Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар».

Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси билан яккама-якка муножотидир.

Намоз мўминнинг меърожидир, у банданинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир.

Сажда эса намознинг бандалик энг равшан намоён бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўладиган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабул бўлиши шундан. Шунинг учун ҳам саждада кўпроқ дуо қилиш керак.

Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Огоҳ бўлингким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳйи қилиндим. Аммо рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса дуо қилишга ижтиҳод қилинглар. Ижобат бўлиши аниқдир», деганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРГАН КИШИ ХИЖОЛАТ ЧЕКМАСИН, УМИДСИЗ БЎЛМАСИН.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳга бирорта биродари қиз фарзандли бўлгани ҳақида хабар келса: Унга айтинглар, пайғамбарлар қизларнинг оталари бўлганлар, дер эдилар.

Кишининг гарчи юзта ўғли бўлсада, то қиз фарзанд кўрмагунича бефарзанд ҳисобланади (Араб мақоли).

Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу Муовия разияллоҳу анҳунинг ҳузурига Оиша исмли қизчаси билан кирди. Муовия: Бу ким? – деди. Шунда Амр: Бу қалбимнинг меваси. Аллоҳга қасамки, ҳеч ким бемор бўлганингда парвариш қилишда, ўлганингда ортингдан яхшиликлар билан эслашда, махзун вақтингда юпатишда қизларчалик бўлмайди, деди.

Оталарнинг ўз қизларига бўлган муҳаббатларини таърифлашда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қизлари Фотима разияллоҳу анҳо ҳақида айтган гапларидан гўзалроғи йўқ: “У менинг бир бўлагимдир. Уни шубҳалантирган нарса мени шубҳалантиради, унга озор берган нарса менга озор беради”.

Агар Юсуф алайҳиссаломнинг акалари қаторида бирорта опа-синглиси бўлганида эди, уни ҳимоя қилган бўлар эди. Юсуфни қудуқнинг қаърига эмас, қалбининг тўрига жойлаган бўлар эди. Лекин Аллоҳнинг ҳикмати ва тақдир ғолиб экан.

Агар Юсуфнинг акалари қаторида битта бўлса ҳам синглиси ёки опаси бўлганида эди, ҳудди Мусонинг опаси уни онасининг бағрига қайтариш учун кетидан излаб борганидек, Юсуфни ҳам излаб борар эди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қизларни ёмон кўрманглар. Улар бебаҳо мунисалардир”.

Ҳомиджон Ишматбеков
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ЯХШИГА МУКОФОТ ЁМОНГА ЖАЗО БЕРУВЧИ.
МУТЛАҚ ЭҲТИЁЖСИЗ ЗОТ.
УЛУҒЛИК ВА ОЛИЙЛИК ЭГАСИ.

Яхшига мукофот, ёмонга жазо берувчи

١4 - وَلاَ يَمْضِي عَلَى الدَّيَّانِ وَقْتٌ وَأَزْمَانٌ وَأَحْوَالٌ بِحَالِ

Маънолар таржимаси:

Дайёнга бирор вақт ўтмайди, ҳамда замонлар ва ҳолатлардан бирор ҳолат ҳам (ўтмайди).

Назмий баёни:

Дайёнга нисбатан жорий бўлмас вақт,

Шунингдек, замонлару ва бирор ҳолат.

Луғатлар изоҳи:

لاَ – нафий ҳарфи.

يَمْضِي – музориъ феъли, охирида келган ي нинг заммасини билдириб ўқиш оғир бўлгани учун тақдирий замма билан марфуъ ҳисобланади.

عَلَى – “истеъло” (устун бўлиш) маъносидаги жор ҳарфи.

الدَّيَّانِ – жор ва мажрур يَمْضِي لاَ феълига мутааллиқ. Луғатда “бўйинсундирувчи”, “ҳукм қилувчи” ва “жазо берувчи” каби маъноларни англатадиган Аллоҳ таолонинг исмларидан бири.

وَقْتٌ – يَمْضِي феълининг фоили. Вақт деганда ўтаётган даврнинг бир бўлаги тушунилади.

أَزْمَانٌ – замонлар деганда кетма-кет келувчи даврлар тушунилади.

أَحْوَالٌ – калимаси حَالٌ нинг кўплик шакли бўлиб “собит бўлмаган сифатлар” маъносини англатади. Яъни вақтинчалик бор бўлиб кейин заволга учрайдиган, ўзгариб турадиган сифатлар ҳол дейилади. Масалан туриш, ўтириш, юриш каби сифатлар.

بِحَالِ – بِ жор ҳарфи في маъносида келган.

Матн шарҳи:

Аллоҳ таолонинг яхшига мукофот, ёмонга жазо бериладиган куннинг подшоҳи экани ҳар намозда такрор-такрор эътироф этиб турилади:

﴿مَٰلِكِ يَوۡمِ ٱلدِّينِ٤﴾

“Жазо (ва мукофот) кунининг (қиёмат кунининг) эгасидир”[1].

“Дайён” Аллоҳ таолонинг исмларидан бири экани ҳадиси-шарифда баён қилинган:

عَنْ أَبِي قَلاَبَةَ قَالَ قاَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ اَلْبِرُّ لَا يَبْلَى وَالْإِثْمُ لَا يُنْسَى وَالدَّيَّانُ لَا يَمُوتُ فَكُنْ كَمَا شِئْتَ كَمَا تَدِينُ تُدَانُ. مُصَنَّفُ عَبْدِ الرَّزَّاقِ

Абу Қалобадан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшилик эскирмайди, жиноят унутилмайди, Дайён ўлмайди, бас хоҳлаганингдек бўл, қилмишингга яраша жазо оласан”, – дедилар”. Абдурраззоқ “Мусаннаф”да келтирган.

Шарҳ: “Яхшилик”, яъни ўзгаларга қилинган яхшилик ва Аллоҳ таолога қилинган тоат-ибодат, “эскирмайди”, яъни зое кетмайди, “жиноят унутилмайди”, яъни иккиси ҳам дунёю охиратда зикр қилинади, иккисига кўра гўзал мукофотлар ёки ёмон жазолар берилади”[2].

Байтнинг умумий маъноси шуки, замон ва маконлар Аллоҳ таолонинг вужудга келтирган нарсаларидир. Бир пайтлар маконлар ҳам, замонлар ҳам ва турли ҳолатлар ҳам бўлмаган. Сўнгра Аллоҳ таоло уларни йўқдан бор қилган. Унинг йўқдан бор қилган нарсалари Ўзининг устига жорий бўлмайди, балки яралмиш мавжудотларнинг устиларига жорий бўлади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 204–207 ОЯТЛАР

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُعۡجِبُكَ قَوۡلُهُۥ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيُشۡهِدُ ٱللَّهَ عَلَىٰ مَا فِي قَلۡبِهِۦ وَهُوَ أَلَدُّ ٱلۡخِصَامِ٢٠٤

204. (Эй Муҳаммад), одамлар ичида шундайлари ҳам борки, унинг дунё ҳаётидаги гаплари сизга ажиб туюлади. У Исломга ашаддий хусуматда бўлгани ҳолда дилидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ қилади.

Аллоҳ таоло Пайғамбарига хитоб қилиб айтяптики, одамлар ичида шундайлари бор: уларнинг дунёдаги гаплари сизга ажабланарли туюлиши мумкин. Бундайларнинг сиз олиб келган динга хусумат ва душманликлари шунчалар қаттиқки, улар дилидаги нарсага Парвардигорингизни гувоҳ қилади. Ато розияллоҳу анҳу: "Оятдаги "ан-нас" сўзи "ал-ҳайвон" маъносида", деган (Бухорий ривояти). Мазкур ояти каримада зикр этилган шахс Ахнас ибн Шурайқ ас-Сақафий исмли бир мунофиқ эди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа мусулмонлар ҳузурида Исломга кириб, ўзининг имони мустаҳкам экани ҳақида жуда ажойиб гапларни гапириб, ҳаммани ишонтиради.
Мусулмонлар олдидан чиқиб, ўз қабиласига қайтиб кетаётганида эса, мусулмонларга қарашли далаларга ўт қўйди, уларга тегишли туяларни сўйиб ташлади. Бундай кимсаларнинг Ислом динига ва мусулмонларга қаттиқ хусумати Аллоҳ таолодан асло яширин қолмайди. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо: "Пайғамбар алайҳиссалом: "Аллоҳ энг ёмон кўрадиган одам адовати қаттиқ кишидир", деганлар (Бухорий ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ "Ҳамза розияллоҳу анҳу"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Мурч бобо” жоме масжиди имом-хатиби Низомиддин домла Чориевнинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Табаррук ёшда охират сафарига кузатилаётган онахон узоқ йиллар мобайнида Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби вазифасидан меҳнат қилган марҳум Тошболта домланинг рафиқалари бўлиб, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган солиҳ фарзандларни тарбияладилар. Улардан бири Низомиддин домла Чориев кўп йиллардан буён Ислом дини ва мўмин-мусулмонларимиз хизматида бардавом бўлмоқда.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин! Ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат, охиратларини обод қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато айлаб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Низомиддин домла Чориевга ва марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
ҚУРЪОН АҲЛИ

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: آل القرآن آل الله

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳлидир".

Ибн Арабий бундай дейди: "Арабми ёки бошқа миллат вакилими Қуръонни хатосиз ва маъносини ўзлаштирган ҳолда тиловат қилса Қуръон аҳли дейилади. Агар билганига амал қилса бундан ҳам яхшидир".

Ушбу ҳадисни Имом Хатиб Бaғдодий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Ҳуршид ШАРИПОВ,
Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги
"Ғоиб ота" жоме масжиди имом-хатиби.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Камбағалларни севинг ва уларга яқинроқ бўлинг!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1. Ниятни тўғрилаш, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш.

2.. Таҳоратли бўлиш.

3. Дунё машғулотини тарк этиб, охиратни ўйлаш.

4. Зиёратгоҳда виқор билан сокин юриш.

5. Қабр аҳлига бундай салом бериш:
“Ассаламу алайкум, йа аҳлал-қубур. Йағфируллоҳу лана ва лукум, антум салафуна ва наҳну бил-асар”

“Ассалому алайкум, эй қабр аҳли! Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан олдин келгансиз, биз ҳам сизнинг ортингиздан келамиз”.

6. Қабрни сийпаш, ўпиш ва айланиб тавоф қилишдан узоқ бўлиш.

7. Қабр бошида “Ёсин” сурасини ўқиш.
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат қилиб, “Ёсин” сурасини тиловат қилиб, унинг савобини уларга бағишласа, сурадаги ҳар бир сўз ва ҳарф ададича Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилади”, дедилар (Имом Дайламий ривояти).

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга “Ёсин” сурасини тиловат қилинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

8. Ихлос сурасини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабристонга кириб, “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн бир марта ўқиб, савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича савоб берилади”, деганлар (Имом Дорақутний ривояти).

9. Марҳумнинг яхши сифатларини эслаш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

10. Қабрни босмаслик лозим. Қабр усти маййитнинг ҳаққидир. Қабр устидан ёки қабристон ичидан ўтишга зарурат туғилса, тасбеҳ, таҳлил, такбир, дуо ва истиғфор айтиб ўтиш.

11. Зиёратдан ваъз-насиҳат олган ҳолда қайтиш.
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозада ҳозир бўлганларида қайғулари ортар, ниҳоятда кам гапирар, фикр-мулоҳазага ғарқ бўлар эдилар” (Имом Ҳоким ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРЪОН АҲЛИ

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: آل القرآن آل الله

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳлидир".

Ибн Арабий бундай дейди: "Арабми ёки бошқа миллат вакилими Қуръонни хатосиз ва маъносини ўзлаштирган ҳолда тиловат қилса Қуръон аҳли дейилади. Агар билганига амал қилса бундан ҳам яхшидир".

Ушбу ҳадисни Имом Хатиб Бaғдодий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Ҳуршид ШАРИПОВ,
Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги
"Ғоиб ота" жоме масжиди имом-хатиби.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: КУНДАЛИК ВАЗИФАЛАР

Тариқатдаги кишининг кундалик вазифалари аниқ бўлади. Бунда у аввало кундалик фарз ва вожиб амалларга алоҳида эътибор беради. Ўзининг бурчи бўлган бу амалларни ихлос билан, бекаму кўст адо этади. Шу билан бирга, мандуб бўлган нафл ибодат, амал ва зикрлардан ўз ҳолига қараб бажариб туради.

Ҳар бир мусулмон учун бу каби нафл ишларнинг энг оз чегарасининг ўлчови бўлиши керак. Қолгани эса шахсга қараб белгиланади. Агар ўзида рағбат ва имконият сезса, мазкур амалларни кўпайтириб боради. Баъзи бир сабабларга кўра ўша амалларни ўз вақтида бажара олмай қолса, кейин адо қилиб боради.

Бу каби кундалик вазифаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам қилиб юрганлар ва умматларига ҳам шундай қилишни ўргатганлар. Бу борада ривоятлар жуда кўп. Биз фақат биргина мисол билан кифояланамиз.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ قَالَ: «مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ، كَانَ لَهُ عِدْلُ عَشْرِ رِقَابٍ، وَكُتِبَتْ لَهُ مِائَةُ حَسَنَةٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ مِائَةُ سَيِّئَةٍ، وَكَانَ لَهُ حِرْزًا مِنَ الشَّيْطَانِ يَوْمَهُ ذَلِكَ حَتَّى يُمْسِيَ، وَلَمْ يَأْتِ أَحَدٌ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ إِلَا أَحَدٌ عَمِلَ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ. وَبِهَذَا الْإِسْنَادِ عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، مِائَةَ مَرَّةٍ، حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга ўша куни шайтондан сақланиш бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Биров ундан кўра афзал нарса қила олмайди. Илло, ким ўшандан кўпроқ қилган бўлсагина, кўпроқ савоб бўлиши мумкин», дедилар.

Яна шу санад билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 208–210 ОЯТЛАР

ي
َٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱدۡخُلُواْ فِي ٱلسِّلۡمِ كَآفَّةٗ وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ٢٠٨
208. Эй имон келтирганлар, Исломга тўлиғича киринглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар, чунки у очиқ душманингиздир.

Баъзи муфассирлар (масалан, Замахшарий ва Розий) ушбу ояти карима янги мусулмон бўлган Аҳли китобларга қаратилган, дейишади. Яҳудийлардан бир гуруҳи мусулмон бўлган эди. Улар Исломда туриб ҳам Таврот ҳукмларига амал қилишарди, чунончи шанба куни ибодат қилишар, туя гўшти ва сутини ҳаром деб эътиқодда бўлишар, Таврот ҳам тиловат қилиб туришар эди. Юқоридаги ояти карима шулар хусусида туширилиб: "Исломга кирсангизлар, бу дин ҳукмларига мукаммал итоат қилинглар, баъзисига амал қилиб, баъзисини тарк этманглар" деб буюрилмоқда.

Кўриб турибсизки, гумроҳ, ўз фойдасини билмаган қавмлар доимо адашишда бўлган. Ҳамиша шайтон васвасасига учиб, Аллоҳ таолонинг ҳақ йўлидан чекинишган. Чунки дунё ҳаётининг роҳат-фароғатлари инсонга чиройли кўрсатиб қўйилган. Шайтон ҳамиша уни йўлдан оздиради. Тоат-ибодатдан, солиҳ амаллардан қайтаради. Улар орасига буғзу-адоват, нифоқ солади. Шайтонга мурид бўлганларнинг қулоқларига пайғамбарнинг даъват ва илтижолари асло кирмайди. Кўзлари Аллоҳ таоло ҳар қадамда кўрсатиб қўйган ибрат, мўъжизаларни кўрмайди. Ноқис ақллари Аллоҳ динининг, Аллоҳ шариатининг исбот талаб этмайдиган олий ҳақиқатларини илғаб олишга ярамайди. Улар бу дунёда Аллоҳ таоло берган беҳисоб неъматларни, мўл ризқларини гўё ўзлари ишлаб топгандай еб-ичиб, ҳатто шукрини қилишмайди. Бу дунёнинг журму исёнларига ғарқ бўлиб, охиратни эсдан чиқаришади. Арзимас мартаба ёки матоҳ дея улуғларига сажда қилишадию, аммо бутун оламларнинг Эгаси, замину коинотнинг ҳақиқий Хожаси, барча мавжудотларнинг Яратувчиси бўлмиш буюк Зотга ибодат қилишга, Унинг амр-фармонларини бажаришга эринишади, ор қилишади, бепарво бўлишади. Бундан ортиқ нодонлик, бундан зиёд гумроҳлик, бундан-да осийлик борми?!..
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
16. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ "Умар ибн Ҳаттоб"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
107 Tilingni tiy, qalbingni v
mp3muslim.uz
📗Тилингни тий, қалбингни ва кўзингни асра (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️107

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Камбағалларни севинг ва уларга яқинроқ бўлинг!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸«Эрбўта қози» жоме масжиди халқимизга муборак бўлсин!
Юртимиздаги кўпгина масжидлар қурилишига сабабчи бўлган, ҳаётлик чоғида савобли ишларга улгуриб, жонбозлик кўрсатиб ўтган марҳум устоз, Хайруллоҳ домла Турматов раҳимаҳуллоҳ бошлаб берган навбатдаги масжид очилиши кўнгилларни шод этди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23660

🔸Мавлид уламоларни бирлаштирди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23644

🔸Мусулмон олимлари коронавирусга қарши илк фойдали эмлик (вакцина)ни ишлаб чиқди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23641

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАБРИСТОН – ИБРАТ МАСКАНИ

Динимизда тарғиб қилинган амаллардан бири бу қабристонларни зиёрат қилишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِى زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الآخِرَةَ »

“Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, деганлар (Имом Термизий ривояти)...

Ислом дини келган дастлабки йилларда Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиллари ила қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эди. Бу қайтариқ умумий бўлгани сабабли Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам оналарининг қабрини зиёрат қила олмаган эдилар. Сабаби, одамлар орасида Ислом ақидаси ва бошқа илмлар тўлиқ шаклланмаган, инсоният ширкдан буткул халос бўлмаган эди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАРЗНИ ИНКОР ҚИЛИШНИНГ ЁМОНЛИГИ

Ҳожати тушганда ўзини хору зор тутиб, синиқлик кўрсатиб, ялиниб-ёлвориб юрган одамлардан баъзилари иши битиб, ҳожати раво бўлганидан кейин қарзни инкор қилиш даражасигача етиб бормоқдалар. Танишлардан бирининг айтишича, бир одам бошқасидан ялиниб юриб қарз олган. Иши битгач, қарзни қайтармай чўзиб юрган. Қарз берган одамнинг ўзига пул керак бўлиб, қарзни қайтаришини сўраб борган. Аввалига «Кейинроқ келинг», деган жавобни олган. Кейин алдаш давом этган. Охири бориб, «Мен сендан қарз олганим йўқ, яна келсанг, миршабларни чақириб, менга туҳмат қиляпти, деб қаматвораман», дейишга ўтган.

Интернет орқали менга бу борада келадиган саволлардан бирини эътиборингизга тақдим этишга рухсатингизни сўрайман:

«Ассалому алайкум, ҳурматли шайх Ҳазратлари!

Менинг саволим қуйидагича: бундан 4 йил олдин мен бир яқин танишимга катта миқдорда пул берганман. Албатта, қарз сифатида. У менга «10 кунда қайтараман», деб айтган эди. «Тилхат ёз», десам, у менга: «Худо бор-ку, 10 кунда бераман», деганди. Мен ҳам Худони тилга олгани учун ишондим. Мана, 4 йил бўлдики, ҳануз қайтармади. Лекин маълум қисмини, озгинасини қайтарган. Бир неча бор уйига бордим. «Қайтараман», деб алдаб келди. Мен ундан қарзни суд орқали қайтариб олмоқчи бўлдим ва ИИБ ходимларига мурожаат қилдим. Уларнинг олдида: «Мен пул олганим йўқ, олган бўлсам, Худо урсин», деб қасам ичди. Менинг эса Худодан бошқа гувоҳим йўқ. Шунинг учун сизга мурожаат қилмоқдаман. Илтимос, менга маслаҳат беринг. Олдиндан катта раҳмат»...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Mumina.uz
СЎЗ севгийла тўлса ДУО, ДУО ЯРАТГАНга етса НУР бўлади...

Хайрли ДУОларимиз НУРга айланиб РОББИМИЗ ҳузурида мустажоб бўлсин!

Ё РОББИЙ!
ОДАМ алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилганинг каби бизларнинг ҳам тавбамизни қабул эт!

Ё РОББИЙ!
ЮСУФ алайҳиссаломни қудуқдан чиқарганинг каби бизларни ҳам нафсимизнинг қоронғу қудуқларидан чиқар!..

Ё РОББИЙ!
МУСО алайҳиссаломни Фиръавннинг фитнасию ёмонлигидан қутқарганинг каби бизларни ҳам шайтоннинг макру ҳийласидан қутқар!..

Ё РОББИЙ!
ЮНУС алайҳиссаломни балиқнинг қорнидан қутқарганинг каби бизни ютган нафс балиғининг қорнидан қутқар!..

Ё РОББИЙ!
Аюб алайҳиссаломнинг дардларига шифо берганинг каби барча хасталаримизга шифои комил ато эт!..

Ё РОББИЙ!
ЯҚУБ алайҳиссаломнинг йиғлайвериб кўр бўлган кўзларини очганинг каби бизнинг сўқир юракларимизга нур эҳсон эт, қалб кўзларимизни оч!..

Ё РОББИЙ!
ИБРОҲИМ алайҳиссаломни Намруднинг оташидан қутқарганинг каби бизларни ҳам жаҳаннам оловидан қутқар!..
@fitratuz
@muminauz
Дуо: Ўн ҳасанот ёзилур, ўн хатоси ўчирилур
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23680

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Фил сураси)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar