ХАЛҚИМИЗГА ЯНА БИР ЯНГИ МАСЖИД МУБОРАК БЎЛСИН!
Кеча, 16 октябрь куни Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Халқ йўли” маҳалласи ҳудудидаги “Саййид Ҳабибуллохон” масжиди расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси вакиллари жоме ходимларига масжиднинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топширди. Шундан сўнг намозхонлар ушбу жомеда илк жума намозини адо этишди.
Маълумот учун, ушбу жоме билан Республикамиздаги масжидлар сони 2077 та, Сурхондарё вилоятида эса 116 тага етди.
Аллоҳ таоло ушбу масжидни халқимизга, хусусан, “Халқ йўли” маҳалласи аҳлига муборак қилсин. Юртимизда масжидлар очилишига ҳисса қўшаётган инсонлардан Ҳақ таоло рози бўлсин, бундай хайрли ишларни бардавом айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОТА БИЛАН ОНАНИНГ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ
Кўзингни очган онингдан бошлаб сенга меҳр қўйган зот онангдир,
Кўз ўнгида намоён бўлмасингдан туриб сенга меҳр берган зот отангдир.
Онанг сени дунёга тақдим қилади,
Отанг эса, сенга дунёни тақдим қилишга уринади.
Онанг сенга ҳаёт беради,
Отанг эса, сенга ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
Онанг сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради,
Отанг эса, иккингизни бир умр кўтариб юради.
Онанг бемор бўлсанг йиғлайди,
Отанг эса, йиғласанг бемор бўлади.
Онанг оч қолмаслигингга аниқ ишонади,
Отанг эса, сенга оч қолмаслик йўлини ўргатади.
Онанг сени бағрида кўтариб юради,
Отанг эса, сени елкасида кўтаради.
Онанг меҳр-шафқат булоғи,
Отанг эса, ҳикмат дарёси.
Онанг сендан масъулиятни кўтаради,
Отанг эса, сенда масъулият ҳиссини пайдо қилади.
Онанг сени йиқилишдан ҳимоя қилади,
Отанг эса, сенга ҳаёт сўқмоқларидан қандай ўтишни ўргатади.
Онанинг меҳрини туғилган онингдан ҳис қиласан,
Отанинг меҳрини эса, ўзинг ота бўлганингда биласан.
Аллоҳим барчаларимизнинг ота-оналаримизни аҳли жаннатлардан қилгин. Омин Ё Роббал оламин!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

ИМЛОНИ БИЛМАГАН ОМИДИР
Тил ҳар куни, ҳар лаҳзада миллионлар томонидан қўлланиб, тинимсиз ўзгариб турадиган улкан жараён. Хусусан, кейинги ўн-ўн беш йил мобайнида ижтимоий ҳаётда рўй бераётган янгиликлар тилимизга зўр таъсир ўтказди. Масалан, динга алоқадор талай сўзлар ёзилишида анча ўзгариш юз берди.
Гапни “Бисмиллоҳ”дан бошлайлик.
Илгари китобларда “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим” деб ёзилар эди. Энди бўлса, ўн китобда ўн хил: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” (Фаридуддин Аттор, “Тазкиратул авлиё”. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, Т., 1997). “Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим” (“Таҳорат ва намоз ўқиш қоидалари”. “Хонақоҳ” масжиди, 1990), “Би-сми-л-лаҳи-р-раҳмонир-раҳийм” (Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Китобу-с-салот”. Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Т., 1993), “Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим” (Алишер Навоий. “Мукаммал асарлар тўплами”. ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 20 томлик, XIV том, Т., 1998, 7-б), “Бисмиллаҳир Раҳманир Роҳим” (С.С. Бухорий, “Дилда ёр”. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти), “Бисмиллаҳир раҳмаанир роҳиийм” (“Ислом. Пайғамбаримиз дуолари”, “Исломда эътиқод, Икки ҳайит ва жума намози хутбалари”, Марғилон, “Масжидул Фурқон”) ва ҳоказо...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

t.iss.one
Имлони билмаган омидир
Она тилим – жону дилим Тил ҳар куни, ҳар лаҳзада миллионлар томонидан қўлланиб, тинимсиз ўзгариб турадиган улкан жараён. Хусусан, кейинги ўн-ўн беш йи...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3-дарс: Сийрати набавия: (Фил воқеаси)
#Сийрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устоз Абдул Азим домла ЗИЁУДДИНYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Сийрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Унутилаётган_суннатлар
МАЖЛИСДАН ТУРИШДА ДУО ҚИЛИШ
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишни тугатиб, мажлисдан турсалар: “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду анлаа илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка”, деб айтардилар (Имом Абу Довуд ривояти).
“Аллоҳим! Сени Сенга ҳамд айтган ҳолимда поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сендан кечиришингни сўрайман ва Сенга тавба қиламан”.
Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).
Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ масжлисдан турганимизда дуо қилишни унутмайлик.
Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from Mumina.uz
#duo
Ё РОББИ!
БАНДАЛАРИНГГА ОЗОР БЕРУВЧИ СЎЗДАН,
ҲАҚИҚАТНИ КЎРМАЙДИГАН КЎЗДАН,
ҲАЁСИ ЙЎҚ ЮЗДАН,
ДУО БИЛМАС ТИЛДАН,
ТАВБА ҚИЛМАЙДИГАН ДИЛДАН,
САХОВАТСИЗ ҚЎЛДАН,
ШУКР БИЛМАС ҚАЛБДАН ЎЗИНГ БИЗЛАРНИ МУҲОФАЗА АЙЛА!!!
АЛЛОҲИМ, ЎЗИДАН ЎЗГАГА МУҲТОЖ ҚИЛМАСИН!..
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ, КУНИНГИЗ ФАЙЗУ БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!
@muminauz💫

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: "Мустаҳабни ҳожатхонада қилса бўлмайди, уни сувини алоҳида бошқа жойга кетадиган жойда қилиш керак", дейишади. Бу бидъат гапми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу бидъат эмас. Сувни нажосатга қўшилишдан эътиёт қилиш учун авваллари шундай шароит қилинган. Лекин кейинчалик аҳоли зичлашиб, ҳожатхоналар, айниқса, кўпқаватли уйларда сув билан (канализациялар орқали) чиқариб юборишдан бошқа иложи қолмагани учун, уламолар бунга рухсат беришди ва истинжони ҳам шу ерда қилиш мумкин бўлди. Мустаҳабни шаръий номи “истинжо” дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#уйда_қолинг
🌙 ЭНГ САРА МАҚОЛАНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ!
🕌 Қуйидаги линклар орқали ўзингизни қизиқтирган мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Forwarded from Muslim.uz
#МАҚОЛА
ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМ СИЙРАТЛАРИНИНГ МУҲИМ САНАЛАРИ
Гўзал ҳаёт саҳифалари
1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари – фил йили, 12 рабиъул-аввал.
2. Пайғамбар алайҳиссаломнинг оналари билан Мадинага боришлари ва оналарининг вафоти – туғилганларининг олтинчи йили.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг боболари Абдулмуталибнинг вафоти ва у зот амакилари Абу Толибнинг кафолатига ўтишлари – туғилганларининг саккизинчи йили.
4. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан Шом сафарига чиқишлари – туғилганларининг ўн иккинчи йили.
5. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фижор урушида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг ўн тўртинчи йили.
6. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фузул шартномасида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг йигирманчи йили.
7. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадичанинг ғуломи Майсара билан тижоратга чиқишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
8. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
9. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари – туғилганларининг ўттиз бешинчи йили.
10. Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий тушишининг бошланиши –туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили.
11. Ҳабашистонга биринчи ҳижрат – пайғамбарликнинг бешинчи йили.
12. Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат – пайғамбарликнинг олтинчи йили.
13. Қамал саҳифаси – пайғамбарликнинг еттинчи йили.
14. Қамал саҳифасининг бекор қилиниши – пайғамбарликнинг тўққизинчи йили.
14. Абу Толибнинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
15. Хадича розияллоҳу анҳонинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг

Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғамбари, пайғамбарларнинг энг улуғи ва хотималовчиси, Парвардигор бутун оламга раҳмат қилиб юборган элчиси, инсоният фахри, одамларнинг энг яхши хулқлиси ва комили эдилар.
Аллоҳ азза ва жалла Ўз расулига бевосита хитоб қилиб, Уни бутун дунёга раҳмат элчиси эканликларини тасдиқлаб, бундай дейди: “(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё сураси, 107-оят).
Ояти каримадаги “Раҳмат” жуда кенг маънони англатади. Уларни билиш ва англаш учун Ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал одоб-ахлоқлари, сийрат ва шамоиллари, шариатларининг ниҳоятда бағрикенглиги, ҳатто, куфр ва ширк аҳлига ҳам зулмни раво кўрмаслиги, меҳр-оқибат, эзгулик каби фазилатлар манбаи эканидан хабардор бўлиш зарур.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Салавотлар: https://mp3muslim.uz/component/muscol/S/20-salavotlar/songs?Itemid=101
Maher Zain - Assalamu Alayka (Arabic)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar22. Salavot
hidoyat.uz
#Намоз_сабоқлари:
САЛАВОТ
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамидум мажид.
Ё Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласини муборак этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласини ҳам муборак эт. Сен ҳамду мақтовга лойиқ улуғ Зотсан.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
САЛАВОТ
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамидум мажид.
Маъноси:
Ё Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласини раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласини ҳам раҳмат эт, Сен ҳамду мақтовга лойиқ улуғ Зотсан.Ё Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласини муборак этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласини ҳам муборак эт. Сен ҳамду мақтовга лойиқ улуғ Зотсан.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ризқ топишга ҳаракат ҳам садақа!
#Инсоннома
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Яҳё домла АБДУРАҲМОНОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Инсоннома
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЯНГИ МАСЖИДЛАР ОЧИЛИШИ ДАВОМ ЭТАДИ!
Ёхуд масжид очишга тўсиқ бор дегувчиларга муносабат
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23208
#муносабат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ёхуд масжид очишга тўсиқ бор дегувчиларга муносабат
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23208
#муносабат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Кавсар сураси)
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устоз Жаҳонгир қори НеъматовYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН СОАТ 18:00 ДА СЕВИКЛИ РАСУЛИМИЗ СИЙРАТЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАВЛИД ТАДБИРИНИ ОНЛАЙН КУЗАТИНГ!
🕒 Шу йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжидида Мавлид ойи муносабати билан сийратга оид суҳбатлар шом намозидан кейин бўлиб ўтади.
🔸Мазкур суҳбатлар ушбу ой ичи ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари ўтказилади. Уларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тараннум этилади. Шунингдек, хушовоз қориларнинг гўзал тиловатлари-ю нашидаларидан ҳам баҳраманд бўлинади.
Маърузалар юртимизнинг бир қатор етакчи уламолари ва аҳли илмлари тарафидан тақдим этилади.
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган ушбу файзли суҳбатлар орқали Расулимизни яхшироқ танишга, у зотнинг хуш ифорларидан баҳраманд бўлишга ошиқинг.
Суҳбатлар қуйидаги интернет манзиллари орқали онлайн узатилади:
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ?view_as=subscriber
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

#ОНЛАЙН
СЕВИКЛИ РАСУЛИМИЗ СИЙРАТЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАВЛИД ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
🕒 Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжидида Мавлид ойи муносабати билан сийратга оид суҳбатлар бўлиб ўтмоқда.
https://youtu.be/whYNf-agFMU
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СЕВИКЛИ РАСУЛИМИЗ СИЙРАТЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАВЛИД ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
🕒 Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжидида Мавлид ойи муносабати билан сийратга оид суҳбатлар бўлиб ўтмоқда.
https://youtu.be/whYNf-agFMU
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
MAVLID OYI SUHBATLARI
Сардоба туманидаги “Алишер Навоий” ва “Юсуф” масжидларига ташриф
📄 БАТАФСИЛ
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ ✅
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷Обуна бўлишни унутманг.
Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ✅

“СЕНИ ЭНДИ ТАНИДИМ”
Бир мўмин тушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Расулуллоҳ унга ҳеч эътибор бермадилар. Шунда у одам изтиробга тушиб: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мендан хафамисиз?” деб сўради.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ”, дедилар. “Унда нега менга қарамаяпсиз?” деб сўради ҳалиги одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки сени танимайман!” деб жавоб бердилар. “Нега танимайсиз? Мен сизнинг умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз”, деди одам.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уламолар тўғри айтган. Лекин мен сенда менинг ахлоқимдан бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салавоту саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига боғлиқ”, дедилар.
Одам уйғонганда тушини ўйлади ва шу онданоқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини ўз ҳаётига татбиқ этишга киришди. Бир муддат ўтгач, такроран Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрди. Пайғамбаримиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энди танидим”, дедилар.
Севикли Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, у зотни чин дилдан севиш, таълимотларига амал қилиб, дунё ва охират саодатини топиш йўлида ҳаракат қилишимиз, қиёмат кунида шафоатларидан умидвор бўлишимиз лозим. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир» (Оли Имрон сураси, 31-оят) деб таъкидлайди.
Демак, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни чин дилдан севиш, у зотга ҳақиқий уммат бўлишга ҳаракат қилиш Аллоҳ таоло муҳаббатига, гуноҳларни мағфират қилинишига олиб келар экан. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини инсонларга таълим бериб, уларнинг ёйилишига хизмат қилиш, у Зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади.
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ