This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
28. Саҳобалар ҳаёти — улкан ибрат мактаби!
Зайд ибн Дасина — хиёнат қурбони бўлган улуғ саҳобалардан бири
Нозимжон Иминжонов
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim

#Етти_кунга_етти_китоб
#муборак_васиятлари:
ЗИКР ВА ЗИКР ҚИЛУВЧИНИНГ ФАЗИЛАТИ (давоми)
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Бир кун Пайғамбар (алайҳиссалом): “Муфарридлар ўзиб кетишди”, дедилар. “Муфарридлар ким, Аллоҳнинг расули?” деб сўрашди. “Аллоҳни жуда кўп эсловчилар”, деб жавоб бердилар» (Имом Муслим ривояти).
Имом Термизий ривоятида: “Муфарридлар кимлар, ё Расулуллоҳ?” деб сўралганда, Пайғамбар (алайҳиссалом): “Чин дилдан Аллоҳ таолони эсловчилар. Уларнинг қилган зикруллоҳлари оғир гуноҳларини кетказади, натижада, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига енгил ҳолда келадилар”, деб жавоб берганлар.
Яъни, бошқалар қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурига гарданларида тоғдек-тоғдек гуноҳлари билан келиб, шунга яраша жавобгарликка тортилса, фоний дунёда Аллоҳни тили ва дили билан эсга олган зокирлар зикрлари гуноҳларига каффорат бўлгани учун Аллоҳнинг ҳузурига қушдек енгил бўлиб келишади, сўроқлари ҳам енгил бўлади ва тез жаннатга киришади. Аллоҳ бизга ана шундай улкан бахтни насиб этсин...
ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг

t.iss.one
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муборак васиятлари: ЗИКР ВА ЗИКР ҚИЛУВЧИНИНГ ФАЗИЛАТИ (давоми)
ЗИКР ВА ЗИКР ҚИЛУВЧИНИНГ ФАЗИЛАТИ (давоми) Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Бир кун Пайғамбар (алайҳиссалом): “Муфарридлар ўзиб кетишди”,...
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ЎЗ УЙИМИЗДА ЖУМА ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓292-CАВОЛ: Коронавирус туфайли эртанги жума намози ўқилмаслиги, унинг ўрнига уйда ҳар ким пешин намозини ўқиши лозимлиги муфтият томонидан эълон қилинди. Жума намозини уйда жамоат бўлиб ўқисак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу кунларда аксар мусулмон юртларининг халқаро ва маҳаллий фатво уюшмалари, уламолари мўмин-мусулмонларнинг жонларини омон сақлаш учун масжидларда йиғилмаслик, хавф ўтиб кетгунча ибодатларни уйда адо этиб туриш қарорига келишган. Бунга етарлича асос борлигини ва масала жиддий эканлигини эслатишган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвосида ҳам жума намози ўрнига уйда пешин намози адо этилиши айтилган.
Фиқҳий манбаларимизга мурожаат қиладиган бўлсак, жума намози дуруст бўлиши учун жума намозига одамларга давлат бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан умумий рухсат (изни омма) бўлиши, жума намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши адо қилиб бериши керак. Демак, жума намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
(والإِذْنُ العَامُّ) أي وشرط لأدائها الإذن العامّ لأنها من شعائر الإسلام، فيجب إقامتها على وجه الاشتهار بين الأنام،
яъни: “Жумани адо қилиш учун умумий рухсат (изни омма) бўлиши шарт қилинган. Чунки жума – Ислом шиорларидан бири. Уни одамлар орасида очиқчасига қоим қилиш шарт бўлади” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Бу мавзуда Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الْإِذْنُ الْعَامُّ وَهُوَ أَنْ تُفْتَحَ أَبْوَابُ الْجَامِعِ وَيُؤْذَنَ لِلنَّاسِ ، حَتَّى لَوْ اجْتَمَعَتْ جَمَاعَةٌ فِي الْجَامِعِ وَأَغْلَقُوا الْأَبْوَابَ وَجَمَعُوا لَمْ يَجُزْ
Яъни: “Умумий рухсат – жомеъ масжиди очилиб, одамлар киришига рухсат бўлишидир. Ҳатто, агар масжидда бир жамоат йиғилиб, эшикни ёпиб олиб жума намозини ўқисалар, намозлари дуруст бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби).
Эътибор берилса, бу масалада, умумий рухсат бўлмаганда, ҳатто бир жамоат масжидга кириб, ўзларича жума ўқисалар ҳам, намозлари дуруст бўлмаслиги баён қилинмоқда.
Хулоса ўрнида айтамизки, ҳозирги шароитда ҳаммамиз иттифоқ бўлиб, шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз, Аллоҳ таолонинг синов-имтиҳонларидан гўзал суратда ўтишга ҳаракат қилишимиз лозимдир. Нафл ибодатлар, тиловати Қуръон, дуо-тасбеҳлар, қийин шароитда қолганларга хайру эҳсон қилиш каби Аллоҳ таолога хуш келадиган амалларни кўпайтирайлик. Бошимизга келган синовни ҳам савоб ишлаш учун ғанимат фурсат, деб билайлик. Шоядки, Аллоҳ таоло тез кунларда фазилатли, катта жамоатларда намозларни адо қилишни насиб айласа, халқимизга хотиржамликни қайтарса. Аллоҳ таоло дунё мусулмонлари, жумладан халқимиздан турли бало-офатларни узоқ қилсин! Омин!
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

#Коронавирусга_қарши: 70 та хатми Қуръон, 2 млн. та нажот дуоси ва хатми Бухорий
Бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус инфекцияси 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалгани, касалланганлар сони 190 минг нафарга етгани, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилгани ҳар бир кишини янада ҳушёр бўлишга, унинг олдини олиш тадбирини кўришга ундайди.
Мана шундай юқумли хасталикларни тез орада инсоният бошидан аритиш борасида Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ва мўътабар манбаларда дуою тазаррулар ўқиш баён этилган.
Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бир қатор хайрия ишларни бошлаб юборилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жонлиқлар сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонларга ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилиш ишлари бошланди.
Имом-хатиблар ва имом ноиблари томонидан 20 март куни “Нажот сўраш” намозини адо этиб, ибодатлардан сўнг “Солатун ножия”, “Солатун нория”, “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” каби дуолар, илтижолар қилинади...

Коронавирусга қарши: 70 та хатми Қуръон, 2 млн. та нажот дуоси ва хатми Бухорий
Бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус инфекцияси 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалгани, касалланганлар сони 190 минг нафарга етгани, 7,5 минг ўли...
77. Saloti munjiya
hidoyat.uz
#Намоз_сабоқлари:
САЛОТИ МУНЖИЯ (Аудио)
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммад, салатан тунжина биҳа мин-жамиъил аҳвали вал афат. Ва тақзи лана биҳа жамиъал ҳажат ва тутоҳҳируна биҳа мин-жамиъис-саййиат. Ва тарфаъуна биҳа ъалад-дарожат ва тубаллиғуна биҳа ақсол-ғойоти, мин-жамиъил хойроти фил-ҳайати ва баъдал мамат».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад салот ва салом бўлсин. Бу салотлар, саломлар ва дуолар билан бизни ҳар турли бало ва мусибатлардан халос эт, барча эҳтиёжларимизни кетказиб, бизни гуноҳлардан покла. Бизни юксак даража ва мартабаларга кўтар. Ё Аллоҳ! Бу салот ва саломлар туфайли ўлгандан кейин хайр (яхшилик)ларга ноил бўлайлик.

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar79. Saloti tafrijiya
hidoyat.uz
“Солатун нория” дуоси (#аудио)
«Аллоҳумма солли солатан комилатан ва саллим салааман таамман ала Саййидина Муҳаммад танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳоваижу ва тунаалу биҳир роғоибу ва ҳуснул ховатими ва юстасқол ғомаму биважҳиҳил карими ва ала олиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би адади кулли маълумин лак».
Маъноси: Ё Аллоҳ, ҳар лаҳзаю ҳар нафасда Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига Ўзингга маълум нарсалар ададича комил салавот ва тугал салом йўлла. У билан чигалликлар ечилсин, балолар арисин, ҳожатлар раво бўлсин, истакларга ва гўзал хотималарга етилсин, у билан ёмғирлар ёғсин.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarКоронавирус: хатмлар, хайриялар ва дуолар ҳисоби олинади
Мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда мўмин-мусулмонларимиз томонидан коронавирус инфексиясини тезроқ аритиш мақсадида хонадонларда ўқилган хатми Қуръонлар, саловотлар, дуолар ва хайриялар ҳисобини жамлаш ва умумий дуолар қилиш режалаштирилди.
Шу мақсадда ушбуларнинг ҳисобини юритиш учун иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача 78-150-33-44 ва 78-150-64-12 телефон рақамлари фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Хатми Қуръонлар якуни онлайн узатилади
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан каронавирус юқумли хасталигини тез орада инсоният бошидан аритиш учун динимиз кўрсатмаларига мувофиқ, бир қатор хайрли ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жонлиқлар сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб кишилар, меҳрибонлик уйларига хайрия қилинди.
Ушбу хатми Қуръон, саловот ва хайрия ишларининг якуни сифатида бўладиган бағишлов дуолари
қуйидаги линк орқали онлайн узатилади қуйидаги линк орқали онлайн узатилади

Имом-хатиблар ва халқимиз томонидан 400 га яқин жонлиқ сўйилди, юзлаб хатми Қуръон қилинди, миллионлаб саловоти шариф айтилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19389
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
Кутиб олинг! Навбатдаги "Вақфмед" дорихонаси.
📄 БАТАФСИЛ
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷Обуна бўлишни унутманг.
Эҳсон қилиш учун электрон тўлов тизимларидан фойдаланинг:
Mbank | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
🌐VAQFUZ✅

#Қуръон_илмлари:
«САБАБИ НУЗУЛ» ИЛМИ
Улуми Қуръонга оид илмлар ичида «Сабаби нузул» илми алоҳида ўрин тутади. Қуръони Каримни ўрганиш ва ундан шаръий ҳукмлар чиқаришда ушбу илмнинг фойдаси жуда ҳам каттадир. Бу борада Қуръони Карим оятлари икки турга тақсимланади:
Биринчи тур: Ҳеч қандай сабабсиз, тўғридан-тўғри нозил бўлган оятлар.
Қуръони Каримнинг кўпгина оятлари асосан ушбу турга киради. Улар инсониятни ҳидоятга бошлаш учун сабабсиз нозил қилинган.
Бироқ «Аслида буларни ҳам сабабли дейиш мумкин, чунки улар ҳам қайсидир шахсий ёки ижтимоий ҳолат тақозосига кўра нозил қилинган», деган уламолар ҳам бор.
Иккинчи тур: Бирор сабабга боғлиқ равишда нозил бўлган оятлар.
Бундай оятлар маълум сабабларга кўра нозил этилгандир. Ушбу бахсимизда ҳудди шу тоифага кирувчи оятлар ҳақида батафсил сўз юритамиз.
«Сабаби нузул»нинг маъноси
Қуръони Каримдан ваҳий нозил бўлишига боис бўлган нарса «Сабаби нузул» дейилади.
Бошқача қилиб айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бирор ҳодиса рўй беради ёки у зотга савол берилади. Шу муносабат ила бир ёки бир неча оятлар нозил бўлиб, Аллоҳ таоло уларда мазкур ҳодисага боғлик нарсани баён қилади ёки саволга жавоб беради. Ана ўша ҳодиса ва савол «Сабаби нузул» бўлади...

Қуръон илмлари: «САБАБИ НУЗУЛ» ИЛМИ
Улуми Қуръонга оид илмлар ичида «Сабаби нузул» илми алоҳида ўрин тутади. Қуръони Каримни ўрганиш ва ундан шаръий ҳукмлар чиқаришда ушбу илмнинг фойдас...
Коронавирус: тўлиқ карантинга олинган
Шу кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда айрим манбалар бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирус хавфли хасталиги сабабли жамоавий ибодатлар вақтинча тўхтатилган ва тўла карантинга олинган масжидлар таҳоратхоналарини очиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Бугунги кунга келиб ушбу хавфли инфекция 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалди. Дунё миқёсида касалланганлар сони 200 минг нафардан ошди, 8 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди, 90 мингга яқин бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эълон қилди.
Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кунда юртмизда унга чалинган беморлар сони 33 нафарга етди.
Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Республика махсус комиссияси тузилди ва Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ҳамда кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрилди. Жумладан, одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган.
Таъкидлаш жоизки, масжид ва таҳоратхона меҳнат жамоалари, таълим муассасаларидан фарқли ўлароқ шундай жамоат жойи ҳисобланадики, у ерда мутлақо бир-бирини танимаган фуқаролар вирус юқиши мумкин бўлган масофада алоқада бўлади. Айниқса, ибодатни бажариш давомида полга тўшалган гиламда ўтириш, саждага пешонани тегизиш, покланиш ўриндиқлари ёки буюмлари орқали вирус қолдириш, ушбу жойда ибодат қилган бошқа намозхоннинг касалланиши мумкинлиги ўзига хос ҳолат саналади...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19403
@muslimuzportal

Коронавирус: Масжидлар тўлиқ карантинга олинган
Шу кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда айрим манбалар бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирус хавфли хасталиги сабабли жа...
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ:Тошкент шаҳридаги Мирза Юсуф жоме масжиди имом-хотиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов карантин пайтида қариндош-уруғни зиёрат қилиш фазилати ҳақида
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники