Muslim.uz
99.2K subscribers
19.3K photos
5.48K videos
114 files
17.4K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
ДАФНДАН КЕЙИН ҚАБРНИ ОЧИШ
#жаноза_дафн_маросими

206-CАВОЛ:
Динимизда маййит дафн қилингандан кейин, қабрини очиб, бошқа жойга кўчириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таъкидлаш лозимки, мусулмон киши ҳаётлик даврида қандай ҳурмат-эҳтиромда бўлса, вафот этганидан кейин ҳам худди шундай эҳтиромда бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кишини эъзозлаш ҳақида шундай деганлар:

عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "كَسْرُ عَظْمِ الْمَيِّتِ كَكَسْرِهِ حَيًّا" (رواه الإمام أبو داود)

яъни: Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вафот этган кишининг суягини синдириш – тирик кишининг суягини синдириш билан баробардир”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳадисни шарҳлаган уламолар: “Тирик кишини суягини синдириш қандай гуноҳ бўлса, вафот этган кишининг суягини синдириш ҳам ўшандай гуноҳдир”, – деганлар.

Маййит қабрга дафн қилингандан кейин қайта чиқаришга шариатимиз рухсат бермайди. Фақат дафн қилинган жой бировнинг ери бўлиб, эгаси рози бўлмаса ёки маййитнинг кафани бировдан тортиб олинган мато бўлса, маййитни қабрдан чиқаришга рухсат берилган (“Фатовои ҳиндийя” китоби). Ҳатто бизнинг мазҳабимизда намоз ўқилмасдан кўмилган маййитни ҳам қабрдан қайта чиқарилмайди, балки маййит ҳали титилмаган (ёрилмаган), деб гумон қилинса (баъзи уламолар буни уч кунгача деганлар), қабрининг ёнига келиб, унга жаноза ўқилади.
“Фатҳул қодир” китобида қуйидаги жумла келтирилган:

وَاتَّفَقَتْ كَلِمَةُ الْمَشَايِخِ فِي امْرَأَةٍ دُفِنَ ابْنُهَا وَهِيَ غَائِبَةٌ فِي غَيْرِ بَلَدِهَا فَلَمْ تَصْبِرْ وَأَرَادَتْ نَقْلَهُ
أَنَّهُ لَا يَسَعُهَا ذَلِكَ

яъни: “Бир аёлнинг фарзанди у йўқлигида бошқа шаҳарга дафн қилинган бўлса ва у аёл сабр қила олмай боласининг қабрини кўчириб келишни хоҳласа, бундай қилиши жоиз эмасдир.

Машойихлар шунга иттифоқ қилганлар” (“Фатҳул қадир” китоби).

Демак, мусофир киши сафар давомида вафот этиб, ўзга юртда дафн қилинган бўлса, яқинлари унинг қабрини очиб, ўзларининг ватанига олиб кетишлари шаръан жоиз эмас.

Ҳатто дафндаги суннат амалларга амал қилинмасдан дафн қилинган маййит ҳақида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган: “Маййит қиблага қараб ётқизилмагани ёки чап ёни билан ётқизилгани, ёхуд боши оёқ томонга қилиб қўйилгани маълум бўлса, қаралади: агар лаҳаднинг оғзи хом ғишт билан беркитилган, лекин ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, очиб, суннатга мувофиқ қилиб қўйилади. Аммо бу нарса тупроқ тортилгандан кейин билинса, қабр очилмайди” (“Фатовои ҳиндийя” китоби).

Бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш масаласида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

وَلَوْ بُلِيَ الْمَيِّتُ وَصَارَ تُرَابًا جَازَ دَفْنُ غَيْرِهِ فِي قَبْرِهِ وَزَرْعُهُ وَالْبِنَاءُ عَلَيْهِ

яъни: “Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитни қўйиш мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш ҳам жоиздир” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).

Уламоларимизнинг фатволарида бизнинг юртимизда бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш учун орадаги муддат 40 йил атрофида бўлиши кераклиги айтилган. Шунингдек, зарурат билан қабристон бузиладиган бўлса, қабристонга охирги марта тахминан 40 йил аввал дафн қилингани маълум бўлганда, уни бузишга рухсат берилади. Акс ҳолда муддат келгунча кутилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, шариатимиз рухсат берган маълум ўринлардан бошқа ҳолатларда дафндан кейин қабрни қайта очиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МУҲАРРАМ ОЙИ ВА АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
28.08.2019 yangilik
muslim.uz
#Аудиохабарлар

28 август

4:14 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Фарғона вилоятида “Энг маърифатли имом” танлови ғолиби аниқланди

27 август куни Марғилон шаҳридаги “Саиджалолхон тўра” масжидида мазкур танловнинг Фарғона вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг биринчи – шаҳар-туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 19 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари иштирок этдилар...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/16441

@muslimuzportal | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muslim.uzда Янги рукн - Асмаул Ҳусна!

Аллоҳ таолонинг 99 исми билан яқиндан танишинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур».

3:50 дақ

Youtube | Tas-ix

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Audio
#Медиа

81-мўжиза - "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Абу Талҳа Исломга киришидан олдин унинг мусулмон бўлишини хабар берганлари"

💾 - 3,04 мб
⌛️ - 2,50 дақ.

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_мўжизалари

@HidoyatUz | Hidoyat.uz
⤵️https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
АФВНИНГ АЖРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДА
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Ислом цивилизацияси марказининг бошқа марказлардан фарқи нимада?

Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги юқоридаги саволларга Халқаро Пресс-клубда спикер сифатида қатнашаётган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.

Ш.Миноваровнинг таъкидлашича, марказ 20 га яқин турдош марказ билан илмий алоқада бўлади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
ҚОЗОҒИСТОНДА АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қуръони карим мусобақасида 14 нафар аёл-қизлар иштирок этди. Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган Батирбекова Назеркега 50 минг тенге миқдорида пул мукофоти топширилди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Намоз_сабоқлари: Сўз боши (Аудио)

Мўмин-мусулмонларга бир кунда беш маҳал намозни фарз қилган ва: «Намозни баркамол ўқингиз...» (Бақара сураси, 43-,110-оятлар) дея амр этган Аллоҳ таолога Ўзининг улуғлиги ва қудратича, дунё яралганидан то қиёматгача имон келтирган барча бандалар томонидан ўқиладиган барча намозлар ракатлари ададидан ҳам ортиқ, ҳар бир руку, барча саждаларда айтиладиган тасбеҳлар миқдоридан ҳам каррот-каррот кўп ҳамду санолар бўлсин. Муборак ҳадиси шарифларида намозга: «Жаннатнинг калити», «Диннинг устуни», «Мўминнинг меърожи», дея жуда чиройли таъриф берган, умматларини ушбу ибодатни баркамол адо этишга ҳамда: «Менинг намоз ўқиганимни кўрганингиздек сизлар ҳам намоз ўқингиз» (Имом Бухорий ривояти), деган суюкли Пайғамбаримиз, оламлар сарвари Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳадсиз, ҳисобсиз дуруду салавотлар бўлсин...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
КОСМОСГА ЯНА БИР МУСУЛМОН ФАЗОГИР ЧИҚАДИ

Роскосмос агентлиги раҳбари Дмитрий Рогозиннинг РИА Новости агентлигига берган интервюсида туркиялик фазогир Россия фазогирлари билан бир қаторда Халқаро космик станцияга чиқиши келишилгани ҳақида маълумот берди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
ПАШША ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг ҳаммасини суюқликка ботирсин, сўнгра ташлаб юборсин. Чунки унинг икки қанотининг бирида шифо, бошқасида дард бор», дедилар». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Абу Довуд: «Ва албатта, у (пашша) дард бор қаноти ила ҳимояланади»ни зиёда қилган.

Ушбу ҳадисда пашшанинг бир қанотида касаллик, бошқасида шифо бўлиши айтиляпти. Пастдаги ривоятда эса пашшалар касаллиги бор қаноти билан ҳимояланиши ҳам эслатилмоқда. Демак, пашша овқатимизга тушаётганда, касаллик бор қанотини овқат тарафга тушириб, шифоси бор қаноти юқорида қолар экан. Шу боис таомимизга пашша тушиб кетса, ташқарида турган қанотини ҳам овқатимизга ботириб оламиз. Шунда дардли қанот тарқатадиган касалликни шифоли қанотдаги моддалар йўқ қилади.

Хўш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин пашшанинг қанотларида дард ва шифо бўлишини қаердан билиб айтдилар экан? Албатта, бу илмий ҳақиқатни у кишига Аллоҳ таолонинг Ўзи билдиргандир!..

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Азон

Азон мусобақасининг Жиззах вилоят босқичида 2-ўринни эгаллаган ОРИФ Абдуваҳобовдан ҲИЖОЗ АЗОНИ.
(Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" масжиди, 2019 йил 9 август, ЖУМА)

03:33 дақ

Youtube | Tas-ix

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
29.08.2019 yangilik
muslim.uz
#Аудиохабарлар

29 август

6:02 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Нишонга_урилган_гаплар:
“Дарахтга озор берадиган нарса болта эмас, балки болтанинг сопи ўша дарахтнинг шохидан эканидир”
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннома - Инсон ва нафс (4-қисм)

9. Жиноятлар ва гуноҳларнинг бош сабабчиси?
10. Нафсни тарбиялаш йўллари.

13:34 дақ

Tas-ix | Youtube

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
АШУРО КУНИ РЎЗАСИ ФАЗИЛАТИ

Ҳожиб ибн Умар Ҳакам ибн Аърождан ривоят қилади:
“Мен Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг олдига борсам у Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан. Мен: “Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер”, дедим. Шунда у: “Агар Муҳаррам ойи ҳилолини кўрсанг, ҳисобини қилиб, тўққизинчи куни рўза тут”, деди. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай рўза тутармидилар?” деб сўрагандим, у: “Ҳа”, деб жавоб берди” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти)...

#АШУРО
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(Роҳман сураси 13-ояти.)


@muslimuzportal | @mabruruz
Жума айёми муборак бўлсин!

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Намоз_сабоқлари: Ислом ва имон шартлари (Аудио)

Мусулмон кишига ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш, Рамазон ойида рўза тутиш, закот бериш, яъни бойлиги нисобга (муайян миқдорга) етса йилда бир марта маълум миқдорини ҳақдорларга бериш, ҳаж қилиш, яъни моддий ва соғлиғи жиҳатидан қурби етганда ҳамда йўллар бехатар бўлганида белгиланган ойларда Маккаи мукаррамага бориб умрида бир марта ҳаж амалларини адо этиш фарздир...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яхши жавоб олиш учун яхши савол беринг!

Талаба қушларга оид маълумотларни яхши ўқиб-ўзлаштирган эди. Ўқув йили охирлаб, имтиҳон яқинлашганда, у зоология фанидан бўладиган имтиҳонга яхши тайёргарлик кўриб, қушлар ҳақидаги маълумотларни яна такрорлаб чиқди. “Имтиҳондан муваффақиятли ўтсам керак” деб ўйларди ўзича...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг