МОТУРИДИЯ МАЗҲАБИНИНГ МАШҲУР УЛАМОЛАРИ
Мотуридия мазҳаби ривожига салмоқли ҳисса қўшган уламолар жуда кўп бўлиб, уларнинг энг машҳурларидан айримлари қуйидаги уламолардир:
🔸Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий. Имом Мотуридийнинг машҳур шогирдларидан бири. Мавъиза ва ҳикматли гапларни кўп гапиргани учун Ҳаким (ҳикмат билан сўзловчи) номи билан машҳур бўлган. Самарқандда қозилик лавозимида ишлаган. “Соҳаифул илаҳия” (Илоҳий саҳифалар), “Саводул аъзам” (Улкан жамоат), “Родду ала асҳабил ҳава” (Нафсу ҳавога эргашганларга раддия) каби кўплаб асарлар ёзиб қолдирган. Ҳаким Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 345 (милодий 957) йилда вафот этган;
🔸Имом Абулҳасан Али ибн Саъийд Рустуғфаний. “Иршадул мубтадий” (Йўл бошидаги кишини мақсадга йўллаш), “Заваид ва фаваид фи анваил улум” (Турли илмлардаги қўшимчалар ва фойдалар) каби кўплаб асарлар ёзган. Ҳижрий 350 (милодий 961) йилда вафот этган;
🔸Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий. Бу зот тафсир, ақоид, фиқҳ, ва тасаввуфга оид ўндан ортиқ китоблар ёзган. Ҳижрий 373 (милодий 983) йилда вафот этган;
🔸Имом Абу Муҳаммад Абдулкарим Паздавий. Пазда Насаф шаҳри яқинидаги қишлоқ бўлиб, шу қишлоққа нисбатан бу зотга Паздавий деб нисбат берилган. Паздавий фиқҳ илмида пешқадам бўлган. Зотан, бу зот машҳур фақиҳлар сулоласининг вакили ҳисобланади. Ҳижрий 390 (милодий 1000) йилда вафот этган. Бу зотнинг зурриётларидан Абулюср Паздавий каби мотуридия мазҳабининг етук намоёндалари етишиб чиққан...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Мотуридия мазҳабининг машҳур уламолари
Мотуридия мазҳаби ривожига салмоқли ҳисса қўшган уламолар жуда кўп бўлиб, уларнинг энг машҳурларидан айримлари қуйидаги уламолардир: Абулқосим Исҳоқ и...
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ ЮКСАК ОРДЕН БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ
Муҳтарам Президентимиз Фармонига асосан кўп йиллик самарали меҳнати, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Миноваров Шоазим Шоисломович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22447

#Эслатма
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:
"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)
яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).
Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.
Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.
Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

🔗 Яқинларингизга ҳам улашинг@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Islom dini go'zal xulqqa chaq
mp3muslim.uz
Ислом дини гўзал хулққа чақиради (Аудио)
#Аудио
⏱ 02:58 дақ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Аудио
⏱ 02:58 дақ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ватанга хизмат беиз кетмас
Хорижда сафарда бўлганимизда Ўзбекистон байроғини кўрсак ё юртдошларимиздан бирортасини учратсак, юрт соғинчини қумсаб кўзимиздан ёш қалқади. Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, инсон яралибдики, унинг жисму жонига Ватанга меҳр-муҳаббат, соғинч туйғулари жо бўлган.
Ҳар йили юртимиз истиқлолга эришган кунни бир-биридан гўзал ғоя ва шиорлар остида нишонлаймиз. Уларнинг ҳар бири қалбимизда меҳр уйғотиб, шу Ватан фарзанди бўлган кексаю ёшни эл-юрт фаровонлиги йўлида жипслаштирмоқда.
Шу нурафшон кунларда олис мозий, буюк аждодларимиз мероси, истиқлолимизнинг 29 йиллик даври, жумладан, сўнгги уч йил давомида босиб ўтган йўлимиз, қилинган хайрли ишларни мушоҳада қиламиз. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил одимлаётган Ватанимизда бу йилги мустақиллик байрами «Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида тантана қилинади.
Аллоҳ таоло ҳазрати инсон қалбига Ватанни севиш туйғусини солди. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Одам Ватанини, гарчи у чўл бўлса ҳам, борича севади. Ватанга муҳаббат туйғуси – савқи илоҳий. Инсон ватанидан бошқа жойда хотиржам бўла олмайди... ᅠ
БАТАФСИЛ

Хорижда сафарда бўлганимизда Ўзбекистон байроғини кўрсак ё юртдошларимиздан бирортасини учратсак, юрт соғинчини қумсаб кўзимиздан ёш қалқади. Бу бежиз...
Ажойиб жавоб!
(1-қисм)
Ўзга дин вакилларидан бири мусулмон олимига савол берди: “Қуроъонни ўқиб чиқдим ва натижада менда бир неча саволлар пайдо бўлди. Ишониб айтаманки ушбу саволларимга жавоб бера олмайсиз”.
“Марҳамат, аввал саволингизни беринг, хулоса қилишга асло шошилманг!” деди мусулмон олими.
Саволим қуйидагича: “Бақара сурасининг 260-оятида: “Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат”, деган. Демак, Иброҳим ҳам ўликлар қайта тирилишига ишонмаган. Бу эса Қуръоннинг мўъжизавий китоблигига шубҳа келтиради”.
“Аввало оятни тўлиқ айтмадингиз. Оятнинг тўлиғи қуйидагича: Эсла, Иброҳим: «Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда, У зот: «Ишонмадингми?» деди. У: Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. У зот: «Қушдан тўртта олгин-да, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келурлар ва билгинки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир», деди”.
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло ўликларни тирилтира олишига ҳеч қандай шубҳа қилмаганлар. У зот алайҳиссаломнинг бунга ишончлари комил эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло «Ишонмадингми?» деб сўраганида: «Оре (ишондим), лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», дедилар. Дилда ишонган нарсани, кўз билан кўриб, Аллоҳ таолонинг қудратидан кўнгил хотиржам бўлиши учун сўраганлар.
Шунингдек, саволга яхшилаб эътибор беринг! “Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат”, демак “ўликларни тирилтирасанми?” эмас балки “ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат”, деяптилар.
Сизга бир мисол, ҳозирда деҳқон ҳам, чўлда яшовчи бадавий ҳам уйида электрдан фойдаланади, тўғрими? Лекин электрни қандай келишини билмайдилар. Бироқ улар ҳаётда ундан фойдаланаётганлари рост. Ахир кейинчалик уни қаердан келишини ўрганиш ва билишлари электрдан фойдаланиши ёки фойдаланмаслигини ўзгартирмайдику.
Хулоса шуки, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолога бўлган иймонларида ҳаргиз шубҳанинг учқуни ҳам бўлмаган. Бу ерда сиз оятнинг ҳақиқатини тушунмагансиз холос (савол-жавобнинг давоми бор).
Яҳё АБДУРАҲМОНОВ Убайдуллоҳ ўғли,

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби.
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган Сурхондарё вилояти Денов тумани “Имом Бухорий" жоме масжиди имом-хатиби Тошбоев Панжи домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу дин хизматчисини мағфиратига олсин, яқинларига сабру жамил бериб, қазои қадарини имон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.
Ҳадиси қудсийлардан бирида айтилади: “Эй Одам фарзанди! …Албатта, Мен сизларнинг суратингизга ҳам, чиройингизга ҳам қарамайман. Балки қалбингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан”. Раҳматли Панжи домла Тошбоев ҳам ана шундай яхши хислатлар эгаси эди.
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
ИЙМОН САРИ ОЧИЛГАН ЭШИК
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БАТАФСИЛ:
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22454@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
БАҚАРА СУРАСИ, 102–103 ОЯТЛАР
وَٱتَّبَعُواْ مَا تَتۡلُواْ ٱلشَّيَٰطِينُ عَلَىٰ مُلۡكِ سُلَيۡمَٰنَۖ وَمَا كَفَرَ سُلَيۡمَٰنُ وَلَٰكِنَّ ٱلشَّيَٰطِينَ كَفَرُواْ يُعَلِّمُونَ ٱلنَّاسَ ٱلسِّحۡرَ وَمَآ أُنزِلَ عَلَى ٱلۡمَلَكَيۡنِ بِبَابِلَ هَٰرُوتَ وَمَٰرُوتَۚ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنۡ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَآ إِنَّمَا نَحۡنُ فِتۡنَةٞ فَلَا تَكۡفُرۡۖ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنۡهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِۦ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَزَوۡجِهِۦۚ وَمَا هُم بِضَآرِّينَ بِهِۦ مِنۡ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡۚ وَلَقَدۡ عَلِمُواْ لَمَنِ ٱشۡتَرَىٰهُ مَا لَهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنۡ خَلَٰقٖۚ وَلَبِئۡسَ مَا شَرَوۡاْ بِهِۦٓ أَنفُسَهُمۡۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ١٠٢
102. Ва улар Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар ўқиган нарсага эргашиб кетишди. Сулаймон кофир бўлмади, лекин одамларга сеҳр ўргатишгани учун шайтонлар кофир бўлишди ҳамда Бобил шаҳрида Ҳорут ва Морут исмли икки фариштага тушган нарсага эргашишди. Ҳолбуки иккови: "Бизлар синовмиз, яна кофир бўлиб қолма" демай туриб ҳеч кимга сеҳр ўргатмас эди. Икковидан эр-хотин орасини бузишни ўрганишарди, ваҳоланки, улар Аллоҳ изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олишмайди. Улар ўзларига зарарли ва бефойда нарсани ўрганишади. Ахир уни алмаштирганга охиратда насиба йўқлигини билишади-ку! Насибаларини нақадар ёмон нарсага сотиб юборишганини билишмасмикин?!
Яъни, яҳудийлар ўз динлари ва китобларини бир четга қўйиб, сеҳр ва жоду ўрганишга киришиб кетишди. Уларга сеҳр икки тарафдан маълум бўлган эди: биринчиси – ҳазрати Сулаймон подшоҳлиги замонида инсонлар ва шайтонлар аралашиб юришарди, уни ўша шайтонлардан ўрганишган. "Бу тоифа сеҳрни Сулаймон алайҳиссаломга нисбат берарди. Улар: "Сулаймон алайҳиссалом пайғамбар эмас, балки бир сеҳргардир, шу сеҳр қувватидан инсонлар ва жинларга баробар ҳукмронлик қилади", деб бўҳтон қилишарди. Бунинг зиддига ушбу оят нозил бўлди" (Ибн Исҳоқ зикр қилган, Собунийнинг "Равоиъул баён" тафсири, 1-жуз).
Аллоҳ таоло уларнинг бу гапи беҳудалигини баён қилиб марҳамат этадики, сеҳр Сулаймоннинг иши эмас, чунки у куфрдир, Сулаймон эса кофир эмас. Иккинчи томондан, Бобил аҳолиси Ҳорут ва Морут исмли икки фариштадан сеҳр ўрганган. Аммо улар сеҳр ўрганмоқчи бўлганларни "Биз Аллоҳ томонидан юборилган бир фитна-синовмиз, яна кофир бўлиб қолманглар" деб албатта огоҳлантиришар эди. Шунга рози бўлганларгагина сеҳр ўргатишар эди. Имони заифлар охиратларини дунёга сотишди ва сеҳр орқали кўпчиликка зарарлари тегиб, имондан бебаҳра қолишди. Ҳозирда ҳам аксар сеҳргарлар сеҳрни қабиҳ ниятда, эр-хотинни ажратиш ёки дўстлар орасини бузиш, инсонлар ўртасига душманлик солиш, жамиятда фасод тарқатиш каби ишларда қўллашади. Ким сеҳрни бир инсонга озор ва зарар етказиш учун ишлатса, ҳақ йўлдан адашади, имон гавҳаридан ажрайди, чунки сеҳр киши имонининг синовидир...
ᅠ

وَٱتَّبَعُواْ مَا تَتۡلُواْ ٱلشَّيَٰطِينُ عَلَىٰ مُلۡكِ سُلَيۡمَٰنَۖ وَمَا كَفَرَ سُلَيۡمَٰنُ وَلَٰكِنَّ ٱلشَّيَٰطِينَ كَفَرُواْ يُعَلِّمُونَ ٱلنَّاس...
078 Sadaqa yig'uvchiga berilg
mp3muslim.uz
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:
Садақа йиғувчига берилган ҳадя (Аудио)
Садақа йиғувчига берилган ҳадя (Аудио)
ЎМИ матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Сабаблар, омиллар кўп, чора эса битта!
Дунё миқёсида Бельгия 70 фоиз ажрим билан оилаларнинг барбод бўлиши бўйича биринчи ўринда, Чили 3 фоиз ажрим билан охирги ўринда турибди. Ўзбекистонда оилавий ажримлар яқиндагина 8 фоиз эди, кўз очиб-юмгунча 12 фоизга етибди. 2019 йилда мамлакатимизда 195 минг никоҳ қайд этилган бўлса, 31 мингдан зиёд оила пароканда бўлгани ачинарлидир.
➡️ https://hidoyat.uz/38897
Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz

Қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22458
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22458
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
БАҚАРА СУРАСИ, 104–105 ОЯТЛАР
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقُولُواْ رَٰعِنَا وَقُولُواْ ٱنظُرۡنَا وَٱسۡمَعُواْۗ وَلِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٞ١٠٤
104. Эй имон келтирганлар, "роина" деманглар, "унзурна" денглар ва яхшилаб тингланглар, кофирлар учун оғир азоблар бордир.
Араб тилида "роина" ва "унзурна" сўзлари маъно жиҳатидан бир-бирига жуда яқин: иккови ҳам "бизларга боқ, қара" маъносини билдиради. Лекин яҳудийлар тилида "роина" сўзининг қўпол маъноси ҳам бор, улар мазкур сўзни қўллашганида ёмон ниятда уни ўша маъносига ўхшатиб талаффуз қилишган. Атонинг ривоят қилишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Эй Муҳаммад, роина" деб кулишарди. Ансорийлардан Саъд ибн Убода яҳудийлар тилини биларди. У киши яҳудларнинг бу найрангини фаҳмлаб қолди ва: "Эй Аллоҳнинг душманлари, сизларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Аллоҳга қасамки, агар шу сўзни бирортангиздан эшитсам, ўлдираман", деди. Шунда Аллоҳ шу оятни нозил қилди". Шунинг учун Аллоҳ таоло мусулмонларни Пайғамбар алайҳиссалом билан суҳбатлашаётганда "роина" дейишдан қайтариб, "унзурна" дейишга буюрган...ᅠ

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقُولُواْ رَٰعِنَا وَقُولُواْ ٱنظُرۡنَا وَٱسۡمَعُواْۗ وَلِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٞ١٠٤ 104. Эй имон келтирга...
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар!
Аввало, сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Айни пайтда ушбу тантанали маросимни жойлардаги студияларда, шунингдек, уйларида “ойнаи жаҳон” орқали томоша қилаётган, менинг табрик сўзларимни эшитиб турган мўътабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, азиз ёшларимизга, барча-барча юртдошларимга ўзимнинг юксак эҳтиромимни билдираман.
Ҳаммангизга маълум, пандемия туфайли бу йил Мустақиллик байрамини ҳар доимгидек катта тантана ва сайиллар билан нишонлай олмаяпмиз.
Халқимизнинг саломатлигини ўйлаб, байрам тадбирларини ихчам шаклда, онлайн режимида ўтказмоқдамиз. Лекин, ҳар йилгидек, машҳур санъаткорларимиз ушбу қутлуғ санага атаб катта-катта концертлар, бадиий дастурлар тайёрлашган ва улар телевидение орқали халқимизга тақдим этилади.
Ҳеч шубҳасиз, барчамиз учун энг улуғ ва муқаддас бўлган бу байрам шукуҳи оилаларимиз даврасида, қалбларимизда, юракларимизда давом этади...ᅠ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги…
Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Аввало, сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг...
БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.
Азиз юртдошлар!
Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 29 йиллиги билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан самимий муборакбод этаман. Аллоҳ таборака ва таолодан барчага мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат ва файзу барака тилаймиз.
Тараққиётимизнинг янги даврида муҳтарам Президентимиз бошчиликларида Ислом дини маърифатини кенг тараннум этиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини тўла таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва муборак динимизни равнақ топтириш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилди. Шунингдек, инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун деган эзгу тамойилга амал қилган ҳолда халқни рози қилиш асосий мезонга айланди.
Аллоҳ таолога шукрки, бугунги синовли дамларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўзининг ижобий самарасини бериб, пандемиядан кам талофат билан чиқилмоқда, фуқароларимиз одатий меҳнат қилиш ва яшаш тарзига секин-аста ўтмоқда. Бунда ҳукуматимизнинг узоқни кўзлаб иш тутиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиши муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Тарихий ўзгаришлар ва хушхабарларни ҳаммамиз кўриб, эшитиб, бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бундай хайрли ишлар ўз-ўзидан амалга ошмаяпти. Буларнинг замирида Яратган Парвардигорнинг иродаси ила бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қилаётган пок ниятли халқимизнинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари мужассамдир.
Ўзбекистон аталмиш гўзал заминда халқимиз бир мақсад йўлида бирлашиб, Давлатимиз Раҳбари атрофида жипслашиб ёрқин келажак, юксак тараққиёт сари дадил одимламоқда.
Шундай қутлуғ санада Ҳақ таборака ва таолодан барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файз-барака аримаслигини ва гўзал диёримизда доимо хурсандчилик айёмлари бардавом бўлиши сўраймиз!

Усмонхон Темирхон ўғли АЛИМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен бомдод номозида Фотиҳа сурасидан сўнг Ихлос сурасини ўқийман. Шу Ихлос сурасини қолган тўрт маҳал намозда ҳам Фотиҳа сурасидан кейин ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг суннати, жумладан, бошқа суннат намозларида ҳам, ҳар икки ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини ўқишингиз мумкин, зарари йўқ.
Лекин Бомдод намозининг фарзи ва бошқа фарз намозларининг ҳар икки ракатида Ихлос сурасини ўқиш яхши эмас. Чунки фарз намозларининг ҳар икки ракатида бир хил сурани такрорлаш макруҳ. Фарз намозларининг ҳар икки ракатига икки хил сура ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from Олий Маъҳад | Расмий
Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун “Абитуриент рухсатномаси”ни олиш тартиби
Рухсатномада абитуриент расми жойлаштирилган, ёнида ID рақами, исми шарифи, туғилган санаси ва тест топшириладиган фанлар кўрсатилган. Абитуриенталар рухсатнома орқали тест топширадиган ҳудуд, унинг номи ва манзилини билиб олади.
👉https://islaminstitut.uz/17401
🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Саҳифаларимиз:
Youtube | Facebook | Instagram