Хатми Қуръонлар якуни онлайн узатилади
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан каронавирус юқумли хасталигини тез орада инсоният бошидан аритиш учун динимиз кўрсатмаларига мувофиқ, бир қатор хайрли ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жонлиқлар сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб кишилар, меҳрибонлик уйларига хайрия қилинди.
Ушбу хатми Қуръон, саловот ва хайрия ишларининг якуни сифатида бўладиган бағишлов дуолари
қуйидаги линк орқали онлайн узатилади қуйидаги линк орқали онлайн узатилади

Имом-хатиблар ва халқимиз томонидан 400 га яқин жонлиқ сўйилди, юзлаб хатми Қуръон қилинди, миллионлаб саловоти шариф айтилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19389
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
Кутиб олинг! Навбатдаги "Вақфмед" дорихонаси.
📄 БАТАФСИЛ
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷Обуна бўлишни унутманг.
Эҳсон қилиш учун электрон тўлов тизимларидан фойдаланинг:
Mbank | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
🌐VAQFUZ✅

#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
«САБАБИ НУЗУЛ» ИЛМИ
Улуми Қуръонга оид илмлар ичида «Сабаби нузул» илми алоҳида ўрин тутади. Қуръони Каримни ўрганиш ва ундан шаръий ҳукмлар чиқаришда ушбу илмнинг фойдаси жуда ҳам каттадир. Бу борада Қуръони Карим оятлари икки турга тақсимланади:
Биринчи тур: Ҳеч қандай сабабсиз, тўғридан-тўғри нозил бўлган оятлар.
Қуръони Каримнинг кўпгина оятлари асосан ушбу турга киради. Улар инсониятни ҳидоятга бошлаш учун сабабсиз нозил қилинган.
Бироқ «Аслида буларни ҳам сабабли дейиш мумкин, чунки улар ҳам қайсидир шахсий ёки ижтимоий ҳолат тақозосига кўра нозил қилинган», деган уламолар ҳам бор.
Иккинчи тур: Бирор сабабга боғлиқ равишда нозил бўлган оятлар.
Бундай оятлар маълум сабабларга кўра нозил этилгандир. Ушбу бахсимизда ҳудди шу тоифага кирувчи оятлар ҳақида батафсил сўз юритамиз.
«Сабаби нузул»нинг маъноси
Қуръони Каримдан ваҳий нозил бўлишига боис бўлган нарса «Сабаби нузул» дейилади.
Бошқача қилиб айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бирор ҳодиса рўй беради ёки у зотга савол берилади. Шу муносабат ила бир ёки бир неча оятлар нозил бўлиб, Аллоҳ таоло уларда мазкур ҳодисага боғлик нарсани баён қилади ёки саволга жавоб беради. Ана ўша ҳодиса ва савол «Сабаби нузул» бўлади...
ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг

t.iss.one
Қуръон илмлари: «САБАБИ НУЗУЛ» ИЛМИ
Улуми Қуръонга оид илмлар ичида «Сабаби нузул» илми алоҳида ўрин тутади. Қуръони Каримни ўрганиш ва ундан шаръий ҳукмлар чиқаришда ушбу илмнинг фойдас...
Коронавирус: тўлиқ карантинга олинган
Шу кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда айрим манбалар бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирус хавфли хасталиги сабабли жамоавий ибодатлар вақтинча тўхтатилган ва тўла карантинга олинган масжидлар таҳоратхоналарини очиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Бугунги кунга келиб ушбу хавфли инфекция 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалди. Дунё миқёсида касалланганлар сони 200 минг нафардан ошди, 8 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди, 90 мингга яқин бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эълон қилди.
Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кунда юртмизда унга чалинган беморлар сони 33 нафарга етди.
Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Республика махсус комиссияси тузилди ва Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ҳамда кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрилди. Жумладан, одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган.
Таъкидлаш жоизки, масжид ва таҳоратхона меҳнат жамоалари, таълим муассасаларидан фарқли ўлароқ шундай жамоат жойи ҳисобланадики, у ерда мутлақо бир-бирини танимаган фуқаролар вирус юқиши мумкин бўлган масофада алоқада бўлади. Айниқса, ибодатни бажариш давомида полга тўшалган гиламда ўтириш, саждага пешонани тегизиш, покланиш ўриндиқлари ёки буюмлари орқали вирус қолдириш, ушбу жойда ибодат қилган бошқа намозхоннинг касалланиши мумкинлиги ўзига хос ҳолат саналади...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19403
@muslimuzportal

Коронавирус: Масжидлар тўлиқ карантинга олинган
Шу кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда айрим манбалар бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирус хавфли хасталиги сабабли жа...
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ:Тошкент шаҳридаги Мирза Юсуф жоме масжиди имом-хотиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов карантин пайтида қариндош-уруғни зиёрат қилиш фазилати ҳақида
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Vabo tarqalganda musulmonning
Вабо тарқалганда мусулмоннинг вазифалари
#Аудио
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
#Аудио
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
#МАҚОЛА #САДАҚА
САДАҚА – РАДДИ БАЛО
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Халқимиз доимо хайрли ишлар қилишга ундаб: "Садақа радди бало" деган иборани ишлатади. Дарҳақиқат, инсон Аллоҳ таоло йўлида хайрли ишларни амалга оширса, Аллоҳ таолонинг розилигини қўлга киритади. Аллоҳ таоло розилигини қўлга киритган инсон эса ҳар қандай офат-балолардан омонда бўлади.
“Садақа” сўзи арабча “сидқ”, “содиқ” сўзларидан олинган бўлиб, “чин юракдан”, “ сидқи дилдан”, “иймон-эътиқодга мос ҳолда иш бажариш” деган маъноларини англатади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобида “ садақа” сўзига бундай изоҳ берилади: “Садақа (арабча) – хайр, эҳсон, садақа, муҳтожларга бериладиган хайру-эҳсон”...
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19404-sada-a-raddi-balo

#Эътиқод_дурдоналари:
АҚОИД МАСАЛАЛАРИНИ ЎРГАНИШ ЗАРУРЛИГИ ЭЪТИБОРИДАН ТАҚСИМОТИ
Ақоид масалаларини ўрганиш зарурлиги жиҳатидан уч қисмга ажратиш мумкин:
1. Зарурий ақоид; Ислом ақоидининг асослари бўлган Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтиришни динда кўрсатилганидек ўрганиш ҳар бир ақли расо, балоғатга етган мусулмонга фарзи айн бўлади.
2. Тўлдирувчи ақоид; фарзи айн бўлган зарурий ақоидларнинг нақлий ва ақлий тафсилотларини ўрганиш фарзи кифоя бўлади.
3. Қўшимча ақоид. Билиб қўйиш фойдадан холи бўлмайдиган, лекин билмаслик айб ҳам бўлмайдиган ақидавий масалаларни ўрганиш мубоҳ бўлади. Масалан файласуфлар ёки мўътазилийларнинг баъзи ақлий даъволари ҳақидаги баҳсларни ўрганиш.
Сўфи Оллоҳёр[1] бобомиз ақоид илмини ўрганиш зарурлигини баён қилиб шундай ёзган:
Ақида билмаган шайтона элдир,
Агар минг йил амал деб қилса елдир.
Ушбу сўзларидан ҳар бир ақли расо, балоғатга етган мусулмон ўрганиши фарз бўлган зарурий ақоидлар кўзда тутилган...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

Эътиқод дурдоналари: АҚОИД МАСАЛАЛАРИНИ ЎРГАНИШ ЗАРУРЛИГИ ЭЪТИБОРИДАН ТАҚСИМОТИ
Ақоид масалаларини ўрганиш зарурлиги жиҳатидан уч қисмга ажратиш мумкин:
Зарурий ақоид; Ислом ақоидининг асослари бўлган Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига ва ўлгандан…

Имом Аъзамнинг оналарига бўлган ҳурматлари
Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Кўфий раҳматуллоҳи алайҳ ислом оламининг энг буюк фақиҳ олимларидандурлар. Аҳли сунна вал жамоат орасида буюк мақом ва мартаба эгаси бўлдилар. Беқиёс илмлари ва гўзал ахлоқлари туфайли у киши ҳақида имом Шофеъй: “من اراد ان ىتبحر في الفقه فهو عيال علي ابي حنيفة “ яъни, “Кимки фиқҳни чуқур ўрганмоқликни истаса, бас у фиқҳда Абу Ҳанифанинг авлодларидандур” деб айтганлар.
Абу Ҳанифа тобеъинлардан саналадилар. У зот саҳобалардан бир нечтасини кўриб, улар билан ҳамсуҳбат бўлганлар. Улар жумласига тақвоси, ихлоси ва ибодати билан машҳур бўлган Анас ибн Молик кирадилар...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Кўфий раҳматуллоҳи алайҳ ислом оламининг энг буюк фақиҳ олимларидандурлар. Аҳли сунна вал жамоат орасида буюк мақом ва мартаба эгаси бўлдилар. Беқиёс илмлари ва гўзал ахлоқлари туфайли у киши ҳақида имом Шофеъй: “من اراد ان ىتبحر في الفقه فهو عيال علي ابي حنيفة “ яъни, “Кимки фиқҳни чуқур ўрганмоқликни истаса, бас у фиқҳда Абу Ҳанифанинг авлодларидандур” деб айтганлар.
Абу Ҳанифа тобеъинлардан саналадилар. У зот саҳобалардан бир нечтасини кўриб, улар билан ҳамсуҳбат бўлганлар. Улар жумласига тақвоси, ихлоси ва ибодати билан машҳур бўлган Анас ибн Молик кирадилар...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
t.iss.one
Имом Аъзамнинг оналарига бўлган ҳурматлари
Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Кўфий раҳматуллоҳи алайҳ ислом оламининг энг буюк фақиҳ олимларидандурлар. Аҳли сунна вал жамоат орасида буюк м...
ПАНДЕМИЯ ВАҚТИДА ЖАНОЗА НАМОЗЛАРИ ИХЧАМ ТАРЗДА ЎТКАЗИЛАДИ
Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус касаллиги кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлар билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.
Комиссиянинг бундай қарорга келишидан кўзлаган бирдан-бир мақсади шуки, халқимизнинг саломатлигини сақлаш, улар орасида янги турдаги вируснинг тарқалишининг олдини олишдир. Агарда, шундай синовли кунларда янада ҳамжиҳат бўлсак, барча қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз, инша Аллоҳ.
Шундай пайтларда ўзимизни ва яқинларимизнинг соғлигига бефарқ бўлмай, бир-биримизни қўллаб-қувватлашни, карантин ва гигиена талабларига қатъий риоя қилишни яна бир бор илтимос қиламиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвосида ҳам “Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин”, дея алоҳида таъкидланган эди...ТЎЛИҚ ЎҚИШ
#ЖАНОЗА
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19410

Пандемия вақтида жаноза намозлари ихчам тарзда ўтказилади
Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус касаллиги кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди....
#КОРОНАВИРУС: ИМОМ-ХАТИБЛАР АҲОЛИГА ТИББИЙ НИҚОБЛАР ТАРҚАТМОҚДА
Мамлакатимиз ҳудудида коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 23 мартдан эътиборан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.
Ислом уламолари “Мусулмон, моҳир, тақводор табибнинг хабари ила қилинадиган муолажа фарз аъйн даражасигача кўтарилади”, дейдилар. Шифокор айтаётган тўғри кўрсатмага мусулмон одам амал қилади. Унга қарши иш қилмайди.
Шундан келиб чиқиб, имом-хатиблар томонидан ҳомийларни жалб этган ҳолда жойларда махсус тиббиёт ниқоблари тарқатилмоқда.
Шунингдек, ушбу синовли кунларда нарх-наволарни қимматлаштиришдан динимиз қайтарганлиги ҳақида тадбиркорларга кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
ФОТОЛАВҲАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: СЎЗ БОШИ
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Аллоҳ таолога Ўзига хос ва мос ҳамду санолар бўлсин!
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!
Ул зотнинг оли байтлари ва асҳобларига ҳам салавот ва дурудлар бўлсин!
Аммо баъд:
Азиз ўқувчилар! Сиз муҳтарам ила ўзига хос ажойиб бир мавзуда суҳбат бошламоқдамиз. Бу мавзу айниқса сиз билан биз истиқомат қиладиган минтақа фарзандлари учун ўзига хос хусусият касб этгандир. Чунки сиз билан биз фалакнинг гардиши иродамизга қарши айланиши туфайли динимиздан узоқлашишимиз жараёнида ушбу мавзудан ҳам бутунлай узоқлашиб кетганмиз. Кўпчилигимиз бу ҳақда энг оддий тасаввурга ҳам эга эмасмиз. Баъзи бир маълумотга эга бўлганларимиз эса қониқарли даражада билим ҳосил қилмаганмиз.
Бу мавзу тасаввуфдир. Ҳозирда у ҳақда турли гап-сўзлар кўпайиб кетди. Уларнинг қай бири тўғри, қай бири нотўғри эканини ажратиб олишнинг ўзи ҳам қийин. Шунинг учун барчани бирдек қониқтирадиган маълумотларга эҳтиёжимиз кучли. Аммо аввал ўзимиз ўрганмоқчи бўлган мавзу билан алоқамиз ҳақида керакли нарсаларни бир оз эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлар, деган умиддамиз...

Тасаввуф ҳақида тасаввур: СЎЗ БОШИ
СЎЗ БОШИ Тариқатлар; Тасаввуфда таназзул БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога Ўзига хос ва мос ҳамду санолар бўлсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васа...
Йўталганда ёки аксa урганда...
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Таҳажжуд намози фазилатидан бир шингил
Ҳадиси шарифлардан бирида: “Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. Тунги сажда инсонни Аллоҳга яқинлаштириб, йўл қўйган гуноҳларидан фориғ қилади, кўплаб касалликлардан қутқаради ва гуноҳу маъсият ишлардан қайтаради” (Термизий ривояти), дейилган. Аллоҳ таоло Расулига хитобан: “Тунда (ярим кечада) уйғониб ўзингиз учун таҳажжудни (нафл намозини) ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса” (Исро, 79), деб марҳамат қилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжуд намозини ҳеч қачон канда қилмаганлар. Ҳатто, оғир беморлик вақтларида ҳам таҳажжудни ўтирган ҳолларида ўқиганлар (Абу Довуд).
Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.
Ҳурматли мўмин биродар. Агар уйингиз нурли, ўзингиз файзли бўлиб доимо фаришталар эътиборида бўлишни истасангиз, бугундан бошлаб тунги намозни бошланг, агар ўқиб юрган бўлсангиз давомий бўлишида Аллоҳ сизга ёрдамчи бўлсин!

ЎМИ Матбуот хизмати
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
САЛОМАТЛИК САРИ 3 СУННАТ
Ҳар биримиз ҳаётимиз давомида касал бўламиз. Билсак касаллик ҳам гуноҳларимизга каффорот ҳам синовдир. Бемор дори-дармонларни истеъмол қилиш билан бирга Қуръони карим ва ҳадисларда ворид бўлган дуоларни ўқиши ҳам лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор инсон саломатлигини асраши учун қилган баъзи тавсияларини келтириб ўтамиз.
🔸Аввало инсон саломатлиги учун меъёрида овқатланиши лозим. Чунки ортиқча овқатланиш инсоннинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан заифлашига сабаб бўлади. Тўғри овқатланиш инсон саломатлигининг асосий омилларидандир. Шу сабабли, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига овқатланиш одобини ўргатиб бундай деганлар: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емак кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, ичимлиги учун учдан бир ва нафаси учун учдир бир” (Имом Аҳмад, Термизий ривояти).
🔸Иккинчидан, асал ва қора седана истеъмол қилишга одатланиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Седана ўлимдан бошқа барча хасталикларга шифодир”.
Бир қатор мутахассислар олиб борган тадқиқотларга кўра, қора седана инсон қувватини оширишда, кўплаб касалликларга қарши курашда самарали ҳисобланади.
Шунингдек, асал ҳам инсон танасига қувват бағишловчи, иштаҳани очувчи, асаб тизимини ҳамда юрак-қон томирларини яхшиловчи хусусиятга эга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Асал истеъмол қилинглар, у кўп касалликларга шифодир”, деганлар.
🔸Учинчидан, Яратгандан сиҳат-саломатлик сўраб дуо қилинг. Барча дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳнинг иродаси билан бўлади. Аллоҳ истъемол қиладиган дори-дармонимизни сабаб қилиб Ўзи шифо беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки бирор ерлари оғриса муборак қўлларини оғриётган жойга қўйиб уч маротаба “Бисмиллаҳ” деб, етти маротаба бундай дер эдилар: “Аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳозиру” (Имом Аҳмад, Имом Муслим ривояти).
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кимки касал бўладими, ё соғ бўладими ҳамиша Аллоҳнинг розилигига интилиш лозим. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага Қодир, неъматларини беминнат берувчи ва ҳар нарсадан хабардор Зотдир.

ДАВРОН НУРМУҲАММАД@koronavirusinfouz