Muslim.uz
98.4K subscribers
19.7K photos
5.65K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
УЗУКДАГИ ҲИКМАТ

Шайх Фаридуддин Атторнинг “Илоҳийнома” асарида келтирилган “Подшо ва узук” ҳикояси гўё бир жавоҳирдир. Келинг, шу ҳикоят мазмунидан баҳраманд бўлайлик.

“Бир пайтлар жаҳон қўрғонида бир комил шоҳ яшар эди. Бутун халқ унинг ҳукмига ҳозир турар, сабаби, ул шоҳ адолатда назири йўқ инсон эди. Мулки бисотининг эса ҳисоби ҳадсиз, яна атрофида илму ирфон аҳллари, номдор олимлар ҳам кўп. Кунларнинг бирида уларни олдига чақирди:

Чақирди бир куни олдига султон,

Деди: Шу кунлари ҳолим паришон.

Кўнгилга тушди орзу ногаҳондин,

Вале билмасмен ул келмиш қаёндин?

Яъни, шоҳ ҳолининг паришонлигидан шикоят қилди. Кўнглига келган орзуни баён қилди. Зеро, паришонлиги шунда тарқаса:

Ясанглар бир узук поку мукаррам,

Ки ҳар вақт ғам чекиб, қайғуга ботсам,

Анга кўз ташлабон, дилшод бўлай мен,

Аламдин, қайғудин озод бўлай мен.

Подшоҳ ҳакимларга бир узук ясашни буюрди, токи ул узукка кўз ташлаган дам кўнгли шодликка тўлиб, аламу қайғулардан озод бўлсин. Ёки иқболдан кўнгли шодликка тўлиб кетса, шу узукка боқиб маъюс бўлсин...

Ҳукмдорнинг талаби оғир эди. Олиму ҳакимлар ундан муддат сўрадилар. Узоқ фикрлашдилар, ўйладилар, бу мушкул ишни бажариш чорасини излаб “қон ютдилар”. Охири бир қарорга келдилар:

Ниҳоят бирлашиб, азм айладилар,

Узук бунёдига жазм айладилар.

Узукка бир ёзувни кўрдилар эп,

Анга нақл этдилар: “Бул ҳам ўтар”, деб...

Ҳа, оқилу доно ҳакимлар узукка “Бул ҳам ўтар” деган ёзувни нақш қилдилар.

Ҳар бир инсоннинг “келмоқ” ва “кетмоғ”и Яратганнинг измида. Келганлар ҳамиша кетмоқни эсда сақласинлар.

Ҳаётда бахту иқбол кулиб боқса – шоду хуррам кунларда бунинг ўткинчи эканини ёдда сақласинлар-да, ҳаддан ошмасинлар. Бойлик, бахт, иззату обрў топганда мағрурланиб, ўзларини йўқотиб қўймасинлар. Аксинча, қайғуга ботган, бошларига ғам-алам келган кунларда эса тушкунлик ботқоғига ботмасдан, сабр қилиб, яхши кунлар орзусида яшаб “бул ҳам ўтар” десинлар.

Подшоҳни тинчлантирган, бизни ўйлантирган ҳикматнинг интиҳоси қуйидагича: .

Магарким бул жаҳон ўтгувчидир, бас,

Ва барча ул жаҳон кетгувчидир, бас.

Тиларсен, ул жаҳонни, ғам-алам ют,

Бориб Иброҳим Адҳам илкини тут.

Хулосада Иброҳим Адҳамнинг ҳаёти мисол келтирилаётгани бежиз эмас. Маълумки, Иброҳим Адҳам дунё ҳақиқатини англаб етгач, подшоҳлик тожини ечиб, дарвешлик жандасини кийган эдилар.

Фаридуддин Аттор раҳимаҳуллоҳ ўз ҳикоясида инсониятга уқтирмоқни истаган “Бул ҳам ўтар” ҳикматига содиқ ҳолда яшаб ўтганлар.

Дилором КАРИМОВА,
филология фанлари номзоди, доцент

“Ҳидоят” журналининг 2020 йилдаги 1-сонидан олинди
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кимгадир кўз тегса ёки ҳадеганда касалланаверса ўша инсонга “руқия қилдириб юбор” дейишади. Руқия қилдириш нима дегани?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руқя – Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифдаги дуоларни ўқиб ўзига ёки ўзгага дам солишдир. Масалан, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солишдир. Руқя таъсирли бўлиши учун доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади. Тушунарсиз тилда ўқилган тушунарсиз дуолар ва беморга қон суртиш, чироқ ёқиш ва бошқа шу каби ишлар шариатимизда ман қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИ БОШЛАНДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғли
.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.

Шундай экан ушбу янги лойиҳа Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/uF_F9l16Hm0
Интернет телеканали: ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Тошкент ислом институти талабаси Қуръони каримни ёддан 10 соатда тўлиқ ўқиб берди

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Ҳикматуллоҳ Рўзалиев ўттиз пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 10 соат мобайнида ёддан ўқиб берди.

Қуръони каримни ўқиш жараёнини «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев, Абдулбосит қори Қобулов, Адҳамжон қори Юсупов ва бошқа устоз ва талабалар кузатиб борди. Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев тонгги соат олтидан Қуръони каримни ўқиб беришни бошлаб, аср намозида якунлади...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23573

🔸Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмаси тасдиқланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23571

🔸Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари сайёҳлар оқимини жадаллаштириш, айниқса зиёрат-туризмни ривожлантириш зарурлигини қайд этишди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23569

🔸АҚШ 2020-сайлови: мусулмонлар тарихга кирди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23551

🔸Миср Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази билан амалий лойиҳаларни амалга оширишга тайёр
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23549

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БИДЪАТ

“Бидъат” сўзи луғатда “бирор нарсани янгидан пайдо қилиш”, “ўйлаб топиш” деган маъноларни англатади. Фиқҳ энциклопедиясида бу сўзга қуйидагича изоҳ берилган: “Ким бир нарсани пайдо қилса, янгилик қилган бўлади. Агар уни амалда қўлласа, барпо этган, бошлаб берган бўлади”.

Изз ибн Абдуссалом бидъатга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бўлмаган нарса”, дея таъриф берган.

Уламолар бидъатни иккига: “бидъати ҳасана” – “яхши бидъат” ва “бидъати саййиа” – “ёмон бидъат”га ажратишган.

Имом Шофиъий: “Янги пайдо қилинган ишлар икки хил бўлади. Биринчиси, Қуръон, суннат, асар (саҳобий ва салафи солиҳлар сўзи) ёки ижмога хилоф бўлган янгиликлар бўлиб, бу ёмон бидъат ҳисобланади. Иккинчиси, яхши нарсалар учун пайдо қилинган ишлар бўлиб, бу яхши бидъат ҳисобланади”, деган.

Эътиқод ва ибодат масалалари мукаммал бўлган. Эндиликда ким ақидага ёки ибодатларга ўзгартириш киритмоқчи бўлса, ёмон бидъат қилган бўлади. Кимдир икки ракатли фарз намозни тўрт ракат ўқиса ёки шунга ўхшаш ишни қилса, адашади.

Яхши бидъат эса диннинг аслига янгилик киритиш маъносида эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Хандақ” жангида Мадина атрофига ўра қаздириб, уни сувга тўлдиртирганлар ва шу орқали шаҳарни мудофаа қилганлар. Бу яхши бидъат, чунки аввал бундай қилинмаган эди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Қуръонни китоб ҳолига келтирдилар. Умар розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу мусулмонларга имом бўлиб таровеҳ намозини ўқиганларини кўриб, “Қандай яхши бидъат”, деганлар. У зот биринчи бўлиб денгиз флотини ташкил қилдилар. Ҳолбуки, бу ишлар Пайғамбар алайҳиссалом даврларида бўлмаган. Саҳобалар: “Бу залолатдир”, дейишмаган.

Шариатнинг мақсад ва моҳиятини яхши тушунмаган кишилар янги пайдо бўлган барча нарсани, диннинг аслига таъсири бўлмаса-да, бидъат, ҳар бир бидъат залолат, ҳар бир залолат дўзахга элтади, дейишади. Бу – нотўғри...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#бидъати_ҳасана #бидъати_саййиа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: ҲАЖ КИТОБИ (2-қисм)

1
. Ҳожи Маккага келгач, хушуь билан, талбия айтган ҳолда Масжидул Ҳарамга киради.
2. Каъбани кўргач, уч бор такбир ва таҳдил айтади.
3-4. Аввал такбир ва таҳлил айтган ҳолда, Ҳажарул Асвадга юзланиб, намоздаги каби қўлларини қўтаради ва қўлларини тушириб икки қўлини тошнинг устига қўйиб, кўллари орасидан тошни ўпади, бунинг иложи бўлмаса, тошга бирор нарсани теккизиб, уни ўпади, бунинг ҳам иложи бўлмаса, икки қўл кафтларини кўтариб у томонга қаратиб, такбир, таҳлил, ҳамд ва салавот айтади, сўнг кафтларини ўпади.
5. Сўнгра агар ҳожи маккалик бўлмаса, Ҳатим (Каъба ёнидаги ярим доира шаклдаги девор) орқасидан Каъба атрофида ўнг елкасини очган ҳолда, ридони ўнг қўлтиғидан ўтказиб, учини чап елкасига ташлаб, етти марта қудум тавофини қилади.
6. Ушбу етти давралик тавофнинг илк учтасида ҳожи елкаларини ҳаракат қилдирган ҳолда тез-тез юради (рамл).
7. Қолган тўрт тавофда эса виқор билан секин-аста юради.
8. Ҳар гал Ҳажарул Асвад ёнидан ўтаётганида 3-4-бандда баён этилган амалларни қилади. Ҳар тавофда рукнул Яманийни имкони бўлса, икки қўл кафти билан сийпайди. Имкон тополмаса, қолдиради.
9. Тавофни 3-4-бандда баён этилган амалларни қилиш билан тамомлайди.
10. Тавофни тамомлагач, ҳазрат Иброҳим, алайҳиссалом, мақомида, бунинг иложи бўлмаса, масжиднинг хоҳлаган жойида икки ракат намоз ўқийди, сўнг Байтуллоҳнинг Ҳажарул Асвад ва эшик оралиғига бориб, икки қўлини қўйиб ўнг юзини босади ва замзам сувидан ичади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 190–194 ОЯТЛАР

وَقَٰتِلُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱلَّذِينَ يُقَٰتِلُونَكُمۡ وَلَا تَعۡتَدُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُعۡتَدِينَ١٩٠

190. Сиз билан урушаётганларга қарши Аллоҳ йўлида жанг қилинглар, аммо тажовуз этманглар. Аллоҳ тажовузкорларни асло севмайди.

Қайси бир қавм бошқа бир қавмга уруш очиб, зулм қилишга ўтсагина Аллоҳ таоло урушишни ҳалол қилган. Душманга қарши уруш очишда Аллоҳ йўлининг ғолиб бўлишигина кўзда тутилади, аммо бунда тажовузга йўл қўйилмайди. Чунки Аллоҳ таоло тажовузкорларни ёмон кўради. Аллоҳ таоло мўминларга ушбу ваҳийни нозил қилганидан кейин мусулмонлар ва мусулмон бўлмаган араб қабилалари ўртасида бир қанча жанглар бўлди. Лекин уларнинг бирортаси ҳам мусулмонлар сабабчи бўлиб бошланган эмас. Бундан ташқари, Муҳаммад алайҳиссалом душманлари билан машҳур Ҳудайбия сулҳ шартномасини тузиб, уларнинг кўпгина шартларига кўндилар ва мусулмонлар билан Аҳли китобларнинг тинч, бехатар яшашини таъминлаб бердилар. Аммо орадан кўп ўтмай, мушриклар шартномани бузишди ва уруш ҳаракатлари қайта бошланиб кетди. Бироқ ўзларини ўнглаб олган мусулмонлар шавкатли қўшин билан Маккани фатҳ этишганида бирор одамнинг қони тўкилмади, бирор уй вайрон этилмади, ҳеч ким зулм кўрмади. Ваҳоланки, Пайғамбар алайҳиссалом хоҳлаганларида мусулмонлар ўз бошларига чексиз уқубат ва кулфат келтирган мушрикларнинг қабила бошлиқларидан ўч олган бўлардилар. Аммо у зот уларга қарши ҳеч қандай чора кўрмай, умумий авф эълон қилдилар. Охирзамон Пайғамбарининг ана шу марҳамати ва бағрикенглигидан ҳайратга тушган жуда кўп мушриклар кейинчалик мусулмон бўлишди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
11. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ "Илк ваҳий"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 11 ноябрь куни, соат 🕑 14:00 да
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 12-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 104-сураси бўлган "ҲУМАЗА" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned a photo
ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр

543-CАВОЛ: Аёл киши турмушга чиқаётганида бўлажак эрига: “Мендан рози бўлишингизни ўзи менга маҳр учун етарли, бошқа маҳр керакмас” деса, кейин эр ўзининг розилигини маҳр сифатида берса, шу шариатимизда жоиз бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Маҳр» никоҳ ақди тузулганидан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган нарсанинг номидир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة
"Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг" (4-оят).
Никоҳ ақди амалга оишиши билан маҳр бериш эрга вожиб бўлади. Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилади ва маҳр келиннинг шахсий мулки бўлади.
Маҳр бериш фарз амал ҳисобланади. Ҳатто шундайки, келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейишга ҳам имконлари йўқ. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳаттоки, эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам, меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.
Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ", – дедилар" (Имом Дорақутний ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар).
Бевосита саволга келсак, маҳр моддий қийматга эга бўлган нарсани бериш билан амалга ошади. “Эрнинг розилиги”, “Қуръони карим таълим бериш”, “Ҳажга олиб бориш” каби маънавий нарсалар маҳр бўлмайди. Маҳр – кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, барибир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Rasullulloh sollallohu alayhi vasallamning nasihatlari
muslim.uz
▶️ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатлари


ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
12-МАШҒУЛОТ: "ҲУМАЗА" СУРАСИ

Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube: https://youtu.be/4NoAxCN6KDI

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
▶️БАТАФСИЛ◀️

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
Маслаҳатлашиш суннатдир

Инсон амалга оширмоқчи бўлган муҳим ишларида, мушкул вазиятга дучор бўлганда муносиб кишилар билан маслаҳат қилишдан тортинмаслиги керак. Чунки киши ўзини ақлли санаб, маслаҳатсиз иш қилганда кўпинча хатога йўл қўяди. Маслаҳатлашиш эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан саналади. Ҳатто инсонлар ичида энг юксак ақл-заковат эгаси бўлсалар-да, у зот ҳам баъзи ишларда саҳобаи киромлар билан маслаҳатлашишга буюрилган:

➡️ https://hidoyat.uz/55938

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5-дарс: Ҳадис илмини ўрганамиз (Рост сўзлаш фазилати)

Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши қандай босқичда? Бу марказ юртимиз, халқимиз учун қанчалик аҳамиятли? Марказ бунёд этилгач, Эски шаҳар қай даражада ўзгаради?
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/23600

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
104 Moxov, kal va ko'r qissas
mp3muslim.uz
📗Мохов, кал ва кўр қиссаси
(Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️104

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Муножот: Расулуллоҳни соғиндим!

Оламларга Раҳмат Пайғамбар қилиб, Аллоҳ таоло томонидан юборилган, залолатдан ҳидоятни фарқини бизларга билдирган, ваҳий қилинган Қуръони каримдан таълим берган, шафоатидан барча мўмину мўминалар умидвор бўлган ё Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ич-ичимдан, юрагимнинг туб-тубидан сизга бўлган муҳаббатим сабаб бу муҳаббатни қалбимга солган Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, ё Расулаллоҳ, сизни соғиндим!

ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Молларини кечасию кундузи яширин ва ошкора нафақа қиладиганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар” (Бақара сураси, 274-оят)...➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
Эмизиш жиҳатидан никоҳи таъқиқланганлар

وَأُمَّهَٰتُكُمُ ٱلَّٰتِيٓ أَرۡضَعۡنَكُمۡ وَأَخَوَٰتُكُم مِّنَ ٱلرَّضَٰعَةِ

«...эмизган “она”ларингиз, эмишган “опа-сингил”ларингиз..» (Нисо, 23).

Чақалоқ ўз онасидан бошқа аёлни эмиши билан бу аёл унинг “эмизган она”си ҳисобланади. Эмизган онанинг қизлари эса эмган гўдакка опа-сингил ҳисобида бўлади. Шунинг учун бу “эмизган она” ва “эмишган опа-сингил”лар ҳам абадий маҳрам бўлиб, “эмган бола”нинг уларга уйланиши шариатга зиддир. Аммо “эмган бола”нинг туғишган ёки тутинган ака-укаларини мазкур аёлларга никоҳлаш мумкин.

Бу борада Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қуйидаги ҳадислари ривоят қилинган.

قال النبي صلى الله عليه وسلم: يَحْرُمُ مِنَ الرَّضَاعَةِ مَا يَحْرُمُ مِنَ النَّسَبِ. (رواه مسلم)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Насаб жиҳатидан (никоҳи) тақиқлангани эмизиш жиҳатидан ҳам тақиқланади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Демак, насаб жиҳатидан никоҳи манъ этилган – она, қиз, сингил, хола, амма, аканинг қизи, опанинг қизи қариндошлар каби, эмизган томондаги – она, қиз, сингил, хола, амма, аканинг қизи, опанинг қизлари ҳам худди шундай қариндош ҳисобланиб, никоҳланиши манъ этилади.

Эркак маҳрам никоҳланиши таъқиқланган аёлнинг, яъни маҳрамининг кўп ҳолларда очиқ бўладиган аъзолари: бош, бўйин, кафт, оёқ кафти ва шунга ўхшаш жойларига қараши жоиз. Аммо кўпинча ёпиқ бўладиган аъзоларига қараши жоиз эмас. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай баён қилади:

وَلَا يُبۡدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنۡهَاۖ وَلۡيَضۡرِبۡنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَىٰ جُيُوبِهِنَّۖ وَلَا يُبۡدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوۡ ءَابَآئِهِنَّ أَوۡ ءَابَآءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوۡ أَبۡنَآئِهِنَّ أَوۡ أَبۡنَآءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوۡ إِخۡوَٰنِهِنَّ أَوۡ بَنِيٓ إِخۡوَٰنِهِنَّ أَوۡ بَنِيٓ أَخَوَٰتِهِنَّ

«...Улар зеб-зийнатларини эрлари ё оталари, ё эрларининг оталари, ё ўғиллари, ё эрларининг ўғиллари, ё ўзларининг оға-инилари, ё оға-иниларининг ўғиллари, ё опа-сингилларининг ўғиллари…дан бошқа кишиларга кўрсатмасинлар» (Нур, 31).

Оятдаги арабча “буъул”, яъни “жуфт” сўзи истисно қилинди, чунки эр-хотин бир-бирининг зийнатини кўриши жоиз. Бунинг батафсил баёнини кейин келтирамиз...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar