Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ифторга шошилишнинг баракаси:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Модомики ифторга шошилишар экан, одамлар яхшиликда бўлаверадилар”дедилар. Имом Бухорий ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Аллоҳ азза ва жала: “Бандаларимнинг менга маҳбуброғи оғиз очишни тезлатганлари”, деб айтди” дедилар...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 11 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИФТОРЛИК_ВАҚТИ
7 май 14 кун

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
6. Рамазон суҳбатлари

Ўткир домла Ҳакимов - Кечиримли бўлганни Аллоҳ ҳам кечиради.

Тошкент шаҳар "Усмон ибн Маъзун" масжиди имом-хатиби

#Рамазон_суҳбатлари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рамазонда ифторлик пайтида қилинадиган дуонинг баракаси:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ифторлик вақтида:

“Аллоҳ номи билан, Аллоҳим сен учун рўза тутдик. Сенинг ризқинг билан ифторлик қилдик, бизлардан (рўзамизни) қабул қилгин. Албатта Сеннинг ўзинггина эшитувчи, билувчисан” демоқни васият қилдилар...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
12. Шуайб алайҳиссалом
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Анбиёлар_қиссаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закотнинг хам қазоси бўладими? Бўлса қайси миқдорда берилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закотнинг ҳам қазоси бўлади. Бунда берилмаган йилларни тахминан ҳисоблаб кўриб нисобга етган бўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқарилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @mp3muslim
#САҲАРЛИК_ВАҚТИ
8 май 15 кун

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар: ИККИНЧИ ВАСИЯТ (6-қисм)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Макканинг қон тўкмай фатҳ этилаётганидан шод эдилар, аммо шаҳарнинг пастки қисмида, Холид гуруҳи томонида қиличларнинг ҳавода ялтираганини кўриб, анча хафа бўлдилар. Чунки қон тўкмасликка, уруш қилмасликка буюрган эдилар.

“Эй Холид! Мен сени жанг қилишдан ман этмадимми?” деб сўрадилар. “Ё Расулуллоҳ! Биринчи бўлиб мушриклар ҳужум қилди!” деди Холид ибн Валид. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу ҳодиса илоҳий тақдир экан!” дея сукутга чўмдилар.

Фатҳдан бир кун олдин Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ Макка фатҳини насиб этса, эртага Бани Кинона юртига борамиз. Бани Кинона бир пайтлар бу ерда Қурайш мушриклари билан куфр сояси остида бирлашган эди!” дея марҳамат қилгандилар. Бир кундан кейин Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг байроқлари Бани Кинона юртида тикилди, чодирлари ҳам ўша ерга қурилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чодирларида бироз дам олдилар, ғусл қилдилар, янги кийим кийиб, саккиз ракат Зуҳо намози ўқидилар. Яна туяларига миниб, қўшин ёнига келдилар.

Ҳижратнинг саккизинчи йили, Рамазон ойининг йигирманчи (жума) куни эди.

Инсоният тарихида буюк инқилоб рўй берди. Инсонларни инсонийликдан маҳрум қилаёзган бутпарастлик маркази Маккага бу шарафни қайтадан юксалтирган, “Ягона илоҳ” эътиқодининг вакили бўлмиш Ислом лашкари ёрқин ва адолатли бир зафар ила кириб келган эди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН_ХАТМИ_ҚУРЪОН
ЭНГ ХУШОВОЗ ҚОРИЛАРНИНГ ОНЛАЙН ХАТМИ ҚУРЪОН ТИЛОВАТЛАРИНИ ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАЛАР ОРҚАЛИ ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН:

🔸ТОШКЕНТ ШАҲРИ - muslim.uz
▫️Алимов Аҳмадхон қори - “Олтинтепа” жоме масжиди
https://www.facebook.com/100050698650568/videos/111533937213228/

▫️Нурмуҳаммедов Алишер қори - “Дўмбиробод” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=231849128098204

▫️Сўпиев Аюбхон қори - “Сузук ота” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=646962429187817

▫️Давлатов Авазбек қори - “Убай ибн Каъб” жоме масжиди
https://www.facebook.com/100002095455951/videos/2914528265293660/

▫️Камолов Aбдулбасир қори - "Минор" жоме масжиди
https://www.facebook.com/100014510734157/videos/841298026363881/

▫️Ҳамидов Садриддин қори - “Мирза Юсуф” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=945817432522642

▫️Каримов Абулқосим қори - “Абу Бакр Қаффол шоший” жоме масжиди
https://youtu.be/3HcIWw8xoS0

▫️Кабилов Абдулбосит қори - “Ҳасанбой” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=229981508278627

▫️Аминов Муҳаммадлоиқ қори - “Шайх Зайниддин” жоме масжиди
https://youtu.be/Rg-l-Iwu0yo

▫️Қурбонов Исмоилжон қори - “Ҳазрати имом” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=280670033095286

▫️Абдумажидов Ҳасанхон қори - “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди
https://youtu.be/l2OW36wCYPk

🔸АНДИЖОН ВИЛОЯТИ - muslimun.uz
🔸БУХОРО ВИЛОЯТИ naqshband.uz
🔸ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ - imon.uz
🔸НАВОИЙ ВИЛОЯТИ -hazratnavoi.uz
🔸НАМАНГАН ВИЛОЯТИ - ravza.uz
🔸САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ - sammuslim.uz
🔸СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ - sirdaryomuslim.uz
🔸СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ - surxonmuslim.uz
🔸ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ - fitrat.uz
🔸ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ - fargonaziyo.uz
🔸ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ - zamaxshariy.uz
🔸ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ - nasafziyo.uz
🔸ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ - paziylet.uz

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Муслим ТВ” интернет телеканали маҳсулотлари интернет тармоғидаги «ITV.uz» интерактив телевидениеси орқали ҳам тарқатилади. Жумладан, онлайн хатми Қуръон тиловатларини интернет тармоғидаги «ITV.uz» сайтидан рўйхатдан ўтган ҳолда томоша қилиш мумкин. Мобил қурилмалар учун эса «ITV.uz» мобил дастурини кўчириб олиш зарур бўлади.

Яна бир қулайлик, «ITV.uz» сайти TAS-IX тармоғида жойлашган бўлиб, ундаги дастурларни интернет трафиги сарфламасдан бепул кўриш мумкин.

➡️ https://itv.uz/#!/concerts/online|
📲 https://itv.uz/app

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рамазонда Қуръоннинг баракаси

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закотга оид маълумотлар

2. Закотни бермасликнинг гуноҳи ва закотни ҳисоблаш

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
mp3muslim.uz
#Ramazon_tadorigi
#15_kun_Ramazon
#Kundalik_duolar

Хотиржамлик ва қарздан қутулиш дуоси
Аллоҳуммастур ъавротий ва амин ровъатий вақзи ъанний дайний.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Аврат жойимни ёп, қўрқувимни хотиржамликка айлантир, қарзимни тўлашга муваффақ қил”.


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

Рўза тутиш нафақат еб-ичиш ва нафсни жиловлаш билан, балки тилидан чиқаётган ҳар бир сўзга эътиборли бўлиш билан ҳам мукаммал адо этилади. Киши тонг қоронғусидан то шомгача қийналиб еб-ичмасаю оғзидан турли сўкиниш ва ёлғонлар чиқаверса, бу рўза мукаммал бўлмайди. Бу борада Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Рўза шаҳватлардан тўсувчидир, агар бирортангиз рўза тутадиган бўлса, нолойиқ сўзларни айтиб, жоҳиллик қилмасин, бирор киши урушиб ёки сўкишадиган бўлса, мен рўзадорман, деб икки марта айтсин”, - дедилар. (имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари). Ушбу ҳадисда айтилганидек, имкон борича ёмон сўзлардан узоқ бўлиш, мабодо бирор кимса рўзадорни ранжитадиган бўлса, тилига эҳтиёт бўлишдан чалғитса бунинг ҳам ечими борлигини, “мен рўзадорман” деб айтиши кифоя экани таъкидланади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19-дарс: Мад лозим

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти мударриси, қироат йўналишида бир неча «Ижоза»лар соҳиби Жаҳонгир қори Неъматов.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Тажвид_фани
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рамазонда Қуръоннинг баракаси

#Рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
15 (15-pora)
Abdulbosit qori Qobilov
#Хатми_Қуръон
#Рамазон

15-пора – 46:07 дақиқа
💾 42.2 mb

Моҳи шарифни mp3muslim.uz билан ўтказинг. Унда сиз дунёга машҳур қориларнинг тўлиқ тиловатлари, юртимиз уламоларининг маърузалари ва бошқа кўплаб маърифий аудиолардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қуръони каримда фарзанд тарбияси бўйича кўрсатма
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20614

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рамазонда рўзанинг баракаси

#Рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar