Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ ЛОЙИҲАСИ БОШЛАНДИ

🔸Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури бўлиб ўтмоқда.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/6e7wXYozsdM

Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 215 ОЯТ

ي
َسۡ‍َٔلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَۖ قُلۡ مَآ أَنفَقۡتُم مِّنۡ خَيۡرٖ فَلِلۡوَٰلِدَيۡنِ وَٱلۡأَقۡرَبِينَ وَٱلۡيَتَٰمَىٰ وَٱلۡمَسَٰكِينِ وَٱبۡنِ ٱلسَّبِيلِۗ وَمَا تَفۡعَلُواْ مِنۡ خَيۡرٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِهِۦ عَلِيمٞ٢١٥

215. (Эй Муҳаммад), сиздан нима эҳсон қилишни сўрашса, "Нима эҳсон қилсангиз ҳам ота-онага, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилинг, қандай яхшилик қилсангиз ҳам Аллоҳ уни албатта билади", денг.

Яъни, эй Пайғамбарим, сиздан нималарни эҳсон қилиш ҳақида сўрашса, эҳсонни ота-онага, қариндошлар ва етимларга, мискинлар ва мусофирларга қилиш кераклигини айтинг. "Эҳсон" деганда одатда бировга бирор неъматни бериш ва фазлу карам кўрсатиш тушунилади. Лекин "эҳсон" сўзи луғатда "яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш" маъноларини ҳам англатади. Қуръонда эҳсоннинг фазилати ҳақида зикр этиш баробарида эҳсон қилувчиларга бериладиган савоб-мукофотлар, уларга етадиган манфаатлар ҳам баён этилади. Ҳақиқатан, бирор кишига бир нарсани эҳсон қилсангиз ёки унга бирор яхшилик кўрсатсангиз, бундан дилингиз равшан тортади, руҳий хотиржамлик юзага келади, ўзгаларга манфаат етказганингиздан хурсанд бўласиз. Эҳсон қилинган киши ҳам ўзига кўрсатилган яхшиликдан севинади, дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга кеки бўлса, унутади. Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик, ҳурмат-эҳтиром пайдо бўлади, душманчиликлар барҳам топади, осойишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси, кимга яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таоло ҳаммасини билиб туради, эҳсонни ўзингизга ўн баробар қилиб қайтаради. Чунки Парвардигорнинг бундай ваъдаси бор: "Ким бир яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги ўн баробар қилиб қайтарилади" (Анъом, 160). Қуръони каримда яхшилик-эҳсон қилувчиларнинг сифатлари батафсил баён этилган. Улар кечалари туриб намоз ўқувчилар, тун охирида Парвардигорларидан мағфират сўровчилар, мол-мулкларидан муҳтож ва фақирларга насиба ажратувчи кишилардир. Эҳсоннинг турлари кўп: Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга эргашиш ҳам – эҳсон, бировни кечириш ҳам – эҳсон, бошга келган мусибат ва озорларга сабр қилиш ҳам – эҳсон, ҳатто бировга яхши муомала қилиш ҳам – эҳсон. Аллоҳ азза ва жалла бундай буюради: "Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, камбағалларга, қариндош қўшниларга, оддий қўшниларга, оила аъзоларингизга эҳсон (яхшилик) қилинглар" (Нисо, 36).

Мусулмон киши кимга яхшилик қилишни, қандай яхшилик қилишни жуда яхши билади. Чунки Аллоҳнинг Китобида, Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида бу ҳақда жуда кўп амр-фармонлар, кўрсатмалар келган. Шуларга кўра, эҳсон қилиш энг олдин сизни туғиб катта қилган, едириб-ичирган, кийинтирган, чиройли таълим, хулқу одоб ўргатган, камолга етказиб уйли-жойли қилган ота-онадан бошланади. Имом Насафий ва Хозин тафсирларида зикр қилинишича, фарзанд учун ота-онанинг мақоми шунчалар улуғки, у ота-онани номи билан чақирмай, балки "отажон, онажон" каби ширин сўзлар мурожаат қилиши, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслиги, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиши лозим. Шундан кейин қариндош-уруғлар, ўзгалар меҳр-мурувватига муҳтож бўлиб қолган етимлар, камбағал-фақирлар, сафарда азият чекаётган мусофирларга эҳсон қилинади. Эҳсон-садақа қилиниши лозим бўлган тоифалар ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлган: "Мискинга қилинган садақага битта савоб, қариндошга қилинган садақага иккита савоб: бири садақа, иккинчиси силаи раҳм учундир"; "Расули акрам алайҳиссалом: "Етимни қарамоғига олган киши билан мен жаннатда мана бундай ёнма-ён турамиз" дедилар ҳамда кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жуфтлаб кўрсатдилар"; "Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир" (Бухорий ва Муслим ривояти). Булардан эса, ҳар бир мусулмон атрофидаги кишиларга меҳрибон, ҳимматли, саховатпеша, садоқатли бўлиши лозим, деган фикр келиб чиқади.
“ҲУСНИ ХУЛҚ БУ—ЯХШИЛИК УЛАШМОҚ, ЁМОНЛИКДАН ТИЙИЛМОҚ ВА ОЧИҚ ЮЗЛИ БЎЛМОҚДИР”!

 Ҳасан Басрий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Саҳобаларга эҳтиром📀 Салоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#Оламларга_раҳмат_пайғамбар
▶️ 47

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЧАҚАЛОҚЛАРНИ БИР ЁШГА ТЎЛГУНЧА СОЧИНИ ОЛДИРМАСЛИК
#ақиқа

519-CАВОЛ: Бизда бир одат бор, чақалоқнинг ёши бир ёшга тўлмагунча сочини олдиришмайди. Бир ёшдан кейин сочи олинади. Бу одатга динимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган бола ўғил ёки қиз эканидан қатъий назар етти кунлик бўлганда сочини олдириш ва сочининг вазни миқдорида кумуш (ёки унинг қийматини) садақа қилиш Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган суннатлардан ва ислом шиорларидан ҳисобланади.
Абу Амр ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ: “Ақиқа вақтида боланинг сочини олишни уламолар мустаҳаб санаганлар,” деб айтган.
Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар бир бола ақиқаси билан гаровлангандир. Еттинчи кунида унинг номидан жонлиқ сўйилади. Ўша кунда исм қўйилади ва сочи олинади.” (Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Абу Довудлар ривояти)
Шунга кўра бир йилгача чақалоқнинг сочини олмаслик Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ эмас. Шаръий қоидага кўра, агар урф-одатлар шаръиат кўрсатмаларига хилоф бўлса, уни тарк қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БИР ИШНИ ГУНОҲЛИГИНИ БИЛИБ ТУРИБ БАЖАРИШ
#ақида

518-CАВОЛ: Бир ишни гуноҳлигини билиб туриб қилинса, ҳукми қандай бўлади? Бу билан киши кофир бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ожиз яратилган. Баъзан у ўз истак ва хоҳишларига қарши боришга мажбур бўлади. Аслида гуноҳ қилишни хоҳламасада, ёхуд қилаётган ишининг гуноҳлигини билсада, шаҳват сабабли ундан ўзини тийишга ожиз қолади. Натижада гуноҳни амалга оширади. Кейинчалик эс-хушини йиғиб олгандан сўнг, афсус надомат қилади. Қилган гуноҳига тавба қилади. Роббисидан истиғфор сўрайди. Албатта бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло мазкур банданинг тавбасини қабул қилиши умид қилинади. Аммо инсон қилаётган ишининг ботил ва исён эканини онгли равишда балатуриб, мутакаббирлик билан, гуноҳни менсимасдан, қасддан амалга оширса, мана бунинг оқибати оғир бўлади. Аллоҳ таоло мутакаббирларнинг гуноҳини кечирмайди.
Қуръон ва суннат далиллари инсон бир ишнинг шаръан ман этилганини билмаган ҳолда амалга оширса, узрли саналишига далолат қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا (5)
“Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз)” (Аҳзоб сураси, 5 оят).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида: Яъни албатта гуноҳ, ботил ишларни қасдан қилганлар учундир деганлар.
Муфассирлардан Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Лекин қалбларингиз қасд қилган нарсадагина” оятини бир амалнинг ботил ва гуноҳ экани баён қилингандан сўнг амалга оширилган ишлар гуноҳдир, деб тафсир қилганлар.
Пайғамбарлардан бошқа ҳар қандай инсоннинг гуноҳ қилиши эҳтимоли бор. Фақат Пайғамбарлар гуноҳлардан маъсумдирлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Барча инсон боласи хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари тавба қилувчиларидир” (Термизий ривояти).
Изз Ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар бир мусулмон бир ишни қилишдан олдин унинг шаръий ҳукмини ўрганмоғи лозим бўлади. Агар унинг шаръий ҳукмини ўрганмасдан бир гуноҳ ишга қўл урса, унинг илмини билмагани учун гуноҳкор бўлади. Ундан ташқари агар ўша қилган ишининг ботил иш экани шариъатда зарурий яъни ошкора, ҳамма билиши мумкин ва билиши лозим ишлардан бўлса, уни амалга оширгани учун алоҳида гуноҳкор бўлади. Аммо ўша ишнинг шаръан ботил иш экани ҳамма билиши зарурий бўлган ишлардан бўлмаса, (яъни билиш осон бўлмаган, мураккаб ишлардан бўлса) унда ўша ишни қилгани учун гуноҳкор бўлмасада, уни илмини ўрганмагани учун гуноҳкор бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЎЛИМДАН ОМОНДАМИСИЗ?

Абу Алийя айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазиз одамлар билан ўтирган эди. Кун ярим бўлиб, қиздира бошлагач, одамларга: «Мен қайтиб келгунимча шу ерда туринглар» деб, бир оз дам олиш учун ичкарига кириб кетди. Бироздан сўнг ўғли Абдулмалик келиб, уни сўраган эди, одамлар унинг ичкарига кириб кетганини айтишди. Ўғли киришга изн сўради, унга изн берилди. У кириб, отасидан «Мўминларнинг амири, бу ерга нима учун кирдингиз?» деб сўради. «Бир оз дам олмоқчи эдим», деди Умар. Ўғли одоб билан: «Фуқароларингиз эшигингиз олдида кутиб турган ҳолда сизга ўлим келиб қолишидан омондамисиз? Улардан беркиниб олдингизми?» деди. Умар ибн Абдулазиз бу гапдан сўнг тез ўрнидан туриб, одамлар олдига чиқди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ХАТНАНИ ТОҚ ЁШДА ҚИЛИШ КЕРАК-МИ?

Ўғлим ҳозир 4 ёш. Шу кунларда хатна қилдирмоқчи эдик. Лекин айримлар жуфт ёшда хатна қилиб бўлмайди, тоқ ёшида қилиш керак, дейишяпти. Шу тўғри-ми?

❗️Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айланганлиги яхши иш. Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша терини арабчада “қалафа” дейилади. Ҳанафий мазҳаби бўйича боланинг ҳолига қараб хатнани кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик болани хатна қилиш шарт эмас. Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиганлар ҳам хатна қилинмайди. Хатна қилинмаган одам вафот этса, у ҳам хатна қилинмайди. Хатна (суннат) ҳолида туғилган шахс хатна қилиниши лозим бўлган жойида баъзи бир тери бўлса, олиб ташланади. Хатначининг айби ила хатна қилинган шахсга талофат етса, тавон тўланади. Хатна муносабати ила маросим қилиш шариатда бордир. Уламолар орасида бола туғилганига етти кун ўтгандан бошлаб хатна қилинса бўлаверади, деганлари ҳам бор. Баъзилар етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади, деганлар. Аммо хатнани тоқ ёшда қилиш шарт этилмаган. Бола балоғатга етгунича хатна қилингани маъқул. Ҳатто чақалоқлигида қилинса ҳам бўлади (бавл қилишда бирор муаммо туғилса, одатда, шундай қилинади). Хуллас, болани хатна қилиш учун 1 ёки 3 ёшга тўлиш шарт эмас, шароитга қараб қилинаверади.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#Хатна
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ЖИСМОНИЙ КУЧ-ҚУВВАТЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли ва довюрак бўлиш билан бирга, жисмонан ҳам бақувват эдилар. Бу нарса эркак кишидаги комиллик ва етукликни билдиради.

Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

➡️ https://hidoyat.uz/56348

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
ЭНГ БИРИНЧИ ШАФОАТ СЎРОВЧИ ЗОТ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман. Устидан қабр биринчи ёриладиган шахсман. Биринчи шафоат сўровчиман. Биринчи шафоат қилинувчиман», дедилар». (Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).

Термизийнинг лафзида: «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидидирман ва фахрланиш эмас-ку, қўлимда ҳамд байроғи бўладир. Ўша кунда ҳеч бир набий йўқки, Одамми, ундан бошқасими, ҳаммаси менинг байроғим остида бўлмаса. Фахр эмас-ку, мен устидан ер (қабр) биринчи ёриладиган шахсман», дейилган.

Шарҳ: Аввалги ҳадиси шарифда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло бу дунёни яратишидан бошлаб, энг афзал табақадан бўлиб келганлари баён қилинган эди. Бу ҳадиси шарифда эса у зот алайҳиссаломнинг дунёнинг аввалидан энг афзал банда бўлишлари ҳақида сўз кетмоқда.

«Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман», дейдилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Имом Термизийнинг ривоятлари эса у зотнинг ўша саййидликлари айнан қайси нарсада намоён бўлишини баён қилади: «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидидирман ва фахрланиш эмас-ку, қўлимда ҳамд байроғи бўладир. Ўша кунда ҳеч бир набий йўқки, Одамми, ундан бошқасими, ҳаммаси менинг байроғим остида бўлмаса».

Ушбу жумладаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «қўлимда ҳамд байроғи бўладир» деган гаплари «мен катта шафоатни қилганимда аввалгию охирги халойиқ менга мақтов айтади», деган маънодадир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жаннатнинг ўртасидан қаср берилишига кафилман
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23759

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 216–218 ОЯТЛАР

كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡقِتَالُ وَهُوَ كُرۡهٞ لَّكُمۡۖ وَعَسَىٰٓ أَن تَكۡرَهُواْ شَيۡ‍ٔٗا وَهُوَ خَيۡرٞ لَّكُمۡۖ وَعَسَىٰٓ أَن تُحِبُّواْ شَيۡ‍ٔٗا وَهُوَ شَرّٞ لَّكُمۡۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ٢١٦

216. Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз фарз этилди. Ёқтирмаган нарсангизда сизларга яхшилик бўлиши мумкин, ёқтирган нарсангизда эса сизларга ёмонлик бўлиши мумкин. Аллоҳ билганини сизлар билмайсизлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада эканларида жиҳодга ижозат берилмади, Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин фақат мусулмонларга уруш очган кофирларгагина қарши урушишга изн берилди. Кейинчалик эса барча кофирлар билан жанг қилишга ижозат берилди ва жиҳод фарз бўлди. Агар кофирлар мусулмонларга қарши ҳужум қилса, жиҳод ҳамма мусулмонларга фарзи айн бўлади, акс ҳолда фарзи кифоядир. Лекин жиҳод Китобларда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлсагина, шундай. Агар бирор қавм мусулмонлар билан сулҳ ва келишув қилса, ё динларига ўтса, бу ҳолда улар билан жанг қилиш ёки уларнинг душманларига ёрдам бериш мусулмонларга ножоиздир...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.

Жалолиддин Румий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
QUR'ON ILA
SHUHRAT QAYUMOV
😢 Қуръон ила...

📖 Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган.

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Эслатма
#Огоҳлантириш

Шариатимизга кўра ёши кекса ёки бемор киши тик туришга қодир бўлса, ўтириб намоз ўқиши жоиз эмас. Чунки тик туриш намознинг фарзларидан биридир. Усиз намоз қабул бўлмайди.
Агар киши тик туришга қодир бўлмаса, курсида ўтириб намоз ўқиши ҳам жоиз эмас. Балки, узрли киши ерга ўтириб намоз ўқиши даркор. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у Зотдан кейинги даврларда ҳам узрли киши курсига ўтириб эмас, ерга ўтириб намоз ўқиган. Қолаверса, аксар ҳолларда курсига ўтирган киши ерга сажда қила олмайди. Ваҳоланки, ерга сажда қилиш намознинг асосий рукнларидан бири бўлиб, унга қудрати етган киши албатта уни адо этиши лозим. Бу ҳақда аввал ҳам алоҳида фатво эълон қилинган эди.

Муҳтарам азизлар! Намоз динимизнинг устинидир. Уни мукаммал адо этилишида эътиборли бўлайлик!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
Вазифамизни бажарайлик

Табибнинг иши даволаш, ўқитувчининг иши ўқитиш ва ҳоказо. Аммо ҳамманинг банда сифатидаги умумий иши Аллоҳнинг амрларини адо этиш, қайтариқларидан қайтишдир. Амрлар бошида эса имондан кейин албатта намоз келади.

Меърожда амрини олиб, намознинг қандай ўқилишини бизга ўргатган Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалари ҳатто қийин ҳолларда ҳам (қисмларга бўлиниб бўлса-да) жамоавий ибодат қилишдан воз кечмаган. Бугун эса арзимас сабаб ва баҳона билан шундай муҳим ибодатни вақтида ёки умуман ўқимай юрганлар бор. Ҳолбуки, Қуръони каримда намоз ўқишга кўп маротаба амр қилинган. Шунинг ўзи унинг қандай аҳамият касб этишини билдирмайдими?!

➡️ https://hidoyat.uz/56370

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
Forwarded from Fitrat.uz
Айтинг-чи, бу қайси калима?

1. Одам (алайҳиссалом) айтган илк сўз...
2. Неъматларни зиёда этувчи...
3. Жаннат кўчати...
4. Қиёмат куни одамларнинг энг афзали бўлишига сабаб бўлувчи...
5. Ҳурсандчиликда ҳам хафачиликда ҳам айтилади...
6. Энг афзал дуо...

Алҳамдулиллаҳ, яшанг, саволимиз жавобини топдингиз!


Даврон НУРМУҲАМАД
тайёрлади

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҒАЙРИДИН ОНАМГА ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛИШИМ КЕРАК?
#ота_онага_муносабат

553-CАВОЛ: Мени онам Исломдан бошқа динган эътиқод қилади. Шундай бўлса ҳам мен улани ҳурмат қилишга мажбурманми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, агарда Сизнинг волидангиз залолатда бўлсалар ҳам, гарчи ширкда бўлсалар ҳам Сиз у кишига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради:
أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ (14) وَإِنْ جَاهَدَاكَ عَلَى أَنْ تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا
“Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир” (Луқмон сураси, 14-15-оятлар).
Асмо бинти Абу Бакр разияллоҳу анҳонинг оналари мушкира бўлган пайтида қизини соғиниб, уни кўриш учун Маккадан Мадинага келади. Шунда Асмо Набий алайҳиссаломдан онасига қандай муомалада бўлиши кераклиги ҳақида сўраганда У зот силаи раҳм қилишга буюрганлар.
Демак, она залолатда бўлса ҳам, фарзанд унга силаи раҳм қилиши, дунёвий ишларда яхшилик қилиб, моддий ёрдам қилиб, яхши гапириб, ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиши керак экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Ma'ruzalar | Hikmatlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азоби қабрга дучор бўлувчилар кимлар?

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Каналга обуна бўлинг:@aqida_uz
#Унутилаётган_суннатлар (13-суннат):
Ёш болажонларга салом бериш

Анас розияллоҳу анҳу ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом бердилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёш болаларга салом берганлари ҳақидаги ҳадисни айтдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшларга бўлган муносабатлари ўзгача эдилар. Айниқса ёш болаларга нисбатан жуда хам мехрибон бўлиб, чиройли муомала қилардилар. Ҳатто ёш болаларнинг олдидан ўтсалар уларга биринчи бўлиб ўзлари салом берганлар. Пайғамбаримиз алайҳисаломнинг бу даражадаги олийжанобликларидан бутун инсоният ўрнак олиши лозим.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Вақти-соати ўтгандан сўнг ижро бўладиган ваъдадан ҳеч бир яхшилик чиқмас.

Маҳмуд аз Замахшарий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar