Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
БУГУН СОАТ 18:00 ДА СЕВИКЛИ РАСУЛИМИЗ СИЙРАТЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАВЛИД ТАДБИРИНИ ОНЛАЙН КУЗАТИНГ!

🕒 Шу йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжидида Мавлид ойи муносабати билан сийратга оид суҳбатлар шом намозидан кейин бўлиб ўтади.

🔸Мазкур суҳбатлар ушбу ой ичи ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари ўтказилади.
Уларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тараннум этилади. Шунингдек, хушовоз қориларнинг гўзал тиловатлари-ю нашидаларидан ҳам баҳраманд бўлинади.

Маърузалар юртимизнинг бир қатор етакчи уламолари ва аҳли илмлари тарафидан тақдим этилади.

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган ушбу файзли суҳбатлар орқали Расулимизни яхшироқ танишга, у зотнинг хуш ифорларидан баҳраманд бўлишга ошиқинг.

Суҳбатлар қуйидаги интернет манзиллари орқали онлайн узатилади:

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ?view_as=subscriber

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ОНЛАЙН
СЕВИКЛИ РАСУЛИМИЗ СИЙРАТЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАВЛИД ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

🕒 Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжидида Мавлид ойи муносабати билан сийратга оид суҳбатлар бўлиб ўтмоқда.

https://youtu.be/whYNf-agFMU

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Сардоба туманидаги “Алишер Навоий” ва “Юсуф” масжидларига ташриф

📄
БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
“СЕНИ ЭНДИ ТАНИДИМ”

Бир мўмин тушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Расулуллоҳ унга ҳеч эътибор бермадилар. Шунда у одам изтиробга тушиб: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мендан хафамисиз?” деб сўради.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ”, дедилар. “Унда нега менга қарамаяпсиз?” деб сўради ҳалиги одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки сени танимайман!” деб жавоб бердилар. “Нега танимайсиз? Мен сизнинг умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз”, деди одам.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уламолар тўғри айтган. Лекин мен сенда менинг ахлоқимдан бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салавоту саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига боғлиқ”, дедилар.

Одам уйғонганда тушини ўйлади ва шу онданоқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини ўз ҳаётига татбиқ этишга киришди. Бир муддат ўтгач, такроран Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрди. Пайғамбаримиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энди танидим”, дедилар.

Севикли Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, у зотни чин дилдан севиш, таълимотларига амал қилиб, дунё ва охират саодатини топиш йўлида ҳаракат қилишимиз, қиёмат кунида шафоатларидан умидвор бўлишимиз лозим. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир» (Оли Имрон сураси, 31-оят) деб таъкидлайди.

Демак, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни чин дилдан севиш, у зотга ҳақиқий уммат бўлишга ҳаракат қилиш Аллоҳ таоло муҳаббатига, гуноҳларни мағфират қилинишига олиб келар экан. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини инсонларга таълим бериб, уларнинг ёйилишига хизмат қилиш, у Зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отаси вафот этган бола вояга етса, етим бўлмайди, деб эшитганман. Қиз бола ёки ўғил бола неччи ёшида вояга етган ҳисобланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динимизда балоғатга етиш эҳтилом бўлиш (яъни тушида булғаниш) ёки ҳайз кўриш билан бўлади. Бордию 15 ёшга етган йигитлар эҳтилом бўлмаса ёки қиз болалар ҳайз кўрмаса 15 ёшдан кейин балоғатга етган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам
СУМАЛАК ҚОЗОНИНИ КАВЛАГАН НИЯТЛАРИГА ЭРИШАДИ-МИ?

Сумалакка тош ташлаб, қозонни 7 марта кавласа, ниятига етади, дейишади. Шу тўғри-ми?

❗️ Бу гаплар бирор далилга суянган эмас. Тош ташлаб ният қилса мустажоб бўлади, деган ҳадис йўқ. Бу сумалак пиширувчиларнинг ўйлаб топган гаплари. Аммо бу амални ширк даражасига етказиш ҳам нотўғри. Аслида ният рўёбга чиқиши учун қайсидир таомга тош ташлашда ҳеч қандай мантиқ йўқ. Бу таом тагига олмаслиги учун қилинадиган бир амал, холос. Ахир, умри давомида бирор қозонга тош ташламаган, бироқ кўплаб нияти рўёбга чиққан кишилар жуда кўп. Ниятнинг амалга ошиши фақат Аллоҳ таолога дуо қилиш ҳамда ўзи шу ниятнинг рўёби учун сабабларни амалга ошириши билан бўлади. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ғафлатда_қолманг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ой кириб келди

“... Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди”
(Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

“Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин!

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Робиъул аввал ойи қандай ой? Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлуд ойи” деб ҳам номланади.

Мавлуд нима дегани? Мавлуд луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлуди Набий” дейилади.

Мавлуд ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

Бу ойни қандай ўтказиш керак? Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулимизни соғиниб, йиғлаганмисиз?

 Нуриддин домла Холиқназаров 

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Мавлид_ойи
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
097 Mo'minning qanoati
mp3muslim.uz
📗Мўминнинг қаноати
(Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️97

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

📚Имом Бухорий ривояти.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

21 октябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 9-машғулотлари ўтказилади.
Унда Қуръони каримнинг 107-сураси бўлган "МОУН" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафл намозлар қазо намози ўрнига ўтадими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қуръондаги Ислом қонунчилиги асослари
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23230

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
9-МАШҒУЛОТ: "МОУН" СУРАСИ

Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube: https://youtu.be/VEbrzWpG9N4

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИНСОНИЯТНИНГ ЭНГ ШАРАФЛИСИ ВА УЛУҒИ

Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам инсониятнинг энг шарафлиси, саййиди ва улуғи эканликларини таъкидлайдилар.

انا سيد ولد آدم القيمة و لا فحر (داموز الاحاديث: 2/102)

Ана саййиди валади одама явмал қиямаҳ вала фахра – Мен бани Одам, бани башарнинг саййиди, пешвоси, улуғиман, лекин бу билан ифтихор қилмайман. Бу Аллоҳнинг амри!..

Илк Пайғамбар – Одам алайҳиссаломдан то менгача келган сулоланинг ҳаммаси асл оилалардан, бирорта ҳам зино фарзанд туғилмаган; (вала фахро) лекин бу Аллоҳнинг инояти, бундан фахрланиш йўқ!

Охиратда менга шу-шу нарсалар берилади; Бундан ҳам фахрланиш йўқ... – дея марҳамат қилганлар. Зеро, инсонда баъзи нарсалар учун мақтаниш, фахрланиш ҳисси бўлади. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсадан йироқ, жуда камтарин инсон бўлганлар. Камтарона ҳаётда яшаганлар. Буларга ҳам мисоллар келтираман:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда оддий кийимлар, юнг матодан либослар киярдилар... Оёқ кийимларини ўзлари ямар эдилар. Туя, от турган жойда эшакка ҳам миниб кетаверардилар.

Орқаларига бирор кишини мингаштириб ҳам олардилар. Абдуллоҳ ибни Аббос каби кишиларни мингаштириб юрганларини ривоятлардан биламиз. Қўй соғардилар. Хизматкор қуллар билан бирга ўтириб овқатланар, уларга яхши қараб, яхши муносабатда бўлардилар. Қуллар билан бирга овқат ейиш, уларни озод қилиш хусусида улуғ тавсиялари бор...

Бой, камбағал ҳаммага бир хил муомалада бўлар, ҳаммаси билан қўл бериб саломлашар эдилар. Одамларга биринчи бўлиб салом берардилар. Бирор ерга чақирилсалар, албатта у ерга борардилар. Ҳатто бу хусусда ўзлари шундай деганлар:

«Бир туя почасига чақирилсам ҳам, бораман». Биламизки, у пайтда туя почасига ҳамманинг ҳам қурби етган ва оддий, тайёрланиши осон, тез пишадиган овқат бўлган. Шу овқатга ҳам чақирсалар рад этмасдан борар эканлар.

Бир маротаба меҳмонга чақирилганларида олдиларига сирка билан нон қўйилди. Шунда нонни сиркага ботириб (қўшиб) ейдилар ва «сирка қандай ажойиб озиқ»,– деб мақтайдилар. Ҳеч қайси овқатни «ёқтирмайман» демасдилар ва мақтаб, ёқтириб ердилар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ҲАСАД ВА УНИНГ САБАБЛАРИ

Ҳасад
бошқа бировдаги неъматнинг кетишини орзу қилишдир. Бу хатарли ижтимоий иллат бўлиб, ота-она, тарбиячилар болалар гўдаклигиданоқ унга қарши даволаш чораларини кўриб бормасалар, шубҳасиз, хатарли таъсир ва ёмон натижа намоён бўлади. Ҳасад бир қарашда кўзга ташланавермайди. Шунинг учун одамлар фарзандларини “бундай қусурдан холи” деб, яхши гумон қилади. Шу боис тарбияга масъул кишилар болани зийраклик билан кузатиб, ундаги ҳасад туйғусини тўғри тарбия бериш ва ҳикмат ёрдамида даволашлари, бартараф қилишлари вожиб. Бундай усул салбий натижа, қийинчилик ва руҳий касалликларнинг олдини олади. Ҳасаддан сақланиш, уни даволаш ёки таг-томири билан йўқ қилиш йўлларини баён қилишдан олдин фарзандда ҳасад, қизғаниш, кўролмаслик оловини ёқадиган сабаблар хусусида сўз юритиш тўғрироқ бўлади. Бу сабаблар қуйидаги ҳолатларда мужассам ифодасини топади:

– фарзанднинг ўз оиласида муҳаббат, мулойимлик каби баъзи имтиёзларни йўқотишдан қўрқиши. Хусусан, оилада янги фарзанд туғилганда, катта фарзанд чақалоқ бутун меҳр-муҳаббатни ўзига қаратиб олади, деб тасаввур этади;

– фарзандларнинг бирини зийрак, бошқасини анқов деб сифатлашга ўхшаш нисбатлар бериш;

– фарзанднинг бирига аҳамият бериб, бошқасини эътиборсиз қолдириш. Бир болани кўтариб, ўйин-кулги, ҳадялар билан сийлаб, бошқасини қўрқитиб, ғамхўрлик ва ҳадялардан маҳрум этиш сингари вазиятлар. Севимли фарзанди етказган ёмонлик ва азиятлардан кўз юмиб, бепарво бўлиш ва бошқа фарзанди содир этган озгина хато учун жазолаш;

– ўзи камбағал, етишмовчилик билан яшаётгани ҳолда, фарзандини моддият бобида бекаму кўст, бой-бадавлат қариндошлари ичига қўйиш. Шу сингари яна бошқа кўп сабаблар фарзандга ёмон таъсир кўрсатиб, уни руҳий хасталик, худбинлик ва ижтимоий очкўзлик сари етаклаши мумкин. Уйқусизлик, ўз-ўзига ишонмаслик ва нафратланишга ўхшаш руҳий заифликлар ҳам шундан келиб чиқади.

Ислом дини очиқ ҳасадни ҳикматли тарбия асослари билан муолажа қилади. Тарбиячининг бундай муолажаси, албатта, фарзандларнинг ўзаро дўстлик, иноқлик, муҳаббат ва софликда улғайишларига ёрдам беради. Қалбларида бошқаларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш ва меҳрибон бўлиш туйғуларини жамлашларига олиб келади. Ҳасадни даволашдаги тарбиявий усуллар қуйидаги ишларда мужассамлангандир:


Ҳасадни даволаш йўллари

Фарзандга муҳаббатини сездириб туриш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилар эдилар ва асҳобларини ҳам шунга буюриб, қизиқтириб, амал қилишларини назорат этардилар. Мана, баъзи мисоллар:
Имом Термизий ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Бариддан, у киши оталаридан ривоят қилади. У киши айтадилар: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хутба ўқиётганларида Ҳасан ва Ҳусан (розияллоҳу анҳум) иккалалари қизил кўйлак кийган ҳолда юриб келиб, қоқилиб йиқилдилар. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тушиб икковини кўтариб олдилар ва олдиларига қўйиб:

وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّمَآ أَمۡوَٰلُكُمۡ وَأَوۡلَٰدُكُمۡ فِتۡنَةٞ

«...мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитна (гуноҳ, азоб ва машаққат манбаи)дир», деб (Анфол, 28) ўқидилар-да, сўнгра: “Бу икки гўдакнинг юриб келиб, қоқилиб йиқилганини кўриб, сабр қилолмадим ва сўзимни кесиб (тугатмай) уларни кўтардим”, дедилар»...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Унутилаётган_суннатлар (3-суннат):
УЙҚУДАН УЙҒОНГАНДА ЮЗНИ ИШҚАЛАШ

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”
(Имом Муслим ривояти).

Уйқудан уйғонган киши аввал ўтириб, сўнгра икки қўлини юзига суртиб, уйқуни кетказади, кейин зикр қилади.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ уйқудан уйғонганимизда юзимизни ишқалашга одатланайлик.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад
Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 22 ОКТЯБРЬ КУНИ СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸22 октябрь куни соат 20:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бошланади.

Машғулот давомида устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган 15 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Олтин силсила” китобининг 2-жузи туҳфа этилади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸РАВЗАИ МУБОРАК ЗИЁРАТЧИЛАРГА ОЧИЛДИ
Олти ойдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Мадинадаги Набавий масжидидаги Равза жамоатчиликка очилди. Ҳар бир мусулмон учун алоҳида жой ҳисобланмиш Равза март ойида Қиролликдаги COVID-19 эпидемияси туфайли ёпилганди. Гарчи Набавий масжиди июнь ойида намозхонлар учун ўз эшикларини очган бўлса-да, Равзага кириш таъқиқи амалда бўлиб келаётган эди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23246

🔸ҲАДИС МАКТАБИДА ХОРИЖИЙ ЎҚИТУВЧИЛАР САФИ ЯНА БИР НАФАРГА КЎПАЙДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23253

🔸ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ БИЛАН ТАНИШДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23249

🔸ҚОЗОҒИСТОНДА ҚУРЪОН ҲОФИЗЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23244

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar