Muslim.uz
92K subscribers
18.3K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сирдарё вилояти Сардоба тумани бош имом-хатиби ҳамда “Пахтабод” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида кўп йиллар меҳнат қилган Абдураҳмон домла Суяровнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳумнинг динимиз учун қилган барча хизматларини ажру-мукофотларини кўпайтириб берсин ва барча қилган хайрли амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратлари обод бўлсин. Яқинларига чиройли сабр берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Bu – Allohning rahmati emasm
muslim.uz
Бу Аллоҳнинг раҳмати эмасми?!(Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛБАТТА, АЛЛОҲ ХУШҲОЛДИР – ХУШҲОЛЛИКНИ СЕВАДИ...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19878

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МЕН ҲАМ ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#закот

347-CАВОЛ: Мен узоқ йиллар чет элда ишлаб пул йиғиб келдим. Уй-жойим шароитларини яхшилаб олдим, лекин бирор бир тадбиркорлик қилиб ишни бошини тутмадим. Аллоҳни тақдири экан касал бўлиб, вақтинчалик меҳнатга яроқсиз бўлиб қолдим. Трикчиликни ота-онамни нафақасидан ва ишлаб келган пулимдан қилиб турибмиз, оилада ҳеч ким ишламайди, фарзандларим бор. Саволим шуки, маблағим анча бор, нисобга етган. Шундан закот бераманми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чет элда ишлаб, олиб келган пулингиз камида 85 гр тиллонинг қийматига етган бўлса, пулингиз нисобга етган бўлади. Ана шу вақтдан роса бир йил ўтгач, ейилиб, кийилиб, бошқа ҳожатларга ишлатилиб кетгандан қолган пул 85 гр тилланинг қийматидан камаймаган бўлса, энди жами пул (тилла, сотишга мўлжалланган тижорат моллар)ингиз қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида берасиз. Яна бир йил ўтгандан кейин яна қўлингиздаги маблағни ҳисоблаб кўрасиз, яна 85 гр тилланинг қийматидан кўп чиқса, яна закот берасиз. Масалан, ундан кейинги йил пулингиз камайиб, 85 гр тилланинг қийматидан камайиб кетса, закот бермайсиз. Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасига унинг тоқати етмайдиган нарсани юкламайди, шу жумладан закот масаласида ҳам. Аллоҳ таоло қўлингда бор мол мулкдан 1/40 ни берасан, дейиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай демади, балки ҳожати аслиядан ташқари бўлган мол мулкнинг 1/40 қилиб белгилаб берди.

Фиқҳий манбаларда закот ҳақида шундай дейилади:

لا تجب إلا علي حر مكلف مسلم مالك ملكا تاما لنصاب نام وهو إما بالثمنية أو السوم أو نية التجارة مع الحول فاضل عن حاجته الأصلية

Яъни: “Закот – ўсувчи нисобга етган мулкка эга эга бўлган ҳур, болиғ, мусулмон кишига фарз бўлади. Ўсиш қуйидагича билинади: пул бўлиши (олтин, кумуш, нақд пул), яйловда ўтлайдиган ҳайвон бўлиши, тижоратдаги маҳсулот бўлиши. Ҳожати аслиядан ташқари бўлиши керак. Бундан ташқари бир йил айланиши керак. Кишида шунча маблағ бир йил давомида мавжуд бўлса, унинг бой эканлиги маълум бўлади. (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Демак, закот олтин, кумушдан, савдо учун боқилаётган мол-ҳоллардан, ишлаб чиқарилаётган барча турдаги маҳсулотдан, нақд пуллардан, дўкондаги сотиладиган атир-упа, кийим-кечак ва бошқа шуларга ўхшаш нарсалардан ўзи ёки қиймати берилади. Кундалик аслий ҳожатига кирадиган нарсалар қўшилмайди. Кундалик аслий ҳожатига яшаши учун ҳожатини чиқариб турган нарсалар: уй-жой, машина, соғин сигир, уй ичини безаш учун қўйилган матоҳлар, бисотда ўғил-қизга аталган совға-сарполар, ейиш учун сақлаб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Булардан закот берилмайди.

Кимда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса, у кишига закот фарз бўлади:

Биринчидан, моли нисобга етган бўлиши керак. Нисоб: мол-мулкнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати томонидан ҳар йили Рамазонда тайин қилинадиган маълум миқдорга етиши. Фатво ҳайъатидагилар закот нисобини шариатга мувофиқ ҳанафий мазҳаби асосида белгилаб, эълон қилади.

Иккинчидан, нисобга етган молга бир йил тўлган бўлиши керак. Бу ерда бир йил ҳижрий ва қамарий йил билан ҳисобланади, масалан, Рамазондан Рамазонгача. Бир йил тўлмаган молдан закот бериш фарз эмас.

Учинчидан, ана шу нисобга етган, бир йил тўлган мол (ёки пули) эгасининг қўлида, ихтиёрида, тасарруфида турган бўлиши лозим. Йўқотилган, бировдан ололмаётган молидан ҳам закот берилмайди.

Тўртинчидан, закот бериладиган молда эгасининг тижорат нияти бўлиши керак, яъни сотишни, ундан моддий фойдани кўзлаган киши шу нарсасидан ҳам закот беради. Агар сотиш нияти бўлмаса, қиймати ҳарчанд баланд бўлса-да, унга закот берилмайди. Масалан, бирор маҳсулот ишлаб чиқарадиган цех – корхона ва ундаги қимматбаҳо ускуналарга закот берилмайди. Ундан олинган даромадидан закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ: Рамазон, рўза ва закотга оид энг муҳим саволларга жавоблар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#закот
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хушхабарлар_давом_этади!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 8 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 107 НАФАРГА ЕТДИ
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

15.04.2020 й.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#БРИФИНГ
Шу кунларда қўлига бир жойдан 25 миллион сўм пул келиб қолган киши закот берадими?

🕌 Бу саволга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков шундай жавоб берди:

“Пул нисобга етганидан кейин бир йил ўтсагина, закот фарз бўлади. Бир йилдан оз миқдорда нисобдан кам бўлиб қолса, закот фарз бўлмайди. Бунда закотга йил ҳижрий сана ҳисоби билан ўлчанади (354 кун). Пул қўлга тушганидан кейин бир йил ўтиши керак. “Бир йил тўлмагунига қадар мол-мулкда закот йўқ” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Ушбу мазмунда ҳазрати Алидан бошқа саҳобалардан ҳам саҳиҳ асарлар мавжуд. Бу гарчи саҳобаларнинг сўзи бўлсада уламолар ҳукм жиҳатидан марфуъ – яъни Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзларидан келиб чиққанини таъкидлашади.

Закотни кимларга бериш эса Қуръони каримда очиқ баён қилинган бўлиб, закот бериладиган тоифа инсонларга фақир – моли нисобга етмаган шахс, мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши, закот йиғиш ишида банд бўлганлар, агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши, йўлда қолганлар шулар сирасига киради.

Закотни вакил орқали ҳам муҳтожларга бериш мумкин. Ҳозирги кунда ҳам кўплаб хайрия марказлари ташкил этилган бўлиб, жамиятдаги муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қошида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилган.

Қайд этиш керакки, закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни, ота-онаси, бобо-момоси, ўғил-қизлари ва набиралари, эр-хотинлик алоқалари бўлганлар, яъни, эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Ака-ука, опа-сингилларга эса, закот бериш мумкин.

Закот беришни яқин қариндошлардан бошланса, ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндош-уруғлик ришталари мустаҳкамланади. Силаи раҳмга амал қилиш – Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлардан биридир.

Сайёра Шоева, ЎзА
#Закот, #савол
Audio
#Ramazon_tadorigi
#9_kun_qoldi
#Kundalik_duolar

Тонгда ва тунда
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда: “Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул алийм”, деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди, дедилар.
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир) (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти)


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#БРИФИНГ
Рамазонда қорилар онлайн хатми Қуръон қилар экан. Буни кайфияти қандай бўлади?

🕌 Ушбу саволга қорилар ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда хатми Қуръонларни намойиш қиладилар. Бунда улар намоз ўқиётган ҳолда эмас балки, ўтириб, Қуръони каримга қараган ҳолда тиловат қиладилар, дея жавоб берди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.

Шунингдек, карантин сабабли масжидларга, жамоат намозларига чиқишнинг имкони бўлмаганда, телевизор ёки радиодан имомга иқтидо қилиб жамоат ёки жума намозини ўқиш жоизми мавзусидаги фикрни шундай изоҳлади.
“Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилиб, жума ёки беш вақт фарз намозларини ўқиш дуруст эмас. Чунки, бу ҳолатда имомга иқтидо қилиш шартлари топилмайди. Яъни, намозда имомга иқтидо қилиш дуруст бўлиши учун имом билан унга эргашувчининг макони битта бўлиши, яъни бир жойда туриши шарт.

Шу кунларда рӯза тутиш истагидаги инсонларни карантин шароити бир оз хавотирга солмоқда. Қандай йўл тутмоқ жоизлиги ҳақидаги саволга ҳам тегишлича жавоб олинди.
“Карантинда рўза тутиш одатий рўзадан фарқ қилмайди. Қўлларни тез-тез ювиш, антисептик воситалардан фойдаланиш рўзани очмайди. Шунингдек, зарурат бўлса оғизни чайқашнинг ҳам зарари йўқ. Модомики томоқдан (ҳалқумдан) сув ўтмаса кифоя”.

Қайд этиш керакки, динимизда рўзадорга ифторлик бериш улкан савоб ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ўша рўзадор эга бўлган савобдан бирон нарса камайтирилмаган ҳолда берилади”.

Шундай экан, ифторлик харажатларини муҳтож ва камбағал рўзадорларга бериш билан киши уларга ифторлик қилиб берганни савобини олади. Чунки, ифторлик қилиш деганда, албатта дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтишни тушунмаслик керак. Камбағал, муҳтож кишиларга таом ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторликдир.

Сайёра Шоева, ЎзА
#Рамазонда, #Онлайн, #хатми, #Қуръон,
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#БРИФИНГ
Долзарб саволга тезкор жавоб. Карантинда аёл-қизлар билан жамоат бўлиб, пешин ўқиш жоизми? Таровеҳ намози-чи?

🕌 Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.

“Карантин ҳолатида жума куни оила аъзолари билан пешинни жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Ҳозирда масжидларимиз карантин сабабли ёпилгани учун жума намозининг ўрнига уйда пешин намози ўқилмоқда.

Аммо, жума намози масжидларда ўқилган вақтларда узрли ва узрсиз кишиларнинг уйда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Чунки, бунда жуманинг жамоатини камайтириш ва буйруққа қарши йўл тутиш бор.
Карантин ҳолатида эса аҳли аёли ва фарзандлари билан пешинни жамоат бўлиб ўқишда жуманинг жамоатини камайтириш ҳам, буйруққа қарши йўл тутиш ҳам юз бермайди. Зеро, мўмин-мусулмонларнинг жонини омон сақлаш учун карантин эълон қилинган ва шу сабаб жума намозининг ўрнига пешин намози ўқилмоқда.

Шу ўринда Таровеҳ намозига ҳам изоҳ бериб ўтиш жоиз, ортиқча тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун. Таровеҳ намозини карантин вақтида масжидда адо қилиш имконияти бўлмагани боис, уйда ёлғиз адо этиш ҳам жоиз. Лекин хонадон аҳли билан жамоат бўлиб адо қилиш афзалдир. Таровеҳ намозида ҳам имомдан ташқари бир киши бўлса, жамоат билан адо қилинган бўлади”.

Сайёра Шоева, ЎзА
#Карантин, #Таровеҳ_намози, #жамоат, #аёлқизлар,
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Уйда_қолинг!
"БЕКОР ЎТИРГАНДАН, БЕКОР ИШЛА", ЧУНКИ "БЕКОРЧИДАН ХУДО БЕЗОР!"
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19882

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ro'zaga qanday niyat qilinadi
mp3muslim.uz
#Раҳмат_ойи_Рамазон:
Рўзага қандай ният қилинади
?

№2
ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
РЎЗАГА ДОИР ФАТВОЛАР

1-ФАТВО

Рўза уч турли бўлади – фарз, вожиб, нафл. Фарз саналувчи рўза икки хил – муайян фарз, яъни, Рамазон ойи рўзаси билан каффорат учун тутиладиган рўза ва Рамазон ойида узрли тутилмаган рўза қазоси. Вожиб ҳам икки хил – муайян назр ва қачон ҳамда қанчалиги тайин этилмаган назр. Қолган рўзалар нафл ҳисобланади.

Рўзанинг вақти тонг ёришган пайтдан бошлаб, қуёш ботгунига қадардир. Саҳарлик қилаётганида тонг ёришгани ёки ёришмаганида шак қилиб қолса, дарҳол еб-ичишни тўхтатади. Борди-ю, еб-ичишда давом этаверса, лекин тонг ёришгандан кейин ҳам еб-ичишдан тўхтамагани аниқ бўлмаса, рўзаси дуруст. Агар аниқланса, бир кунига бир кун қазосини тутади. Каффорат лозим эмас.

«Оламгирия», «Фатҳул-Қадир», «Табйин».

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уламоларимиз касаллик даф бўлишини сўраб дуо қилмоқдалар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КИМКИ ЕРГА МЕҲР БЕРСА, БУНИНГ САВОБИ КАТТАДИР
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19905

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar