Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Икки нарса ҳаётга бўлган қарашинг ўзгаришига сабаб бўлади

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vakillik.uz
#Видео

ДУОНИНГ ФАЗИЛАТИ

Аюбхон домла Сўпиев
Тошкент шаҳар "Сузук ота" масжиди имом-хатиби


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇 👇
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.iss.one/Vakillikuz 👈
Audio
#Ramazon_tadorigi
#16_kun_qoldi
#Kundalik_duolar

Уйқуга ётганда
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачонки тўшакларига ётсалар:
“Бисмикаллоҳумма аҳя ва амуту”,
(Аллоҳим, Сени исминг билан тириламан ва ўламан),
деб айтардилар.


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖАННАТГА КИРИШ ТАҚДИРГА ЁЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#ақида

332-CАВОЛ: Жаннатга Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасисини киритишини баён этган. Жаннатга кириш ҳам тақдири азалда ёзилганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта ҳар бир иш тақдирда битилгандир. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз алайҳиссалом:

كُلُّ شَيْءٍ بِقَدَرٍ حَتَّى الْعَجْزُ وَالْكَيْسُ ) رواه الامام مسلم عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما)

Яъни: “Ҳар бир нарса қадар биландир. Ҳатто ожизлик ва уддабуронлик ҳам”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Шу жумладан жаннатга тушадиганлар ва дўзахга тушадиганлар ҳам Аллоҳ таолонинг тақдирида маълумдир.

Бу ўринда энг асосий нарса тақдир тушунчасини тўғри англашдир. Шунда бизга мавҳум ёки муаммоли бўлиб қолган барча нарсалар ўз ечимини топади. Кўпчилик инсонлар “Тақдир” сўзининг маъносини янглиш тушинадилар.

Аллома Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кўпчилик инсонлар қазо ва қадарнинг маъносини Аллоҳ таоло бандаларини ўзи олдиндан тақдир қилиб битган ва ҳукм қилган нарсага мувофиқ яшашга мажбурлашидир деб тушинадилар. Лекин қазо ва қадарнинг маъноси улар ўйлагандек эмас. Балки тақдир дегани Аллоҳ таолонинг бандалар эндиликда қиладиган касбларини олдиндан билиши ва ана шу касблар Аллоҳ таолонинг ўлчови остида амалга ошмоқлигидир".
Ибн Ҳажар ал-Ҳайсамий қазо ва қадарга қуйидагича таъриф берганлар:
و القضاء علم الله أولاً بالأشياء على ما هي عليه ، و القدر إيجاده إياه على ما يطابق العلم".
яъни: “Қазо бу Аллоҳнинг барча нарсаларни эндиликда қандай бўлишини аввалдан билмоқлигидир. Қадар эса ана шу билган нарсаларини мазкур илмига мувофиқ пайдо қилишидир”.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ўзларининг “Куброл яқинийат ал-кавния” китобларида: “Қазо бу Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни келажакда қандай бўлишини билишидир. Қадар эса – Аллоҳ таоло мазкур нарсаларни амалда (воқеъда) ўзининг азалий илмига мувофиқ пайдо қилишидир”, – деб таърифлаганлар.

Мазкур таърифлардан хулоса қилиш мумкинки, Аллоҳ таоло тақдир орқали ҳеч бир инсонга босим, мажбурият юкламайди. Шунинг учун банда Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилиб, азобидан қўрқиб, динимизда буюрилган солиҳ амалларни қилиши, қайтарилган ишлардан буткул четланиши зарур. Тақдир бу Аллоҳ таолонинг азалий илмидан иборат нарсадир. Яни бандаларнинг нима қилишларини Аллоҳ таоло олдиндан билади ва шу сабабли улардан қайсилари жаннатга лойиқ ва қайсилари дўзахга лойиқ эканини ҳам билади. Аллоҳнинг илмида кимлар жаннатий ва кимлар дўзахий экани маълум. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятида мустақим айлаб, бу синовлардан чиройли ўтиб, мукофотга лойиқ бўлишимизни насиб айласин, беморларимизга комил шифо ато қилсин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from mp3muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вабо тарқалганда мусулмоннинг вазифалари
#Video

Аллоҳ таоло барчамизни турли касалликлардан Ўзи асрасин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рамазонга мактуб

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, бир неча ойга чўзилган соғинч ва иштиёқдан сўнг ниҳоят ойларнинг султони, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат фасли, саховату дуо, таровеҳу Қуръон ойи бўлмиш муборак моҳи Рамазон тароватинг, файзинг ва баракотинг ила бизларни ҳушнуд этиш, арафасида турибсан.

Рамазон, сени биз ҳудди ёлғиз фарзанди узоқ муддатга сафарга кетиб, қайтишини интизорлик билан кутаётган онадек, волидасини йўқотиб қўйиб уни интиқлик билан қидираётган гўдакдек соғинганмиз.

Айниқса, бугун бутун дунёни эгаллаб, одамларни ваҳимага солган “вирус” сенга бўлган иштиёқ ва муҳаббатимизни, интиқлигимизни янада оширди.

Ўтган йилларда сенга бера олмаган меҳрим, сенла топа олмаган қалб ҳаловатим ва сен сабаб эриша олмаган Аллоҳ таолонинг ризоси ва марҳаматига, бу гал жидду жаҳд ва мухаббат ила барчасига муяссар бўлиш учун азми қарор қилдим.

Аллоҳ таоло сен ҳақингда бизларга Қуръони каримнинг Бақара сураси, 185-оятида шундай хушхабар берганлар: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир(Бақара сураси, 185-оят)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#Ramazon_tadorigi
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
#рўза

298-CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши:
“Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
Kimlar jannatga kirmaydi&
muslim.uz
Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимлар жаннатга кирмайди? (Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Times.uz
❗️Шавкат Мирзиёев:

«Бутун дунёнинг бошига тушган бу мураккаб синовдан биз, Худо хоҳласа, янада кучли бўлиб, бир-биримизга меҳримиз янада зиёда бўлиб, албатта ёруғ юз билан ўтиб оламиз.

Фақат тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники бўлади.

Бу вақтинчалик қийинчилик ва муаммолар, албатта, ўтиб кетади. Пок ниятли, дину диёнатли, сабр-бардошли, олижаноб халқимиз билан ҳали кўп яхши кунларни кўрамиз,
кўп тўй-томоша ва тантаналарни биргаликда нишонлаймиз, олдимизга қўйган мақсадларимизга албатта етамиз».

Манба

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шавкат Мирзиёев:

«Из этого сложного испытания, которое переживает весь мир, мы с помощью Всевышнего выйдем еще более сильными, еще более сплоченными.

Если строго придерживаться порядка и дисциплины, не поддаваться панике,
не терять присутствие духа, мы победим.

Эти временные трудности и проблемы обязательно будут преодолены. У нашего добросовестного, благочестивого и стойкого народа будет еще много хороших дней,
еще много праздников и торжеств мы отметим вместе, обязательно достигнем поставленных целей».

Источник

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари: Офат-балоларни дуою тазаррулар ила даф этайлик!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#бароат_кечаси
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари:
Солиҳ амаллар Унинг иззат, жалоли ва марҳамати билан бекаму-кӯст бӯладиган Аллоҳга ҳамдлар бӯлсин!
Эй, Раббим! Сенга Зотинг улуғлиги, салтанатинг буюклигига мос ҳамду санолар бўлсин.
Эй, Аллоҳ! Гуноҳларимизни кечиргин, бизга раҳм қилгин ва биздан рози бўлгин! Ибодатларимизни қабул қилгин, бизни жаннатингга киргизиб, дўзахдан паноҳ бергин! Барча ишларимизни ислоҳ қилиб, оқибатимизни хайрли қилгин! Бизни дунё хорлиги ва охират азобидан қутқаргин!
Эй, Аллоҳ! Сен яхшиликни ошкор қиладиган ва ёмонликни беркитадиган Зотсан! Марҳаматинг сабабли гуноҳкорга дарҳол жазо бермайсан ва шарманда ҳам қилмайсан! Унга муҳлат берасан!
Эй, авфи улуғ, гуноҳларни чиройли суратда кечадиган Зот, бизни авф қилгин ва гуноҳларимизни кечиргин! Омин!

#бароат_кечаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КУЧЛИ ҚОР-ЁМҒИРДА ПАНОҲ СЎРАЛАДИГАН ДУО

Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш учун катта сабаб бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган.

Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз.

🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо
اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به،
‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به

Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.

Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!”

🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооб ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”.
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”.

🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо
اللهم لقحًا لا عقيمًا
Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман”
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”.

#ДУО #ҚОР #ЁМҒИР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ё Роббимиз, мазкур синовли кунларда барчамизни хатолардан саломат қил, гўзал сабр ва матонат бер! Бу иллатни халқимиздан, умматдан, бутун дунё халқларидан йўқ қил! Дуоларимизни қабул ет, айб-нуқсанларимизни мағфират қил! Амин!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
❗️Шавкат Мирзиёев:

«Бутун дунёнинг бошига тушган бу мураккаб синовдан биз, Худо хоҳласа, янада кучли бўлиб, бир-биримизга меҳримиз янада зиёда бўлиб, албатта ёруғ юз билан ўтиб оламиз.

Фақат тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники бўлади.

Бу вақтинчалик қийинчилик ва муаммолар, албатта, ўтиб кетади. Пок ниятли, дину диёнатли, сабр-бардошли, олижаноб халқимиз билан ҳали кўп яхши кунларни кўрамиз,
кўп тўй-томоша ва тантаналарни биргаликда нишонлаймиз, олдимизга қўйган мақсадларимизга албатта етамиз».

Манба: https://president.uz/uz/lists/view/3487
#Сабр доим керак

Сабр доим керак. Яхшилик етганида ҳам, ёмонлик етганида ҳам, зарар-камчилик пайтида ҳам, фойда-борчилик пайтида ҳам. Йўқчиликка сабр қилиш осон. Аммо борчилик, тўқчиликка ҳамма ҳам сабр қила олмайди. Аслида эса, банда оғир пайтда бардош билан, неъмат етганида шукр ва яхшилик билан сабр қилиши керак. Ҳам енгил, ҳам оғир пайтларда:
«яхши амалларни қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор».

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади», деганлар. Аммо одамларнинг кўплари бу ҳақиқатларни тушунмайдиганлар, дин йўлига юрмаганлар Пайғамбарлик моҳиятини ҳам англай олмайдилар. Шунинг учун бу ҳақда турли нотўғри тасаввурлар қиладилар.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жалолиддин домла Ҳамроқулов карантин даврида мўминнинг одоби ва ўзини қандай тутиши ҳақида.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Парвардигор-о! Ер юзи аҳлини, шу жумладан, ватандошларимизни COVID-19 аталмиш балодан асрагил!
Асровчи Ўзинг! Дард ҳам, даво ҳам Сенингдир! Ўзинг кифоясан, ҳомийсан, подшоҳсан, нусрат берувчисан – Парвардигор!!!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 8 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 38 НАФАРГА ЕТДИ
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar