Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Бахтсизлик манбаси бештадир:

1. Намоздан узоқлашиш.
2. Ота онага итоатсизлик қилиш.
3. Қуръондан узоқлашиш.
4. Ёмон кимсалар билан суҳбатдош бўлиш.
5. Қазойи қадардан норозилик.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@muminauz💫
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Жума кунини барчамизга муборак қилсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Масжид ошиқлари

Саъид ибн Мусайяб раҳимаҳуллоҳ

Тобеинларниг саййиди Саъид ибн Мусаййаб раҳимаҳуллоҳ: “Эллик йил давомида бирор марта жамоат намозини тарк этмадим”, деган.

➡️ https://hidoyat.uz/52989

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
#Бир_савол_сўрасам
ҚАРИНДОШИМ БЕРГАН ГУВОҲЛИГИМ САБАБЛИ ҚАМАЛДИ. БУ ИШИМ УЧУН ГУНОҲКОР БЎЛАМАН-МИ?

Бир қариндошимизнинг қилган жиноятига гувоҳлик бергандим. Қариндошимиз қамалди. Энди унинг оиласи мени айблаяпти, қамалишига сабабчи бўлдинг, ёмонлик қилиб, гуноҳ иш қилдинг, деяпти. Мен ёлғон гувоҳлик берганим йўқ. Қилган ишим гуноҳмиди?

❗️ Гувоҳлик жуда ҳам нозик ва масъулиятли ишдир. Чунки гувоҳлик бериш йўли билан далил-ҳужжат етишмай турган ишлар ҳал бўлади. Бир оғиз гувоҳлик сўзи билан бировга нисбатан ўлим ҳукми чиқиши ёки бекор қилиниши мумкин. Биров қамалиб кетиши ёки қутулиб қолиши мумкин. Исломда гувоҳлик адолат ила бўлишига катта эътибор берилади. Лекин ёлғон гувоҳлик бериш, гуноҳ ҳисобланади.

Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-она ва қариндошлар зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавойи нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан ўта хабардордир”.

Демак, гувоҳлик Аллоҳ учун бўлиши керак. Бошқа нарса учун эмас. Ана шундагина адолатли гувоҳлик бўлади. Албатта, инсоннинг ўзига қарши гувоҳлик бериши, ота-онаси ёки қариндош уруғига қарши гувоҳлик бериши осон эмас. Бу иш гапиришга осон, холос. Лекин илоҳий таълимот шуни ирода қилади. Ана шундагина ҳақиқий адолат юзага чиқиши мумкин.

Шунингдек, бу бой экан, кейин менга нисбатан ҳар нарса қилиш унинг қўлидан келади, деб қўрқиб, ёки бой экан, бунга бало ҳам урмайди, деб нотўғри гувоҳлик берманг. Тўғри гувоҳлик беринг.

Исломда гувоҳликни беркитиш ёки уни адо этишдан қочиш ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида: “Гувоҳларнинг энг яхшиси сўралмасдан туриб гувоҳлик берадиганларидир”, – деганлар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАВЛУД КЕЛИБДУР

(Мавлуд ойининг кириб келиши ва мавлудхонлик ўқишларининг бошланиши муносабати билан)

****

Эй, сиз, аҳли диёр, Мавлуд келибдур,
Нурга чўмиб баҳор Мавлуд келибдур,
Бахтга бўлиб савор Мавлуд келибдур,
Дилга нақшу нигор Мавлуд келибдур,
Иқбол айлаб нисор Мавлуд келибдур.

Мавлуднинг ҳар они қутлуғ биз учун,
Савоблар конига тўлуғ биз учун,
Кўнгилни поклашга бўлуғ биз учун,
Олган ҳар бир нафас улуғ биз учун,
Элга соҳиб осор(1) Мавлуд келибдур.

Бул кун Расулуллоҳ бўйи келмоқда,
Тонгдан ҳазратимнинг ўйи келмоқда,
Барча мусулмоннинг тўйи келмоқда,
Дилга шариатнинг рўйи келмоқда,
Файзу футуҳга ёр Мавлуд келибдур.

Тилда такрорланур бул кун саловот,
Дилдан ёт фикрлар бўлур бари ёт,
Дилни тиргизмоқда бу обиҳаёт,
Деймиз, ас-салоту ҳамда ва-с-салот,
Чунки, айлаб бедор Мавлуд келибдур.

Дилдан ўқигаймиз Мавлуд ун -Набий,
Хоҳи шайху шоббмиз,(2) хоҳи биз сабий,(3)
Дилга илҳом солур олами ғайбий,(4)
Ором олма асло, тинма, эй қалбий,
Савоб тўла биҳор(5) Мавлуд келибдур.

Мавлуд ойи, билсанг, зарнигор ойдир,
Қалбни ёритувчи навбаҳор ойдир,
Аҳли муслим учун эътибор ойдир,
Минг йил ўтар, аммо барқарор ойдир,
Кучга тўла мадор Мавлуд келибдур.

Набийга эҳтиром изҳор қилурмиз,
Дилни ибодатга бедор қилурмиз,
Шайтоннинг қалбига озор қилурмиз,
Иймон, эътиқодга мадор қилурмиз,
Чунки, бизга ғамхор Мавлуд келибдур.

Расулга салот де, ўн салот олгин,(6)
Боқий жаннат ичра, кел, ҳаёт олгин,
Самога учгину самовот олгин,
Ҳуру ғилмон олгин, илтифот олгин,
Боғ каби беғубор Мавлуд келибдур.

Эй дўсту биродар Мавлудга келинг,
Сизни кутар самар Мавлудга келинг,
Бошлар осмон қадар Мавлудга келинг,
Ғамлар кетсин бадар Мавлудга келинг,
Ичи тўла асрор Мавлуд келибдур.

Бугун барча тилдан ўтар Барзанжий,(7)
Ичи тўла дуру ёқутдир ганжий,
Дилга шодлик етар, етмагай ранжий,
Набиймиз ҳақида хўб сухансанжий,(8)
Бизга олиб ахбор Мавлуд келибдур.

Бизга Мавлуд ойи доим бор бўлсин,
Уни ўқиганлар бахтиёр бўлсин,
Абри баҳор каби хуш нисор бўлсин,
Махдум сўзлари ҳам гуҳарбор бўлсин,
Файзи Парвардигор Мавлуд келибдур.

Маҳмуд ҲАСАНИЙ (МАХДУМ)

1 Соҳиб осор - таъсир эгаси.
2 Шайху шобб -кнкса ва ёш йигит.
3 Сабий -ёш бола
4 Олами ғайбий - ғайб олами.
5 Биҳор - денгизлар.
6 Расулуллоҳга битта салавот ii айтилса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади (ҳадис).
7 Барзанжийнинг "Мавлуд ун-Набий" китобига ишора.
8 Сухансанж -чиройли гапирувчи, сўз устаси.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМА НАМОЗИ ОНЛАЙН УЗАТИЛАДИ

🔸Бугун, 23 октябрь куни
Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Чош тепа” жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади. Ушбу жоме масжид имом-хатиби Абдулҳаким домла Хотамовнинг жума суҳбатларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

🔸Айни дамда мўмин-мусулмонларимиз жомеларга жума намозини адо этиш учун ошиқишмоқда, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатларидан бахраманд бўлишади.

❗️ Барча жомеларда белгиланган карантин қоидалари асосида жамоатни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Биноларни тозалаш, дезинфекция ишлари, ижтимоий масофа сақлаш учун махсус белгилар ва бошқа зарурий чоралар кўрилди. Ўз навбатида мўмин-мусулмонлардан ҳам карантин қоидаларига риоя этиш, айниқса, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашга алоҳида эътибор қаратишни илтимос қиламиз.

🌙 Тошкент шаҳри “Чош тепа” жоме масжидидаги жума намози ва мавъизасини қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Youtube
: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ONLINE #JUMA
МАВЛИДУН НАБИЙ МУБОРАК!
https://youtu.be/Q4dOoPraYuw

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 23 октябрь куни кечки соат 19:00 дан бошлаб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
САҲОБАЛАР РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ СОҒИНГАНДА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг аёли Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларига бир кун бўлган эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кун кўрмаганларига бошларини тиззаларига қўйиб кўп йиғлардилар”. Шунда тинчлантириш мақсадида: “Кўп ташвиш чекманг! Ҳамиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлдингиз. Иншааллоҳ, яқинда У зот алайҳиссалом билан яна кўришасиз”, дедим.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ соғинар, у зот алайҳиссалом билан кўришишни интизорлик билан кутардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга бўлган соғинч икки йилу уч ой давом этди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу вафот этдилар. Соғиниб кутганлари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишга муваффақ бўлдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУШКУЛОТЛАРНИ ОСОН ҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

#ДУОЛАР
@vaqfuz | @muslimuzportal
#Етти_кунга_етти_китоб,
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОННИНГ ҚУРЪОН БИЛАН НАСХ БЎЛИШИНИНГ ҚИСМЛАРИ

Уламолар жумҳури Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлиши уч қисмдан иборат эканини айтганлар.

Биринчи қисм

Ҳукм ва тиловатнинг (лафзнинг) биргаликда насх бўлиши.

Бунда бир оятнинг лафзи Қуръондан кетказилади ва унинг ҳукмига амал қилиш ҳам тўхтатилади. Ушбу қисмдаги насх бор, деганлар: «Бу иш ақл жиҳатдан жоиздир, зотан, насх бандалар фойдаси учун хизмат қилади. Аллоҳнинг Ўзи истаганда насх қилаверади, У Зот қилган нарсасидан сўралмайди», дейдилар.

Уларнинг энг машҳур далиллари қуйидаги ҳадисдир.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Қуръонда нозил бўлган нарсаларнинг ичида «ҳаром қилувчи маълум ўнта эмизиш» бор эди, кейин «маълум бешта» билан насх қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилганларида улар Қуръонда қироат қилинаётган нарсалар ичида эди».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари ушбу ривоятга амал қилиб, «Шаръий эмизиш собит бўлиши учун беш марта тўйиб эмиш керак», деганлар.

Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари эса бу ривоят ўта мушкул ривоят, дейишган. Чунки Қуръонда ўн марта сўриш ҳақида ҳам, беш марта сўриш ҳақида ҳам ҳеч қандай оят бўлмаган. Кейин, агар бор бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ўқиб турилган бўлса, нима учун ҳозир ўқилмайди? Бунга ўхшаш саволлар жуда кўп. Уламолар ушбу ривоят ҳақида кўп баҳс юритганлар. Охири ушбуга ўхшаш иборалар ўша вақтда саҳобаларнинг ўзларига маълум нарсалар бўлган, деган хулосага келганлар.

Аслида бунга ўхшаган гап-сўзлар ҳар замонда, ҳар маконда ва ҳар бир жамиятда бўлиб туради. Жамият аъзолари ўзларига маълум сабабларга кўра, баъзи маъноларни ифода қилишда ўзига хос ибораларни ишлатадилар. Мазкур ибораларнинг ортида турган маъноларни ўзларигина биладилар. Бу маъноларни уларнинг тилини билган, аммо жамият аъзолари орасидаги сирлардан хабардор бўлмаганлар англай олмайдилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятдаги сўзлар ҳам ана шундай гап бўлиши аниқ. Унинг маъноси «Қуръонда нозил бўлган ва ундан деб ўқиб турилган оятларнинг маъносига мос гап ёки шаръий ҳукм» дегани бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, бу ривоят оҳод хабар эканига ҳамма иттифоқ қилган. Оҳод хабар эса Қуръони Карим бўла олмаслиги ҳам барчага маълум. Бинобарин, биргина оҳод хабарга суяниб, Қуръони Каримда ҳам лафзи, ҳам ҳукми насх қилинган оятлар бўлган, деган гапни айтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Қўполроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу оҳод хабарга суяниб, баъзи кишилар «Қуръони Каримнинг Қуръони Карим билан насх бўлишида ҳам лафзи, ҳам ҳукми насх бўлган оятлар бор» деган қисмни очишган, холос...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.

📚Имом Доримий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Йирик аллома Абдуссаттор Абу Ғудда вафот этди
Ҳалаблик аллома, шайх Абдуссаттор Абу Ғудда бугун (2020 йил 23 октябрь, ҳижрий 1442 йил 6 рабиул аввал куни) вафот этдилар.

Бу зот Ислом иқтисоди ва савдога доир илмларда кўплаб илмий тадқиқотлар ва мақолалар муаллифи эдилар. Шунингдек, ҳаётлари давомида турли фанларга оид илмий китоблар ёзганлар.
Бир қанча Исломий конференсиялар ва йиғинларнинг фаол аъзоси ҳам эдилар. Айниқса, машҳур "Кувайт Ислом фиқҳи энциклоаедияси"нинг ёзилишида узоқ йиллар илмий ҳамкорлик қилганлар.

Аллоҳ таоло барча эзгу амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, охиратларини обод қилсин! Фарзандлари ва шогирдларидан ўзларига ўхшаган буюк зотларни чиқишини таъминласин!
#ТАФСИРИ_ИРФОН
2. БАҚАРА СУРАСИ, 163–164 ОЯТЛАР

وَإِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ١٦٣

163. Маъбудингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У ниҳоятда раҳмли ва меҳрибондир.

Барча пайғамбарлар, шу жумладан Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам инсонларни ягона илоҳга – Аллоҳ таолога сиғинишга чақирганлар. Аллоҳ таоло айтади: "Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб бир-бирларимизни илоҳ қилиб олмайлик" (Оли Имрон, 64). Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Муоз, Аллоҳ таолонинг бандалардаги ва бандаларнинг Аллоҳ таолодаги ҳаққи нималигини биласанми?" дедилар. Мен: "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир", дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бандаларнинг фақат Аллоҳ таолога сиғинишлари, Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликлари Аллоҳ таолонинг бандалардаги ҳаққидир. Аллоҳ таолонинг Ўзига бирор нарсани шерик қилмаганни азобламаслиги бандаларнинг Аллоҳ таолодаги ҳаққидир", дедилар" (Бухорий, Муслим ривояти). Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таолонинг ягона ҳақиқий илоҳлигига иқрор бўлиб вафот этган жаннатга киради", дедилар" (Муслим ривояти). Аллоҳ таолонинг ягона илоҳлигига иқрор бўлиш қуйидагиларни: ёлғиз Аллоҳ таологагина чин ихлос билан ибодат қилишни; сохта "илоҳ"лардан халос бўлишни; уларга сиғинган, уларни дўст тутганлардан узоқлашишни; ширкнинг барча турлари ва даражаларидан сақланишни ҳамда унга олиб борадиган йўллардан эҳтиёт бўлишни тақозо этади.

"Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ" калимаси дунёда Аллоҳнинг хоҳиш-иродасисиз, ўзича ва назоратсиз ҳаракат қиладиган ҳеч нарса йўқлигини англатади. Аллоҳ – ҳадикларга, қўрқувларга ва умидворликка муносиб Ягона зотдир. Ким касалликлар, микроблар, миршаблар калтаги, ҳукмдорларнинг қўшинларидан қўрқса, демак, у ана шу ўйлаб топилган "илоҳча"ларга "йўқ!" дея олмайди. Уларга сиғинишдан тўхтамабдими, бу билан ана шу сохта "илоҳ"ларини ўзининг Яратувчисига шерик қилиб қўйган бўлади. У "Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ" калимасини айтиш билан ёлғонлаяпти, холос...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#duo

Аллоҳим, сен ҳар нарсадан хабардор, барчасини билувчи бўлишингга қарамай, бандаларингга ўта ҳалим ва мулойимлигинг; жазо қилишга қодир бўлаганинг ҳолда, афв ва кечирганинг учун Ўзингга ҳамду санолар бўлсин.🌸

@muminauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етти гўзал гумбаз, ҳайбатли минора ва саккиз қиррали масжид маҳобати

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.

📚Имом Доримий ривоят қилган.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Унутилаётган_суннатлар (4-суннат):
ТАВБА НАМОЗИ

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳ қилган одам чиройли (суннат ва одобига риоя қилган ҳолда) таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиса ва Аллоҳ таолодан гуноҳининг кечиришини сўраса, Аллоҳ таоло уни мағфират қилади”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

Абу Довуднинг ривоятида: “Аллоҳ таоло уни албатта мағфират қилади”, дейилган.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Келинг, биз ҳам қилган гуноҳларимиз кечирилишини Аллоҳ таолодан сўраб, тавба намозини ўқишга одатланайлик.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YO RASULALLOH
SHUHRAT QAYUMOV
😢 Ё Расулуллоҳ...

📖 Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган.

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидимизда янгидан таҳоратхона куриляпти. Шунга ушур ва закотим хисобидан ишчиларга ойлик маошини берсам ва таҳоратхона учун жиҳоз олиб берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот, ушр ва фитр садақаларни муайян кишига мулк қилиб бериш шарт ҳисобланади. Уни умумий инсонлар фойдаланадиган жойларга: масжид ёки масжид таҳоратхонаси, йўл ва кўприк қурилишларига бериб бўлмайди. Шунингдек, ишчиларнинг ойлик маошини тўлашни ҳам закот ва ушр маблағлари ҳисобидан амалга ошириб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar