Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Наманган вилояти Наманган шаҳри «Ҳомиддин қори» жоме масжиди имом ноиби Исмоилов Адҳамжон домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган имом домланинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2. Одам алайҳиссалом (Анбиёлар қиссаси)
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Анбиёлар_қиссаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин даврида уйдан чиқмаган ҳолда закот маблагларингизни қандай адо этишни ҳақида ўйлаяпсизми?

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Сайтимиз: vaqf.uz
Каналимиз: @vaqfuz
Мурожаат учун: @vaqfbot
Гуруҳга аъзо бўлиш: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Payme.uz Click.uz Oson.uz UPAY
#ОНЛАЙН_ХАТМИ_ҚУРЪОН
ЭНГ ХУШОВОЗ ҚОРИЛАРНИНГ ОНЛАЙН ХАТМИ ҚУРЪОН ТИЛОВАТЛАРИНИ ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАЛАР ОРҚАЛИ ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ - muslim.uz
🔸 Алимов Аҳмадхон қори - “Олтинтепа” жоме масжиди
https://www.facebook.com/100050698650568/videos/103909781308977/

🔸Нурмуҳаммедов Алишер қори - “Дўмбиробод” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=2557968127754485

🔸Сўпиев Аюбхон қори - “Сузук ота” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=2352761758361288

🔸Давлатов Авазбек қори - “Убай ибн Каъб” жоме масжиди
https://www.facebook.com/100002095455951/videos/2888497107896776/

🔸Камолов Aбдулбасир қори - "Минор" жоме масжиди
https://www.facebook.com/100014510734157/videos/833723603787990/

🔸Ҳамидов Садриддин қори - “Мирза Юсуф” жоме масжиди
https://youtu.be/5h0Z_IiIWN4

🔸Кабилов Абдулбосит қори - “Ҳасанбой” жоме масжиди
https://youtu.be/HN0frht1vu8

🔸Аминов Муҳаммадлоиқ қори - “Шайх Зайниддин” жоме масжиди
https://youtu.be/O5C0qr4UPr4

🔸Қурбонов Исмоилжон қори - “Ҳазрати имом” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=2474212989498578

🔸Абдумажидов Ҳасанхон қори - “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди
https://youtu.be/8oyCfCCd5Ug

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ - muslimun.uz
БУХОРО ВИЛОЯТИ naqshband.uz
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ - imon.uz
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ -hazratnavoi.uz
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ - ravza.uz
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ - sammuslim.uz
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ - sirdaryomuslim.uz
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ - surxonmuslim.uz
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ - fitrat.uz
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ - fargonaziyo.uz
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ - zamaxshariy.uz
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ - nasafziyo.uz
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ - paziylet.uz

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Муслим ТВ” интернет телеканали маҳсулотлари интернет тармоғидаги «ITV.uz» интерактив телевидениеси орқали ҳам тарқатилади. Жумладан, онлайн хатми Қуръон тиловатларини интернет тармоғидаги «ITV.uz» сайтидан рўйхатдан ўтган ҳолда томоша қилиш мумкин. Мобил қурилмалар учун эса «ITV.uz» мобил дастурини кўчириб олиш зарур бўлади.

Яна бир қулайлик, «ITV.uz» сайти TAS-IX тармоғида жойлашган бўлиб, ундаги дастурларни интернет трафиги сарфламасдан бепул кўриш мумкин.

➡️ https://itv.uz/#!/concerts/online|
📲 https://itv.uz/app

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонга оид савол-жавоб

Агар рўзадор саҳарликка кеч туриб, таомланишга улгурмаса, ҳеч нарса емасдан, фақат ният қилиб оғиз ёпса, ўша кундаги рўзаси ўтадими?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
mp3muslim.uz
#Ramazon_tadorigi
#4_kun_Ramazon
#Kundalik_duolar

Мусибат етганда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусибат етганда:
“Аллоҳумма ажирни фий мусибати вахлуф ли хойромминҳа”, деб айтишни ўргатганлар.
(Ё Аллоҳ, менга мусибатимда ажр бергин ва унинг ўрнига яхшироғини бергин).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Само ва ер аҳли узра Рамазон
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8-дарс: Сукунли нун ва танвин, идғом қоидаси

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти мударриси, қироат йўналишида бир неча «Ижоза»лар соҳиби Жаҳонгир қори Неъматов.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Тажвид_фани
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
4-pora
Abdulbosit qori Qobilov
#Хатми_Қуръон
#Рамазон

4-пора – 48:48 дақиқа

Моҳи шарифни mp3muslim.uz билан ўтказинг. Унда сиз дунёга машҳур қориларнинг тўлиқ тиловатлари, юртимиз уламоларининг маърузалари ва бошқа кўплаб маърифий аудиолардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: СУННИЙ ТАСАВВУФ (давоми)

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, иймон, Ислом ва эҳсоннинг қўшилувидан дин ҳосил бўлар экан.

«Иймон» – эътиқод масалаларига оид илоҳий таълимотлар тўплами бўлиб, уни ўргатадиган илм «ақийда илми» деб аталади.

Ислом динининг амалий қисми «шариат» дейилади. Бунга оид диний таълимотларни ўргатадиган илм «фиқҳ илми» деб аталади.

«Эҳсон» – диннинг қалбга боғлиқ тарбия қисми бўлиб, уни «тариқат» ҳам дейилади. Бунга оид диний таълимотларни ўргатадиган илм одатда «тасаввуф илми» деб аталадиган бўлиб қолган.

Буларнинг ҳаммаси биргаликда «дин» дейилади. Чунки бошқа бир ривоятда айтилишича, ушбу нарсаларни сўраган шахс қайтиб кетганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга:

«Уни қайтаринглар», дедилар.

Саҳобаи киромлар қараб, ҳеч кимни кўрмадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:

«Бу Жаброилдир. Одамларга динларини ўргатгани келибди», дедилар.

Яъни унинг саволлари одамларга динларини ўргатиш мақсадида берилган эди, дедилар. Бинобарин, ушбу саволларда зикр қилинган масалаларнинг мажмуаси «дин» эканлиги тушунилади...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗДА ИККИ КИШИ ҲАМ ЖАМОАТ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#намоз

373-CАВОЛ: Ҳозир таровиҳ намозларини уйда ўқияпмиз. Баъзи кунлари аёлим билан ёлғиз ўқиймиз. Шу ҳам жамоат бўлаверадими? Жамоат намозида камида неча киши бўлиши керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳам жамоат ҳисобланади. “Ал-мавсуъатул-фиқҳийя” китобида шундай дейилади:

اتّفق الفقهاء على أنّ أقلّ عدد تنعقد به الجماعة اثنان، وهو أن يكون مع الإمام واحد، فيحصل لهما فضل الجماعة، لما روى أبو موسى الأشعريّ - رضي الله عنه - أنّ النّبيّ صلى الله عليه وسلم قال‏:‏ «اثنان فما فوقهما جماعة» ولقوله صلى الله عليه وسلم في حديث مالك بن الحويرث‏:‏ «إذا حضرت الصّلاة فليؤذّن أحدكما وليؤمّكما أكبركما» وسواء أكان ذلك في المسجد أم في غيره كالبيت والصّحراء‏.

яъни: “Фуқаҳолар энг камида икки киши билан жамоат ҳосил бўлишига иттифоқ қилганлар (бу борада уламолар ўртасида хилоф йўқ). Яъни, имом билан яна бир киши бўлса, улар учун жамоатнинг фазилати ҳосил бўлади. Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Икки киши ва ундан кўпи жамоатдир”. Шунингдек, Молик ибн Ҳувайрис ривоят қилган ҳадисда: “Намоз вақти ҳозир бўлса, бирингиз азон айтсин ва каттароғингиз имомлик қилсин!” – деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: ВАҲИЙ, ҚУРЪОН ВА РИСОЛАТ

ҲИРО ҒОРИДА

(ҳижратдан аввалги 15 йил Рамазон ойи; милодий 608 йил август-сентябрь)

Бу пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ҳисобда ўттиз саккиз ярим ёшдалар. Дунё жар ёқасига келиб қолган эди. Турли разолатлар ботқоғига ботган инсоният ўзини ўзи ҳалок этишга уринмоқда, бутун атрофни жоҳилият зулмати қоплаган, қаёққа қараманг, ҳаром-хариш, зулм-истибдод, ёлғону туҳмат, душманлик ва жаҳолат ҳукм сурар эди.

Бутун дунё жоҳилона ҳаёт кечирарди. Инсоният бошдан-оёқ жаҳолат ботқоғига ботган, кишиларнинг барчаси бўлган-бўлмаган, бузуқ ва асоссиз ақийдаларга эътиқод қилар эди. Уларнинг оилавий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётларида жабр-ситам, зулму ноҳақлик ҳукм cyрарди. Қўйингки, инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасида разолат, ҳақсизлик, жаҳолат ҳукмрон, инсоният жоҳилиятнинг қуюқ зулматида, қаттиқ ғафлат уйқусида ётар эди.

Ана шундай қуюқ зулмат, моғор босган қалблар ухлаган бир пайтда фақатгина бир инсоннинг пок қалби уйғоқ эди. Ўша ягона уйғоқ қалб мавжуд вазиятдан норози бўлиб мазкур қоронғиликдан нурга чиқиш йўлини ахтарар эди.

Мазкур муборак қалб Макка номли шаҳарда Абдуллоҳ исмли отадан, Омина исмли онадан туғилган, Аллоҳнинг инояти билан жоҳилиятнинг барча чиркинликларидан сақланиб қолган Муҳаммад исмли муборак инсоннинг қалби эди.

Мазкур ягона пок қалб эгаси жоҳилият зулматидаги ноҳақлик, фисқу фужур ва бошқа номаъқулчиликлардан четланиб, Макка шаҳри яқинидаги тоғда, Ҳиро номли кичик бир ғорда ўтирар ва «Инсоният қандай қилиб жоҳилият зулматларидан нурга чиқиши мумкин?» деган саволга жавоб ахтарар, шу тариқа бўлажак улкан ҳодисаларга ўзлари билмаган ҳолда тайёргарлик кўрар эдилар.

Айни ўша пайтда инсониятни Ўз қудрати ила яратиб, уни гўдаклигидан турли саркашликларига, инжиқликларига ва хатою адашишларига қарамай, пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилиб тарбиялаб келаётган Аллоҳ таоло инсониятнинг навбатдаги ва энг катта адашувидан кейин энг охирги пайғамбарини юбориш, энг сўнгги китобини нозил қилиш ва энг сўнгги, мукаммал ва доимий шариатини жорий қилишни ирода қилган пайт келди.

Ҳа, пайғамбарлик келишидан икки йил олдин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда Маккаи мукаррама яқинидаги Ҳиро ғорида бир йилда бир ой (Рамазон ойида) «таҳаннус» (гуноҳлардан сақланиш, руҳий покланиш) ва «муроқаба» (Холиқ ва махлуқот ҳақида тафаккур қилиш) ибодатлари пайдо бўлган эди.

У зот ўша ерга келган мискинларга таом берардилар. Вақтни кўпроқ ибодатда ўтказиб, борлиқ ва ундаги ажойиботлар ҳақида тафаккур қилардилар. Қавмлари эътиқод қилаётган диёнатга кўнгиллари рози бўлмасди. У зот очиқ-ойдин ҳаётий йўлни излар эдилар.

Бундай танҳоликни хоҳлаб қолишлари ҳам Аллоҳ таолонинг келажак ишларни кўзлаб йўлга қўйган тадбири эди. Дарҳақиқат, бу зотни келажакда улкан ишлар кутарди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 3 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
G'animat damlardan foydalanay
Salohiddin domla Sharipov
Рамазон суҳбатлари: Салоҳиддин домла Шарипов - Ғанимат дамлардан унумли фойдаланайлик!

#Рамазон_суҳбатлари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қуръони карим – дардлар шифоси
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20201

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 “РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗЯПСИЗ? УЛАМОЛАР ТАВСИЯСИ”

Моҳи Рамазон рўзасини бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Рамазон ойининг тунларини бедор, ибодатда ўтказишни биз умматларига суннат қилиб қолдирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

Ушбу муборак ойни ўзимиз учун фойдали ва унумли ўтказишда уламоларнинг бир қанча тавсияларига таяниб иш кўриш мақсадга мувофиқдир.

Биз ҳам оиламиз билан биргаликда ушбу муборак ойни устозларимизнинг тавсияларига асосанланган ҳолда ўтказишга ҳаракат қилмоқдамиз.

🔸 Қуйида мазкур тавсияларни сизларга ҳам илиндик. Зотан, уларга амал қилган бандалар албатта бу ойнинг фазлу барокатидан улушга эга бўлади.

1. Рамазон тунларини бедор ўтказиш. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Рамазон кечаларини иймон ва савоб умидида намоз ўқиб бедор ўткизган кишининг гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3. Идрис алайҳиссалом (Анбиёлар қиссаси)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Анбиёлар_қиссаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar