Muslim.uz
99.7K subscribers
18.6K photos
5.24K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ПОЙТАХТДАГИ ЖОМЕ МАСЖИДНИНГ ЯНГИ БИНОСИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙДИЛАР

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз

524-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:
1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;
Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)
яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:
ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.
Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.
“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:
لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية
“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир”дейилган. (2-жуз, 246-бет).
2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;
Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:
ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)
яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).
Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мўмин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бўлмаса, кейингисига улгураман”, деган нотўғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бўлиниш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОНЛАЙН: Муфтий ҳазратлари “Ракат” масжиди қурилиши билан танишмоқдалар

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжидининг қурилиш жараёнини кўздан кечирмоқдалар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика бўйича ўтказилаётган "Ғамхўр бўлайлик" акцияси Самарқанд вилоятида

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
8-МАШҒУЛОТ: "КАВСАР" СУРАСИ

Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube: https://www.youtube.com/watch?v=JtkVx-AcYrQ

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙСИЗ?

Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам ал-Асомнинг мажлисига кириб
, «Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми?» деб сўради. «Ҳа», деди Ҳотам.
«Намозни қандай ўқийсиз?» сўради у яна. Ҳотам ал-Асом шундай деди: «Ўрнимдан тураман, қўрқув билан намозга юриб бораман, ният билан киришаман, улуғворлик билан такбир айтаман, тартил ва тафаккур билан қироат қиламан, хушуъ билан рукуъга бораман, тавозе билан сажда қиламан, тугатиш учун ташаҳҳудга ўтираман, ният билан салом бераман, Аллоҳ азза ва жалла учун ихлос билан тугатаман, яна хавф билан намоздан қайтаман, чунки Аллоҳ мендан буни қабул қилмай қолишидан қўрқаман ва ўлгунимча бор кучим билан намозимни муҳофаза қиламан».

Исом ибн Юсуф: «Намозни жуда яхши адо қилар экансиз», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
...ЭСЛАТМА ОЛУРСИЗ, ДЕБ (У) СИЗЛАРГА (ДОИМО) НАСИҲАТ ҚИЛУР...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23091

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 15 ОКТЯБРЬ КУНИ СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸15 октябрь куни соат 20:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бошланади.

Машғулот давомида устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган 8 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Олтин силсила” китобининг 1-жузи туҳфа этилади.

🕒 2020 йил 15 октябрь, пайшанба куни соат 20:00 дан бошлаб, онлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг навбатдаги сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Dehqonchilikning fazilati
Is`hoq Muhammad
📘 Деҳқончиликнинг фазилати
📀 Исҳоқжон домла Бегматов

#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
▶️ 33

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учувчи касби юзасидан бошқа давлатга учганда намозларини қаср қилиб ўқийдими тўлиқми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛ КИШИ НОМАҲРАМ ЭРКАК КИШИГА ҚАРАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

525-CАВОЛ: Аёл киши номаҳрам эркак кишининг танасининг қаерига қараши мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етган эркак кишининг аврати киндигининг остидан тиззасигача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларини зарурат бўлмаган ўринларда, никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир.
Бир шахс бошқа шахснинг аврат аъзоларига қараши масаласи тўрт қисмга бўлинади.
1. Эркак киши эркак кишига қараши.
Яъни, эркак киши бошқа эркак кишининг авратига яъни киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин.
2. Аёл киши аёл кишига қараши.
Яъни, аёл киши ҳам бошқа аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо солиҳа аёллар фожира (бузуқи, беҳаё) аёлларга бу аврат аъзоларидан бошқа жойларин ҳам кўрсатмасликлар ва уларнинг олдида кийимларини ечмасликлари лозим, чунки бундай диёнатсиз аёллар бошқа аёлларнинг баданларини эркаклар олдида васф қилиб бериши мумкин.
3. Аёл киши эркак кишига қараши.
Яъни, аёл киши эридан бошқа эркак кишиларнинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо аёл киши бегона эркакнинг аврат аъзоларидан бошқа жойларига қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан, фитнага тушиб қолишидан қўрқса, қарамаслиги лозим бўлади.
4. Эркак киши аёл кишига қараши.
Эркак киши никоҳидаги аёлнинг барча аъзоларига қараши ҳалол. Маҳрам аёлларнинг юзига, бошига, сочига, бўйнига, билагига, кафтига, болдирига, оёғига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин.
Эркак киши бегона аёлларнинг юзига ва кафтига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин. Агар бегона аёлларга қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан қўрқса, қараши ҳаром бўлади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЛОЙИҲА: ВАҚФ МУЛКЧИЛИГИГА ОИД НОЁБ ВА ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛАР

#yangi_loyiha_tezkunda
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Залолатда юрган ота-онага итоат қилиш шартми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН_ҲАДИС_ШАРҲИ БОШЛАНДИ

🔸Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бошлaнди.

Машғулот
давомида устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган 8 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Олтин силсила” китобининг 1-жузи туҳфа этилади.

🕒 Oнлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг навбатдаги сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/juLfpNMmdMk
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
SALOVOTNING KUCHI
SHUHRAT QAYUMOV
😢 Салавотнинг кучи

Аллоҳумма
солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

📖 Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган.

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Forwarded from Muslim.uz
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Жума кунини барчамизга муборак қилсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намознинг ҳар ракатида Фотиҳадан олдин “Истиъоза” айтиладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Кафирун сураси)
Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМА НАМОЗИ ОНЛАЙН УЗАТИЛАДИ

🔸Бугун, 16 октябрь куни
Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади. Ушбу жоме масжид имом-хатиби Исоқжон домла Бегматовнинг жума суҳбатларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

🔸Айни дамда мўмин-мусулмонларимиз жомеларга жума намозини адо этиш учун ошиқишмоқда, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатларидан бахраманд бўлишади.

❗️ Барча жомеларда белгиланган карантин қоидалари асосида жамоатни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Биноларни тозалаш, дезинфекция ишлари, ижтимоий масофа сақлаш учун махсус белгилар ва бошқа зарурий чоралар кўрилди. Ўз навбатида мўмин-мусулмонлардан ҳам карантин қоидаларига риоя этиш, айниқса, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашга алоҳида эътибор қаратишни илтимос қиламиз.

🌙 Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози ва мавъизасини қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Youtube
: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ONLINE #JUMA
МОТУРИДИЙ ЭЪТИҚОДИГА КЎРА ИЙМОННИНГ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ ШАРТЛАРИ
https://youtu.be/CQJapvts-nI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar