ҚУРЪОННИНГ БЎЛАК-БЎЛАК БЎЛИБ НОЗИЛ ҚИЛИНИШИНИНГ ҲИКМАТИ
Қуръони карим турли хил воқеа-ҳодисаларга жавобан бўлак-бўлак бўлиб нозил бўлишида давом этар эди. Гоҳида бир сура тўлалигича нозил бўларди. Масалан, “Фотиҳа”, “Муддассир” суралари ва “Анъом” сурасининг уч оятидан бошқа барча оятлари Маккада бирданига нозил бўлган. Гоҳида ўнта оят нозил бўлар эди. Масалан, “Мўминун” сурасининг аввалги ўн ояти ва “Нур” сурасидаги “ифк” воқеасини баён қилувчи ўнта оят шулар жумласидандир. Гоҳида эса, бешта оят нозил бўлар эди ва бундай тартибда нозил бўлиш кўпроқ учрар эди. Бундан ташқари оятнинг бир бўлаги нозил бўлганлиги ҳақида ҳам ишончли ривоятлар бор. Масалан, “Нисо” сурасидаги 95-оятнинг غَيْرُ أُولِي الضَّرَرِ “шикаст етмаганлар” жумласи шу оятнинг لَا يَسْتَوِي الْقَاعِدُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ ----- وَالْمُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنْفُسِهِمْ
“Мўминлардан (жиҳодга чиқмай) ўтириб олган кишилар билан Аллоҳ йўлида мол ва жонлари ила курашган зотлар баробар бўлмайди...” жумласидан кейин нозил бўлган. Шунингдек, “Тавба” сурасидаги 28-оятнинг وَإِنْ خِفْتُمْ عَيْلَةً فَسَوْفَ يُغْنِيكُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ إِنْ شَاءَ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ حَكِيمٌ “Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, яқинда (Аллоҳ) хоҳласа, Ўз фазлу карами билан сизларни бой-бадавлат қилажак. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир” жумласи, айнан шу оятнинг يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ فَلَا يَقْرَبُوا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ بَعْدَ عَامِهِمْ هَذَا “Эй мўминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклар нопок кимсалардир, бас, бу йилдан сўнг масжидул ҳаромга яқин келмасинлар!” жумласидан кейин нозил бўлган...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Қуръоннинг бўлак-бўлак бўлиб нозил қилинишининг ҳикмати
Қуръони карим турли хил воқеа-ҳодисаларга жавобан бўлак-бўлак бўлиб нозил бўлишида давом этар эди. Гоҳида бир сура тўлалигича нозил бўларди. Масалан,...
Модуль таълимига ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!
Эртага, 8 сентябрь куни соат 6:00дан тест жараёнлари бошланади.
Имтиҳон рухсатномаларини https://modul.muslim.uz сайтининг ариза ҳолатини текшириш қисмига паспорт серия ва туғулган кун санасини киритган ҳолда олишингиз керак.
Паспорт серияни киритаётганда ҳарфларни лотин алифбосида киритинг, агар рухсатнома чиқмаса, кирил ҳарфларида серияни қайта ёзинг. Чунки ҳужжат топшириш жараёнида сайтга паспорт серияни қайси алифбода киритган бўлсангиз, аризани текшираётганда шу алифбода ёзилган паспорт серия билан рухсатномани чиқариб беради.
Эслатиб ўтамиз, рухсатномасиз абитуриентлар имтиҳонга қўйилмайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Бухорий ҳазратлари минг динорни денгизга улоқтирганлари
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Ибратли_ҳикоя
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Ибратли_ҳикоя
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСЛОМИЙ БАНКЛАР ВА МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС ТАЙИНЛАНДИ
Ислом давлатларидаги молия институтларини бирлаштирган Исломий банклар ва молия институтлари бош кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилди.
Йиғилишда кенгашнинг янги бошқарув раис тайинланди.
"Saudi Gazette" нашри хабарига кўра, жорий даврга қадар "Al Baraka Banking Group" банкининг масъул вакили сифатида фаолият юритган Шайх Абдуллоҳ Солиҳ Камол кенгашни 2022 йилнинг июнь ойигача бошқариш ваколатига эга бўлди.

ЎзА@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам:
2. Аллоҳни тушда кўриш мумкин-ми?
❓— Банда Аллоҳни тушида кўриши мумкинми? Бу раҳмоний туш бўлади-ми?
✅ — Аллоҳ таолони тушда кўриш бор нарса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир неча ҳадисларида: “Роббимни тушимда кўрдим”, деганлар. Шулардан бири имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида, шунингдек, имом Термизий ҳам “Сунан”ларида келтирганлар. Мужтаҳид имомларимиз ҳам бир неча бор тушларида Аллоҳ таолони кўрганларини айтганлар. Аҳли сунна вал жамоа уламолари: “Аллоҳ таолони тушда кўриш мумкин”, дейдилар. Бунинг ҳақиқати шуки, Аллоҳ таолонинг мисли-ўхшаши йўқ. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:
﴿لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ﴾
“У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир” деб марҳамат қилган (Шууро сураси, 11-оят). Лекин Аллоҳ таоло Ўзига масал-мисолни исбот қилган.
﴿اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ مَثَلُ نُورِهِ كَمِشْكَاةٍ فِيهَا مِصْبَاحٌ الْمِصْبَاحُ فِي زُجَاجَةٍ الزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوْكَبٌ دُرِّيٌّ يُوقَدُ مِنْ شَجَرَةٍ مُبَارَكَةٍ زَيْتُونَةٍ لَا شَرْقِيَّةٍ وَلَا غَرْبِيَّةٍ يَكَادُ زَيْتُهَا يُضِيءُ وَلَوْ لَمْ تَمْسَسْهُ نَارٌ نُورٌ عَلَى نُورٍ يَهْدِي اللَّهُ لِنُورِهِ مَنْ يَشَاءُ وَيَضْرِبُ اللَّهُ الْأَمْثَالَ لِلنَّاسِ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ﴾
“... Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичида чироқ бор, чироқ эса шиша ичида, шиша эса гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқиладир. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейди...” (Нур сураси, 35-оят).
Аллоҳ таолони бирор нарсага ўхшатишлик билан мисол келтириш мумкин. Худди юқоридаги оятда Аллоҳ таоло нурининг мисолини келтиргани каби. Мисол келтириш билан бир нарсага ўхшатиш деган нарса келиб чиқмайди.
Инсон Аллоҳ таолони тушида айни ўзини ҳам, мислини ҳам кўрмайди. Аллоҳ таолонинг айни Ўзини бу дунёда кўришнинг имкони бўлмагани учун кўра олмайди. Мислини эса Аллоҳ таолонинг мисли йўқ бўлгани учун кўра олмайди. Лекин тушда Унинг мисолини кўра олиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлиш мукаммал мўминлик белгисидир. Бу ҳақда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:”لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ “مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.
“Сизлардан бирортангиз мен унга фарзанди, отаси ва барча инсонлардан маҳбуброқ бўлмагунимча (комил) мўмин бўла олмайди”, дедилар (Муттафақун алайҳ)
Ушбу ҳадисда комил мўмин бўлиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлиш лозимлиги баён қилинмоқда.
Чиндан ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминлар учун барча муҳаббат қилинадиган кишиларидан кўра, севишликка ҳақлидирлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ﴾
“Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир”. (Аҳзоб сураси, 6-оят)
Аммо сўнгги йилларда севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаънларига ёлғон тўқувчилар, у зотга атаб турли мазах (карикатура)ларни ишлаб чиқувчилар пайдо бўлиб, кўпайиб бормоқда. Бундай одобсизликни қилувчилар ҳақида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бундай деган эдилар: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши танимадик, танита олмадик. Агар улар у зотни танишганида, бундай беодобликларга журъат қила олишмас эди”...ᅠ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилишни истасангиз
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Севикли Пайғамб...
ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА:
ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ
Ҳадис ихлосмандларининг илтимосларига биноан Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институтиниг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳи суҳбатларини янги шакл ва инновацион услубларда тақдим этилади.
Аллоҳ таоло бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туфайли олиб чиққан. У зот Ҳақ таолонинг омонатини сизу бизга мукаммал тарзда етказган. Роббимизга бўлган муҳаббатнинг изҳори, Муҳаммад алайҳиссалломга итоат билан ўз ифодасини топади.
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда ушбу янги лойиҳа муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
🕒 2020 йил 10 сентябрь, пайшанба куни соат 15:00 дан бошлаб, онлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг илк сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
🔸 Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Imomi A'zamning javobi
mp3muslim.uz
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг жавоблари (Аудио)
ЎМИ матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
9 СЕНТЯБРЬ КУНИ ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
9 сентябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 3-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 113-сураси бўлган "ал-Фалақ" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20. Фарзандлар тарбиясида ота-она ва устозларнинг ўрни
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Фарзанд_тарбияси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Фарзанд_тарбияси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚИЙШИҚ ТИШЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ ХИЛҚАТНИ ЎЗГАРТИРИШГА КИРМАЙДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓504-CАВОЛ: Тишларим қийшиқлиги ҳамда қозиқ тишим лабимдан билиниб тургани учун тишларимга сим (брикет) қўйдириб тўғрилатганман. Ҳадисларда тиш орасини кенгайтирганларга лаънат айтилган экан. Мен аксинча тўғрилатдим. Ичимга шубҳа тушди. Мен нотўғри иш қилдимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз нотўғри иш қилмагансиз. Тўғри, Пайғамбаримиз алайҳисалом инсон хилқатини ўзгартиришдан қайтарганлар. Лекин у қайтариш соғлом аъзони зийнат учун ўзгартиришга тегишли. Носоғлом аъзони тузатиш, ўз ҳолатига келтириш учун қилинган даво чоралари ман қилинган иш эмас. Чунки, шариатда айбни кетказиш жоиз. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: "Килоб уруши куни Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун ясаб олди. Аммо у сасиб кетди. Шунда, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тилладан бурун ясаб олди", дейилган.
Аммо бор чиройга яна чирой қўшиш мақсадида турли амалиётлар қўллаш ножоиз. Бу мавзуда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ
ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИКНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓264-CАВОЛ: Мен пластик жарроҳман. Инсонларни вақт ўтиб қариши натижасида пайдо бўлган нуқсонларини ва туғма орттирилган жароҳатлар ва бошқа таъсирлардан сўнг келиб чиққан нуқсонларини жарроҳлик йўли билан ўзгартирамиз.…

Audio
Қўшнининг ҳаққи ва унинг одоблари – Азизхўжа домла Иноятов
#Архив _маърузалар
#Азизхўжа_домла_Иноятов
#Жума_маърузалари
№15
Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Архив _маърузалар
#Азизхўжа_домла_Иноятов
#Жума_маърузалари
№15
Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
3-МАШҒУЛОТ: "ФАЛАҚ" СУРАСИ
Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/watch?v=pBE8jgciddY&feature=share
ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
3-МАШҒУЛОТ: "ФАЛАҚ" СУРАСИ
Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/watch?v=pBE8jgciddY&feature=share
ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22586
🔸МОДУЛ ТАЪЛИМ ШАКЛИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛДИ?
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22592
🔸ИМОМ ДОМЛАЛАР ТОЙЛОҚДАГИ “МАДАНИЯТ” МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22589
🔸ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИНҲА УНИВЕРСИТЕТИ ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШАДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22585
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ. 3-МАШҒУЛОТ: "ФАЛАҚ" СУРАСИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22608

ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ
Ҳадис ихлосмандларининг илтимосларига биноан Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институтиниг ҳадис илми устози ва ижоза...
ФАТҲУЛЛА МАСЪУДОВ: ИМОМ БУХОРИЙ ОБРАЗИНИ ИЖРО ЭТИШ ОРЗУЙИМ
“Биз ким бўлишимиздан, қайси касб эгаси эканлигимиздан, мавқе ва бой-камбағаллигимиздан қатъий назар Аллоҳникимиз ва бир кун албатта Аллоҳнинг Ўзига қайтамиз. Шу фикрни онгимиз ва қалбимизга сингдириб унга амал қилиб яшашни ва уни халқимизга ҳам етказиб беришни ўзимга фарз ва қарз деб биламан”...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Биз ким бўлишимиздан, қайси касб эгаси эканлигимиздан, мавқе ва бой-камбағаллигимиздан қатъий назар Аллоҳникимиз ва бир кун албатта Аллоҳнинг Ўзига қайтамиз. Шу фикрни онгимиз ва қалбимизга сингдириб унга амал қилиб яшашни ва уни халқимизга ҳам етказиб беришни ўзимга фарз ва қарз деб биламан”...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
t.iss.one
Фатҳулла Масъудов: Имом Бухорий образини ижро этиш орзуйим
Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримнинг Анкабут сураси, 57 оятида шундай марҳамат қилади: “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир”. Ўлим ҳар кимнинг б...
УЗОҚ УМР, КЕНГ РИЗҚ ГАРОВИ
Узоқ умр кўриш, кенг ризққа эга бўлиш – ҳар бир инсон орзуси. Кимдир бу йўлда кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қилса, яна кимдир бошқа чоралар ахтаради. Баъзан минг урингани билан иши бароридан келмаётганидан нолийдиган инсонларни учратамиз. Бундай инсонлар кенг ризққа эга бўлиш учун ҳар чорани кўришади-ю, бироқ Набиййи муҳтарам алайҳиссаломнинг биргина ҳадисларини унутиб қўйишади. Бу ҳадис...
“Шарҳус сунна” китобида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг қарамоғида уч қизи бўлса ёки отаси вафот этиб, уч синглиси қарамоғида қолса, уларга меҳрибонлик қилиб, борадиган жойида муросали яшаб кетадиган даражада яхши одоб ўргатса, Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилади”, деганлар. Шунда бир киши: “Ё Аллоҳнинг пайғамбари! Қизи икки нафар бўлса-чи?” деб сўради. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: “Икки нафар бўлса ҳам”, дедилар. “Бир нафар бўлса-чи?” деб сўрашганида: “Бир нафар бўлса ҳам”, дедилар.
Аёл киши турмуш қургунича отаси, ака-укаси ёки бирор бошқа эркак қариндошининг қарамоғида бўлади. Оила қуриши билан эрнинг қарамоғига ўтади. Тақдир тақозоси билан қиз оиласидан ажрашиб келса ёки турмуш ўртоғи вафот этиб, бева қолса, унга ким қарайди?
Бундай ҳолларда аёлнинг маҳрамлари уни ўз ҳолига ташлаб қўймасликлари, ўксиган кўнглига тасалли бериб, илгаригидек яхшилик қилишлари лозим. Бундай эзгулик хайр-эҳсоннинг энг яхшиси ҳисобланади...ᅠ

Узоқ умр, кенг ризқ гарови
Узоқ умр кўриш, кенг ризққа эга бўлиш – ҳар бир инсон орзуси. Кимдир бу йўлда кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қилса, яна кимдир бошқа чоралар ах...
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан “Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб (айрим манбаларда “мулла”) қўлга олинди” деган хабар тарқатилди.
🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, мазкур қўлга олинган шахс Диний идора тизимида мутлақо ишламаслиги тўғрисида тегишли оммавий ахборот воситалари ва интернет манбалари масъулларига хабар берилди. Шундан кейин “имом-хатиб”, “мулла” сўзлари “шахс”, деб қайта таҳрир қилинди.
Таъкидлаш зарурки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим нохушликларни муборак Ислом дини, масжид ёки имом-домлаларга боғлаш ҳолатлари кузатилмоқда, бу иш гуноҳ ҳисобланади.
❗️ Жиноят қилган одамнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам динга бўлган муносабатини олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак. Бу одам жиноят қилган бўлса, қонуний жазосини олди. Бироқ ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш илинжида масжид ё имомни ёмонотлиқ қилишга уриниш оғир гуноҳ. Ҳар бир ижодкор мазкур мавзуларда сўз юритар экан, тасаввурида Аллоҳ таоло ва Унинг Расули, Ислом дини қадр-қиммати пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англайди.
Ўз навбатида қатъий таъкидлаймизки, гиёҳванд моддаларни сотиш, етказиб бериш билан шуғулланаётган ёки истеъмол қилаётганлар кўзларини очсинлар. Аввало Аллоҳ таоло олдида жавоб беришини унутмасин. Беш кунлик ҳаётда арзимаган сариқ чақага учиб, ҳаром йўл билан пул топиб, гуноҳ ишларни қилиб охиратдаги абадий роҳатдан бенасиб қолишдан эҳтиёт бўлсин. Ёмон иш жазосиз қолмайди, эртага, албатта, қонун олдида жавоб беради. Ундай инсонлар ҳаётда зор, охиратда эса хор бўлади.
🌙 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай маст қилувчи ҳаромдир”, деб қатъий таъкидлаганлар (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисга асосан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши ҳаром ҳисобланади.
❗️Сўзимиз якунида, ОАВ вакиллари, журналистлар, сайт мухбирлари, ижтимоий тармоқлар юритувчилари ва блогерларни муборак Ислом дини, Диний идора, масжидлар, уламолар ва имом-домлалар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай хабарларни ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати#МУНОСАБАТ #МАСЪУЛИЯТ #ИСЛОМ_ДИНИ