Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Жума кунини барчамизга муборак қилсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸РАҒБАТ – ЭЗГУ ИШЛАРГА ҚАНОТ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23062

🔸БУГУНГИ ОТИНОЙИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23064

🔸КАНАДАЛИК ШИФОКОР БЕМОРЛАРНИ ҚУРЪОН ЁРДАМИДА ДАВОЛАЙДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23060

🔸БУЮК МУҲАДДИСЛАРИМИЗНИНГ БЕБАҲО МЕРОСИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23047

🔸ЎЗБЕКИСТОН ЖАҲОН ҲАЛОЛ КОНФЕРЕНЦИЯСИДА ИШТИРОК ЭТДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23043

🔸БУХОРОЛИК ИМОМ ХАТИБЛАР БУЮК ВАТАНДОШЛАРИ ҚАДАМЖОСИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23025

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ONLINE #JUMA
ДИНИМИЗДА МЕРОС МАСАЛАСИ
https://www.youtube.com/watch?v=-TdyWJbaUSY

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 9 октябрь куни кечки соат 19:00 дан бошлаб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
Интернет телеканали: ITV.UZ https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2-дарс: Сийрати набавия: Арабистон ярим ороли (Сиёсий ва диний ҳолат)

Устоз Абдул Азим домла ЗИЁУДДИН

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Сийрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ ЛОЙИҲАСИ БОШЛАНДИ

🔸Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури бўлиб ўтмоқда.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/LZqhjwhWjjc

Интернет телеканали: ITV.UZ https://itv.uz/#!/muslim

Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бел оғриганда намозни ўтириб ўқиса ёки умуман ўқимай турса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТУМОР ТАҚИШ ЖОИЗМИ?
#ақида

522-CАВОЛ: Тумор ишлатиш жоизми? Динимизда бу ҳақда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тумор тақиш борасида уламолар ихтилоф қилганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари оятлар, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ёки ҳадисда келган дуолар ёзилган туморларни тақишни жоиз санаганлар. Бунда шу тумор мени асрайди, деб эмас, балки унда ёзилган муқаддас сўзлар туфайли Аллоҳ асрайди, деб ишониши тўғри бўлади.

وَلَا بَأْسَ بِتَعْلِيقِ التَّعْوِيذِ وَلَكِنْ يَنْزِعُهُ عِنْدَ الْخَلَاءِ وَالْقُرْبَانِ

(Қуръон оятлари ёзилган ) туморларни тақишнинг зарари йўқ. Лекин бу туморни ҳожатхонага кирганда ва эр хотин яқинлик қилганда ечиб қўйилади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби).

Бундай тумор билан ҳожатхона каби нопок жойларга кирмаслик, уни ножоиз жойларда қолдирмаслик лозим.

Аммо мазкур нарсалардан бошқа нарса ёзилган туморларни тақиб юриш жоиз эмас.

Афсуски, ҳозирги кунда баъзилар кўзмунчоқ, ҳайвонларнинг суяклари ва тишлари ва ҳар турли иплардан тайёрланган туморларни тақиб, “Шу нарса мени бало қазолардан ва кўз тегишидан сақлайди” деб эътиқод қиладилар. Бундай мақсадда уларни тутиш ё ишлатиш билан кишини имонига путур етиши мумкин. Чунки бу ишларни қилувчи “Аллоҳ таолодан ташқари яна фалон нарсаларда ҳам паноҳ бериш қуввати бор” деган ақидани қилган бўлади, ваҳолангки асраш, паноҳ бериш, қутқаришни ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади. Аллоҳдан бошқа нарса ҳам асрайди деган эътиқодни қилиш ширк ҳисобланади. Аллоҳ таоло ширкни нечоғлик оғир гуноҳ эканин баён қилиб шундай марҳамат қилган.

إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا

“Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди”. (Нисо сураси, 48-оят).

Хулоса шуки, агарчи Қуръон оятлари ёки маъсур дуолар ёзиб тикилган туморларни ўзи билан олиб юриши жоиз, деган фатволари бўлсада, ҳозирги кунимизда одамларнинг ширк ва жоиз амаллар чегарасини билмаётганларини инобатга олиб, тумор тақишга тарғиб қилмаслик мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
АЛЛОҲНИНГ (СОЛИҲ) БАНДАЛАРИ БЎЛИНГЛАР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
САВОБИ ҚУРЪОННИНГ ТЎРТДАН БИРИГА ТЕНГ

بسم الله الرحمن الرحيم

إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ (١)

وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجًا (٢)

فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا (٣)

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

«(Эй Муҳаммад!) Қачонки Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва ғалаба келганида, одамлар тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрганингизда, дарҳол Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул этувчи Зотдир» (Наср сураси).

Суранинг аввалида “ан-Наср” сўзи келгани учун, “Наср”, яъни ғалаба деб номланган. Наср улкан ғалаба, Маккаи мукаррама фатҳидир. Бундан ташқари, суранинг “Тавдийъ” – «видолашув» деган номи ҳам бор.

Мадинада нозил бўлган бу сурада Макканинг фатҳ этилиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мушриклар устидан ғалаба қозонишлари, Араб яриморолида Ислом динининг ёйилиши, ширк ва санамларнинг йўқ бўлиши билдирилган...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲ НЕЪМАТЛАНТИРСИН...

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўрилган сочга масҳ тортса ғуслга ўтадими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам
СУМАЛАК ИЛОҲИЙ ТАОМ-МИ?

Ривоятларда “сумалак” аслида “семалак”, яъни “уч фаришта” дегани, шундан у илоҳий таом саналиши ҳақида айтилади. Динимиз нуқтаи назаридан бу таом ростдан ҳам муқаддас-ми?

❗️ Бу нарсанинг динга алоқаси йўқ. Фотима онамиз розияллоҳу анҳу ҳамда ўғиллари Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳулар билан боғлиқ ривоят аслида тўқима бўлиб, ҳеч қандай ҳадис ёки асос билан далилланмаган. Амалда сумалак барча таомлар каби оддийгина баҳорий таомдир. У витаминларга бой. Таркибида инсон жисмига қувват бахш этадиган хусусиятлар бор. Лекин унинг бошқа таомлардан ҳеч қандай илоҳийлик ва устунлик жиҳати йўқ. Шунинг учун сумалакни муқаддас таом сифатида ардоқлаш, уни тайёрлаш жараёнини ибодат даражасига кўтариш керак эмас. Сумалак халқимизнинг севимли таоми. Уни тайёрлаш маросимида одамларни аҳилликка, иноқликка ундовчи хусусиятлар бор.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАДИМ КЕШНИНГ ДОРУТ-ТИЛОВАТ МАЖМУАСИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Кўп асрлик тарихга эга қадим Кеш – Шаҳрисабзда қад ростлаган меъморий обидалар серҳашамлиги, такрорланмас нақшу битиклари билан дунёга машҳур. Уларнинг кўпи Амир Темур, унинг авлодлари даврида кўҳна шаҳарнинг ҳозирги тарихий қисмида бунёд этилиб, жаҳон мероси рўйхатидан жой олган. Ушбу археологик дурдоналар ичида Дорут-тиловат мажмуасининг ўзига хос ўрни бор.

Дорут тиловат мемориал мажмуаси 1370-1371 йиллар буюк тақводор арбоб, Баҳовуддин Нақшбандийнинг ўқитувчиси Шамсиддин Кулолнинг ўлимидан сўнг барпо қилинган. Мажмуада Кўк гумбаз жоме масжиди, Шамсиддин Кулол ва Гумбази Сайидон мақбаралари жой олган. Шайх Кулол қабри олдида аввал Дор-ус-Тиловат мадрасаси жойлашган. Амир Темурнинг ҳукмронлиги даврида Кулолнинг мақбараси мармардан ишланган тоштахта билан қопланган. Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида қабр тепасига соддагина гумбазли мақбара қурилган. 1435 йил мақбара қаршисида Кўк гумбаз масжиди барпо этилган. Бу масжид Шаҳрисабздаги жоме масжиди ҳисобланади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИККИ ХИЛ ХОТИМА – ХОҲЛАГАНИНГИЗНИ ТАНЛАНГ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Йўқ! Соатни ёлғонга чиқардилар. Ва Соатни ёлғонга чиқарганларга ловуллаган дўзахни тайёрлаб қўйдик.

Кофир-мушриклар залолатларида шу даражага етдиларки, ҳатто

«Соатни ёлғонга чиқардилар».

«Қиёмат бўлмайди. «Қиёмат бўлади», деяётганларнинг гапи ёлғон», – дедилар. Ҳолбуки,

«…Соатни ёлғонга чиқарганларга ловуллаган дўзахни тайёрлаб қўйдик».

Дўзах уларни кутиб турибди. Ушбу мушриклар тўппа-тўғри ўша тайёр дўзахга равона бўладилар.

«Фурқон» Вақтики, уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар.

Қиёмат соатини ёлғонга чиқарганларга Аллоҳ таоло томонидан тайёрлаб қўйилган дўзах шу даражада даҳшатлики, у кофирларни узоқдан кўриши билан ғазаби тўлиб-тошиб, қайнаб, бўкира бошлайди. Мазкур кофирлар эса ўша узоқ масофадан туриб, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитадилар. Ана ўшанда уларнинг ҳолига вой бўлади. Жаҳаннамдан узоқдаги ҳоллари шу...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КРИПТАВАЛЬЮТАЛАР ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛЛАР ҲАЛОЛМИ?
#савдо

523-CАВОЛ: Криптавальюта, Биткоин, Ватсмайнер, Майнер ортидан топилган пуллар ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сўнгги пайтларда "биткоин" деб аталадиган электрон пуллар, яъни, криптовальюталар пайдо бўлди. Уларни доллар, евро каби бошқа вальюталар билан таққослаш мумкин бўлсада, улар ўртасида айрим фарқлар бор. Энг асосийси ушбу пуллар электрон пуллар бўлиб, фақат интернет тармоғидагина айланади ва ҳақиқий вужудга эга эмас.
Биткоинлар орқали тармоқ фойдаланувчилари ўртасида молиявий муомалалар, электрон имзолар юритилиб, унда шахслар орасида ҳеч қандай ушбу муомалаларни тартибга солувчиларсиз, тўғридан-тўғри шифрлаш орқали амалга оширилади. Бунда валюта бир фойдаланувчининг ҳисобидан бошқа фойдаланувчининг ҳисобига бирданига, ҳеч қандай тўлов хизматларисиз, ҳатто банк ва унга ўхшаш воситачиларсиз ўтади.
Бу хизматлар бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлиб, ҳар хил шарт ва талаблардан холи ҳамда ҳеч қандай тўсиқларга йўлиқмайди. Қачон пулга эга бўлинса, уни электрон ҳамёнда сақлаб қўйилади. Кейин уларни турли интернет харидларига ишлатиш мумкин. Доллар, евро каби валюталарга айирбошлаш ҳам мумкин. Бунда биткоинларга эга бўлган фойдаланувчи уларни сотиб олмоқчи бўлган ҳақиқий валютаси бор бошқа биткоин олишни истовчи фойдаланувчи билан битим тузади. Битим ўзаро келишув асосида тузилади. Демак, келишув нархини фойдаланувчилар белгилашади. Шунинг учун биткоинларнинг нархи худди ҳақиқий валюта каби бозорга боғлиқ равишда ўзгариб туради.
Биткоинлар анъанавий валюталардан фарқли равишда олтин ёки кумуш каби қимматбаҳо металлардан таянчи бўлмайди. Балки уларни фойдаланувчиларнинг ўзлари ишлаб чиқаришади. “Фойдаланувчи” деганда интернет тармоғига уланган компьютерга эга бўлиб, биткоин билан муомала қилиш истагида бўлган шахс тушунилади. Бу иш компьютерга махсус иловани юклаб олингандан сўнг секин-аста криптовальюталар чиқаришни (mining) бошлаш орқали йўлга қўйилади. Ушбу жараённи ишлатиш воситасида фойдаланувчи маълум миқдордаги биткоин электрон пулларга эга бўлади. Бу пуллар унга компьютерига ўрнатилган илованинг ҳисоб имкониятларини янги валюта ишлаб чиқаришда фойдалана олиши натижасида келади.
Шундай қилиб ҳар бир фойдаланувчи қошида муайян миқдордаги криптовальюталар туғилади. Уларни фойдаланувчилар ўртасида маълум алгоритм асосида тақсимланадики, бунда бозорда мавжуд биткоин валюталарининг умумий қиймати 21 миллион биткоиндан ортиб кетмаслиги керак. Шунингдек, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган компьютер эгаларига валюталардан жиҳозларининг ишлаб чиқариш лимитига мос равишда кўпроқ тегади.
Бу йўл билан мол орттириш, яъни, майнерлик ортидан пул топиш масаласига келсак, “васила (яъни, бир мақсадга олиб борувчи нарса)га мақсаднинг ҳукми берилади”, деган фиқҳий қоидага биноан, унинг ҳукми биткоинларни ишлатиш ҳукмидан келиб чиқади. Биткоинлар борасидаги ҳозирги замон уламоларининг фикрларига қаралса, Миср Араб Республикасидаги "Дорул-ифто" (фатво уйи)нинг фикрига кўра Биткоин ҳаромдир. Чунки мазкур пуллар ҳақиқий асосга эга бўлмаган виртуал пуллар бўлишлиги билан бирга шахслар ва ҳаттоки давлатлар миқёсидаги хатарлардан холи эмасдир.
Саудия Арабистонидаги "Ҳайъати киборил-уламо" (Катта уламолар ҳайъати)га кўра ҳам мазкур валюталар билан муомала қилиш ҳаром. Чунки Исломда ҳаром қилинган қимор ва турли хатарга асосланган ўйинлардаги алданиш даражаси биткоинлар билан муомала қилишдаги хатардан кам.
Юқоридагилардан бугунги кунда олимларимиз томонидан биткоинлар билан муомала борасида рухсат йўқлиги маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Mumina.uz
#duo

Аллоҳим, зикринг, шукринг ва ибодатингни чиройли адо этишга ёрдам бер!
Аллоҳим, бизни, ота-оналаримизни, умр йўлдошларимизни, зурриётларимизни ва яқинларимизни салим қалб билан ризқлантир!

@muminauz🌸