Muslim.uz
99.5K subscribers
19.2K photos
5.44K videos
114 files
17.4K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
81. Эр хотинлик ҳуқуқлари (1-қисм)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“ЭЙ, ИМОН КЕЛТИРГАНЛАР! СИЗЛАР УЧУН АЛЛОҲ ҲАЛОЛ ҚИЛИБ ҚЎЙГАН НАРСАЛАРНИ ҲАРОМГА ЧИҚАРМАНГИЗ ВА ҲАДДАН ОШМАНГИЗ! ЗЕРО, АЛЛОҲ ҲАДДАН ОШУВЧИЛАРНИ ЁҚТИРМАЙДИ” (Моида сураси 87-оят).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Яхшилик ва ёмонлик тенг бўлмас

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур. Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур. Агар Сизни шайтон томонидан васваса тутмоқчи бўлса, у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро, У эшитувчи ва билувчи зотдир (Фуссилат, 34-35).

Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Ибн Аббос (Розияллоҳу анҳу): “Яхшилик “Ла илаҳа иллаллоҳ”, ёмонлик қўполликдир”, деган. Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу): “Яхшилик Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг оиласини севиш, ёмонлик уларга ғазаб қилишдир”, деган. Имом Заҳҳок (раҳимаҳуллоҳ): “Яхшилик илм, ёмонлик фаҳшдир”, деган. Яхшиликни тоат-ибодатнинг бирор навига, ёмонликни ҳам гуноҳ масиятнинг бирор турига хослаб қўйилмайди. Оятдаги сўз умумий бўлиб, барча яхшиликларни ва ёмонликларни қамраб олади... https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22124

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
82. Эр-хотинлик ҳуқуқлари (2-қисм)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЖОЙИБ ФИҚҲИЙ МАСАЛА

Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ айтади: “Вожиб амал доимо мустаҳаб ёки суннат амалдан афзал ҳисобланади, бироқ баъзи бир ҳолатлар борки, унда аксинча бўлади.

Қарзини тўлашга қурби етмай қийин вазиятга тушиб қолган кишидан қарзни кечиб юбориш, унга яна муҳлат беришдан кўра яхшироқдир. Муҳлат беришнинг ҳукми вожиб, кечиб юборишники эса суннат ҳисобланади.

Биринчи бўлиб салом бериш саломга жавоб қайтаришдан кўра афзалдир. Ҳолбуки салом бериш суннат, жавоб қайтариш эса вожиб саналади.

Намоз вақти киришидан олдин таҳорат олиш вақти киргандан кейин таҳорат қилишдан яхшироқдир. Аввалгиси мандуб, кейингиси фарз ҳисобланади”.

“Ал-ашбаҳ ван-назоир”
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭНГ ЯХШИ ИНСОН КИМ?

Динимизда мўминларнинг мақталган хусусиятларидан бири уларнинг гўзал хулқидир. Энг чиройли хулқ соҳиби, шубҳасиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (“Қалам” сураси, 4-оят). Ояти каримадаги “буюк хулқ”нинг маъноси ҳақида тафсирларда турлича маълумотлар келтирилган. Хулқ сўзи бу ерда асл маънода ишлатилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен гўзал хулқларни такомиллаштириш учун юборилганман”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Ҳақиқатан, Муҳаммад алайҳиссалом биринчи даражадаги комил инсон эканликларига асло шубҳа йўқ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралди. У зот алайҳиссалом: “Аллоҳга тақво қилиш ва гўзал хулқ”, дедилар. У зотдан одамларни кўпроқ дўзахга киритадиган нарса ҳақида сўралди. У зот: “Оғиз ва фарж”, дедилар» (Имом Насоий ривояти).

Киши гўзал хулқ билан тақводорлар эришган олий даражаларни қўлга киритиши мумкин. Шунингдек, инсон бир оғиз яхши сўзи орқали улкан саодатга эришиши ва аксинча битта ёмон сўзи билан бадбахтликка йўлиқиши мумкин. Шу боис тилни ёмон сўзлардан эҳтиёт қилиш керак.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг яхшиларингиз гўзал хулқлиларингиздир”, дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Мўмин-мусулмонлар яхши инсон экани ҳаммага аён. Ўша яхшилар орасида энг яхшиси, шубҳасиз, гўзал хулқ эгаларидир. Демак, янада яхши инсон бўлишга интилишимиз зарур. Шунда ҳам тақводор бўламиз, ҳам улуғ даражаларга эришамиз, инша Аллоҳ.

Раҳима КОМИЛОВА,
“Катта Қозиработ” маҳалласи отинойиси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Аллоҳ_ва_Унинг_Расулидан_100_ўгит.
10-ЎГИТ: ЎЗГАЛАР УЙИГА РУХСАТ СЎРАМАСДАН КИРМАНГ!

Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Эй, иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз”. (Нур сураси, 27-оят).

Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар”-деганлар. (Имом Абу Довуд ривояти)

Хулоса:

1. Бу хитоб айнан мўминларгадир. Яъни, сизга ва менга. Роббимиз бизга хитоб қилмоқда. Бир киши айтади: “Қуръони каримнинг қаерида “Эй иймон келтирганлар...” деган хитобни ўқисам ёки эшитсам Аллоҳ таоло худди менга гапиргандек қабул қиламан..”.

2. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ҳар қандай киши уз уйидан бошқа уйга киши рухсат сўраши шарт. Рухсат берилса киради, бўлмаса йўқ.

3. Ўзгалар уйига киришда уй эгаларига салом бериш ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғидир.

4. Рухсат сўрашлик, салом беришлик, агар рухсат берилмаган тақдирда ортга қайтиб кетишлик мўмин киши учун энг яхши йўлдир.

5. Инсоннинг юзига уришдан қайтарган дин бегона кишининг ҳовлисига берухсат қараган кишининг кўзи ўйиб олинса эвазига хун тўланмайди демоқда. Демак, бу шундай жирканч ва хатарли гуноҳдир.

Аллоҳ таоло бу дунёда назарларимизни фақатгина Ўзи рози бўладиган нарсаларга туширсин. Охиратда эса жаннат неъматлари ва Ўзининг жамолини кўриш билан қувонтирсин!

Олмазор туманидаги “Мевазор” масжиди
имом ноиби: Ёрбек Исломов
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
83. Биродарлик алоқалари одоблари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди

Кейинги йилларда юртимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳада ҳам катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар бўляпти. Буни биз сўнги уч ярим йил ичида муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилган илм-маърифат масканлари мисолида яққол кўришимиз мумкин. Улар қаторига Имом Бухорий ва Имом Термизий илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказларини киритишимиз мумкин.

Бугун ҳам ана шу эзгу ишлар давом этмоқда. Жорий йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22154

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳга таваккул қилиш фазилати

БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22123

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАСМАН: 17 АВГУСТДАН МАСЖИДЛАР ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ!
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22158

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қалбаки тақвим харид қилишдан сақланинг

Шу кунларда юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳижрий 1442 йил учун (милодий 2020-2021 йил) мўлжалланган намоз вақтлари тақвим китобининг қалбаки нусхаси тарқатилаётгани кузатилган.
Таъкидлаймизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан шакллантирилган, соҳа мутахассислари ва астрономия институти билан мувофиқлаштирилган ҳақиқий намоз вақтлари тақвим китоби айни пайтда Диний идора ҳузуридаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этиш жараёнидадир...
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22155

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУНОСАБАТ: МАСЖИДЛАР ҲАР КУНИ ИШЛАЙДИ!

Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўмин-мусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғинишди. Масжидлар очилиши хабари, ҳеч шубҳа йўқки, кўнгилларни шод қилган мужда бўлди.

Таъкидлаймизки, айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада тўрт кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги ҳабарлар англашилмовчилик оқибатидир.
Масжидлар ҳафтада ҳар куни ўз иш фаолиятини олиб боради, фақат жума намози эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча адо этилмай туради. Дуою-тазарруларда бардавом бўлиб турсак, бу файзли ибодатга ҳам Аллоҳ таоло насиб этади.

Барча намозхонларимизга масжидларда жорий этилган санитария-эпидемиологик қоидаларни яна бир бор ёдга соламиз:

🔸 масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

🔸 ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

🔸 масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

🔸 ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

🔸 ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

🔸 масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

🔸 масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

🔸 ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

🔸 ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

🔸 масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

🔸 масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

🔸 таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

Ҳақ таоло ўзининг уйида қилинган ибодатлар ва дуою тазаррулар сабабидан бутун инсоният бошига келган касалликни даф этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЕР ШАРИДА АЗОН САДОСИ ТЎХТОВСИЗ ЯНГРАБ ТУРАДИ

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» сўзлари билан бошланувчи кун худди шу калом билан ниҳоясига етади.

Яқинда намоз вақтларининг турли давлатларда қанча соатга фарқ қилишини ўрганиб, шу асосда жадвал тузмоқчи бўлдим.

Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида намоз вақтларида мутаносиблик юзага келишини билардим, аммо унда илоҳий ҳикмат яширин эканини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман.

Ишни хаританинг энг шарқий қисмидан жой олган мусулмонлар давлати Индонезиядан бошладим. Бу пайтда у ерда бомдод намозига азон айтилаётган эди.

Сўнгра 3-4 дақиқадан сўнг Малайзияда ҳам намозга даъват этувчи бу товуш янграб, муаззинлар бомдодга тайёргарлик кўришар эди.
Бир неча дақиқадан кейин у ерда ҳам «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деган товуш янграй бошлади.

Тобора ҳаяжонланиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдим.

Намоз вақти эса хаританинг ғарбий қисми томон сурилиб борар ва энди айтиш навбати Таиландликларга етиб келган, мен эса Аллоҳнинг каломи ер юзида тўхтамай айтилаётганидан ҳайратим ошарди. Бирин кетин Бангладеш, Ғарбий Ҳиндистон, Калкуатта, Хаура «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ ягонадир» дея намозга даъват этди.

Кейин Марказий Осиё давлатларига навбат етиб келди.Сўнг Эрон, Ироқ, ундан кейин араб давлатларига кўчиб ўтди.

Мени ҳаяжонга солган нарса шу бўлдики, ер шарида «Аллоҳ буюкдир» дея бошланувчи азон товушлари давомий равишда ҳар дақиқа тўхтамай янграб турар экан.

Манба islom.uz сайти
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: МАСЖИДЛАР СОНИ 2071 ТАГА ЕТДИ

Шу йил 12 август куни Тошкент вилоят Адлия бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳри «Эвалак» МФЙ Фахрийлар кўчаси 50-уйда жойлашган «Ҳилол» масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар 150 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Олмалиқ шаҳрида битта масжид фаолият кўрсатаётган эди.

Мазкур масжид очилиши билан Тошкент вилоятидаги масжидлар сони 225 тага , Республикамиздаги масжидлар сони эса 2071 тага етади.

Аллоҳ таоло ушбу жоме масжидни халқимизга муборак айласин, тоату ибодатларни бардавом қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Таборак (Мулк) сураси фазилатлари

Таборак (Мулк) сурасида ер, осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги ҳикматлар, Аллоҳнинг қудрати, бу дунёда имонсиз ўтганларнинг охиратдаги афсус-надоматлари, ризқ-рўз талаб қилиш, табиий офатлар – ер ютиши, осмондан бало ёғилиши хавфи, ҳидоят, залолат каби масалалар баён этилган.

➡️ https://hidoyat.uz/46646

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
84. Муомала одоблари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Мен Аллоҳнинг олдида хато қилдим”
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22170

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КИМ КАҲФ СУРАСИНИ ЖУМА КУНИ ЎҚИСА...

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Al-Kahf
Sa'ad Al-Gamidi
#Қурон_тиловати

Ғомидий - Каҳф сураси

29:18 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar