НАВОИЙ АСАРЛАРИДА МУСУЛМОННИНГ СИФАТИ
Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратлари ўзларининг беқиёс ижодларида Қуръони карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларнинг маъноларини гўзал ва таъсирли тарзда шарҳлаб берганлар. Қуйида у зотнинг ижодларидан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Ўзи яхши кўрган нарсани ўзгаларга ҳам раво кўрмагунча (комил) мўмин бўла олмайди”.
Ушбу ҳадиси шарифни Алишер Навоий ҳазратлари шундай шарҳладилар:
Мўмин эмасдур улки иймондин
Рўзгорида юз сафо кўргай
Токи қардошига раво кўрмас,
Ҳар наким ўзига раво кўргай.
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг

t.iss.one
Навоий асарларида мусулмоннинг сифати
Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратлари ўзларининг беқиёс ижодларида Қуръони карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларнинг маъноларини гўзал ва...
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
www.president.uz/uz/2822
--
Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
www.president.uz/ru/2822

УНИНГ СУТИ ЖИГАР ЦИРРОЗИГА ДАВО!
Аллоҳ таоло Қуръонда баъзи жонзотларни алоҳида зикр қилган. Ана шундай жонзотлардан бири туядир. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى الْإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ
«Улар назар солмасми: Туянинг қандай яратилганига?» (Ғошия сураси, 17-оят)
Туяни “Саҳро кемаси” дейишади. Ҳа, бирорта ҳайвон туя каби саҳрода бемалол юра олмайди. Саҳро ҳаёти кундузлари ўта иссиқ, кечқурун анчагина салқин, атрофда сув йўқ, ўсимликлар тури у қадар кўп эмас. Асосан янтоқ, саксовул каби игнали ва игнабаргли буталар ўсади, холос.
Аллоҳ таоло мазкур оятда биз бандаларини туянинг қандай яратилганига диққат билан назар солишимизга буюрган. Туянинг ташқи кўриниши, яшаш тарзига яхшилаб эътибор берган одамнинг иймони зиёда бўлмай, тили лол қолмай иложи йўқ.
Келинг, туя қандай жонзот экани билан яқиндан танишайлик:

Унинг сути жигар циррозига даво!
Аллоҳ таоло Қуръонда баъзи жонзотларни алоҳида зикр қилган. Ана шундай жонзотлардан бири туядир. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: أَفَلَا...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума марузаси
⏱ 10:00 дақ
Youtube | Tas-ix
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Эрдон домла Эсонов
: «Нима, сизлар мужтаҳидмисизлар?!»⏱ 10:00 дақ
Youtube | Tas-ix
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
“НОБЕЛЬ” МУКОФОТИНИ ОЛИШДАН БОШ ТОРТГАН АЛЛОМА
Британиялик астроном олим Жеймс Жинс ҳиндистонлик мусулмон аллома Иноятуллоҳ Машриқийнинг إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء (“Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар”) оятини тиловат қилганини эшитганда, додлаб юборди ва:
“Нима? Нима деяпсан? Аллоҳдан фақат олимлар қўрқадилар? Ажабланарли! Жуда ажойиб-ку! Ахир бу (яъни, Аллоҳдан фақат олимлар қўрқиши) эллик йиллик изланишларим натижасида аниқлаган нарсам-ку! Муҳаммадга бу ҳақиқатнинг хабарини ким берган? Ушбу оят ростдан ҳам Қуръонда борми? Агар шундай бўладиган бўлса, унда мен гувоҳлик бераманки, албатта, Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан унга (Муҳаммадга) ваҳий қилинган китобдир!” деди...

“Нобель” мукофотини олишдан бош тортган аллома
Британиялик астроном олим Жеймс Жинс ҳиндистонлик мусулмон аллома Иноятуллоҳ Машриқийнинг إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء (“Аллоҳд...
ЁЛҒОН – БИР МЎМИНГА ҚИЛИНГАН ХИЁНАТДИР
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўйликни маҳкам тутинглар. Зеро, ростгўйлик эзгуликка йўллайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапириш ва ростгўйликка интилишда давом этаверади, натижада Аллоҳ ҳузурида ростгўй деб ёзилади. Ёлғончиликдан сақланинглар. Зеро, ёлғончилик фожирликка (гуноҳкорликка), фожирлик эса дўзахга бошлайди. Банда ёлғон гапириш ва ёлғончиликка интилишда давом этаверади, ниҳоят Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилади», дедилар» (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти)...

Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Вақф" фонди ўқувчиларга ўқув қуроллари ва сумкалар улашди.
(Видео)🎥
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида "Эй, имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз! Ўзингиз фақат кўзингизни чирт юмибгина оладиган даражадаги ёмон нарсаларни (эҳсон қилишга) танламангиз! Шунингдек, билингизки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ зотдир" дея таъкидлайди.
📄 БАТАФСИЛ
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷Обуна бўлишни унутманг.
Эҳсон қилиш учун электрон тўлов тизимларидан фойдаланинг:
Mbank | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
🌐VAQFUZ✅

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
НАМОЗГА КИРИШДА ҚЎЛЛАР ҚАЕРГАЧА КЎТАРИЛАДИ?
#намоз
❓203-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намозга киришда қўлларни қулоқ баробаригача кўтариладими? Бу ҳақда ҳадисларда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳу акбар” лафзини айтиб намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз:
عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ رضي الله عنه،"أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ دَخَلَ فِي الصَّلَاةِ كَبَّرَ، وَضَعَهُمَا حِيَالَ أُذُنَيْهِ" (رواه الإمام مسلم)
яъни: “Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳу: “Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, – дедилар (Имом Муслим ривояти).
عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا كَبَّرَ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيَ بِهِمَا أُذُنَيْهِ" (رَوَاهُ الإمَامُ مُسلمٌ)
яъни: “Молик ибн Ҳувайрис разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (намозга кириш учун) такбир айтсалар, икки қўлларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар” (Имом Муслим ривояти).
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا إِفْتَتَحَ الصَّلاَةَ كَبَّرَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيْ إِبْهَامَيْهِ أُذْنَيْهِ (رواه الإمام الحاكم والإمام الدارقطني).
яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар” )Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари).
Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган “қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад – уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, – деганлар. Бу ҳақда “Ал Баҳрур-роиқ шарҳи канзуд-дақоиқ” китобида қуйидагилар айтилган:
وَالْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، أَنْ يَمَسَّ بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، لِيَتَيَقَّنَ بِمُحَاذَاةِ يَدَيْهِ بِأُذُنَيْهِ
яъни: “Ҳадисдаги тенглаштиришдан мақсад – икки қўлни қулоқларга тенглашганига ишонч ҳосил қилиш учун икки бош бармоқни қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизилади”.
Намозга киришда икки қўлни қулоқ юмшоғига теккизиш ҳақида “Дуррул Мухтор” китобида қуйидагилар айтилади:
مَاسًا بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، هُوَ الْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، لِأَنَّهَا لَا تُتَيَقَّنُ إِلَّا بِذَلِكَ
яъни: “Икки бош бармоқни қулоғларнинг юмшоқ жойига теккизган ҳолатда такбир айтиш – ҳадислардаги тенглаштиришдан кўзда тутилган нарса шудир. Чунки бусиз тенглашганига ишонч ҳосил бўлмайди”.
Хулоса қилиб айтганда, намозга киришда такбири таҳрима айтилади ва унда қўллар қулоқ баробарича кўтарилади. Бу ҳанафий мазҳабимиз уламоларининг ижтиҳодлари бўлиб, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Дин ва ҳаётга оид саволлар
savollar.muslim.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Дин ва ҳаётга оид саволлар
savollar.muslim.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳобалар ҳаёти — улкан ибрат мактаби!
5. Нозимжон Иминжонов: «Эй Абу Убайда, сендан бошқа ҳаммамизни дунё ўзгартириб юборибди»
⏱ 13:19 дақ
Youtube | Tas-ix
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
5. Нозимжон Иминжонов: «Эй Абу Убайда, сендан бошқа ҳаммамизни дунё ўзгартириб юборибди»
⏱ 13:19 дақ
Youtube | Tas-ix
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакиллиги ўз фаолиятини янги бинода давом эттиради
Бугун, 27 август куни пойтахтимиздаги «Сузук ота» мажмуасида ЎМИнинг Тошкент шаҳридаги вакиллиги фаолият бошлади. Ушбу мажмуа Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилиб, рамазон ойида фойдаланишга топширилган эди. Маълумки, «Сузук ота» масжиди тарихий масканлардан бири бўлиб, ўтмиши бевосита Амир Темурга бориб тақалади. Вакиллик биносининг айни шу мажмуадан ўрин олиши қувонарли ва, иншааллоҳ, хайрлидир...

Муфтий ҳазратлари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди
26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида янги 2019-2020 ўқув йилига тайёргарлик, талабалар ва педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида ушбу олий таълим муассасасига ташриф буюрдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг
26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида янги 2019-2020 ўқув йилига тайёргарлик, талабалар ва педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида ушбу олий таълим муассасасига ташриф буюрдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг
31 АВГУСТ – ҲИЖРИЙ 1441 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИ
Янги ҳижрий 1441 йил милодий 2019 йил 31 августдан бошланади. Унинг биринчи ойи Муҳаррам бўлиб, Рамазон ойидан кейин энг ҳурматли ой ҳисобланади. Ашуро куни эса Муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Муҳаррам ойи ва унда рўза тутишнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадис ривоят қилинган.

Янги ҳижрий 1441 йил милодий 2019 йил 31 августдан бошланади. Унинг биринчи ойи Муҳаррам бўлиб, Рамазон ойидан кейин энг ҳурматли ой ҳисобланади. Ашур...
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ КЕНГ
Биз мўминлар шундай саодатли умматмизки, Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматини кенг қилиб, мағфират эшикларини биз учун очиб қўйган. Бунга қуйидаги оят далолат қилади. Аллоҳ таоло Ўз суюкли Пайғамбарига шундай амр қилган:
“Менинг ўз нафсларига зулм қилган бандаларимга: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилади”, деб айтинг” (Зумар, 53)...

ФЕЙСБУК, ТЕЛЕГРАМ ВА ИНСТАГРАМ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИГА НАСИҲАТЛАР
1. Аввало, ижтимоий тармоқларга киришдан мақсадингиз шунчаки вақт ўтказиш, эрмак эмас, балки бошқаларга манфаат улашиш, улардан манфаат олиш, илмингизни ошириш, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариш бўлсин!
2. Ҳақни ёйинг!
3. Ботилни ёйманг!
4. Фаҳш, ҳаром, очиқ-сочиқ эркагу аёлларнинг расм ва видеоларини тарқатишдан, кўришдан тийилинг!
5. Динни, уламоларни, шахсларни, халқларни камситадиган, обрў тўкишга қаратилган мақола, расм ва видеоларни пост қилиб қўйишдан, уларни тарқатишдан эҳтиёт бўлинг!
6. Фойдасиз тортишувларга киришманг!
7. Миш-миш айтувчи, тарқатувчи бўлманг! Маълумотларни тарқатишдан олдин текшириб, аниқлаштиринг!
8. Пост қилиб қўяётган ҳадислар, ривоятлар ва қиссаларнинг саҳиҳлигига эътибор қилинг!
9. Постларингиз билан одамларга илм-маърифат, яхшилик улашишга интилинг ва бу ишларнинг барчасини Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилинг!
10. Ёзаётган, юбораётган, улашаётган ҳар бир сўзингиз охиратда сизнинг зарарингизга эмас, фойдангизга гувоҳлик берадиган сўз бўлишига диққат қилинг!
11. Яхшиликларга калит, ёмонликларга қулф бўлинг!
12. Кўзингиз фаҳш, беҳаёлик каби қараш ҳаром бўлган расмлар ва видеоларга тушиб қолса, дарҳол истиғфор айтинг!
13. Ижтимоий тармоқлардан меъёрида фойдаланинг! Ибодатни адо этиш, оиланинг нафақаси, силаи раҳм, қўшнига яхшилик қилиш каби зиммангиздаги масъулиятларингизни унутиб қўйманг!
14. Постларга “ёқди” тугмасидан босишдан олдин бу иш иймонингизга футур етказадими ёки йўқми, аниқлаб олинг! Гуноҳ бўлган постларга “ёқди” тугмасини босиш иймонга салбий таъсир этади.
15. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизни охиратда Аллоҳ таолонинг ҳузурида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида хижолат бўлиб қолмайдиган тарзда юритинг!
Аллоҳ таоло бизни Динимизда кўрсатилган барча одоблар қатори интернетдан фойдаланиш одобларига ҳам амал қилувчи бандаларидан қилсин!
#насиҳатлар

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
@muslimuzportal обуна бўлингForwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ДАФНДАН КЕЙИН ҚАБРНИ ОЧИШ
#жаноза_дафн_маросими
❓206-CАВОЛ:
Динимизда маййит дафн қилингандан кейин, қабрини очиб, бошқа жойга кўчириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таъкидлаш лозимки, мусулмон киши ҳаётлик даврида қандай ҳурмат-эҳтиромда бўлса, вафот этганидан кейин ҳам худди шундай эҳтиромда бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кишини эъзозлаш ҳақида шундай деганлар:
عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "كَسْرُ عَظْمِ الْمَيِّتِ كَكَسْرِهِ حَيًّا" (رواه الإمام أبو داود)
яъни: Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вафот этган кишининг суягини синдириш – тирик кишининг суягини синдириш билан баробардир”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳадисни шарҳлаган уламолар: “Тирик кишини суягини синдириш қандай гуноҳ бўлса, вафот этган кишининг суягини синдириш ҳам ўшандай гуноҳдир”, – деганлар.
Маййит қабрга дафн қилингандан кейин қайта чиқаришга шариатимиз рухсат бермайди. Фақат дафн қилинган жой бировнинг ери бўлиб, эгаси рози бўлмаса ёки маййитнинг кафани бировдан тортиб олинган мато бўлса, маййитни қабрдан чиқаришга рухсат берилган (“Фатовои ҳиндийя” китоби). Ҳатто бизнинг мазҳабимизда намоз ўқилмасдан кўмилган маййитни ҳам қабрдан қайта чиқарилмайди, балки маййит ҳали титилмаган (ёрилмаган), деб гумон қилинса (баъзи уламолар буни уч кунгача деганлар), қабрининг ёнига келиб, унга жаноза ўқилади.
“Фатҳул қодир” китобида қуйидаги жумла келтирилган:
وَاتَّفَقَتْ كَلِمَةُ الْمَشَايِخِ فِي امْرَأَةٍ دُفِنَ ابْنُهَا وَهِيَ غَائِبَةٌ فِي غَيْرِ بَلَدِهَا فَلَمْ تَصْبِرْ وَأَرَادَتْ نَقْلَهُ
أَنَّهُ لَا يَسَعُهَا ذَلِكَ
яъни: “Бир аёлнинг фарзанди у йўқлигида бошқа шаҳарга дафн қилинган бўлса ва у аёл сабр қила олмай боласининг қабрини кўчириб келишни хоҳласа, бундай қилиши жоиз эмасдир.
Машойихлар шунга иттифоқ қилганлар” (“Фатҳул қадир” китоби).
Демак, мусофир киши сафар давомида вафот этиб, ўзга юртда дафн қилинган бўлса, яқинлари унинг қабрини очиб, ўзларининг ватанига олиб кетишлари шаръан жоиз эмас.
Ҳатто дафндаги суннат амалларга амал қилинмасдан дафн қилинган маййит ҳақида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган: “Маййит қиблага қараб ётқизилмагани ёки чап ёни билан ётқизилгани, ёхуд боши оёқ томонга қилиб қўйилгани маълум бўлса, қаралади: агар лаҳаднинг оғзи хом ғишт билан беркитилган, лекин ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, очиб, суннатга мувофиқ қилиб қўйилади. Аммо бу нарса тупроқ тортилгандан кейин билинса, қабр очилмайди” (“Фатовои ҳиндийя” китоби).
Бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш масаласида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَوْ بُلِيَ الْمَيِّتُ وَصَارَ تُرَابًا جَازَ دَفْنُ غَيْرِهِ فِي قَبْرِهِ وَزَرْعُهُ وَالْبِنَاءُ عَلَيْهِ
яъни: “Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитни қўйиш мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш ҳам жоиздир” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).
Уламоларимизнинг фатволарида бизнинг юртимизда бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш учун орадаги муддат 40 йил атрофида бўлиши кераклиги айтилган. Шунингдек, зарурат билан қабристон бузиладиган бўлса, қабристонга охирги марта тахминан 40 йил аввал дафн қилингани маълум бўлганда, уни бузишга рухсат берилади. Акс ҳолда муддат келгунча кутилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, шариатимиз рухсат берган маълум ўринлардан бошқа ҳолатларда дафндан кейин қабрни қайта очиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz

Фарғона вилоятида “Энг маърифатли имом” танлови ғолиби аниқланди
27 август куни Марғилон шаҳридаги “Саиджалолхон тўра” масжидида мазкур танловнинг Фарғона вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг биринчи – шаҳар-туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 19 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари иштирок этдилар...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/16441
@muslimuzportal | Muslim.uz
27 август куни Марғилон шаҳридаги “Саиджалолхон тўра” масжидида мазкур танловнинг Фарғона вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг биринчи – шаҳар-туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 19 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари иштирок этдилар...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/16441
@muslimuzportal | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muslim.uzда Янги рукн - Асмаул Ҳусна!
Аллоҳ таолонинг 99 исми билан яқиндан танишинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур».
⏱ 3:50 дақ
Youtube | Tas-ix
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Аллоҳ таолонинг 99 исми билан яқиндан танишинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур».
⏱ 3:50 дақ
Youtube | Tas-ix
#Видеолавҳа
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Audio
#Медиа
81-мўжиза - "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Абу Талҳа Исломга киришидан олдин унинг мусулмон бўлишини хабар берганлари"
💾 - 3,04 мб
⌛️ - 2,50 дақ.
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_мўжизалари
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
⤵️https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ