This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннома - Инсон ва ахлоқ (1-қисм)
1. Бойлик ва мансабдан устун сифат
⏱ 09:29 дақ
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
1. Бойлик ва мансабдан устун сифат
⏱ 09:29 дақ
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА КИМЛАР?
#ақида
❓257-CАВОЛ: Мусулмонлар орасида Аҳли сунна вал жамоа деган сўз тез-тез ишлатилади. Бугунги кундаги ҳар-хил тоифалар ҳам ўзларини аҳли сунамиз, деб бошқаларни бадъатчига, адашганга чиқармоқдалар. Аслида, "Аҳли сунна вал жамоа" деганда айнан кимлар тушунилади? Мана шу ҳақида бироз тушунча берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. “Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар - дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Аҳли суннат вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини нақл ва муттасил иснод (оғизма-оғиз эшитиш) билан қабул қилиб олганлар.
Манбаларга қараганда Аҳли суннат вал жамоа атамасини дастлаб Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Оли Имрон сураси 106-оятини тафсир қилганда ишлатган бўлсаларда, бу атама исломнинг дастлабки даврларида машҳур бўлмаган. Балки ўзларини турли номлар билан атаган фирқалар кўпая бошлагач, Аҳли сунна вал жамоа атамаси юзага чиқди. Сунна ва жамоа аҳли ким дейилса, илмда пешво саҳобалар ва уларнинг йўлини тутган зотлар, дейилади. Имом Муслим Ибни Сирин раҳимаҳуллоҳдан ривоят қиладилар:
لم يكونوا يسألون عن الإسناد فلما وقعت الفتنة قالوا سموا لنا رجالكم فينظر إلى أهل السنة فيؤخذ حديثهم وينظر إلى أهل البدع فلا يؤخذ حديثهم
яъни: “Одамлар фитна (ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг шаҳид қилиниши) рўй бергунича бир-биридан иснод (ҳадисларни кимдан эшитганини) сўрамас эдилар. Фитнадан кейин эса (ҳадис эшитган) кишиларингизни номларини айтингларчи, дейишарди. Қараларди, агар аҳли суннатдан бўлса ҳадиси олинарди, агар аҳли бидъатдан бўлса ҳадиси олинмасди”.
Аҳли сунна вал жамоани ташкил қилган саҳобалардан тобеъинлар илм ўргандилар, улардан эса мужтаҳид олимлар дин илмини қабул қилиб олдилар.
Иккинчи ҳижрий асрда баъзи илм аҳли муташобиҳ оятларнинг зоҳирига “ёпишиб”, Аллоҳ таолонинг исми сифатларини исботлашда муболаға қилиб, “тажсим” (Аллоҳ таолога жисм нисбат бериш)га ўтдилар. Бунинг муқобилида мўътазила фирқаси чиқиб, Аллоҳ таолони нолойиқ сифатлардан поклаймиз, деб муболаға қилдилар ва оят-ҳадисларда собит бўлган сифатларни йўққа чиқардилар. Ўша пайтда бўлган Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа аҳли суннат вакиллари (раҳимаҳумуллоҳ) уларга раддия билдирганлар. Ўзларидан аввалги саҳобийлар, тобеъинлар ва мужтаҳид уламоларнинг йўлини тутиб, муташобиҳ оятлар ҳақида: “Аллоҳ таолонинг сифатлари ояти карималарда қандай бўлса шундай имон келтирамиз, таъвилига киришмаймиз”, – дедилар. Мўътазила ва мушаббиҳаларнинг бидъатлари юзага чиқиб, уларнинг сўзлари тарқалгандан кейин бир қанча уламолар чиқиб Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодини каломий ҳужжатлар ва усулий далиллар билан қувватладилар. Бу шарафли вазифани Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий каби зотлар Аҳли суннанинг эътиқодини баён қилиш, шубҳаларни даф қилиш, нақлий ва ақлий далиллар келтириш билан чиройли адо этдилар.
Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий Аҳли суннатнинг ақоид бобида имоми эканлари ҳақида кўп уламолар таъкидлашган. Жумладан, Имом Ибн Ҳажар Ҳайтамий шундай дейдилар:
"المراد بالسنة ما عليه إماما أهل السنة والجماعة الشيخ أبو الحسن الأشعري وأبو منصور الماتريدي
яъни: “(Аҳли сунна сўзидаги) Суннатдан мақсад – аҳли сунна вал жамоа имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир” (“Аз завожир ан иқтирофил кабоир” китоби).
Машҳур муҳаддис олим Муртазо Зубайдий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
"إذا أطلق أهل السنة والجماعة فالمراد بهم الأشاعرة والماتريدية"
яъни: “Агар ҳеч қандай қайдларсиз “Аҳли сунна вал жамоа” дейилса Ашъарийлар ва Мотуридийлар тушинилади” (“Итҳафу саадатил муттақин шарҳу иҳёи улумид дин” китоби).
Аллома Тошкуброзода айтадилар:

"ثم اعلم أن رئيس أهل السنة والجماعة في علم الكلام - يعني العقائد - رجلان، أحدهما حنفي والآخر شافعي، أما الحنفي فهو أبو منصور محمد بن محمود الماتريدي، إمام الهدى... وأما الآخر الشافعي فهو شيخ السنة ورئيس الجماعة إمام المتكلمين وناصر سنة سيد المرسلين والذاب عن الدين والساعي في حفظ عقائد المسلمين، أبو الحسن الأشعري البصري
яъни: “Маълум бўлсинки, Аҳли сунна вал жамоанинг калом илми (яъни, ақоид)даги раислари икки кишидир: Бирлари ҳанафий, бошқалари шофеъий мазҳабида. Ҳанафийлари Абу Мансур Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий бўлиб, у зот “Имомул Ҳуда” - "Ҳидоят имоми" деган ном қозонган. Шофеъийлари “Суннат шайхи”, “Жамоат раиси”, “Мутакаллимлар имоми”, “Пайғамбарлар саййиди суннатларига ёрдам берувчи”, “Дин ҳимоячиси”, “Мусулмонлар ақидасини сақлашга ҳаракат қилувчи” Абул Ҳасан Ашъарий Басрийдир” (“Мифтаҳус саода” китоби).
Имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий айтадилар:
"فالأشعري والماتريدي هما إماما أهل السنة والجماعة في مشارق الأرض ومغاربها، لهم كتب لا تحصى، وغالب ما وقع بين هذين الإمامين من الخلاف من قبيل الخلاف اللفظي
яъни: “Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий — машриқу ва мағрибда Аҳли сунна вал жамоа имомларидир. Уларнинг кўп сонли китоблари бор. Улар ўртасидаги аксарият ихтилофлар лафзийдир”.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бизга турли фирқалар кўпайган пайтда мусулмонларнинг катта жамоасини лозим тутишни таъкидлаб, шундай дейдилар:
"فَإِذَا رَأَيْتُمُ اخْتِلَافًا فَعَلَيْكُمْ بِالسَّوَادِ الْأَعْظَمِ"
яъни: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта қора (жамоа)ни лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Демак, ҳозирги кунгача ҳам ва ҳозирги кунда ҳам катта жамоат – эътиқодда Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийларнинг ақидада тутган йўллари ҳамда фиқҳда тўрт мўътабар мазҳаб (Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий)ларга мувофиқ келади. Мана шулар Аҳли сунна вал жамоани ташкил этади. Аҳли сунна вал жамоа ичида булардан бошқа эътиқодий ва фиқҳий мазҳаблар мавжуд эмас. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1. Янги рукн: “Қалбларни поклаш сари”
Уламолар қалби касал инсон муолажа қилмаса қалби ўлади, ўлик қалб эса Роббисини яъни Аллоҳ таолони танимайди деганлар.
Аллоҳ таоло ушбу янги бошлаган рукнимизни мўмин-мусулмонлар учун манфаатли қилсин!
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Қалбларни_поклаш_сари
@muslimuzportal | @mp3muslim
Энг яхши ва энг ёмон икки хислатЎзбекистон мусулмонлари идораси Muslim.uz портали жамоаси “Қалбларни поклаш сари” номли янги рукнни йўлга қўйдилар. Ушбу рукн орқали динимизда қалб касалликлари ва уларнинг муолажаси ҳақида берилган кўрсатмалари ҳадиси шариф ва уламоларнинг ҳикматли сўзлари орқали қисқа ва таъсирли усулда намойиш этилади.
Уламолар қалби касал инсон муолажа қилмаса қалби ўлади, ўлик қалб эса Роббисини яъни Аллоҳ таолони танимайди деганлар.
Аллоҳ таоло ушбу янги бошлаган рукнимизни мўмин-мусулмонлар учун манфаатли қилсин!
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Қалбларни_поклаш_сари
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Хушхабар: Диний саволларга жавоб берувчи Колл-марказ иш бошлади
Муҳтарам юртдошларимизнинг диний саволларига жавоб бериш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ибодатга доир шаръий масалаларга телефон орқали жавоб бериш тизими йўлга қўйилди. Эндиликда мўмин-мусулмонларимиз бу борадаги ўз саволларига ушбу колл-марказ орқали жавоб олишлари мумкин.
Колл-марказнинг иш тартиби душанба кунидан шанба кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш куни якшанба).
Ушбу 78-150-33-44 телефон рақамлари орқали колл-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.
Дарҳақиқат, Ислом илм-маърифат динидир. Инсон ўзи билмаган нарсасини сўраб ўрганиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (Наҳл, 43).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
@muslimuzportal обуна бўлинг

4. Сафарда суннат ўқиладими?
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
Россиянинг Томск вилояти Асино туманидаги ёғоч уйда юз берган ёнғинда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдардлик
БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal
БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаёт неъматининг қадрига етайлик"
#Жума_марузаси
@muslimuzportal | @mp3muslim
Зайниддин домла Эшонқулов
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv #Жума_марузаси
@muslimuzportal | @mp3muslim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10. Фарзанд кўрганда бажариладиган амаллар (2-қисм)
#Фарзанд_тарбияси
@muslimuzportal | @mp3muslim
Исҳоқжон домла БегматовYoutube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Фарзанд_тарбияси
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алоуддин Мансур билан мазмунли суҳбат:
Оилада ажралишларни олдини олиш учун нима қилиш керак?
(5-қисм)
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#видео_лавҳа

Умар розияллоҳу анҳунинг сўнгги кунлари
Умар розияллоҳу анҳу кексайиб қолганларида “Эй Аллоҳ, Йўлингда шаҳид бўлиш ва Расулингнинг шаҳарларида вафот этишни насиб этгин!” деб дуо қилардилар. У киши бир куни одамларга хутба қила туриб, бир туш кўрганларини, унда бир хўроз ўзларини бир ёки икки марта чўқиганини, ўзларининг ажаллари яқинлашиб қолганини сезаётганларини айтадилар. Шунда одамлар у кишидан ўрниларига халифа бўлиш учун номзодни айтишларини сўрадилар. У зот шўро мажлиси қилмоқчи эканларини, бу мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлган саҳобаларидан олти нафарлари бўлмиш Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввом, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳумнинг иштирок этишларини баён қиладилар.

Намоз сабоқлари: Турли дуолар (Аудио)
1. Дастурхон дуоси
2. Фарзанд тилаш дуоси
3. Ғазабланганда ўқиладиган дуо...
БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal
1. Дастурхон дуоси
2. Фарзанд тилаш дуоси
3. Ғазабланганда ўқиладиган дуо...
БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
22. Саҳобалар ҳаёти — улкан ибрат мактаби!
Эмаклаб бўлса ҳам жавоб бераман
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim
Эмаклаб бўлса ҳам жавоб бераман
Нозимжон ИминжоновYoutube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5. Пайпоққа масҳ тортса бўладими ?
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
Ўзгалар молини ботил йўл билан ейиш ҳаромдир
Аллоҳ таоло инсониятни яратгач, уларни Ер юзида ҳалол ризқ талаб қилишга амр этиб, унинг акси бўлмиш ҳаромдан ҳазар қилишга буюрди ҳамда ҳалол ва ҳаром бўлган нарсаларни баён қилди.Демак, ҳар бир инсон ҳалол ризқ талаб қилиши билан бирга, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиши ва ўзгаларнинг молини ноҳақ йўллар билан ўзлаштирмаслиги ўта муҳимдир.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal
Аллоҳ таоло инсониятни яратгач, уларни Ер юзида ҳалол ризқ талаб қилишга амр этиб, унинг акси бўлмиш ҳаромдан ҳазар қилишга буюрди ҳамда ҳалол ва ҳаром бўлган нарсаларни баён қилди.Демак, ҳар бир инсон ҳалол ризқ талаб қилиши билан бирга, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиши ва ўзгаларнинг молини ноҳақ йўллар билан ўзлаштирмаслиги ўта муҳимдир.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннома - Инсон ва ахлоқ (2-қисм)
2. Ахлоқ туғма бериладими ёки киши ахлоқни ўрганадими?
⏱ 13:00 дақ
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
2. Ахлоқ туғма бериладими ёки киши ахлоқни ўрганадими?
⏱ 13:00 дақ
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Араб ўлкаларидан бирида бўлиб ўтган воқеани келтириб ўтишни лозим топдик. Эрта тонг билан уйдан чиққан киши кўчаларни айланиб юрган пайтида дўкондан чиройли(портрет,манзара тасвири туширилган) уй жиҳози сотиб олди. Уйга олиб келиб меҳмонхонага қўйди. Сўнг ўзи ишга жўнаб кетди. Уйда аҳли аёли билан тўрт ёшли фарзанди қолган эди. Онаси уй юмушлари билан овора бўлиб боласига эътибор бера олмади. Бола эса қўлида бўёқли қалам билан жиҳоз қўйилган жойга келди ва уни бўяй бошлади. Ишдан сўнг ота уйга қайтиб келгандан кейин не кўз билан қарасинки жиҳознинг барча жойи бўяб ташланган эди...
БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal
БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳар "Файзобод" жоме масжиди қурилиш ва ободонлаштириш
жараёнидан видеолавҳалар
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim
жараёнидан видеолавҳалар
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алоуддин Мансур билан мазмунли суҳбат:
Илмнинг фазли ҳақида
(6-қисм)
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim
Илмнинг фазли ҳақида
(6-қисм)
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim
2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
Бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати