Muslim.uz
99.6K subscribers
18.6K photos
5.25K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Forwarded from Arroziy.uz (IMOM FAXRIDDIN AR-ROZIY O'MIBYU MADRASA)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"1-ОКТЯБРЬ – УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР” БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН!!!
МАДРАСА МАТБУОТ ҲИЗМАТИ


🎥Яқинларингизга улашинг📲

👇🏽Каналга обуна бўлинг:👇🏽
https://t.iss.one/arroziyuz
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 02 октябрь куни кечки соат 19:00 дан бошлаб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
Интернет телеканали: ITV.UZ https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон инсон чўчқа ва бошқа ҳалол бўлмаган таомларни пишириши ёки етказиб бериши жоизми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ ЛОЙИҲАСИ БОШЛАНДИ

🔸Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури бўлиб ўтмоқда.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/DG_bfZlT4NY

Интернет телеканали: ITV.UZ https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸ХАЛҚИМИЗГА ЯНА БИР МАСЖИД МУБОРАК БЎЛСИН!
Бухоро вилоят Адлия бошқармаси “Усмон ибн Аффон” масжидини 119-сон билан давлат рўйхатидан ўтказиб, бу тўғридаги гувоҳномани жоме ходимларига топширди.
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22979

🔸ЎЗБЕКИСТОНДА ИМОМ БУХОРИЙ, ИМОМ ТЕРМИЗИЙ АСАРЛАРИ ЧОП ЭТИЛАДИ ВА КЕНГ ОММАГА ЕТКАЗИЛАДИ
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида маълум қилинди.
Унинг сўзларига кўра, биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик. Бу ҳақда гапирар эканмиз, аввало, учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятини ҳар биримиз, бутун жамиятимиз чуқур англаб олиши керак.
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22975

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 158 ОЯТ

۞إِنَّ ٱلصَّفَا وَٱلۡمَرۡوَةَ مِن شَعَآئِرِ ٱللَّهِۖ فَمَنۡ حَجَّ ٱلۡبَيۡتَ أَوِ ٱعۡتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَاۚ وَمَن تَطَوَّعَ خَيۡرٗا فَإِنَّ ٱللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ١٥٨

158. Сафо ва Марва ҳақиқатан Аллоҳнинг нишонларидандир. Ким Байтни ҳаж ёки умра қилса, иккиси орасида бориб-келиши гуноҳ эмас. Ва ким ихлос ила яхшилик қилса, Аллоҳ албатта тақдирловчи ва билувчидир.

Сафо ва Марва Маккадаги икки тоғ бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом замонларидан бери ҳаж қилувчилар уларда ҳам саъй қилишар эди. Сўнгра араб мушриклари бу тоғларга икки бут қўйиб, уларга сиғина бошлашди. Ислом дини билан шарафланган саҳобалар ширкдан тавба қилишгани учун Сафо ва Марва тавофидан ҳам чекинишди. Шунда нозил бўлган Аллоҳнинг ҳукмига кўра, улар орасида бориб келиш (саъй қилиш)нинг гуноҳи йўқ, балки бу ҳаж амалларидандир. Сафо ва Марва орасида саъй қилиш ҳам мусулмонларга жуда муҳим рамзлардандир.

Иброҳим алайҳиссалом хотинлари Ҳожар онамиз ва эмизикли ўғиллари Исмоилни шу икки тоғ оралиғида қолдириб кетадилар. Ҳожар онамиз: "Бизни ташлаб қаёққа кетяпсиз?" деб сўрайди. Иброҳим алайҳиссалом бу саволга жавоб бермадилар, чунки қилаётган ишларининг ҳикматини билмас эдилар. Фақат Аллоҳ таолонинг амрини бажарар эдилар, холос. Қайта-қайта сўраб жавоб ололмаган Ҳожар онамиз: "Бунга сизни Аллоҳ буюрдими?" деб сўради. Тасдиқ жавобини олгач, "Ундай бўлса бизни Аллоҳ ўз ҳолимизга ташлаб қўймайди", деди ва Унга таваккул қилди. Ҳожар ҳам эрлари каби чин мўмина эди, лекин гўдаги чанқаганини кўриб, сув излашга тушди ҳамда Сафо ва Марва орасида етти марта уёқ-буёққа бориб-келдилар. Ниҳоят Аллоҳ она-болага Замзам булоғини оқизиб берди. Шунга кўра ҳожилар ҳам ҳаж пайтида Аллоҳга бўлган итоат ва муҳаббат рамзи сифатида Сафо ва Марва орасида етти мартадан саъй (юриш) қилишади.

Ҳишом ибн Урванинг оталари бундай деган: "Мен ёш бола бўлатуриб, Набий алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳога: "Аллоҳ таолонинг: "Сафо ва Марва ҳақиқатан Аллоҳнинг нишонларидандир. Ким Байтни ҳаж ёки умра қилса, иккиси орасида бориб-келиши гуноҳ эмас. Ва ким ихлос ила яхшилик қилса, Аллоҳ албатта тақдирловчи ва билувчидир" деган ояти ҳақида нима дейсиз? Мен Сафо ва Марвани саъй (бориб-келиш) қилмаган одам гуноҳкор бўлмайди, деб ҳисоблайман", дедим. Оиша онамиз: "Асло ундай эмас, агар бу оятнинг тафсири сен айтгандай бўлса, унда Сафо ва Марвани саъй қилмаса ҳам гуноҳкор бўлмас экан-да?! Аммо бу оят ансорлар хусусида нозил бўлган, улар (мусулмон бўлмасларидан олдин) Манот деган бутни улуғлашар эди. Шу боисдан улар Сафо ва Марвани саъй қилишга ботинишмас эди. Ислом жорий этилиб, мусулмон бўлганларидан сўнг жаноб Расулуллоҳга шу ҳақда савол беришди. шунда Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримани нозил қилди", дедилар" (Бухорий ривояти). Осим ибн Сулаймон ривоят қилади: "Мен Анас ибн Моликдан Сафо ва Марва ҳақида сўрадим. Шунда у: "Бу иккисини саъй қилишни жоҳилият давридан қолган одат, деб ҳисоблаб юрардик. Ислом жорий бўлгач, уларни саъй қилмай қўйдик. Шунда Аллоҳ таоло Бақара сурасининг ушбу оятини нозил қилди", деди" (Бухорий ривояти).

ТАФСИРИ ИРФОН
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
KO'RGIM KELYAPTI
SHUHRAT QAYUMOV
😢 Расулуллоҳ Сизни кўргим келяпти
(Аудио)

📖 Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган.
ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Устоз – чархпалак, шогирд – сув
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22976

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БИР ИШНИ ГУНОҲЛИГИНИ БИЛИБ ТУРИБ БАЖАРИШ
#ақида

518-CАВОЛ: Бир ишни гуноҳлигини билиб туриб қилинса, ҳукми қандай бўлади? Бу билан киши кофир бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ожиз яратилган. Баъзан у ўз истак ва хоҳишларига қарши боришга мажбур бўлади. Аслида гуноҳ қилишни хоҳламасада, ёхуд қилаётган ишининг гуноҳлигини билсада, шаҳват сабабли ундан ўзини тийишга ожиз қолади. Натижада гуноҳни амалга оширади. Кейинчалик эс-хушини йиғиб олгандан сўнг, афсус надомат қилади. Қилган гуноҳига тавба қилади. Роббисидан истиғфор сўрайди. Албатта бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло мазкур банданинг тавбасини қабул қилиши умид қилинади. Аммо инсон қилаётган ишининг ботил ва исён эканини онгли равишда балатуриб, мутакаббирлик билан, гуноҳни менсимасдан, қасддан амалга оширса, мана бунинг оқибати оғир бўлади. Аллоҳ таоло мутакаббирларнинг гуноҳини кечирмайди.
Қуръон ва суннат далиллари инсон бир ишнинг шаръан ман этилганини билмаган ҳолда амалга оширса, узрли саналишига далолат қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا (5)
“Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз)” (Аҳзоб сураси, 5 оят).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида: Яъни албатта гуноҳ, ботил ишларни қасдан қилганлар учундир деганлар.
Муфассирлардан Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Лекин қалбларингиз қасд қилган нарсадагина” оятини бир амалнинг ботил ва гуноҳ экани баён қилингандан сўнг амалга оширилган ишлар гуноҳдир, деб тафсир қилганлар.
Пайғамбарлардан бошқа ҳар қандай инсоннинг гуноҳ қилиши эҳтимоли бор. Фақат Пайғамбарлар гуноҳлардан маъсумдирлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Барча инсон боласи хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари тавба қилувчиларидир” (Термизий ривояти).
Изз Ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар бир мусулмон бир ишни қилишдан олдин унинг шаръий ҳукмини ўрганмоғи лозим бўлади. Агар унинг шаръий ҳукмини ўрганмасдан бир гуноҳ ишга қўл урса, унинг илмини билмагани учун гуноҳкор бўлади. Ундан ташқари агар ўша қилган ишининг ботил иш экани шариъатда зарурий яъни ошкора, ҳамма билиши мумкин ва билиши лозим ишлардан бўлса, уни амалга оширгани учун алоҳида гуноҳкор бўлади. Аммо ўша ишнинг шаръан ботил иш экани ҳамма билиши зарурий бўлган ишлардан бўлмаса, (яъни билиш осон бўлмаган, мураккаб ишлардан бўлса) унда ўша ишни қилгани учун гуноҳкор бўлмасада, уни илмини ўрганмагани учун гуноҳкор бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
BIROVNI MASXARA QILISHDAN SAQ
SALOHIDDIN DOMLA
Бировни масҳара қилишдан сақланишСалоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#Тил_офатлари
№33

Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам:
7. МУШУК БОҚИШ БЕФАРЗАНДЛИККА САБАБ БЎЛАДИ-МИ?

Уйда мушук боқиш гуноҳми? Агар боқса, фарзанд туғилмас эмиш. Шу рост-ми?

❗️ Мушук боқиш жоиз. Фақат ҳозирги кўп қаватли уйларда қийинроқ. Ҳожати учун жой излайди. Қум идиши бўлса ҳам бироз қийин. Баъзи мушуклар ҳожатга ташқарига чиқиши мумкин. Мушукнинг жунлари уйга, ҳатто ейдиган нарсаларга ҳам тўкилиши мумкин. Ювиб, тозалаш керак. Синчиклаб қараш лозим. Қишлоқ жойларда сичқон бўлгани учун мушук боқилади. Бетон уйларда сичқоннинг бўлиши қийин.

Мушук ифлос эмас. Юрган жойларида намоз ўқиш мумкин. Саҳобадан бир аёл гапириб берган: “Таҳорат олиш учун бир идишга сув қўйгандим. Мушук келиб, бу идишдан сув ичгач, тоғам Абу Қатада яна бироз сув ичиши учун идишни мушукнинг олдига қўйди. Менинг ҳайрат билан қараб турганимни кўриб: “Нимага ҳайрон бўласан. Пайғамбар алайҳиссалом “Мушук атрофингизда айланиб юради, нажас, ифлос эмас”, деб марҳамат қилдилар”, деди” (Имом Термизий ривояти).

Ифлос эмас экан деб, мушук боқиш шарт эмас. Мушуклардан касаллик ҳам юқиши мумкин. Агар қўшнилар безовта бўлса, уйга киритмаган яхши. Баъзи аёллар сичқондан қўрқади. Мушукдан, итдан қўрқадиганлар ҳам бўлади. Қўшнилар безовта бўлмаслиги учун мушукка бўлган севгимиздан воз кечиб, уйда мушук боқмаган яхши бўлади.

Аммо мушук боқса, фарзанд туғилмасмиш, деган гап асоссиздир.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЁРИҚЛАР ЎРНИ ТЎЛАРМИКИН ЁКИ ИЛМ АҲЛИ ОРАСИДАГИ УЛКАН ЙЎҚОТИШЛАРИМИЗ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

#Бугуннинг_гапи

Сон-саноқсиз неъматлар ичида инсониятнинг бошқа махлуқотлардан ажралиб, юқори мартабаларда туришига сабаб бўладиган неъматлардан бири, шубҳасиз, унинг илм соҳиби бўлишидир. Чунки илм рағбат қилинган нарсаларнинг энг шарафлиси, орзу этилишидан ташқари, қўлга киритилиши учун жидду жаҳд қилишга ундалган нарсаларнинг энг устуни ва эришилган нарсаларнинг энг фойдаси кўпроғидир.

2020 йил улкан йўқотишлар йили бўлмоқда. кеча забардаст олим, кўплаб уламолар устози Довудхон домла, Қуръон ҳофизи, ўн хил қироат соҳиби, устоз Зайниддин қори, аввалроқ имом Хайруллоҳ домла, мураббий, устоз Олимхон домла, Алихон қори Зоҳидхон, бир неча имом домлалар, ёшгина қори йигитлар, дунё миқёсида таниқли аллома, шайх, муҳаддис Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ ва яна кўплаб олимлар, уламолар бирин-кетин бу ёруғ оламни тарк этиб, охират сари кетмоқдалар. Мубашшир домла айтганидек, «Кейинги кунларда кўп олимлардан айрилиб қоляпмиз. Бу жуда қўрқинчли».

Ижтимоий тармоқларда кунда-кунора таъзия эълонларини кўравериб, тўғриси интернетни очишдан чўчиб қолди киши. Яхши инсонлар, солиҳ кишилар, устозлар тарк этишяпти бизни. Ёши улуғлари ҳам, эндигина 40 ёшни нари берисидаги ёшга кирганлари ҳам бор. Аллоҳнинг тақдири, қазоси. Унинг қазои қадарини розилик ила қарши олган барча яқинларига Аллоҳ таолодан гўзал сабр тилаймиз...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НОМАҲРАМ АЁЛЛАРГА ҚАРАШНИНГ ЗАРАРИ
(БИРИНЧИ МАҚОЛА)
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22953

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам
МУСИБАТЛАР ГУНОҲЛАР САБАБЛИ КЕЛАДИ-МИ?

Гуноҳи кўп инсонлар бу дунёда кўп қийналади-ми? Негадир ниятларимга етишим қийин, ташвишларим кўп. Баъзан гуноҳларим учун шунақа бўлса керак, деб ўйлайман...

❗️ Улуғ уламолардан Шамсуддин Димашқий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Гуноҳкорлик барча нарсадаги – умрдаги, ризқдаги, илмдаги, тоат-ибодатдаги барча баракотни ўчириб юборади. Умуман олганда, дину-дунёдаги бирор баракотни қолдирмай барчасини батамом маҳв этади. Аллоҳ таолога гуноҳкор бўлган банда, дини-ю дунёсидаги барча баракотдан маҳрум этилган кишидир деб айтилса, хато бўлмайди. Ер юзидан баракотнинг кўтарилиб кетишининг бирдан-бир сабаби ҳам бандалар тарафидан содир этилган гуноҳлардир”.

Банда гуноҳи туфайли баракотли ризқдан маҳрум қилинади. Гуноҳкорлик ризқдаги ва умрдаги баракотни ўчириб юборишининг сабаби шуки, гуноҳкор шахсларни шайтон жиловлаб олади. Улар эса ўзларини шайтонга бутунлай топшириб кўядилар, натижада у уларнинг устиларидан ҳокими мутлаққа айланади. Шайтон эгалик қилган ўринлардан баракот батамом ўчиб кетади. Шунинг учун тоат-ибодатда, зикрда, яхшилик қилишда бардавом бўлиш, истиғфорни кўп айтиш лозим. Зеро, ҳадислардан бирида Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Банданинг “Астағфируллоҳ” ва шу маънодаги калималарни тилида айтиб, дили билан тасдиқлаши истиғфордир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
088 Mendan xafa bo'ldingizmi
mp3muslim.uz
Мендан хафа бўлдингизми?
(Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

№88

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 159–162 ОЯТЛАР

إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَٱلۡهُدَىٰ مِنۢ بَعۡدِ مَا بَيَّنَّٰهُ لِلنَّاسِ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أُوْلَٰٓئِكَ يَلۡعَنُهُمُ ٱللَّهُ وَيَلۡعَنُهُمُ ٱللَّٰعِنُونَ١٥٩

159. Биз туширган равшан оятларни ва тўғри йўлни Китобда одамларга очиқ баён қилганимиздан кейин ҳам яширадиганларни Аллоҳ лаънатлайди ва лаънатловчилар ҳам лаънатлашади.

Аллоҳ таоло бутун инсониятга Ўзининг сўнгги Пайғамбари орқали Қуръони каримни нозил қилиб, унда одамларга ҳидоят йўлини кўрсатиб қўйганидан кейин ҳам барча даврларда илоҳий ваҳийларни инсонлардан яширадиган, уларни одамлар онги ва шуурига етиб қолишидан хавфсирайдиган, ўзининг тор шахсий манфаатлари деб Парвардигор оятларини, ҳатто Унинг элчисини инкор этадиган, ёлғонга чиқарадиган кимсалар чиқиб туради. Улар албатта Аллоҳ азза ва жалланинг лаънатига ва ғазабига учрашади, уларни қиёматда туганмас ва аламли азоблар кутиб турибди. Уларни Аллоҳ таолодан ташқари барча лаънатловчилар, яъни инсонлар, фаришталар, жинлар ва ҳатто бошқа жонзотлар ҳам лаънатлайди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸ИМОМ-ХАТИБЛАР ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ДАРСЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШМОҚДА
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22990

🔸АФВ ЭТИШДАН МАҚСАД — ХАТО ҚИЛГАН ИНСОН ҚАЛБИГА РЎШНОЛИК ОЛИБ КИРИШ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23005

🔸"Зиддиятли вазиятларда рақамли (онлайн) коммуникациялар" мавзусида тренинг
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22991

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўзини билган ҳар бир миллат ўзидан етишиб чиққан уламоларни эъзозлай олади. Ҳақиқий олимларидан дину-диёнат, иймон-эътиқод, элу юрт фойдаси учун фойдалана олади. Чунки, бундай одамларнинг борлиги ҳар бир халқ, ҳар бир миллат учун катта бахтдир. Улар оламдан ўтишлари билан бу бахт ҳам кетади.

«Мавтул олими - мавтул олами» (яъни, олимнинг ўлими-оламнинг ўлими) дейилган. Шу билан бирга ўзини билган ҳар бир миллат доимо ўз эҳтиёжларини қондирадиган даражада, сифатда ва сонда уламоларни бўлиши учун қўлидан келган ҳар бир ишни қилади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НОМАҲРАМ АЁЛЛАРГА ҚАРАШНИНГ ЗАРАРИ (ИККИНЧИ МАҚОЛА)
...Яланғоч авратга назар ҳаром бўлганидек, юпқа ва тор кийим кийганларнинг кийими устидан назар қилиш ҳам ҳаромдир. Чунки тор ва юпқа кийим бадан ва қоматни ошкор қилиб туриши сабабли яланғоч ҳукмида бўлади...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22986

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar