Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Жума айёми муборак бўлсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 ЖУМА НАМОЗИ ОНЛАЙН УЗАТИЛАДИ

🔸Бугун, 27 ноябрь куни
Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Хўжа Аламбардор” (Камалон) жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади. Ушбу жоме масжид имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмоновнинг жума суҳбатларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

🔸Айни дамда мўмин-мусулмонларимиз жомеларга жума намозини адо этиш учун ошиқишмоқда, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатларидан бахраманд бўлишади.

❗️ Барча жомеларда белгиланган карантин қоидалари асосида жамоатни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Биноларни тозалаш, дезинфекция ишлари, ижтимоий масофа сақлаш учун махсус белгилар ва бошқа зарурий чоралар кўрилди. Ўз навбатида мўмин-мусулмонлардан ҳам карантин қоидаларига риоя этиш, айниқса, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашга алоҳида эътибор қаратишни илтимос қиламиз.

🌙 Тошкент шаҳри “Хўжа Аламбардор” (Камалон) жоме масжидидаги жума намози ва мавъизасини қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 27 ноябрь куни кечки соат 🕖19:00 дан бошлаб,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: MuslimUz
Youtube: MuslimTV


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ СЕВАСИЗМИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Муфтий ҳазратлари Қашқадарёдаги масжидда жума намозини адо этдилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23876

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари халқаро анжуманда иштирок этди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23875

🔸Туркманистон Президенти янги масжид очилиш маросимида иштирок этди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23873

🔸Афв этилганларнинг кўнгилларига шодлик, оилаларга ҳаловат улашилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23858

🔸Муфтий ҳазратлари намозхонларни янги масжид билан қутладилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23856

🔸Фондни ривожлантириш йўналишлари белгиланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23853

🔸Муфтий ҳазратлари чекка ҳудуддаги янги қурилган жоме масжидга ташриф қилдилар
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23852

🔸Москвада Ўзбекистонда диний зиёрат туризмини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23851

🔸Малайзия билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик кўчаяди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23850

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/690887628277231/?sfnsn=mo

Youtube: https://youtu.be/1VNzqa_42rg

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛ КИШИНИНГ БЎЙНИ ҲАМ АВРАТМИ?
#ҳалол_ҳаром #аёллар

557-CАВОЛ: Бошимизга рўмол, устимизга кўйлак иштон кийиб юрамиз. Фақат бўйин қисми очиқ туради. Бўйин ҳам аёллар аврати ҳисобланадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши ўранганида икки қўлининг кафтини ва юзини очиб юриши жоиздир. Лекин бундан бошқа аъзоларини, жумладан бўйнини ҳам сатр қилиши, бегона кўзлардан тўсиши лозим бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:
قال النَّبِيُّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا»، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқаси аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар" (Имом Абу Довуд ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ – ЮКСАК БАЛОҒАТ ВА ФАСОҲАТ СОҲИБИ

Бир куни Омирий розийаллоҳу анҳу савол сўраш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Шунда у зот (араб тилидаги «хоҳлаган нарсангни сўра» маъносини англатадиган «сал ъаммаа шиъта» дейиш ўрнига) «сал ъанка», дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом ишлатган бу ибора Омирий розийаллоҳу анҳунинг лаҳжасига мос келар эди.

➡️ https://hidoyat.uz/56675

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
Oilada er kishining burch va masuliyatlari.mp3
Is`hoq Muhammad
📘 Оилада эр кишининг бурч ва вазифалари📀 Исҳоқжон домла Бегматов

#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
▶️ 46

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
АВЛИЁЛАРНИНГ КАРОМАТЛАРИ

ВАЛИЙЛАР ВА КАРОМАТЛАР

«Валий» сўзи арабча бўлиб, «яқин дўст» маъносини англатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ўзининг маълум бир бандаларга валий эканлигини, баъзи бир бандалар У Зотнинг авлиёлари эканини айтиб ўтган.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилиб, бут ва санамларга ибодат қилаётган ва ҳидоятга эргашмаган мушрикларга шундай деб хитоб қилишни буюради:

إِنَّ وَلِـِّۧيَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي نَزَّلَ ٱلۡكِتَٰبَۖ وَهُوَ يَتَوَلَّى ٱلصَّٰلِحِينَ١٩٦

«Албатта, менинг валийим Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳларни валий (дўст) тутадир» (196-оят).

Аллоҳ таоло Юнус сурасида:

أَلَآ إِنَّ أَوۡلِيَآءَ ٱللَّهِ لَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ٦٢

«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг валийларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар», деган (62-оят).

Аллоҳнинг валий(дўст)ларига бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳеч қандай хавф йўқдир. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳга валий – дўст бўлганлари учун, У Зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол-пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф-хатар солмайди. Уларнинг соғлигига, молу мулкига, обрў-эътиборига, оиласига, жонларига, умуман, ҳеч нарсаларига ҳеч қандай хавф йўқ.

Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб-уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ.

Аллоҳнинг валий(дўст)лари бу дунё ва охиратда ҳеч хафа ҳам бўлмаслар. Улар доимо хурсанд бўлурлар.

Ана шу бахтиёр шахслар, Аллоҳнинг валийси – дўсти бўлиш шарафига муяссар бўлганлар, икки дунёда хавфдан холи бўлганлар, икки дунёда хафа бўлмайдиганлар кимлар?

ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَكَانُواْ يَتَّقُونَ٦٣

«Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир» (Юнус сураси, 63-оят)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Матбуот хизмати мутахассиси Исмоилов Абдулқаййумнинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин! Ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат, охиратларини обод қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато айлаб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Исмоилов Абдулқаййумга ва марҳума онахоннинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
матбуот хизмати
#Унутилаётган_суннатлар (14-суннат):
САФАРДА ТАКБИР ВА ТАСБЕҲ АЙТИШ

Мусофир тепаликка чиқаётганида такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ҳамд айтиши (“Алҳамдулиллаҳ”), пастга тушаётганда тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”) айтиши лозим. Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда сафарга чиқардик. Агар тепаликка кўтарилсак такбир, тушганда эса тасбеҳ айтардик” (Имом Аҳмад ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: "Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар тепаликка кўтарилишса, такбир айтишар эди. Агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди" (Имом Абу Довуд ривояти).

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Тошкент вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23907

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ким одамларнинг молини қайтариб бериш мақсадида олса...

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАРИҚАТНИНГ ҲАҚИҚАТИНИ БИЛАСИЗМИ?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23901

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🕒 БУГУН, 2020 йил 1 декабрь, сешанба куни соат 15:00 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосларига чинакам озуқа бўлади. Агар мусулмон кишининг имони комил бўлса, Расулуллоҳга бўлган муҳаббати ҳам зиёда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш тоат ва қурбатдир. Дарҳақиқат, динимизда Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббатли бўлиш вожиб амал саналади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#онлайн_сийрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИ БОШЛАНДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғли
.

Facebook: https://fb.watch/25Pze_rBim/

Youtube: https://youtu.be/lVDcJnKeV2k

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"Тўқмоқ ота" жоме масжиди янги иморати фойдаланишга топширилди
https://mover.uz/watch/ILsj9R7m/?start=125

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23881

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Хушхабар: Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг “Коран. Краткий комментарий” (Қуръони карим оятлари маъноларининг рус тилидаги таржимаси) китоби нашр этилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23927

🔸Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига янги раҳбар тайинланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23924

🔸Наманган вилоят бош имом-хатибининг Тўрақўрғон туманига ташрифи
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23928

🔸Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23926

🔸Саудия Арабистони рақамли ҳамкорлик ташкилоти тузилганини эълон қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23922

🔸 Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўзгарди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23920

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar