Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ФИҚҲ ва Фароиз билимлари" мусобақаси бўйича талабалар тақдирладилар
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ ✅
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷Обуна бўлишни унутманг.
Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ✅

Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида
Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.
2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.
4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.
5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.
7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.
10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.
12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.
13. Каҳф сурасини ўқиш.
14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).
15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from Muslim.uz
РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ИНСОНИЯТНИНГ ЭНГ БУЮК МУАЛЛИМИ ВА МУРАББИЙИ ЭКАНЛИКЛАРИ
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз алайҳиссаломни бир нечта муҳим сифатларини келтириб ўтган:
هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آَيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ
وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ
яъни: “У (Аллоҳ) омилар (саводсиз кишилар) орасига ўзларидан бўлган, уларга (Унинг) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб (Қуръон) ва Ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юборган зотдир. Ҳақиқатан, (улар) илгари аниқ залолатда эдилар” (Жума сураси, 2-оят).
Ояти каримадаги “омилар” деганда Пайғамбаримиз алайҳиссалом давриларидаги араблар назарда тутилган. Зеро, ўша даврда араблар ўқиш, ёзишдан кўра маълумотларни ёдда сақлашни афзал кўрардилар, саводхонлари жуда кам эди. Араб ёзуви асосан Набий алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлиб келганларидан бошлаб бутун Ислом оламида тез суръатда ривожланди. Ўқиш ва ёзишга тарғиб этадиган оят ва ҳадисларга амал қилиш натижасида, араб тили мукаммал шаклга келди, мусулмон ҳалқлар орасида илм-маърифат ривож топди.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам орқали қўпол, қаттиққўл, жаҳолат ботқоғига ботган қавмларни қисқа муддатда инсонпарвар, илм ва маърифатли, олий жаноб инсонларга айлантирди. Имом Қирофий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар фаразан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор-бир мўъжизалари бўлмаганида ҳам саҳобаларининг ўзи У Зотнинг набувватлари исботи учун етарли эди”, – деганлар.
Ҳа, У Зот илмга, маърифатга ва ҳикматга бой муаллим ва энг меҳрибон буюк мураббий эдилар. Аллоҳ таолонинг юксак ҳикматига кўра ўқиш ёзишни таълим олмаган – уммий бўлсаларда, инсониятнинг энг илмлиси ва маърифатлиси бўлганлар.
манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 18 декабрь куни кечки соат 🕖19:00 дан бошлаб,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Саволларингизни жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Facebook: MuslimUz
Youtube: MuslimTV

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ЯНГИ_ЛОЙИҲА:
Энг ноёб қўлёзма асарлар ёхуд кутилмаган нодир топилмалар ҳақида
Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фондида сақланаётган қўлёзмаларни ўрганиш ва халқимизга танитиш мақсадида,“Энг ноёб қўлёзма асарлар” номли янги рукн остида кутилмаган нодир топилмалар тўғрисида ажойиб мақолалар ва фотолавҳалар эълон қилинади...
Дастлабки ўрганадиган қўлёзма манбаимиз – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхона-музейида 1490-инвентар рақами билан сақланаётган Маҳмуд аз-Замахшарийнинг ربيع الأبرار و نصوص الأخبار - “Рабиъ ул-аброр ва нусус ул-ахёр” (“Яхшилар ривояти ва фикрлар баёни”) қўлёзма асаридир.
Мурожаат учун:
Телефон: +998 71 240 08 31
Телеграм: https://t.iss.one/MuzeyKutubxonaBOT
Электрон почта: [email protected]
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24212

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarБадбахтнинг нишонаси
беш нарсадир:
кўнгли қаттиқ бўлмоқ, кўзи ёшсиз бўлмоқ, бешарм ва беҳаё бўлмоқ, дунёга мойил бўлмоқ, умидсиз бўлмоқ.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
беш нарсадир:
кўнгли қаттиқ бўлмоқ, кўзи ёшсиз бўлмоқ, бешарм ва беҳаё бўлмоқ, дунёга мойил бўлмоқ, умидсиз бўлмоқ.
Фузайл ибн Иёз
✅ Нишонга урилган гаплар@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
12-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ҳумаза сураси)
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устоз Жаҳонгир қори НеъматовYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БИР ЛУҚМА НОН НАФЛ ИБОДАТДАН АФЗАЛМИ?
1-Савол: «Тасаввуф нафл — қўшимча намоз, рўза, зикр ва бошқа ибодатларни тартибга солувчи, ташкиллаштирувчи бир тизимми, таълимотми?»
ЖАВОБ: Йўқ. Тасаввуф нафл ибодатларни тартибга солувчи, ташкиллаштирувчи таълимот эмас. Баъзан мутасаввиф нафл ибодатларни тарк этади. Бизнинг улуғларимиз айтадиларки: «Бирор кишига хизмат қилиш лозим бўлиб қолган бир пайтда, нафл ибодатларни тарк этамиз. Чунки нафл ибодат инсоннинг ўзига фойда етказади. Аммо бошқа бир кишига хизмат қилиш, жамиятга хизмат қилишдир. Бунинг савоби кўпроқ...
Иброҳим алайҳиссалом Каъбани бунёд қилганларида, тўрт бурчагининг ҳар бир бурчагида минг ракаатдан намоз ўқибдилар. Ва айтибдиларки: «Ё Раббим, шундай ибодат қилдим. Сенга маъқулми, мақбулми? Сенга бундан ҳам қиладиган яхшироқ, маъқулроқ ибодат борми?» – Ҳа, ё Иброҳим, – дебди Аллоҳ. – Бир фақир камбағалга бир луқма нон бериш...
Демакки, ибодатингдан ўзингга фойда, аммо бошқа бир киши учун фойдали бир иш қилганда, у янада қимматлироқ, савоблироқ, нафл ибодатдан афзалроқ бўлади.
ТАСАВВУФ асосида хизмат, ҳурмат, ҳиммат, ғайрат, шафқат, эҳсон ётгани учун сиз сўраганингиздек нафл ибодатларни тартибга соладиган, ташкиллаштирадиган таълимот эмас. Дарвоқе, кечаю кундуз кўп нафл ибодатларни бажарадиган инсонлар борки, мутасаввифлар уларни «ОБИД» дерлар. Аммо обидлик тасаввуфнинг пастроқ мартабасидир. Ундан кейин «ЗОҲИД»лик мартабаси келади. Ундан кейин «ОШИҚИ СОДИҚ» ларнинг мартабаси келади. Аллоҳ севадиган, Аллоҳ ҳам уларни севадиганларнинг мартабаси. Юксак мартаба шудир...

"Ислом ва ахлоқ" китобидан олинди
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ
YouTube: https://youtu.be/vnjttEdom6A
Facebook:
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2865643777095362/
Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali?igshid=1d4v6n36ssy6h
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ
Саволларингизни жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ
YouTube: https://youtu.be/vnjttEdom6A
Facebook:
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2865643777095362/
Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali?igshid=1d4v6n36ssy6h
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ
Саволларингизни жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
ONLINE: Diniy savol-javob (14-son, 18.12.20)
🌐Muslim.uz portalining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
🔹Diniy savol-javoblar: https://t.iss.one/diniysavollar
🔹Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
🔹Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/…
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
🔹Diniy savol-javoblar: https://t.iss.one/diniysavollar
🔹Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
🔹Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/…
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент ислом институтига китоблар тақдим этилди
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ ✅
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷Обуна бўлишни унутманг.
Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ✅
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ ✅
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷Обуна бўлишни унутманг.
Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ✅
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМҒИРДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИНГ!
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз осмондан барокатли сув (ёмғир) ёғдирдик …” (Қоф сураси, 9-оят)
Ёмғир Аллоҳ таолонинг фазли-раҳмати бўлгани учун ёмғир ёғаётган пайтда қилинган дуонинг ижобат бўлиши умид қилинади.
Шундай экан, ёмғир томчилаб турган пайтда ўзимиз учун муҳим бўлган нарсаларни Аллоҳ таолодан сўраб олишимиз мақсадга мувофиқдир:
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Икки нарса рад қилинмайди; Азон пайтида ҳамда ёмғир ёғиб турган пайтда қилинган дуо (рад қилинмайди), дедилар”. Имом Ҳоким ва Тобароний раҳматуллоҳи алайҳлар ривоят қилишган. Саҳиҳ.
* Айни пайтда ана шундай катта имкониятлар қаршисида турибмиз! …

Қудратуллоҳ Сидиқметов
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarҚАНДАЙ ЧИРОЙЛИ ОВОЗ!
Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир қишлоқдан ўтиб қолдилар. Йўлда бекорчи йигитлар тўпланиб олиб, ичиб ўтиришарди. Уларнинг ичида Зозон деган қўшиқчи ҳам бор эди. У куй чалиб, қўшиқ айтарди. Унинг овози жуда чиройли эди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни эшитиб, «Қандай чиройли овоз! Агар шу овози билан Қуръон ўқиганидами..». дедилар-да, ридоларини елкаларига ташлаб, жўнаб кетдилар.
Зозон бу сўзни эшитиб, «Бу киши ким?» деб сўради. Атрофдагилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу», дейишди. «У киши нима деди?» сўради Зозон. «Қандай чиройли овоз! Агар шу овози билан Қуръон ўқиганидами..» дедилар», дейишди.
Зозон сакраб туриб, қўлидаги созини ерга уриб синдирди-да, у зотни излаб кетди. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни топиб бориб, ҳузурларига кирди. Салом бериб, шогирдликка олишларини сўраб, йиғлаб юборди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни қучоқлаб олдилар. Икковлари қучоқлашиб узоқ йиғлашди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қандай қилиб Аллоҳ азза ва жалла яхши кўриб, тўғри йўлга буриб қўйган бандани мен яхши кўрмайин?» дедилар.
Зозон Аллоҳ азза ва жаллага барча гуноҳларидан тавба қилди ва то Қуръонни ўрганмагунча Абдуллоҳ ибн Масъуддан ажралмади. Яхши илм эгаллаб, пешқадам имом бўлди, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Салмон Форсий ва бошқа саҳобалардан ҳадис ривоят қилиш шарафига эришди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarДИНИЙ НАШРИМИЗДА: УЙЛАНИШ НАФЛДАН АФЗАЛДИР
Маҳр ва (таъминот) хотиннинг нафақасига қодир бўлган кишининг агар уйланмаса, зинога кириб кетиши аниқ бўлса, у ҳолда уйланиш унга фарз бўлади. Чунки ҳаромдан фақатгина у билан тийилиш мумкин бўлган нарса ҳам фарздир. Агар маҳрга қодир бўлмаса, (уйланиш учун) қарз олиши вожиб бўлади. Аллоҳ таолонинг Ўзи унга қарзини узишда ёрдам беради. Ҳадисда уйланиш учун қарз олган киши Аллоҳ ёрдам беришни Ўз зиммасига олган уч тоифа киши қаторига кириши айтиб ўтилган. Гуноҳга кириб кетиш хавфи бўлмаган мўътадил (нормал) ҳолатда эса уйланиш – Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо ўлароқ – суннати муаккададир. .
Хотинга жабр-зулм қилиш хавфи бўлса, уйланиш макруҳи таҳримийга айланади. Агар уйланмасликдан зинога юриб кетиш хавфи уйланганда хотинга зулм қилиш хавфи билан қарама-қарши келиб қолса, уйланмайди. Чунки жабр-зулм банда ҳақларига алоқадор маъсият, зинодан тийилиш эса Аллоҳ таолонинг ҳақларидандир. Икки ҳақ тўқнашган пайтда банданинг ҳаққи Аллоҳ таолонинг ҳаққидан муқаддам туради. Чунки банда ўша ҳаққа муҳтож, Аллоҳ таоло эса беҳожатдир...ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

t.iss.one
Диний нашримизда: Уйланиш нафлдан афзалдир
Маҳр ва (таъминот) хотиннинг нафақасига қодир бўлган кишининг агар уйланмаса, зинога кириб кетиши аниқ бўлса, у ҳолда уйланиш унга фарз бўлади. Чу...
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ҲАНАФИЙ-МОТУРИДИЙЛАР ҲАҚИДАГИ БАШОРАТЛАРИ
Севимли пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мотуридий эътиқодли ҳанафий мазҳабидаги одамларни мақтаб башорат қилганлари эътиқод ва амалиётдаги ушбу икки мазҳабнинг ҳақлигини тасдиқлайди!!!
Зотан, хурофот ва ботил ҳамда уни қилувчи шахслар ҳеч қачон мақталмайди. Гап шундаки, Расули акрам, Ҳабиби муҳтарам, Набиййи мукаррам, руҳий ва руҳу-л-оламина фидоҳу, соллаллоҳу алайҳи ва саллам қадимий Қустантиниянинг фатҳ этилишини башорат қилганларида, фатҳ қилувчи амирни ва аскарларни мақтаганлар. Қустантинияни оврўполиклар Константинополь дейишган, бахтли мусулмонлар қўлида фатҳ қилингандан сўнг Исломбўл! деб атала бошлаган, ҳозирда Истанбул дейилади. Башоратомуз ҳадиси шариф ушбудир:
عن عبيد الله بن بشر الغنوى (الخثعمى) عن ابيه انّه سمع النبىّ صلى الله عليه و سلم يقول لتفتحنّ القسطنطينية فنعم الأمير أميرها و نعم الجيش ذلك الجيش قال مسلمة بن عبد الملك فسألنى فحدّثه فغزا القسطنطينية
“Қустантиния албатта фатҳ этилажак. Унинг амири қандай ҳам яхши амирдир! Бу қўшин қандай ҳам яхши қўшиндир!”...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Севимли пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мотуридий эътиқодли ҳанафий мазҳабидаги одамларни мақтаб башорат қилганлари эътиқод ва ам...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 231–232 ОЯТЛАР
وَإِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖۚ وَلَا تُمۡسِكُوهُنَّ ضِرَارٗا لِّتَعۡتَدُواْۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَقَدۡ ظَلَمَ نَفۡسَهُۥۚ وَلَا تَتَّخِذُوٓاْ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ هُزُوٗاۚ وَٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ وَمَآ أَنزَلَ عَلَيۡكُم مِّنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَٱلۡحِكۡمَةِ يَعِظُكُم بِهِۦۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ٢٣١
231. Хотинларингизни талоқ қилганингизда иддалари тугаса, уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар ёки яхшиликча жавобини беринглар. Уларга зулм билан зарар етказиш ниятида ушлаб қолманглар. Ким шундай қилса, ўзига зулм қилган бўлади. Аллоҳнинг оятларини ҳазил санаманглар. Аллоҳнинг сизларга берган неъматини, насиҳат учун туширган Китобини ва ҳикматини ёдда тутинглар. Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, Аллоҳ албатта ҳамма нарсани билувчидир!
Яъни, эрлар хотинларини талоқ қилишганида идда муддати тугагач, яна уни қайтариб олиши ёки яхшиликча, маҳрини бериб, жавобини беришлари керак. Исломнинг илк даврида баъзи жоҳил кимсалар хотинларига маҳрини қайтармаслик учун у билан яшашмас, аммо жавобини ҳам беришмас эди. Бундай ҳолат аёлларга нисбатан зулмдир, Аллоҳнинг амрларига қарши чиқишдир. Ким Аллоҳ чегараларини бузгудай бўлса, ўз жонига жабр қилган бўлади. Аллоҳ таоло бундай деган: "Эй мўминлар, сизлар мўминаларни никоҳингизга олсангизу, сўнгра уларга "тегиниш"дан олдин уларни талоқ қилсангиз, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда йўқдир. Сизлар уларни (озгина моддий) баҳраманд этиб, чиройли кузатиш билан кузатингиз" (Аҳзоб, 49).
Мусулмон эр иложи борича талоқ қилмаслик руҳида тарбия топган бўлади, чунки Ислом шариатида талоққа энг нохуш нарса сифатида қаралади. Талоқ қилишдан Аллоҳнинг арши ларзага келади, деган тушунчага эга мусулмон эр ўзининг бу ҳуқуқини энг охирги чора сифатидагина қўллайди. Чунки ҳадиси шарифда: «Аллоҳ азза ва жалла энг ёмон кўрган ҳалол – талоқдир», дейилган. Шунинг учун аёллар иложи борича эрларидан талоқ талаб қилмасликлари керак. Эрлар ҳам ўзларини бу сўзни айтишдан сақлашлари лозим. Оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида шариатда талоқ қилишдан бошқа иложи қолмаганида ҳам бу ишни бирдан содир этмасдан, одобларни йўлга қўйиш тавсия этилган. Бу тавсияда ҳам шояд эр ўйлаб кўриб, талоқ қилиш фикридан қайтса, деган ҳикмат ётади...ᅠ

وَإِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖۚ وَلَا تُمۡسِكُوهُنَّ ضِرَارٗا لِّت...
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Муфтий ҳазрат халқаро онлайн анжуманда нутқ сўзладилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24192
🔸Кўняда ҳамма нарса Мавлоно Румийни эслатади...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24219
🔸Талабаларга илм олиш учун муҳим тавсиялар берилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24217
🔸Ўзбекистон ва Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси зиёрат туризми соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24214
🔸Покистон вазири: Ўзбекистоннинг ислом оламидаги мусулмонларни зиёратга чорлаш сиёсатини ижобий баҳолаймиз
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24209
🔸 Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” бўлади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24207
🔸 Фаол имом хатиблар тақдирланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24191
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

old.muslim.uz
Муфтий ҳазрат халқаро онлайн анжуманда нутқ сўзладилар
Шу йил 17 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг исти...
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтганлар:
“Кундузларини рўза тутиб, кечаларини намоз ўқиб, бошқа пайт гуноҳни содир этиш Аллоҳга тақво қилиш эмас. Ҳақиқий тақво – Аллоҳ ҳаром қилган нарсани тарк этиш, У Зот буюрган нарсани бажаришдир” (“Аз-Зуҳдул кабир” китоби).
Тақводор киши қанча савобли амал қилса ҳам уни оз деб билади. Ана ўшанда қилган эзгу амаллари қабул бўлишга яқин бўлади. Унвонул баён китобида қуйидаги ҳикмат ёзилгандир:
“Амални мукаммал қилиш – уни оз санаш билан бўлади”.
Демак, тақводор киши қанча савобли-эзгу амалларни мукаммал қилса ҳам охирида “Бу амални аъло даражада бажара олмадим, мендан бошқа киши бўлганда бу ишни жуда чиройлик ва мукаммал бажарар эди” деб қўйиши – амалидан ғурурланишни кетказади. Натижада, адо этган амалнинг савобини йўққа чиқарадиган нарсалардан омонда бўлади.

“...Эй, Раббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир” (Бақара сураси, 285-оят).