Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
31. Савол-жавоб: Тезак ёқиб нон пишириш ҳақида

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim
БУГУН ТОШКЕНТ ШАҲРИДА МАВЛИДИ ШАРИФ ЎҚИЛАДИГАН МАСЖИДЛАР

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Аллоҳ таоло ҳаргиз унутмайди!

@muslimuzportal обуна бўлинг
Al-Kahf
Mishary Alafasi
Мишари Рошид ал Афасий
«Каҳф» сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

Яқинларингизга ҳам
улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸 Қуръони каримнинг лотин тилидаги қадимий таржимаси намойиш этилди
Ушбу кўчирма 1143 йилда Англияда Роберт Кэтон томонидан Қуръони каримнинг қўлёзмасига асосланиб таржима қилинган.
16-асрга келиб ушбу таржимага асосланиб лотин тилидаги дастлабки Қуръони каримнинг таржимаси чоп этилган...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/17423

🔸 93 ёшли туркиялик масжидга қатнаш учун ажойиб транспорт воситасини яратди
Анқара шаҳрида яшовчи Меҳмет Челик исмли 93 ёшли мусулмон қўлда ҳаракатлантириш мумкин бўлган велосипедни ихтиро қилди. Бу ҳақда 5 ноябрь куни Сабоҳ нашри хабар берди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/17422

🔸 Диёримиз масжидлари: Асакада чирой очган “Ҳазрати Усмон” жомеси
Хабарингиз бор, мамлакатимиз бўйлаб кетма-кет масжидларнинг янгидан барпо этилган бинолари фойдаланишга топшириб келинмоқда. Албатта буларнинг барчаси ихлоси баланд халқимиз, орамиздаги Аллоҳнинг байтини обод қилишга ҳарис бўлган кишиларнинг ҳашари, фидокорона меҳнатлари эвазига амалга оширилмоқда...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17420

🔸 Андижон мактабларидаги маърифий учрашувлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда
Давлатимиз раҳбарининг БМТ минбаридаги нутқида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат“ эканини қайд этган эди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17419

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Телефон силаи раҳмдан афзалми?!"
Равшанбек домла Ўринбоев

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Жума_марузаси
@muslimuzportal | @mp3muslim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ва оила (2-қисм)

3. Фарзандларни эркалатиш зарарми?
4. Фарзандларни тенг кўрмасликнинг оқибати.
5. Қўш хотинли эркаклар фарзандлари ҳаққидан эҳтиёт бўлсин.


Tas-ix | Youtube

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Етти_кунга_етти_китоб
Қуръон илмлари:

«УЛУМИ ҚУРЪОН»НИНГ ТАЪРИФИ

«Улум» калимаси «илм» сўзининг кўплик шакли бўлиб, «Улуми Қуръон» бирикмасининг сўзма-сўз таржимаси «Қуръон илмлари» деган маънони билдиради. Бундан «Улуми Қуръон» Қуръони Карим билан боғлиқ бўлган илмларни ўз ичига олишини англаб оламиз.

«Илм» сўзи луғатда «жаҳл», яъни «билимсизлик» сўзининг аксини – «билим», «фаҳм» ва «маърифат»ни билдиради. «Илм»ни олимлар турлича таърифлаганлар:
Файласуфлар «Илм бир нарсанинг ақлда ҳосил бўлган суратидир», дейди.
Мутакаллимлар «Илм ўз эгасига ишни ойдинлаштириб берувчи сифатдир», дейишади.

Бошқа олимлар «Илм бир нарсани воқеълиқда қандай бўлса, шундай идрок этишдир», дейдилар.
«Илм» сўзининг луғатдаги маъносини билиб олганимиздан сўнг энди унинг «тиб илми», «кимё илми», «фиқҳ илми», «ҳадис илми» деб алоҳида соҳаларга нисбатан ишлатилишидаги маъносини ўрганишга киришайлик. Бу борадаги «илм»дан мурод маълум мавзуга оид асослар, қоидалар ва уларнинг тасдиғидир. Ушбу маънодан келиб чиқиб, илмларни қайд этиб, ёзма шаклда алоҳида китобларга битишни йўлга қўйган уламолар «илм»ни қуйидагича таърифлайдилар:
«Маълум йўналишга оид назарий, зарурий, жузъий ва куллий асосларни, қоидаларни баён қилиш ҳамда исботлаш илмдир».
Энди эса «Улуми Қуръон» илмининг таърифига ўтсак ҳам бўлади. Машҳур олим, «Манаҳилул-ирфан фи улумил-Қуръан» китобининг муаллифи Муҳаммад Абдулазим Зарқоний раҳматуллоҳи алайҳи «Улуми Қуръон» илмини қуйидагича таърифлайдилар:
«У Қуръони Каримнинг нозил бўлишига, тартиб берилиши, жамланиши, ёзилиши, ўқилиши, тафсири, носих (насх қилувчиси), мансух (насх бўлувчиси), ундан шубҳаларни рад қилиш ва бошқаларга оид илмий баҳслардир».

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #ТАҚВО
МУКАРРАМЛИК ТАҚВО БИЛАН!

Қалблар хотиржам бўлиб қолмай, доим хавотир ва қўрқувда туриши учун Аллоҳ таоло амалнинг қабул бўлган-бўлмаганлигини бандаларидан беркитди.

Инсон умидни узмаслиги учун Аллоҳ таоло унга тавба эшигини очиб қўйди.

Ҳеч бир инсон амали билан ғурурланмаслиги учун Аллоҳ таоло ибратнинг хотима билан бўлишини жорий қилиб қўйди. Яъни кимнинг қандайлигини унинг хотимасига, қандоқ ҳолда ўлишига – иймонли ёки иймонсиз ҳолда вафот этишига боғлиқ қилиб қўйди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ГУНОҲИ КАБИРАЛАР

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, тақводорлар пешвоси саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин!

Ушбу китобда қайтарилган ва ҳаром қилинган бир қанча улкан гуноҳлар – гуноҳи кабиралар ҳақида сўз боради. Аллоҳ таоло ва Унинг Расули, уни қилишдан қайтарган ишлар гуноҳи кабирадир.

Аллоҳ таоло гуноҳи кабиралардан четланган кишининг кичик гуноҳларини кечиб юборишини, сўнг уни жаннатга киргизишини хабар қилади: «Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг (Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақ ўлдириш каби) катталаридан сақлансангизлар, қилган (кичик) гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил – жаннатга киритурмиз» (Нисо сураси, 31).

«Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса (сабр қилиб) кечириб юборадиган зотлардир» (Шўро сураси, 37)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги "Доруломон" жоме масжиди қурилиш жараёнидан лавҳалар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
32. Савол-жавоб: Почча қайинсингилга маҳрамми?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim
ЭНГ САРА МАҚОЛАНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ!

Азиз мухлисларимизга қулайлик қилиш мақсадида, muslim.uz сайти ижодкорлари Диний идора тизимидаги ижтиомий тармоқларда эълон қилинган энг сара ва қизиқарли мақолаларни сайтда жамлаган ҳолда эълон қилишни бошлади.

Қуйидаги линклар орқали ўзингизни қизиқтирган мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ФИҚҲ
АБУ ҲАНИФА ВА ИМОМ МОЛИК

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳга қатъий жавоблари

Абу Ҳанифа: “Мен юзга яқин фақиҳлар билан мунозара қилганман, лекин ҳақиқатни тезроқ қабул қилишда имом Моликдек фақиҳни кўрмадим, Аллоҳга қасамки, уни яхши кўриб қолдим”, дедилар. Бу ерда имоми Аъзам бизга ишорат қилаяпдиларки етук олим ҳақиқатни жуда тез қабул қилади.

Замонасининг энг забардаст фақиҳини қийнаб қўйган унинг саволларига жуда ҳам зийраклик билан жавоб берган бизнинг мазҳаб бошимиз имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳга унинг мазҳабини тўғри деб билиб уни инкор қилишга шошилмасдан у зотнинг чиқарган масалаларини батафсил кўриб чиқиб, уни тасдиқ қилиб эргашган мужтаҳидларга Аллоҳнинг саломи бўлсин...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Шукроналик шукуҳи" рукни остида имом-хатибларнинг чиқишлари

@muslimuzportal
#МАҚОЛА
ИСРОФ, МАНМАНЛИК, ОРСИЗЛИК, УЯТСИЗЛИК

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда исрофни қоралаб, шундай марҳамат қилган:

وَآتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلاَ تُبَذِّرْ تَبْذِيراً إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُواْ إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُوراً

“Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма. Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир” (Исро сураси, 26-27-оятлар).

Аллоҳ таоло бу оятда исрофчиларни шайтонларнинг биродарлари деяпти. Демак, исрофчилар саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеинлар, ихлосли мўминларнинг эмас, балки шайтонларнинг биродарлари бўлар экан.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар” деб таъкидлайдилар. Имом Насоий ривоятлари....

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА
“ГЎЁКИ ЎЗИМИЗ ЭРИШГАНМИЗ!”

Тобеъинларнинг улуғи Муҳаммад ибн Мункадир Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифни ўқиб қолди:

Муъовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, эй Расулуллоҳ, мен ғазотга бормоқчи эдим, маслаҳатингизни олишлик учун келдим, деди. Пайғамбаримиз (с.а.в): “Онангиз борми?”, дедилар. У киши: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в): “Онангизни хизматларини ғанимат билинг, чунки жаннат унинг оёғи остидадир”, дедилар (Имом Насаий ва Ҳоким ривояти)...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
САВДОГАРЛИК ОДОБЛАРИ

Савдо-сотиқ билан шуғулланиш шарафли касблардан биридир. Динимиз кўрсатмасига кўра тижоратда ростгўйлик, тўғрилик, мулойимлик алоҳида ўрин тутади. Инсонларнинг ҳаққига хиёнат қилмай, бир-бирини алдамай савдо-сотиқ қилган кишиларга охиратда Аллоҳнинг энг суюкли бандалари билан бирга бўлиш бахти насиб бўлади. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Ишончли, ростгўй савдогар (жаннатда) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ривояти).

Тўғрилик деганда аввало, ёлғон, хиёнат, туҳмат, бевафолик каби қабиҳ ишлардан узоқда бўлиш тушунилади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Тошкент туманидаги "Ҳазрати Билол" жоме масжидининг қурилиш жараёнидан лавҳалар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim