Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИ БОШЛАНДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғли
.

Facebook: https://fb.watch/1PmSHhrQEx/

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайпоққа масҳ тортиш мумкинми?
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Асрорхон домла Маҳмудов

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОТАМДАН ҚИЛГАН ИШЛАРИМ УЧУН УЗУР СЎРАДИМ

Отамнинг маслаҳатларини олмай, буюрганларини қилмай кўпда уларни ранжитганман. Шу боисдан жахл билан менга қараб: Аллоҳ ишингдан баракасини кўтарсин, дея кўп марта дуо қилганлар.
Йиллар ўтиб, бозорда ишлай бошладим бироқ, ишим ўхшамади. Нима иш қилсам ҳам фойда кўрмай балки зиёнга кириб кетаверар эдим. Бир куни ўтириб тафаккур қилдим ва отамнинг дуоси ижобат бўлгаанини билдим. Дарҳол аввало Аллоҳ таолога тавба қилиб, сўнг отамнинг олдиларига бориб, ўтмишдаги қилган ишларим учун узур сўраб, ҳаққимга хайр ва барака тилаб дуо қилишларини сўрадим. Улар менинг ҳаққимга сўраганимдек дуо қилдилар. Шундан буён ишимда ҳам, ҳаётимда ҳам барака топдим.

Таржимон “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли
https://t.iss.one/hanafiyuzofficial
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛИШ ЗАРУРАТИ

“Тақлид” сўзи араб тилида, бирор нарсани бўйнига осиб олиш, мансабга таъйин қилиш, мажбурият юклаш, ўхшатиш, маъноларини билдиради. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида эса, фаолиятда ўзгаларга эргашиш, ўзгалар намунаси асосида иш олиб бориш маъноларини билдириши келтирилган.

Истилоҳий маънода эса, тақлид – сўзи ҳужжат бўлмаган шахснинг гапини ҳужжатини билмасдан қабул қилиб, амал қилишдир (Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Усулул фиқҳ. Б. 521).

Тақлид вожибдир. Чунки, динга амал қилишда тақлид қилмай нажот топиш мушкулдир. Баъзи шарий далилларни бир неча маънолари бўлиб, амал қилишда уларни бирини таъйин қилиш ёки устун бўлганини топишга ҳар ким қодир эмас. Бундан ташқари айрим масалалар бўладики, Қуръон ва ҳадисда унинг ёрқин далили бўлмайди. Натижада унинг ҳукмини ечиш учун бутун шаръий далилларни ўрганиб ҳукм чиқаришга эҳтиёж туғилади. Табиийки, бунга ҳар ким қодир бўлмайди. Мана шу сабаблар туфайли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун соғлом ақл эгаларида мужтаҳид имомларга эргашиш зарур, деган фикр туғилиши табиий бир ҳолдир.

Аммо, ҳозирда муайян бир мазҳабга эргашган кишиларни кўр-кўрона тақлид қилишда айблаб, уларни гумроҳликда айбловчи тоифалар пайдо бўлганки, уларнинг даъво қилишича мужтаҳид имомларга эргашиш, уларга тақлид қилишнинг ҳожати йўқ эмиш. Бу тоифа тақлидни ҳаром, ширк, тақлид қилувчиларни эса адашган гумроҳлар деб номлашгача борадилар. Уларнинг даъвосича ҳар бир инсон ўзи тўғридан-тўғри Қуръони Карим ва ҳадислардан далил олиб амал қилиши керак.

❗️Шуни ҳам эслатиш зарурки, пайдо бўлганига 200 йилга яқин бўлган, фақат оят ва ҳадисга амал қилишни даъво қилувчи салафийлар ўзлари айтгандек битта тоифага айлана олмади. Улар ўзаро фиқҳда ихтилоф қилганларини қўйиб турайлик, ҳатто ақидавий масалаларда ҳам ўзаро ихтилоф қилганлар. 2008 йили замондош саудиялик доктор Саъд ибн Абдуллоҳ ал-Барик салафийларнинг катталари ўртасидаги ихтилофларни китоб ҳолига келтириб, унга “Ал-ийжоз фи ихтилафи Албоний ва Ибн Усаймин ва Ибн Боз” (“ал-Ийжоз” – “қисқача” ) деб номлаб, икки жилдда нашр қилган. Эътиборга молик томони у китобда салафийларнинг нафақат фиқҳда, балки диннинг асли бўлган ақидадаги ўзаро ихтилофларини ҳам келтирган. Умматни бирлаштиришни даъво қилган салафийлар 200 йил ичида тўртта катта фирқага бўлинди: ас-Салафия-ал-илмия (1920 й.), ас-Салафия ал-жиҳодия (1979 й.), ас-Салафия ас-сурурия (1984 й.), ас-Салафия ал-жомия (1990 й.). Ҳали улар Аҳли сунна вал жамоа сингари 14 асрни кўрсалар, неча тоифага бўлинаркин?!

Бунинг устига салафийлар уммат эътироф этган мужтаҳидлар, уламою фузалоларга, фақиҳ ва мутасаввиф зотларга нисбатан ҳам беодоблик қиладилар. Бунинг натижасида иттифоқ ва бирликка буюрилган уммат орасида турли шубҳалар, тафриқалар келиб чиқишига сабабчи бўладилар.

Қуйида тақлиднинг жоизлигига Қуръони карим ва суннати набавийяда келган баъзи далилларга тўхталиб ўтамиз...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Расулуллоҳ сийратлари📀 Салоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#Оламларга_раҳмат_пайғамбар
▶️ 46

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: ҲАЖ КИТОБИ (3-қисм)

Жиноятлар
(Ҳажда қилиниши тақиқланган амаллар)

Жиноятлар:

а) эҳром талабини бажарилмаганлик;

б) Ҳарами Шариф ҳурматини топташ сабабли содир бўлади.

1. Агар фарз тавофни таҳоратсиз бажарса, битга қўй, жунуб ҳолда бажарса, битта туя сўйиши вожиб.
2. Вожиб суннат ё тавофларни таҳоратсиз қилса, битта фитр садақаси миқдорида садақа бериши, жунуб ҳолда қилса, бир қўй сўйиши керак бўлади.
3. Аёл ҳайз ё нифос қон тўхтамай вожиб ва суннат тавофларни бажарса, бир қўй, фарз бўлган тавофни бажарса бир туя сўяди.
4. Ҳайзда, нифосда ёки жунуб бўлиб тавоф қилгач, покланиб, ғусул қилиб, қайтадан тавоф қилса, лозим бўлган жазо афв этилади.

Тавофни истисно қилган ҳолда, ҳажнинг бутун фарз, вожиб ва суннат амалларини жунуб, ҳайз ва нифосли ҳолда бажариш мумкин.

Жиноятлар

1. Қурбонликни вожиб қиладиган жиноятлар.
2. Фитр садақасини беришни вожиб қиладиган жиноятлар.
3. Фитр садақасидан ҳам озроқ миқдорда жазо бериладиган жиноятлар.
4. Берилган зарарнинг ўрнини қоплаш, қийматини тўлаши лозим қиладиган жиноятлар.

Қурбонлик сўйишни вожиб қиладиган жиноятлар

Ҳаж асносида баданига хушбўйлик суриш, бошига хина қўйиш, зайгун ёғи ёки ҳар хил ёғлар билан сочини ёғлаш, бир кун давомида тикилган либос кийиш, бошини беркитиш, сочнинг тўртдан бир қисмини олдириши, бир ерда икки қўли ва икки оёқнинг тирноқларини олиш, ҳажнинг вожибларидан бирини тарк қилиш.

Фитр садақаси миқдорича садақани вожиб қиладиган жиноятлар

Бир аъзонинг озигина қисмига ҳушбўйлик суриш, бир кундан озроқ муддат тикилган кийим кийиш ёки бошни ёпиш, сочнинг тўртдан бир қисмидан озроғини олдириш, битта бармоқнинг тирноғини олиш, қудум ёки вадо тавофини таҳоратсиз қилиш, видо тавофининг бирини қолдириш ёки шайтонга тош отишда белгиланган етти тошдан бирини отмай қолдириш.

Киши бит, бурга, чигиртка ўлдиргани учун фитр садақасидан кам миқдордага истаган садақасини беради...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 211–212 ОЯТЛАР

س
َلۡ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ كَمۡ ءَاتَيۡنَٰهُم مِّنۡ ءَايَةِۢ بَيِّنَةٖۗ وَمَن يُبَدِّلۡ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُ فَإِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ٢١١

2. Бани Исроилдан уларга қанчалаб очиқ далилларни берганимизни сўранг. Ким Аллоҳ неъматлари келганидан кейин уларни ўзгартирса, Аллоҳ албатта қаттиқ жазо берувчидир.

Аллоҳ таоло тарихда шаккоклиги ва итоатсизлиги билан машҳур бўлган Бани Исроил қавмини ҳидоятга йўллаш учун уларга жуда кўп мўъжизаларни, очиқ-ойдин далил-исботларни кўрсатиб қўйди. Масалан, уларга юборилган пайғамбар Мусо алайҳиссаломга ато этган мўъжизаларнинг ўзи бир нечадир: у киши қўлларини қўлтиқларига тиқиб олсалар, кўрганни хушнуд этадиган даражада оппоқ бўлиб чиқар эди; Фиръавн сеҳргарларини мағлуб этиш учун ҳассаларини ерга ташлаганларида у илонга айланиб, сеҳргарларнинг илонларини ютиб юборди; Мусо алайҳиссалом ҳассалари билан харсанг тошга урсалар ўн икки булоқ отилиб чиқиб, ташналикда қолган қавм сувга сероб бўлди. Аллоҳ таоло қавмнинг ўзини ҳам бутун тарихи давомида турли неъматлар, имтиёзлар билан сийлаган: қаттиқ иссиқдан ҳимоя қилиш учун улар устига булутларни соя ташлаш учун юборган, осмондан ширинлик ва бедана гўшти тушириб турган, фиръавн аскарлари ўлдириш мақсадида таъқиб қилиб, етай деб қолганида денгизни иккига бўлиб, уларни қутқарган ва ҳоказо. Аммо итоатсиз қавм шунча неъматларга шукр қилмади, ҳидоят йўлидан юрмади. Бани Исроилга ўхшаб инсонлар Аллоҳ ҳукмидан чекингудай бўлишса, Исломга Аллоҳ буюрганидай тўлалигича киришмаса, уларни оғир мусибат кутиб турибди. Аллоҳ таоло берган имон ва илмни ўзгартириб, инсонларни ҳақ йўлдан адаштирувчилар эса, Аллоҳ азза ва жалланинг қаттиқ азобига учрашлари аниқ!

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз” (Наҳл сураси 43-оят).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 18 ноябрь куни, соат 🕑 14:00 да
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 13-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 103-сураси бўлган "АСР" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: MuslimUz

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Ота-онанг, қариндош қаён кетди фикр қил –
тўрт оёқли чўпин от бир кун сенга етаро”
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23712

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
#Хушхабар

Бўстонлиқ туманидаги «Қизил Қангли» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Батафсил
👇
https://fitrat.uz/qizil-angli-zhome-maszhidining-ochilishi/

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳрий ўқиладиган намозларни ёлғиз одам махфий ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲОЖАТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз #нафл_намозлар

549-CАВОЛ: Ҳожат намозини ўқилиш тартиби қандай. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожат намози нафл намозлардан бўлиб, уни икки ёки тўрт ракъат ўқиш мумкин. Ҳожат намозининг ўқилиш тартиби қуйидаги ҳадисда баён қилинган.
عن فائد بن عبد الرحمن بن عبد الله بن ابى اوفى قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم (من كانت له إلى الله حاجة أو إلى احد من بنى آدم فليتوضأ وليحسن الوضوء ثم ليصل ركعتين ثم ليثن على الله وليصل على النبي صلى الله عليه وسلم ثم ليقل : لا إله إلا الله الحليم الكريم ، سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين ، اسالك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر ، والسلامة من كل اثم ، لا تدع لى ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ، ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا ارحم الراحمين) (رواه الامام الترمذي)
Фоид ибн Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Аби Авфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб шундай дедилар: “Кимнинг Аллоҳга ва Одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: “Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!” десин” (Имом Термизий ривояти).
Дуонинг маъноси: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!”
Демак, ҳадисдан маълум бўлмоқдаки, киши икки ракъат намозни ўқиб тугатгач, Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб сўнг ҳадисда келган дуони (арабий дуони ёдлаши афзал) ўқиб, ундан сўнг ҳожатларини сўраши мумкин. “Ҳожат намози”нинг ракъатлари борасида “Фатово Ҳиндия”, “Роддул Муҳтор” китобларида икки ракъат ёки тўрт ракъат эканлиги айтилган.
Шунингдек, “Роддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилган: “Машойихларимиз айтадилар: “Биз Ҳожат намозини ўқиб Аллоҳ таолодан нимаики сўраган бўлсак, барчаси раво бўлди”. Машҳур саҳоба Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар:
اني سمعت رسول الله صلي الله عليه و سلم يقول: من توضا فاسبغ الوضوء ثم صلي ركعتين يتمهما اعطاه الله ما سال معجلا او مؤخرا (مسند الامام احمد)
Абу Дардо разияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен, Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни мана бундай деганларини эшитганман: “Кимки таҳорат олиб уни мукаммал қилса, сўнгра икки ракъат намозни хушуъ ва хузуъ билан ўқиса, Аллоҳ таоло сўраган нарсаларини тезда ёки бир оз вақтдан кейин беради” (Имом Аҳмад ривоят қилганлар).
Бу ҳадислардан банда ҳар бир ишда Аллоҳга юзланиши, У Зотдангина ҳожатларини сўраши лозимлиги тушунилмоқда. Инсонлар кўпинча бошларига мусибат тушганда Аллоҳни эсдан чиқариб, ўзи каби ожиз бандаларга мурожаат қиладилар. Ҳолбуки, ўша банда ҳам Аллоҳ қалбига солсагина унинг ҳожатини чиқариши мумкин халос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
13-МАШҒУЛОТ: "АСР" СУРАСИ

Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube: https://youtu.be/1bdZe23Sz3Q

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИККИНЧИ ЖАМОАТ ЖОИЗМИ?

«Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Имом билан жамоат бўлиб намоз ўқилган масжидда қайта жамоат бўлиб ўқиш – макруҳ. Албатта, бу ҳукм унда азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқиладиган масжидларга тегишлидир. Азон ва иқомат айтилмайдиган, намозлар жамоат бўлиб ўқилмайдиган масжидлар бундан мустасно”».

Яъни азон ва иқомат айтилиб, масжид имоми билан бирор намоз (масалан, пешин) ўқилгач, ана шу масжидда пешинни ўқиш учун иккинчи жамоатнинг ҳозир бўлиши макруҳ саналади. Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди. Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда эса намозларни иккинчи жамоат билан ўқишнинг зарари йўқ.

Имом Абу Бакр Жассос раҳимаҳуллоҳ мазкур кароҳатни шарҳлаб шундай дейди: Фақиҳлар азон ва иқоматни қайтармасликка иттифоқ қилишган. Зеро, азон ва иқоматни такрорлаш яна шундай (аввалгидек) жамоатнинг жамланишини вожиб қилади. Чунки жамоатлар азон ва иқоматсиз намоз ўқимайди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (бир куни) масжиддакўринмай қолдилар, шунда саҳобалари намозни (ўзлари жамоат бўлиб) ўқиб олишди. У зот қайтиб келганларида аҳли байтлари олдига кириб, улар билан бирга жамоат бўлиб намоз ўқидилар (Имом Табароний ривояти)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Бугун, 18 ноябрь - "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Давлатимиз байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи бўлиб, унда миллий давлатчилигимиз, мустақил ва мустаҳкам давлат барпо этиш борасидаги эзгу ғоя, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлигимиз, ор-номусимиз ва ғуруримиз акс этган.

Барча юртдошларимизга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муборак бўлсин!

Дин ишлари бўйича қўмита

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram