#Етти_кунга_етти_китоб,
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОННИНГ ҚУРЪОН БИЛАН НАСХ БЎЛИШИНИНГ ҚИСМЛАРИ
Уламолар жумҳури Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлиши уч қисмдан иборат эканини айтганлар.
Биринчи қисм
Ҳукм ва тиловатнинг (лафзнинг) биргаликда насх бўлиши.
Бунда бир оятнинг лафзи Қуръондан кетказилади ва унинг ҳукмига амал қилиш ҳам тўхтатилади. Ушбу қисмдаги насх бор, деганлар: «Бу иш ақл жиҳатдан жоиздир, зотан, насх бандалар фойдаси учун хизмат қилади. Аллоҳнинг Ўзи истаганда насх қилаверади, У Зот қилган нарсасидан сўралмайди», дейдилар.
Уларнинг энг машҳур далиллари қуйидаги ҳадисдир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қуръонда нозил бўлган нарсаларнинг ичида «ҳаром қилувчи маълум ўнта эмизиш» бор эди, кейин «маълум бешта» билан насх қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилганларида улар Қуръонда қироат қилинаётган нарсалар ичида эди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари ушбу ривоятга амал қилиб, «Шаръий эмизиш собит бўлиши учун беш марта тўйиб эмиш керак», деганлар.
Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари эса бу ривоят ўта мушкул ривоят, дейишган. Чунки Қуръонда ўн марта сўриш ҳақида ҳам, беш марта сўриш ҳақида ҳам ҳеч қандай оят бўлмаган. Кейин, агар бор бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ўқиб турилган бўлса, нима учун ҳозир ўқилмайди? Бунга ўхшаш саволлар жуда кўп. Уламолар ушбу ривоят ҳақида кўп баҳс юритганлар. Охири ушбуга ўхшаш иборалар ўша вақтда саҳобаларнинг ўзларига маълум нарсалар бўлган, деган хулосага келганлар.
Аслида бунга ўхшаган гап-сўзлар ҳар замонда, ҳар маконда ва ҳар бир жамиятда бўлиб туради. Жамият аъзолари ўзларига маълум сабабларга кўра, баъзи маъноларни ифода қилишда ўзига хос ибораларни ишлатадилар. Мазкур ибораларнинг ортида турган маъноларни ўзларигина биладилар. Бу маъноларни уларнинг тилини билган, аммо жамият аъзолари орасидаги сирлардан хабардор бўлмаганлар англай олмайдилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятдаги сўзлар ҳам ана шундай гап бўлиши аниқ. Унинг маъноси «Қуръонда нозил бўлган ва ундан деб ўқиб турилган оятларнинг маъносига мос гап ёки шаръий ҳукм» дегани бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, бу ривоят оҳод хабар эканига ҳамма иттифоқ қилган. Оҳод хабар эса Қуръони Карим бўла олмаслиги ҳам барчага маълум. Бинобарин, биргина оҳод хабарга суяниб, Қуръони Каримда ҳам лафзи, ҳам ҳукми насх қилинган оятлар бўлган, деган гапни айтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Қўполроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу оҳод хабарга суяниб, баъзи кишилар «Қуръони Каримнинг Қуръони Карим билан насх бўлишида ҳам лафзи, ҳам ҳукми насх бўлган оятлар бор» деган қисмни очишган, холос...ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Қуръон илмлари: ҚУРЪОННИНГ ҚУРЪОН БИЛАН НАСХ БЎЛИШИНИНГ ҚИСМЛАРИ
Уламолар жумҳури Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлиши уч қисмдан иборат эканини айтганлар. Биринчи қисм Ҳукм ва тиловатнинг (лафзнинг) биргаликда насх...
#Ҳидоят_таваллуди
Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.
📚Имом Доримий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Йирик аллома Абдуссаттор Абу Ғудда вафот этди
Ҳалаблик аллома, шайх Абдуссаттор Абу Ғудда бугун (2020 йил 23 октябрь, ҳижрий 1442 йил 6 рабиул аввал куни) вафот этдилар.
Бу зот Ислом иқтисоди ва савдога доир илмларда кўплаб илмий тадқиқотлар ва мақолалар муаллифи эдилар. Шунингдек, ҳаётлари давомида турли фанларга оид илмий китоблар ёзганлар.
Бир қанча Исломий конференсиялар ва йиғинларнинг фаол аъзоси ҳам эдилар. Айниқса, машҳур "Кувайт Ислом фиқҳи энциклоаедияси"нинг ёзилишида узоқ йиллар илмий ҳамкорлик қилганлар.
Аллоҳ таоло барча эзгу амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, охиратларини обод қилсин! Фарзандлари ва шогирдларидан ўзларига ўхшаган буюк зотларни чиқишини таъминласин!

#ТАФСИРИ_ИРФОН
2. БАҚАРА СУРАСИ, 163–164 ОЯТЛАР
وَإِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ١٦٣
163. Маъбудингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У ниҳоятда раҳмли ва меҳрибондир.
Барча пайғамбарлар, шу жумладан Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам инсонларни ягона илоҳга – Аллоҳ таолога сиғинишга чақирганлар. Аллоҳ таоло айтади: "Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб бир-бирларимизни илоҳ қилиб олмайлик" (Оли Имрон, 64). Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Муоз, Аллоҳ таолонинг бандалардаги ва бандаларнинг Аллоҳ таолодаги ҳаққи нималигини биласанми?" дедилар. Мен: "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир", дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бандаларнинг фақат Аллоҳ таолога сиғинишлари, Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликлари Аллоҳ таолонинг бандалардаги ҳаққидир. Аллоҳ таолонинг Ўзига бирор нарсани шерик қилмаганни азобламаслиги бандаларнинг Аллоҳ таолодаги ҳаққидир", дедилар" (Бухорий, Муслим ривояти). Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таолонинг ягона ҳақиқий илоҳлигига иқрор бўлиб вафот этган жаннатга киради", дедилар" (Муслим ривояти). Аллоҳ таолонинг ягона илоҳлигига иқрор бўлиш қуйидагиларни: ёлғиз Аллоҳ таологагина чин ихлос билан ибодат қилишни; сохта "илоҳ"лардан халос бўлишни; уларга сиғинган, уларни дўст тутганлардан узоқлашишни; ширкнинг барча турлари ва даражаларидан сақланишни ҳамда унга олиб борадиган йўллардан эҳтиёт бўлишни тақозо этади.
"Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ" калимаси дунёда Аллоҳнинг хоҳиш-иродасисиз, ўзича ва назоратсиз ҳаракат қиладиган ҳеч нарса йўқлигини англатади. Аллоҳ – ҳадикларга, қўрқувларга ва умидворликка муносиб Ягона зотдир. Ким касалликлар, микроблар, миршаблар калтаги, ҳукмдорларнинг қўшинларидан қўрқса, демак, у ана шу ўйлаб топилган "илоҳча"ларга "йўқ!" дея олмайди. Уларга сиғинишдан тўхтамабдими, бу билан ана шу сохта "илоҳ"ларини ўзининг Яратувчисига шерик қилиб қўйган бўлади. У "Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ" калимасини айтиш билан ёлғонлаяпти, холос...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

وَإِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ١٦٣ 163. Маъбудингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У ниҳоятда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етти гўзал гумбаз, ҳайбатли минора ва саккиз қиррали масжид маҳобати
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди
Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.
Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.
📚Имом Доримий ривоят қилган.@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Унутилаётган_суннатлар (4-суннат):
ТАВБА НАМОЗИ
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳ қилган одам чиройли (суннат ва одобига риоя қилган ҳолда) таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиса ва Аллоҳ таолодан гуноҳининг кечиришини сўраса, Аллоҳ таоло уни мағфират қилади”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
Абу Довуднинг ривоятида: “Аллоҳ таоло уни албатта мағфират қилади”, дейилган.
Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).
Келинг, биз ҳам қилган гуноҳларимиз кечирилишини Аллоҳ таолодан сўраб, тавба намозини ўқишга одатланайлик.
Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarYO RASULALLOH
SHUHRAT QAYUMOV
😢 Ё Расулуллоҳ...
📖 Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган.
@muslimuzportal | @mp3muslim

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️@muslimuzportal | @mp3muslim
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Масжидимизда янгидан таҳоратхона куриляпти. Шунга ушур ва закотим хисобидан ишчиларга ойлик маошини берсам ва таҳоратхона учун жиҳоз олиб берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот, ушр ва фитр садақаларни муайян кишига мулк қилиб бериш шарт ҳисобланади. Уни умумий инсонлар фойдаланадиган жойларга: масжид ёки масжид таҳоратхонаси, йўл ва кўприк қурилишларига бериб бўлмайди. Шунингдек, ишчиларнинг ойлик маошини тўлашни ҳам закот ва ушр маблағлари ҳисобидан амалга ошириб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#ТАФСИРИ_ИРФОН
2. БАҚАРА СУРАСИ, 165–167 ОЯТЛАР
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَندَادٗا يُحِبُّونَهُمۡ كَحُبِّ ٱللَّهِۖ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَشَدُّ حُبّٗا لِّلَّهِۗ وَلَوۡ يَرَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ إِذۡ يَرَوۡنَ ٱلۡعَذَابَ أَنَّ ٱلۡقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعٗا وَأَنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعَذَابِ١٦٥
165. Одамлар орасида Аллоҳдан ўзгаларни Унга тенг қилиб, уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар ҳам бор. Мўминларнинг эса Аллоҳга муҳаббатлари ҳаддан зиёдадир. Золимлар азобга рўпара бўлишгач барча куч-қудрат Аллоҳгагина хос эканини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқлигини билишса эди!
Инсонлар орасида буту санамларни, аллақандай тайини йўқ "илоҳ" ва "илоҳча"ларни Аллоҳга тенглайдиган, ана шу суянганларини Аллоҳдан ҳам яхшироқ севадиган, улардан кўпроқ умидвор бўладиган кимсалар ҳам бор. Қуръони каримда бундай марҳамат этилган: "Огоҳ бўлингизки, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан ўзга "дўст"ларни ("илоҳ") қилиб олган кимсалар: "Фақат уларга бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз", (дейишади)" (Зумар, 3). Улар мушриклардир, улар бу қилмишлари учун қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурида жазо соатларини ваҳима ичра кутиб турганида ана шу ўзлари сиғинган, Аллоҳдан устун ва афзал кўрган ишонганлари ёрдамга келармикин?! Ўз жонига зулм қилган бундай золим кимсалар қиёмат куни бутун куч-қудрат ҳам, ҳукм чиқариш ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хос эканини, Аллоҳнинг азоби ниҳоятда қаттиқлигини билишганида, дунё ҳаётида Парвардигорларига ҳеч кимни, ҳеч нарсани шерик қилмаган бўлишар эди. Аллоҳ таоло айтади: "Улар у жойда: "Парвардигоро, бизларни чиқар, қилиб ўтган амалларимиздан бошқача амаллар қилайлик", дея фарёд чекишади. Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узоқ умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас, энди (жазоларингизни) тотаверинг, золимлар учун ёрдамчи бўлмайди" (Фотир, 37). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: "Набий алайҳиссалом бир сўз айтдилар, мен ҳам бир сўз айтдим. У зот: "Аллоҳ таолодан бошқаларни Унга шерик қилган одам ўлса, дўзахга тушади", дедилар. Мен: "Аллоҳ таолодан бошқани Унга шерик қилмаган одам ўлса, жаннатга тушади", дедим" (Бухорий ривояти)...ᅠ

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَندَادٗا يُحِبُّونَهُمۡ كَحُبِّ ٱللَّهِۖ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَشَدُّ حُبّٗا لِّلَّهِۗ وَلَوۡ يَرَ...
МАВЛУД ОЙИ – ФАЗИЛАТЛИ ОЙ
Ҳар йили ҳижрий йил ҳисобидаги Рабиъул-аввал, яъни “Мавлуд ойи” кириши билан дунё мусулмонлари қатори мамлакатимизда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ҳам муҳим бир санани кенг нишонлайдилар. У ҳам бўлса “Мавлидун-Набий”, яъни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган саналарини шарафлаш, байрам қилиш ойидир. Бу мавлуд ойи фазилатли ойдир. Бу ойда барчамиз оламлар сарвари, бутун инсониятга охирзамон пайғамбари этиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратларини, ҳаётларини янада кенгроқ ўрганиш, ҳар ишда, ҳар кунимизда, ҳар бир амалимизда у зотга эргашиш, суннатларига мувофиқ ҳаёт кечириши бир-биримизга янада кўпроқ тарғиб қилишимиз керак бўлади.
Мавлидун-набавийни нишонлашдан кўзланган асосий мақсад мўмин-мусулмонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатларини пайдо қилиш ва уни янада зиёда қилиш ва сайқаллашдир.
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида бундай марҳамат қилади: “Кимда-ким Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса, айнан ўшалар Аллоҳнинг инъомига эришган зотлар, яъни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар билан биргадирлар. Улар ҳамроҳ сифатида нақадар гўзалдир!” (Нисо сураси, 69-оят). Бошқа оятда: “Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига итоат этса ва Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилса, бас, айнан ўшаларгина ютуқ эгаларидирлар” (Нур сураси 52-оят), дейилади...ᅠ

Мавлуд ойи – фазилатли ой
Ҳар йили ҳижрий йил ҳисобидаги Рабиъул-аввал, яъни “Мавлуд ойи” кириши билан дунё мусулмонлари қатори мамлакатимизда истиқомат қилаётган юртдошларимиз...
099 Ojizlarga yordam
mp3muslim.uz
📗Ожизларга ёрдам
(Аудио)
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:
▶️99
@muslimuzportal | @mp3muslim
(Аудио)
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:
▶️99
ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Айрилиқ алами
Имом Муҳаммад Саъид Рамазон ал Бутий раҳимаҳуллоҳ (архив)
@Vakillikuz
@muslimuzportal

ҲАЁТ ВА ЎЛИМ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:
«У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (2-оят).
Ўлим ва ҳаётни Аллоҳ таоло яратган, бу – ҳақ! Одатда аввал ҳаёт, сўнгра эса ўлим бошланади. Агар эътибор берсангиз, бу оятда ўлим аввал келтириляпти, бунинг ҳикмати одамларни яхши амалларга чорлашдир. Чунки ўлимни эслаган одам доимо унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.
Дарҳақиқат, ҳаёт ва ўлим Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига ёрқин далилдир. Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларидан баъзиларига ҳаёт берган ва баъзиларига бермаган. Ҳаёт ўзи нима? Қаердан пайдо бўлади? Қандай қилиб? Уни текшириб бўладими? Ва шунга ўхшаш кўплаб саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Фан-техника ривожланган асримизда ҳаётни лаборатория йўли билан яратиш учун қўлдан келганича уринилмоқда, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Бўлмайди ҳам. Америкада инсон ҳаётини ўрганиш учун махсус олий илм даргоҳлари узоқ муддат ишлади. Унинг раҳбари доктор Алексис Карл бу иш учун бир неча марта халқаро мукофотлар олди ва ниҳоят, «Инсон мажҳулдир» деган китоб ёзди.
Худди шунингдек, ўлим ҳам мураккаб нарса, буларни фақат барча нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолонинг Ўзигина қила олади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarРАСУЛУЛЛОҲ ХУЛҚЛАРИ БИЛАН ХУЛҚЛАНАМИЗ (1-ҚИСМ)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
“Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир” (Имом Бухорий ривояти) деган, барча ишларида умматларига намуна бўлган, гўзал ахлоқлар набийси – севикли Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо Аллоҳ таолодан гўзал одоб ва хулқлар билан зийнатлашини сўраб дуоларида: “Аллоҳим! Менинг хулқимни ва халқимни гўзал қилгин”, дер эдилар.
Шунингдек, ёмон хулқлардан Аллоҳдан паноҳ сўраб: “Аллоҳим! Мени инкор қилинган ахлоқлардан четда қилгин”, деб дуо қилардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг гўзал хулқлиси эдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло у зотни мадҳ этиб, бундай марҳамат қилган: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят)...ᅠ

Расулуллоҳ хулқлари билан хулқланамиз (1-қисм)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин! “Сизларнинг яхшиларинг...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: ИМОМИ АЪЗАМ АБУ ҲАНИФА НЎЪМОН ИБН СОБИТ
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит, раҳматуллоҳи алайҳ, ҳижрий 80 йили Куфа шаҳрида дунёга келганлар. Дастлаб ипак ва жун матолар тижорати билан шуғулландилар. Сўнгра Аллоҳ унинг қалбида илмга муҳаббат пайдо қилади. Ўткир заковатли, теран тушунчали, соғлом ва жуда қувватли далиллар топиш қатъияти билан қиёсда, далиллардан янги ҳукмлар чиқаришда тенгсиз даҳо эдилар. У кишининг асл исмлари Нўъмон, оталарининг исми эса Собит, боболарининг исми Зуто бўлган. Зуто Қобул шаҳрида таваллуд топганлар. Қавмиятлари, миллатлари форслардан. Мусулмонлар Қобулни фатҳ этишганида, асир бўлиб Куфа шаҳрига келиб қолганлар. Зуто Ислом динини қабул қилганларидан сўнг, уни қулликдан озод қиладилар. Зутодан Куфада Собит исмли фарзанд дунёга келади. Собитдан эса бизнинг Имомимиз – ҳазрат Нўъмон ибн Собит, кунялари Абу Ҳанифа, унвонлари Имоми Аъзам бўлган зот таваллуд топдилар.
Имоми Аъзам Пайғамбаримизнинг, алайҳиссалом, асри саодатларида Куфада ўсиб-улғайганлар. Шу ердаги энг катта уламолардан дарс олдилар. Устозлари Куфа шаҳрининг фақиҳи, катта муҳаддис олим Ҳаммод ибн Абу Сулаймон деган зот эди. Бу даврда баъзи саҳобалар ҳаёт эдилар. Жумладан, Куфа шаҳрида Имоми Аъзам тўққиз нафар саҳоба билан мулоқотда бўлганлар.
Абу Ҳанифа, рахматуллоҳи алайҳ, ўз мазҳабини Куфада шакллантирдилар. У зот ўз фиқҳ услубини қуйидагича баён қиладилар: «Аввало Қуръони каримга мурожаат қиламан, агар лозим бўлган далилни ундан топа олмасам, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳадиси шарифларига мурожаат қиламан. Қидирган нарсамни ундан ҳам топа олмасам, саҳобалардан бирининг сўзини далил сифатида оламан, уларнинг сўзини қўйиб, бошқалар айтган сўзни далил ўлароқ қабул қилмайман. Зарур бўлган далилни саҳобаларнинг сўзларидан топа олмасам, бошқа кишиларнинг сўзларига суянмай, ижтиҳод қилган инсонлар каби мен ҳам ижтиҳод қиламан».
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаблари уламоларини номма-ном санасак, мазҳаббошимизнинг даражаси яққол аён бўлади.
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа, раҳматуллоҳи алайҳ, 80 ҳижрий йилда туғилганлар.
Имом Молик ибн Анас, раҳматуллохи алайҳ, 93-йилда туғилганлар.
Имом Шофеъий, раҳматуллоҳи алайҳ, 150-йилда туғилганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, раҳматуллоҳи алайҳ, 164-йилда туғилганлар.
Имом Шофеъий шундай эътироф қиладилар: "Одамлар ҳаммалари – барча уламолар Куръону ҳадисни англашда, масала илмида Абу Ҳанифага бола-чақаликка ярайди, холос. Абу Ҳанифа билан рақобат қилиш даражасига чиққан инсон йўқ".
Имом Молик ибн Анас, раҳимаҳуллоҳ, эса: "Мен ҳадис илмини билишда, жаноб Расулуллоҳнинг охирги ҳадисларини етказишда, энг саҳиҳ ҳадисларни англаб етишда Имоми Аъзамга ўхшаган бошқа инсонни учратмадим", дейдилар ва бу зот ҳам доимо Имоми Аъзамни ўзларига устоз санаганлар. Жаноб Расулуллоҳнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, 124 минг ададли саҳобасининг 150 нафари, яна бошқа бир ривоятга кўра, 1500 нафари Куфада яшаганлар. Уларнинг энг улуғларидан Абдуллоҳ ибн Масъуд, розийаллоҳу анҳу, Ҳазрати Али, каррамаллоҳу важҳаҳу, каби улуғ зотлар ҳам Куфада истиқомат қилганлар.
Демак, Имоми Аъзам тарбияланган муҳит – Куфа иқлими ҳадис илмига бой иқлим эди. Шунинг учун Имомимиз ўзлари тақрибан 4000 ҳадис ривоят қилганлар...ᅠ

Нурул изоҳ: ИМОМИ АЪЗАМ АБУ ҲАНИФА НЎЪМОН ИБН СОБИТ
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит, раҳматуллоҳи алайҳ, ҳижрий 80 йили Куфа шаҳрида дунёга келганлар. Дастлаб ипак ва жун матолар тижорати билан...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 168–169 ОЯТЛАР
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ كُلُواْ مِمَّا فِي ٱلۡأَرۡضِ حَلَٰلٗا طَيِّبٗا وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٌ١٦٨
168. Эй инсонлар, Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтонга эргашманглар, чунки у сизларнинг аниқ душманингиздир.
Инсонлар Ер юзидаги ҳалол-пок нарсаларнигина ейишга чорланмоқда. Чунки ҳаром нарсалар Аллоҳ таолонинг чегараларидир. Аллоҳ чегараларини бузиб, нопок нарсаларни ейдиган, ҳаром ишларга қўл урадиган, ҳалол ва ҳаромни ажратмайдиган кимсаларни огоҳлантирган яна бундай оят ҳам бор: "Ким Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарига исён ва чегараларига тажовуз қилса, У абадий қолинадиган дўзахига киритади ва унда хорловчи азоблар бордир" (Нисо, 14). Ким шайтонга эргашса, Аллоҳнинг ана шу чегараларини бузиб, ҳаром нарсалардан тап тортмайдиган, гуноҳларни осон санайдиган бўлиб қолади. Чунки шайтон инсонларга очиқ-ойдин, аниқ душмандир.
Аллоҳ таоло рухсат этган нарсалар шариатда "ҳалол" дейилади. Мўмин-мусулмонларга ҳалол ризқ топиш, ҳалол касб билан рўзғор тебратиш, ҳалол таом-ичимликларни истеъмол қилиш буюрилган. Шариатимизда ижозат этилган ҳамма нарса, ейиладиган таомлар ёки қилинадиган ишлар ҳалол саналади. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар инсон учун моддий ва маънавий фойдалардан холи эмас. Аллоҳ таоло ман қилган нарсалар ва ишлар шариатда ҳаром ҳисобланади. Ҳаром ишга ўтиш ёки ҳаром таом ейиш оғир гуноҳ саналади. (Баъзан зарурат туфайли ҳаром ҳалолга айланиши ҳам мумкин, масалан, очдан ўлаётган одам зарур миқдорда ҳаром истеъмол қилиши, душманга нисбатан ёлғон ишлатиш мумкинлиги кабилар.) Ҳаром иш ва нарсалар саноқлидир. Қуйида улардан айримларини келтирамиз: тўнғиз, ваҳший ҳайвонлар, ўзи ўлиб қолган ҳалол ҳайвонларнинг гўштлари, сўйганда чиққан қон, "Бисмиллаҳ..."сиз сўйилган ҳалол ҳайвонларнинг гўшти, динсиз (мажусий)лар сўйган ҳайвон гўшти, маст қилувчи ичимлик ва гиёҳларнинг барча турлари, эркакларга ипак ва тилла ишлатиш, аёлларга эркакча кийиниш, тилла-кумуш идишда овқат ейиш, зинокорлик, судхўрлик, ўғрилик, қароқчилик, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, ёлғончилик каби нарсалар мусулмонларга ҳаром қилинган...ᅠ

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ كُلُواْ مِمَّا فِي ٱلۡأَرۡضِ حَلَٰلٗا طَيِّبٗا وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٌ١٦٨ 16...
#ЯХШИЛИККА_ЧАҚИРИШ:
БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таоло наздидаги қадр-қиммати шу қадарки, Жаноби Ҳақ ҳабибига итоатни ўзига итоат деб ҳисоблаган. Унга қарши қилинадиган кичик ҳурматсизлик солиҳ амалларнинг хабата (йўқ) бўлиб кетишига сабаб эканини таъкидлаган. Унга таъзим қилишни кўнгилларнинг тақво имтиҳони қилган. Расулига номуносиб хитоб қилишни жоҳиллик деб санаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўплаб дуруду салавот айтиб, у зотни бир зумга ҳам дилимиздан чиқармаслигимизни баён қилган. Ҳатто, намоз ўқиётганда ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Ассалому алайка айюҳаннабию ва роҳматуллоҳу” деб салом йўллашимизни истаган. Намоз ўқиётиб, башарга салом берса намоз фосид бўлгани ҳолда, Аллоҳ таоло Расулига намозда ҳам салом айтишни вожиб қилган.
Имом Ғаззолий айтади: “Намознинг ташаҳҳудида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сурати ва карим шахсини қалбда ҳозир айлаб: “Ассалому алайка айюҳаннабию ва роҳматуллоҳу ва баракатуҳу” дегин. Амин бўлки, сенинг саломинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб боради ва у зот ҳам сенга бундан-да гўзал бир алфозда жавоб берадилар” (Иҳёи улумид-Дин 1, 224).
Ҳолид Бағдодий ҳам “Мактубот”ининг тўртинчи мактубида аллома Шаҳоб ибн Ҳожар ал-Маккийдан нақл қилади: “Намозда ўқиладиган таҳийётнинг “ассалому алайка” жумласида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилинади. Бунда Аллоҳ таоло намоз ўқиётган умматидан Расулини хабардор қилганига ишора борки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат кунида намоз ўқиганлар ёнида бўлиб, уларнинг гўзал амалларига шоҳидлик берадилар. Намоз пайти у зотнинг маънан ҳозир бўлиб, саломга алик олишларини хотирлаш эса кўнгилларда ҳушу ва ҳузунинг ортишига василадир”
Қадри ва қиймати бу қадар улуғ бўлган Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи ва салламни тўла идрок этиб, баён қилиш қийинлиги очиқ-ойдиндир. Шундай бўлса-да, имконимиз қадар ҳар куни ихлос билан Аллоҳга ҳамд, Расули муҳатарам соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишни одат қилсак, иншааллоҳ, қиёматда номаи аъмоллари ўнг тарафдан берилувчи масъудлар қаторида бўламиз.

Абдулатиф Абдуллаев