Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) сураси, 63 – 66 ОЯТЛАР

وَإِذۡ أَخَذۡنَا مِيثَٰقَكُمۡ وَرَفَعۡنَا فَوۡقَكُمُ ٱلطُّورَ خُذُواْ مَآ ءَاتَيۡنَٰكُم بِقُوَّةٖ وَٱذۡكُرُواْ مَا فِيهِ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ٦٣

Аҳд-паймонларингизни олганимизни, тепангизга Турни кўтариб: "Биз сизларга берган Китобга қаттиқ амал қилинглар ва ундаги ҳукмларни ёдда тутинглар, шояд тақводор бўлсангиз", деганимизни эсланглар.

Исроил авлодлари Мисрдан чиққан кундан бошлаб учинчи ойда, баҳорнинг дастлабки кунларида Тури Сино тоғи ёнидаги водийга тушишди. Бани Исроил Тийҳ водийида саргардонликда юрганида Аллоҳ таоло уларга ризқ-рўзларини вақтида етказиш, иссиқда булутларни соябон қилиш, кўтариб олиб юриладиган тошдан ичимлик суви чиқариб бериш каби неъматлардан баҳраманд қилди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло Тур тоғининг ўнг томонида розлашди (гаплашди) ва унга ўнта калима-вазифа топширди. Қавм Аллоҳ билан Мусо ўртасидаги суҳбатни эшитиб турган бўлса-да, маъносини тушунмади. Мусо алайҳиссалом қавмларига Аллоҳ буюрган ўнта вазифани тушунтириб бердилар. Булар қуйидагилар эди: эътиқодни ёлғиз Аллоҳга қилиш; ибодатни танҳо Аллоҳга қилиш; Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ичмаслик; шанба куни ҳурматини сақлаш; оталарга яхшилик қилиш; оналарга яхшилик қилиш; қотиллик қилмаслик; зино қилмаслик; ўзганинг ҳақига ёлғон гувоҳлик бермаслик; ҳасад қилмаслик. Исроил авлодларига ана шу ҳукмларни ёдда тутиш ва амал қилиш буюрилди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИЙД НАМОЗИ ЎҚИЛМАСА, ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ ҚАЙСИ ВАҚТДАН БОШЛАНАДИ?
#қурбонлик

457-CАВОЛ: Ўтган йилларда Қурбон ҳайити намози ўқилгандан кейин қурбонлик қилардик. Бу йил Қурбон ҳайити ўқилмас экан, энди қайси пайт қурбонлик қилишимиз керак бўлади? Баъзилар қурбонликни ҳайит куни пешиндан кейин қилишни айтишяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум сабабларга кўра Қурбон ҳайити умуман ўқилмайдиган шаҳарлар гўё қишлоқ ва саҳролар ҳукмида бўлиб, бундай жойларда ҳайит куни тонг отгандан кейин қурбонлик қилиш жоиз. Лекин қуёш чиққандан кейин қурбонлик қилиш мустаҳабдир.
Аслида қурбонликнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан бошланади. Фақат шаҳар (яъни, Қурбон ҳайити адо қилинадиган жойлар) аҳли қурбонликларини ҳайит намозидан кейин қилишлари шартдир. Бунинг далили қуйидаги ҳадиси шарифдир, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
من ذبح قبل الصلاة ، فليعد ، ومن ذبح بعد الصلاة ، فقد تم نسكه ، وأصاب سنة المسلمين (أخرجه البخاري عن أنس رضي الله عنه)
яъни: “Ким намоздан олдин сўйса, қайта қурбонлик қилсин, ким намоздан кейин сўйса, унинг ибодати тўлиқ бўлибди ва мусулмонларнинг суннатини топибди” (Имом Бухорий ривоятлари)
Агар Қурбон ҳайити намозини ўқиш умиди бўлиб, имом узр билан ёки узрсиз намозни (заволгача) кечиктирса, шаҳар аҳли заволдан кейин сўйишлари жоиз. Заволгача кутишларининг сабаби унгача намоз ўқилиши эҳтимоли борлигидир. Бу ҳақда шундай дейилади:
في «الواقعات»: إذا أخر الإمام يوم العيد الصلاة ينبغي للناس أن يؤخروا التضحية إلى وقت الزوال؛ لأن قبل ذلك الصلاة مرجوة
яъни: “Воқеъот китобида: “Имом ҳайит куни намозни кечиктирса, одамлар ҳам қурбонликни завол вақтигача кечиктиришлари лозим бўлади. Чунки бу вақтгача намознинг ўқилишидан умид бор” – дейилган” (“Ал-Муҳитул Бурҳоний” китоби, 11-жуз).
Бизнинг ҳолатимиз бундан бироз фарқли, яъни, карантин пайтида ҳайит намози ўқилмаслиги ҳақида фатво берилган ва ҳукумат ҳам уч кишидан ортиқ жамоат бир жойда йиғилишини ман қилиб турган бир пайтда, умуман ҳайит намози ўқилишидан умид йўқ. Бундай ҳолатда шаҳарлар ҳам ҳайит ўқилмайдиган (қишлоқ ва саҳро) жойлар ҳукмида бўлади. “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْبَزَّازِيَّةِ : بَلْدَةٌ فِيهَا فِتْنَةٌ فَلَمْ يُصَلُّوا وَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ فِي الْمُخْتَار
яъни: “Ал-Баззозия китобида: “Бир шаҳарда фитна чиқиб, одамлар ҳайит намозини ўқимасалар ва тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, қилган қурбонликлари жоиз бўлади. Уламолар ушбу фатвони ихтиёр қилишган”, – дейилган”.
“Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْوَاقِعَاتِ لَوْ أَنَّ بَلْدَةً وَقَعَتْ فِيهَا فَتْرَةٌ وَلَمْ يَبْقَ فِيهَا وَالٍ لِيُصَلِّيَ بِهِمْ صَلَاةَ الْعِيدِ فَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ وَهُوَ الْمُخْتَارُ؛ لِأَنَّ الْبَلْدَةَ صَارَتْ فِي حَقِّ هَذَا الْحُكْمِ كَالسَّوَادِ، كَذَا فِي الْفَتَاوَى الْكُبْرَى وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى، كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ.
яъни: “Воқеъот китобида: “Бир шаҳарда узилиш содир бўлса, у ерда Қурбон ҳайитини ўқиб берувчи волий (масъул) қолмаса ва одамлар тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, жоиз бўлади. Мана шу ихтиёр қилинган сўздир. Чунки шаҳар мана бу ҳукм (яъни, қурбонликнинг вақти) борасида саҳро (қишлоқ)га айланди. “Ал-Фатовол кубро” китобида шундай келган. “Ас-Сирожия” китобида: “Фатво ҳам шунга берилган”, – дейилган”.
Мазкур “Раддул муҳтор” ва “Ал-Фатовол ҳиндия” китобларида келтирилган масаланинг бизнинг ҳолатимизга ўхшашлиги ҳайит намозининг ўқилишидан умид йўқлигидир.
Хулоса қиладиган бўлсак, бизнинг ҳолатда қурбонликни тонг отгандан кейин қилиш жоиз. Лекин имкон борича бомдоддан кейин қуёш чиққунча зикру тасбеҳга машғул бўлсак ва қуёш бироз кўтарилгач (қуёш чиққанидан 15-20 дақиқадан сўнг), зуҳо намозини адо қилиб, кейин қурбонликларимизни сўйсак, бир нечта суннат ва мустаҳабларни адо қилган бўламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
66. Аллоҳнинг Ал Ҳакийм исми

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) сураси, 67 – 73 ОЯТЛАР

وَإِذۡ قَالَ مُوسَىٰ لِقَوۡمِهِۦٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَأۡمُرُكُمۡ أَن تَذۡبَحُواْ بَقَرَةٗۖ قَالُوٓاْ أَتَتَّخِذُنَا هُزُوٗاۖ قَالَ أَعُوذُ بِٱللَّهِ أَنۡ أَكُونَ مِنَ ٱلۡجَٰهِلِينَ٦٧

Эсланг, Мусо қавмига: "Аллоҳ таоло сизларга бир сигир сўйишни буюрди" деганида улар: "Сен бизни мазах қиляпсанми?" дейишди. Мусо: "Жоҳиллардан бўлиб қолишимдан Аллоҳ асрасин", деди.

Яъни, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг қавмига бир сигир сўйишни буюрганида қавм истеҳзо билан "Сен бизларни мазах қиляпсанми?" дедию ўзи мазах аралаш пайғамбаридан ўша сигирнинг сифатларини сўрайверди. Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажариш ўрнига уларни тафтиш қилиш, турли саволлар бериш каби бемаъни хислатлар жоҳил кимсаларга хос нарса. Агар Бани Исроил бир сигирни ушлаб сўйганида Аллоҳнинг амрини бажариб, мақсадлари ҳосил бўларди. Аммо улар табиатларидаги саркашликларига бориб, бундай йўл тутишмади.

Ибн Аббос, Убайда Салмоний, Мужоҳид, Икрима, Мужоҳид Саъдий, Абул Олия каби муфассирларнинг айтишларича, Исроил авлодлари орасида бир кекса киши бўлиб, мол-дунёси беҳисоб эса-да, фарзанди йўқ эди. Унинг фақир жиянлари мерос илинжида бой амакининг ўлимини интизор бўлиб кутишарди. Улардан бирининг сабри чидамай, қотилликка қўл урди: ўз амакисини ўлдириб, жасадини одамлар йиғилиб турадиган майдонга яширинча келтириб ташлади. Эрталаб йиғилган оломон бир-биридан гумон қилишга ва жанжаллашишга ўтди. Фурсатни ғанимат билган қотил одамлар олдига келиб, дод-вой қилишни ва қотилликда бошқаларни айблашни бошлаб юборди. Можаро кучайиб кетди. Шунда оқил кишилардан бири: "Катта кўчада можарони қизитмай, яхшиси Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдига боринглар, у муаммони ҳал этиб, қотилни аниқлаб беради", деди. Мусо алайҳиссаломнинг олдиларида ҳаммадан олдин қотил жиян пайдо бўлди ва бўлган воқеани шикоят қилди. Мусо алайҳиссалом: "Муаммо тўғри ҳал бўлиши учун қотиллик ҳақида бирор нарсани билган киши Аллоҳ розилиги йўлида гувоҳликка келсин", дедилар. Ҳеч ким гувоҳликка келмагач, ҳазрати Мусо бу муаммони ҳал этишни Аллоҳнинг Ўзидан сўраб, Унга илтижо қилдилар. Аллоҳ таоло бир сигир сўйилиши зарурлигини айтди. Мусо алайҳиссалом буни қавмга етказганларида улар: "Эй Мусо, бизни мазах қиляпсанми?" дея ажабланишди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КАРАНТИН ШАРОИТИДА ҚАНДАЙ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИМИЗ МУМКИН?
#қурбонлик

458-CАВОЛ: Карантинда қурбонлик қилишда баъзи қийинчиликлар бўлмоқда. Бундай вазиятда қурбонлик қилишни қандай қулай йўллари бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозир юртимизда карантин давом этаётгани ва айни қурбонлик кунларида транспорт ҳаракати чеклангани сабабли қурбонлик қилишда баъзи қийинчиликлар бўлиши табиий.
Қурбонлик вожиб бўлган юртдошларимиз имкон қадар қўй сотиб олиб, қурбонлик қиладилар. Бунинг иложи бўлмаса, қўй топа оладиган бирор кишини топиб, уни сотиб олиш ва қурбонлик қилишга вакил қиладилар. Чунки Қурбонлик қилишда ўзидан бошқасини вакил ва ўринбосар қилиш жоиздир. Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил қурбонликни ният қилиши кифоя қилади. Сотиб олишда нархи келишилса кифоя, пулини насия ҳам қилиш мумкин. Телефон ёки бирор восита орқали бирор кишини “мени номимдан қурбонлик қилгин” деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади.
Ҳанафий мазҳабига кўра бой (яъни, нисоб миқдорига эга) кишиларнинг қурбонлик қилиши вожибдир. Бунинг устига қурбонлик ибодати қон оқизишга боғланган бўлиб, қийматни садақа қилиш билан адо бўлмайди. Бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
لَوْ تَصَدَّقَ بِعَيْنِ الشَّاةِ أَوْ قِيمَتِهَا فِي الْوَقْتِ لَا يَجْزِيهِ عَنْ الْأُضْحِيَّةَ ؛ لِأَنَّ الْوُجُوبَ تَعَلَّقَ بِالْإِرَاقَةِ وَالْأَصْلُ أَنَّ الْوُجُوبَ إذَا تَعَلَّقَ بِفِعْلٍ مُعَيَّنٍ أَنَّهُ لَا يَقُومُ غَيْرُهُ مَقَامَهُ
яъни: “Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир. Асл қоида шуки, агар вожиблик айни бир ишга боғлиқ бўлса, унинг ўрнига бошқаси ўтмайди...” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Қурбонлик қилиши вожиб бўлган, бой киши қурбонлик кунларида жонлиқ сўя олмаса-ю, қурбонлик кунлари ўтиб кетса, қазоси учун ўртача қўйни қийматини садақа қилиши вожиб бўлади. Аммо фақир киши қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиб, уни қурбонлик кунларида сўёлмаган бўлса, қазоси учун жонлиқни тирик ҳолида садақа қилади. Лекин, бундай садақа қилиш билан ўз вақтида сўйилган қурбонликка ваъда қилинган савобга эришилмайди.
Қурбонлик гўштини тақсимлаш ва тарқатишга келсак, ушбу амал шариатимизда мустаҳаб амал ҳисобланади. Бугунги эпидемиологик талаблар қатъий белгиланган бир пайтда вазиятдан келиб чиқиб, гўштни тарқатиш айнан ҳайит кунларида бўлиши шарт эмас. Балки, кейинчалик ҳам тарқатилиши мумкин. Вакил орқали узоқроқ жойда қурбонлик қилдирганлар, хоҳласалар ўша жойда тарқатишлари ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
153. Савол-жавоб: Нима учун мусулмонлар гуноҳ ишларни қилишмоқда?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БИР НЕЧА КИШИ БИТТА ҚЎЙ СЎЙИШИ МУМКИНМИ?
#қурбонлик

459-CАВОЛ: Карантин сабабли ҳозир кўпчиликнинг даромади камайди. Шундай пайтларда имконияти камроқ кишилар икки-уч киши бўлиб битта қўй сўйиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Битта қўй фақат бир кишидан қурбонлик қилинади. Туя ва сигирни етти кишигача қурбонлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм Мисрий Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ (970 ҳ. вафот этган) шундай дейдилар:

وَقَوْلُهُ " شَاةٌ ، أَوْ سُبُعُ بَدَنَةٍ " بَيَانٌ لِلْقَدْرِ الْوَاجِبِ وَالْقِيَاسُ أَنْ لَا يَجُوزَ إلَّا الْبَدَنَةُ كُلُّهَا إلَّا عَنْ وَاحِدٍ لِأَنَّ الْإِرَاقَةَ قُرْبَةٌ لَا تَتَجَزَّأُ إلَّا أَنَّا تَرَكْنَاهُ بِالْأَثَرِ وَهُوَ مَا رُوِيَ عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ { نَحَرْنَا مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْبَقَرَةَ عَنْ سَبْعَةٍ وَالْبَدَنَةَ عَنْ سَبْعَةٍ } وَلَا نَصَّ فِي الشَّاةِ فَبَقِيَ عَلَى أَصْل القياس

яъни: “(Абул Барокат Насафий “Канзуд-дақоиқ” номли китобларида) қурбонликнинг вожиб бўлган миқдори ҳақида: “У – битта қўйдир ёки сигир ё туянинг еттидан бир қисми” – дейдилар. Қиёсга кўра сигир ё туянинг барча қисми фақат бир кишидан дуруст бўлиши керак. Чунки қон чиқариш бўлинмайдиган бир ибодатдир. Лекин биз бу ўринда ҳадис бўлгани сабабли қиёсни тарк қилдик. У ҳадис Жобир разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган:
“Ҳудайбия йилида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан туяни етти кишидан, сигирни етти киши номидан қурбонлик қилдик” (Имом Муслим ривоятлари). Қуй ҳақида ҳадис келмагани сабабли у ўз асли (яъни, фақат бир киши номидан сўйилиши)да қолди” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Динимизда молиявий ибодатларнинг аксари бой кишиларга буюрилган. Қурбонликка имкони етмаганлар машаққат чекиб ёки йиғилишиб уни адо қилишларига ҳожат йўқ. Чунки уларга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Вожиб бўлмагандан кейин гуноҳкорлик ҳам бўлмайди. Лекин бой бўлмасада, савоб умидида қурбонлик қилмоқчи бўлганлар, уларга қурбонлик вожиб бўлмагани учун "суннат қурбонлик", деб ният қилиб адо қиладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий: карантин чекловлари узайтирилиши ҳамда «Қурбон Ҳайити»ни нишонлаш тўғрисида

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
67. Аллоҳнинг Барр исми

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муҳтарам юртдошлар! Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган муборак Қурбон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Шариатимизга кўра йил давомида фақат уч кун мобайнида адо этиш мумкин бўлган улуғ ибодат – қурбонлик ибодатининг ҳам ўзига хос аҳкомлари мавжуд. Шундай экан бунга доир турли саволлар кўпайиши табиий ҳол. Шу муносабат билан Сиз азизларимизнинг Қурбонлик қилишга доир диний саволларингизга 24 соат давомида жавоб бериш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси колл-марказ фаолиятини ташкил этмоқда.
Эндиликда Сиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус колл-марказига қўнғироқ қилиб, Қурбонлик масалаларига оид ўзингиз учун муҳим бўлган саволларга жавоб олиш имкониятига эгасиз.
Бунинг учун 78-150-33-44 телефон рақами орқали колл-марказга қўнғироқ қилишингиз ва Фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олишингиз мумкин.
Колл-марказнинг иш тартиби 28 июль сешанба кунидан – 3 август душанба кунигача, туну-кун (24 соат) давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади).
@muslimuzportal @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) сураси, 74–75 ОЯТЛАР

ثُمَّ قَسَتۡ قُلُوبُكُم مِّنۢ بَعۡدِ ذَٰلِكَ فَهِيَ كَٱلۡحِجَارَةِ أَوۡ أَشَدُّ قَسۡوَةٗۚ وَإِنَّ مِنَ ٱلۡحِجَارَةِ لَمَا يَتَفَجَّرُ مِنۡهُ ٱلۡأَنۡهَٰرُۚ وَإِنَّ مِنۡهَا لَمَا يَشَّقَّقُ فَيَخۡرُجُ مِنۡهُ ٱلۡمَآءُۚ وَإِنَّ مِنۡهَا لَمَا يَهۡبِطُ مِنۡ خَشۡيَةِ ٱللَّهِۗ وَمَا ٱللَّهُ بِغَٰفِلٍ عَمَّا تَعۡمَلُونَ٧٤

Шундан кейин қалбларингиз янада қаттиқлашиб, тошдан ҳам қотиб кетди. Ҳолбуки баъзи тошлардан анҳорлар оқиб чиқади, баъзиси ёрилиб, ундан сув чиқиб туради, баъзилари Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулаб кетади. Аллоҳ амалларингиздан ғофил эмасдир.

Ушбу ояти каримада Исроил авлодларининг қалби тошга ўхшатилмоқда. Бу шунчаки шоирона қиёс эмас, балки Парвардигорнинг яратган бандалари дилидагию хаёлидаги ҳамма нарсани олдиндан билиб туриш қудратига кучли далилдир. Ушбу суранинг 60-оятида баён этилганидай, яҳудийлар сув сўрашганида Аллоҳ таолонинг амри билан Мусо алайҳиссалом ҳассаларини тошга урганларида улардан сув оқиб чиққанини ўз кўзлари билан кўришган эди. Шу ўринда Қуръони карим оятларининг гўзал фасоҳати намоён бўлади: худди тошдан сув чиққанидай Аллоҳдан чинакамига қўрққан кўзлардан ёш отилиб чиқади, аммо баъзиларнинг қалблари шунчалик тош қотганки, уларни ҳаётнинг оғриқли зарбалари ва машаққатларигина йиғлата олади, холос. Худди шу каби шундайин метин қоялар борки, уларни фақат кучли зилзилагина парчалай олади, айрим инсонларнинг қалби ҳам шунга ўхшайди: улар Парвардигорларига қандайдир олий мақсадлар билан эмас, фақат қўрқувдан юзланадилар. Ашаддий гуноҳкорларнинг тош қотган дилларини ҳеч бир нарса юмшата олмайди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРБОНЛИК ОДОБЛАРИ

Қурбонлик Ислом динининг вожиб бўлган улуғ амалларидан биридир. Пайғамбар алайҳиссалом қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб қилар эдилар. Қурбонликнинг тарихига назар солсак, аслида бу амал пайғамбарларнинг отаси Иброҳим алайҳиссаломдан қолган амал бўлса ҳам, бизнинг умматга унинг вожиблиги Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан собит бўлган амалдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
“Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” (Кавсар сураси, 2-оят)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРБОНЛИКНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ БОЙЛИК МИҚДОРИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ
#қурбонлик

461-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бойлик нисоби 85 грам тилло ёки унинг қийматидаги пул ва мол-мулкка эга бўлиш билан белгиланади.
Ҳожати аслиядан ташқари, юқорида айтилган маблағга эга бўлган эркак ва аёллар қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Қурбонлик қилишда маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ёки ўсувчи мол бўлиши шарт қилинмайди. Закотда эса маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ва ўсувчи мол бўлиши шарт қилинарди.

Қурбонлик нисобини ҳисобланаётганда қуйидаги нарсалар ҳожати аслиялар деб эътиборга олинади: еб ичадиган таомлари, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, уй асбоблари, касб асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилар. Яъни, буларнинг нархи нисобга киритилмайди.

Булардан ташқари чорва моллари, ортиқча ҳовлилар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирларнинг нархи 85 г тиллонинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.

Ҳозирги кунда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўсмайдиган моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасаларда, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#ИНФОГРАФИКА: ҚУРБОНЛИК ВА УНГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
68. Аллоҳнинг Афувв исми

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar