Islom dini go'zal xulqqa chaq
mp3muslim.uz
Ислом дини гўзал хулққа чақиради (Аудио)
ЎМИ матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нонвойнинг истиғфори
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Улуғлар_ибрати!
@muslimuzportal | @mp3muslim
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Улуғлар_ибрати!
@muslimuzportal | @mp3muslim
Исломда тақвим: Муҳаррам ойи ва Ашуро куни фазилатлари (видео)
https://youtu.be/cEKi3XLNE3A
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

YouTube
Islomda taqvim: Muharram oyi va Ashuro kuni fazilatlari
2021 yil hijriy-qamariy 1443 yilga to‘g‘ri keladi, suhbat 2020 yil iyul oyida, 1442 yil zulhijja oyida yozib olingan.
Hijriy-qamariy taqvimdan foydalanishga ikkinchi xalifa Umar ibn Xattob raziyallohu anhu davrida, yaʼni 16-hijriy yilning Rabiul avval oyida…

#Адлия_хабари
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида
Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Лойиҳа билан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари рўйхати аниқ белгиланмоқда.
✅ Қуйидаги тартиблар бекор бўлмоқда:
👉 диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор бўлмоқда;
👉диний ташкилотни тузиш ташаббускорларининг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
👉диний таълим муссасаларида диний таълим берувчи шахсларга марказий бошқарув органининг розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда;
👉диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда.
Лойиҳа муҳокамасида экспертлар, мутахассислар ва барча фуқаролар ўзларининг таклифлари билан қатнашиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Имом Мотуридий ва мўътазилийлар ўртасидаги баҳслар
Абу Мансур Мотуридий кўплаб устозлардан таълим олади ва тафсир, усулул фиқҳ, ақоид, фиқҳ ва мантиқ каби илмларда етук олим бўлиб танилади. Ушбу етук олимнинг илмий изланишларига олимлар эргашадилар ва кейинчалик уларни мотуридия таълимоти маъносида эътироф этадилар.
Мотуридия таълимотининг шаклланишида турли адашган фирқалар, хоссатан, мўътазилий фирқаси билан бўлган баҳс-мунозаралар муҳим ўрин тутган. Шунинг учун ҳам Мотуридийнинг калом илмига оид асарларида раддия услуби яққол кўзга ташланади. Яъни, бу зот жаҳолатга қарши маърифат билан курашган энг машҳур олимлардан бири ҳисобланади.
Шу ўринда ўша пайтларда жамиятда кўплаб баҳс-мунозаралар келтириб чиқарган мўътазилий фирқасининг Мовароуннаҳрда пайдо бўлиш сабабларини ўрганиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Чунки мазкур сабаблар ўртадаги баҳслар қай даражада бўлганини янада тўлиқроқ тасаввур қилиш имконини беради...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

t.iss.one
Имом Мотуридий ва мўътазилийлар ўртасидаги баҳслар
Абу Мансур Мотуридий кўплаб устозлардан таълим олади ва тафсир, усулул фиқҳ, ақоид, фиқҳ ва мантиқ каби илмларда етук олим бўлиб танилади. Ушбу етук о...
#Ғафлатда_қолманг! Ашуро кунининг фазилатлари: Бир йиллик гуноҳларга каффорат, бир йиллик барака
Эслатма! 2020 йилнинг 20 август куни – янги 1442 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2020 йилнинг 29 август, шанба кунига тўғри келади.
Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга...
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22306

#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: НАСХНИНГ ЎРИНЛАРИ
Қуръони Карим ва Суннатдаги насх тўрт турли бўлади. Қуйида мазкур турлар ҳақида батафсил сўз юритишга ҳаракат қиламиз.
Биринчи қисм
Қуръоннинг Қуръон билан насх қилиниши.
Ислом уммати, хусусан, мусулмон уламоларнинг ижмоълари билан Қуръони Каримнинг барчаси насх бўлиши мутлақо мумкин эмас. Чунки Қуръони Карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий мўъжизалари ўлароқ, абадий давом этади. Шу билан бирга, Қуръони Карим барча аввалги шариатларни насх қилган, қиёматгача давом этадиган Ислом шариати ҳукмларининг асосий манбаидир. Албатта, бу каби тугал сифатларга эга Китоб бутунлай насх бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримни давомли равишда муҳофаза қилишини баралла эълон қилиб қўйган.
Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида марҳамат қилади:
إِنَّا نَحۡنُ نَزَّلۡنَا ٱلذِّكۡرَ وَإِنَّا لَهُۥ لَحَٰفِظُونَ٩
«Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, Биз унга муҳофазачимиз» (9-оят).
Ушбу оятнинг ҳикматлари ҳақида юқорида сўз юритилган эди. Аллоҳ таоло берган ваъдасига биноан Китобини Ўз ҳимоясига олди.
Мусулмонлар бошларидан оғир замонларни кечирдилар. Улар бутунлай бошқаларга қарам бўлиб қолган вақтлар ҳам бўлди. Кўп урф-одатлари ўзгариб ҳам кетди. Аммо Қуръони Карим ўзгармади. Ҳолбуки, Ислом душманларининг, мусулмонлар душманларининг асосий мақсади Қуръонга зарар етказиш эди. Лекин улар мақсадларига ета олмадилар. Аллоҳ ваъдасига биноан, Ўз Китобини муҳофаза қилиб қолди.
Шу билан бирга, Қуръони Каримнинг баъзи оятлари бошқаларини насх қилиши мумкинлигига уламолар жумҳури ижмоъ қилганлар. Чунки бу масала Қуръони Каримнинг ўзида баён қилингандир. Қуръони Каримнинг барча оятлари ўзининг манбаи, ривоят қилиниш кучи, нозил бўлиши ва собит қолиши, уларга амал қилиш вожиблиги ҳамда уларнинг ичида насх қилувчи ва насх қилинган оятлар борлиги каби жиҳатларда баробардир.
Бу гапга фақат бир киши қўшилмаган, холос. У ҳам бўлса, мўътазилийларнинг вакили Абу Муслим Муҳаммад ибн Баҳр Асфиҳонийдир. У киши: «Қуръони Карим оятларининг насх бўлиши ақлга биноан жоиз бўлса ҳам, шариатга биноан жоиз эмас», деган. Аммо бу гапга ҳеч ким эътибор бермаган.
Уламолар Қуръони Каримнинг баъзиси баъзисини насх қилиши уч қйсмдан иборат эканини айтганлар. Уларни кейинроқ батафсил ўрганамиз, иншааллоҳ...ᅠ

Қуръон илмлари: НАСХНИНГ ЎРИНЛАРИ
Қуръони Карим ва Суннатдаги насх тўрт турли бўлади. Қуйида мазкур турлар ҳақида батафсил сўз юритишга ҳаракат қиламиз. Биринчи қисм Қуръоннинг Қуръон...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ, 87–88 ОЯТЛАР
وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ وَقَفَّيۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِۦ بِٱلرُّسُلِۖ وَءَاتَيۡنَا عِيسَى ٱبۡنَ مَرۡيَمَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَأَيَّدۡنَٰهُ بِرُوحِ ٱلۡقُدُسِۗ أَفَكُلَّمَا جَآءَكُمۡ رَسُولُۢ بِمَا لَا تَهۡوَىٰٓ أَنفُسُكُمُ ٱسۡتَكۡبَرۡتُمۡ فَفَرِيقٗا كَذَّبۡتُمۡ وَفَرِيقٗا تَقۡتُلُونَ٨٧
87. Ҳақиқатан Мусога Китоб бердик ва ортидан пайдар-пай пайғамбарларни юбориб турдик. Исо ибни Марямга очиқ мўъжизаларни бердик ва уни Муқаддас Руҳ билан қўлладик. Қачонгача бир пайғамбар сизларга ёқмайдиган бирор ҳукмни келтирса, кибр қиласизлар, бировини ёлғончига чиқариб, бошқасини ўлдирасизлар?
Одам фарзанди бир хил туғилса, унда нега турли миллат, турли қавм, турли динда бўлиб қолган? Бу тўғрида Аллоҳнинг Ўзи шундай марҳамат қилади: "Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик" (Ҳужурот, 13). Яна бир ояти каримада эса: "Одамлар бир миллат эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчиликлар пайдо бўлгач) Аллоҳ (мўминларга) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларни юборди" (Бақара, 213), деб хабар берилади. Инсоният яратилганидан буён Аллоҳ Ўз пайғамбарлари орқали нозил қилган муқаддас ваҳийи билан кишилик жамиятини тартибга солиб, бошқариб келяпти. Инсонлардан айримлари ана шу даъватга қўшилишди. Баъзилари эса уни инкор қилишди. Мушрикларнинг бутун бир жамияти ичидан фақат озгина киши элчиларга эргашган. Муборак даъват етиб борган халқларнинг асосий кўпчилиги ваҳийлардан юз ўгирди. Бунинг устига бу халқлар Аллоҳ таолога осийлик билангина кифояланиб қолмай, ўзларига юборилган пайғамбарларни, уларга имон келтирган сафдошларини қаттиқ хўрлашди, улар устидан кулишди. Аллоҳнинг элчиларини ҳар гал ёлғончиликда, жоҳилликда, жодугарликда, ақлсизликда, манфаатпарастлик ва худбинликда, қўйингки барча гуноҳ-хатоларда айблашди, ҳатто айримларини қатл ҳам қилишди. Муқаддас Руҳ, деганда Жаброил алайҳиссалом ёки Исми Аъзам тушунилади, Исо алайҳиссалом бунинг баракотидан ўликларни тирилтирар эди...ᅠ

وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ وَقَفَّيۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِۦ بِٱلرُّسُلِۖ وَءَاتَيۡنَا عِيسَى ٱبۡنَ مَرۡيَمَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَأَيَّدۡنَٰهُ بِرُوحِ...
Хушхабар: халқимизга яна бир янги масжид муборак бўлсин!
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22312
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22312
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муносабат: ижтимоий тармоқларда тарқалган сохта пайғамбарлик даъвоси юзасидан
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22314
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22314
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Zaydul Xayr (roziyallohu anhu
mp3muslim.uz
Зайдул Хайр розияллоҳу анҳу
#Аудио
#Саҳобалар_ҳаёти
⏱ 06:05 дақ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Аудио
#Саҳобалар_ҳаёти
⏱ 06:05 дақ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!" (Аъроф, 204).
Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётганларида нозил бўлган. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "Саид ибн Мусаййиб (розияллоҳу анҳу): "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётган пайтда, у зотнинг олдиларига мушриклар келиб: "Кофир бўлган кимсалар (бир-бирларига: «Муҳаммад тиловат қилаётган вақтда) сизлар бу Қуръонга қулоқ солмангиз ва (уни чалғитиш учун) жаврайверингиз!" дейишди. Шунда Аллоҳ таоло "Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!" (Аъроф, 204) оятини нозил қилди", деди" (Қуртубий тафсири)... https://muslim.uz/index.php/quran/item/3940
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётганларида нозил бўлган. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "Саид ибн Мусаййиб (розияллоҳу анҳу): "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётган пайтда, у зотнинг олдиларига мушриклар келиб: "Кофир бўлган кимсалар (бир-бирларига: «Муҳаммад тиловат қилаётган вақтда) сизлар бу Қуръонга қулоқ солмангиз ва (уни чалғитиш учун) жаврайверингиз!" дейишди. Шунда Аллоҳ таоло "Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!" (Аъроф, 204) оятини нозил қилди", деди" (Қуртубий тафсири)... https://muslim.uz/index.php/quran/item/3940
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир ҳовлимиз бор
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ашуро қандай кун ва ўша куни нима қилиш керак?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22283
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22283
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
072 Nubuvvat axloqlaridan
mp3muslim.uz
Нубувват ахлоқларидан
(Аудио)
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:
№72
@muslimuzportal | @mp3muslim
(Аудио)
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:
№72
ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️@muslimuzportal | @mp3muslim
#ДАНГАСАЛИКНИНГ_САБАБЛАРИ_I
2-САБАБ: МАСУЛИЯТНИ ХИС ҚИЛМАСЛИК
Масулиятсизлик: дангасалик, бепарволик ва бехафсалалик каби иллатларга олиб борувчи энг буюк воситалардандир. Масулиятдан ўзини олиб қочиш, бўйинга (гарданга) олмаслик ва уни хис қилмаслик бу, мажбурият ва вазифаларни бажариш ҳамда амалга ошириш йўлида дангасаликка олиб келади.
Шунингдек, масулият деганда фақатгина муайян кишиларни вазифаси деган хатарли тушунчага бориб қолинади.
Ваҳоланки инсон унга берилган ҳар бир неъматга нисбатан масул яъни жавобгардир. Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар. (Исро 36) Бир маънода ҳисоб-китоблидир.
Аллоҳ таоло инсониятни амонатдорликка жавобгар қилиб қўйди. Бу борада Қуръони карима шундай дейилади: Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир. (Аҳзоб 72)...ᅠ

Дангасаликнинг сабаблари I 2-сабаб: Масулиятни хис қилмаслик
Масулиятсизлик: дангасалик, бепарволик ва бехафсалалик каби иллатларга олиб борувчи энг буюк воситалардандир. Масулиятдан ўзини олиб қочиш, бўйинга (...
Solihlarning jamoat namozi
muslim.uz
СОЛИҲЛАРНИНГ ЖАМОАТ НАМОЗИ (#АУДИО)
#НАМОЗ
#НАМОЗ
ЎМИ матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: ТАРИҚАТ СИЛСИЛАСИ
ИМОМИ РОББОНИЙ АҲМАД ФОРУҚ САРҲАНДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 971 сана, милодий 1563 сана шаввол ойининг ўн тўртинчи куни, жумъа кечасида Ҳиндистоннинг Сарҳанд шаҳрида таваллуд топганлар ва ҳижрий 1034 сана, милодий 1625 санада ўша ерда вафот этганлар.
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи узун бўйли, буғдой рангли, кулча юзли, қирмизи кўзли ва қора соқолли зот эдилар. У киши ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг наслларидан эдилар.
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи шариат илмларини юксак даражада билишлари билан «иккинчи минг йилликнинг мужаддиди» лақабини олган эдилар. У киши бир йўла Нақшбандия, Қодирия, Чиштия, Суҳравардия, Шетория, Вирдория ва Кубравия каби бир неча тариқатларнинг шайхи эдилар.
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳининг ёшлик чоғлари шаръий илмларни талаб қилиш билан ўтди. У кишининг оталари катта олим бўлганлари учун хонадонларига ўша пайтнинг забардаст уламолари тез-тез ташриф буюриб турар эдилар. Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи улардан жуда кўп фойдалар олар эдилар.
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи тезда Қуръони Каримни тўлиқ ва пухта ёд олдилар. Сўнгра ўз оталаридан турли илмларни ўргана бошладилар. Тез орада у кишининг истеъдодлари намоён бўла бошлади. Кейинроқ ўша пайтнинг илмий марказларидан бири бўлган Сайлакутга сафар қилиб, машҳур олим шайх Камолиддин Кашмирийдан олий даражадаги китобларни хатм қилдилар...ᅠ

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ТАРИҚАТ СИЛСИЛАСИ
ИМОМИ РОББОНИЙ АҲМАД ФОРУҚ САРҲАНДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 971 сана, милодий 1563 сана шаввол ойининг ўн тўртинчи...
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси узоқ йиллар давомида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Нукус "Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний" ўрта махсус ислом билим юрти бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келаётган Аметов Ремберген Қудайберген ўғли вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Барчага ўзининг меҳнатсеварлиги билан намуна бўлган, бир нечта шогирдларни тарбия қилган Ремберген Аметовнинг оила аъзоларига, қариндошларига ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдирамиз.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча яхши амалларини ўзига ҳамроҳ қилиб, Ўз раҳматига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинларига сабри жамил ато этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси