 10 январга қадар давом этади. Шундан сўнг натижалар эълон қилиниб, ғолиблар тақдирланади.

Йилнинг “Энг обод масжид”и ва энг яхши ишлаган “Йил имоми”ни аниқлашда фаол иштирок этинг ва буни яқинларингизга ҳам улашинг.

🔸Сўровнома ботига ўтиш учун ушбу ҳаволага киринг:
@tanlov_muslimuz_bot

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ислом динида болаларни ҳали болалигиданоқ гўзал ахлоқ ва одобга ўргатиб бориш тавсия этилади.

манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
20-МАШҒУЛОТ: "ҚАДР" СУРАСИ

Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube: https://youtu.be/Lzo47KOiwcU

Facebook:
https://fb.watch/2RejdQtYiE/

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Катта йўл ёқасидаги жоме масжиднинг янги биносида илк жума намози ўқилди
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан юртимизнинг чекка ҳудудларидаги масжидларни таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Ушбу хайрли ишларда саховатпеша ҳамюртларимиз имконият доирасида ҳомийлик қилмоқда. Ушбу кўмаклар билан масжидлар барпо этилиб, намозхонлар учун кенг шароитлар муҳайё қилинмоқда. Мана шундай янгидан қад ростлаган жомелардан бири Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Чим” масжидидир...
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24535

🔸“Йил танлови – 2020”: Юртимиздаги энг обод масжид ва энг яхши йил имомига овоз беринг!
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24533

🔸Ўзбекистонда ислом банкинги ривожланмоқда
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24526

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳожатхона қуриб, фойда олиш мумкинми?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/24536

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС
#ҳадис

74-CАВОЛ:
Ассалому алайкум устозлар. Ҳозирда ижтимоий тармоқларда мана бундай ёзувлар келмоқда: “Рамазон ойи 2019 йил 5 майдан – 3 июнгача экан. Пайғамбаримиз с.а.в. “Бир инсон бошқа бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” дeган ҳадислари бор”. Шу ҳадис ишончлими? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. “Бир инсон бошқа бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” мазмунида ҳадис йўқ! Балки, бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга тўқилган уйдирмалардан биридир. Буни бир неча жиҳатдан асослаш мумкин:

Биринчидан – ушбу тўқима “ҳадис”ни бирор ҳадис тўпламига келтирилмаган ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган исноди – ровийлар силсиласи мавжуд эмас. Зеро, ҳар бир ҳадиснинг исноди бўлиши лозим. Агар бирор ривоятни исноди бўлмаса уни ҳадис деб, аташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунинг учун ҳам буюк муҳаддислардан бири Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: «Иснод диндандир! Агар иснод бўлмаса, хоҳлаган кимса ўзи хоҳлагандек гапираверади», деганлар.
Иккинчидан – Рамазон ойининг кириб келиш санаси олдиндан ҳеч кимга маълум бўлмайди. Балки, Рамазон ойининг ҳилолини кўриш билан маълум бўлади. Демак, у ҳақида аввалдан эслатиш мантиқан имконсиз ишдир.

Учинчидан – Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатган кишига дўзах олови ҳаром қилиниши ҳам шариатимизнинг умумий қоидаларига зиддир. Чунки, ким жаннатга кириши, ким дўзахга кириши бу каби амаллар билан белгиланмайди. Балки, шариат кўрсатмаларига амал қилиши билан белгиланади.

Имом Жалолиддин Суютий (раҳимаҳуллоҳ) ўзининг ҳадис илмига бағишланган китобида тўқима ҳадислар ҳақида сўз юритиб, муҳаддис олим ибн Жавзийдан қуйидагиларни нақл қилиб келтиради:
“Агар бирор ҳадисни ақлга тўғри келмаслигини ёки (саҳиҳ) нақлларга мувофиқ эмаслигини ёхуд асл манбаларга зид эканини кўрсанг, билгинки, у – тўқима ҳадисдир. Асл манбаларга зид эканидан мурод – муснадлар ва машҳур китоблардан иборат Ислом оламидаги (ҳадис) тўпламларига киритилмаганидир” (“Тадрибур-ровий”, 469-бет).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, билиб-билмай турли гапларни ҳадис деб айтиш катта гуноҳдир. Бу ўша одамнинг дўзахга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун бирор ривоятнинг ҳақиқий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмасдан туриб, нақл қилиш яхши эмас.

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин”, дедилар”.
(Имом Бухорий ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Имом Муслимнинг ривоятида:
“Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга ёлғонни билиб туриб тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин”, дейилган.

Яъни, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган гапни у зотдан, деб нақл қилиш, инсонни дўзах томонга етакловчи амалдир. Бундай йўл тутишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак.

Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менинг номимдан ёлғон деб гумон қилинган ҳадисни айтса, у ёлғончилардан биридир”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз тўқима ҳадисларни айтиш ва тарқатишдан қаттиқ қайтарганлар. Ҳатто баъзи уламолар уни гуноҳи кабиралардан санаган. Фақат ўша “ҳадис” тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида айтишга рухсат берилган. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш