Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
НАМОЗ ИККИ ДУНЁДА НАЖОТГА ЭРИШИШ САБАБЧИСИДИР!

Намоз дунё ва охиратдаги барча яхшиликларнинг калитидир. Ҳа, дунёдаги яхши, баракали ҳаётнинг сабабчиси ҳам, охиратдаги жаннатнинг калити ҳам намоздир.

Қалбимизни йўқотиб қўйсак, уни фақат намозда топа оламиз, холос...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Мусулмон учувчи 233 кишининг ҳаётини асраб қолди

Кеча эрталаб Подмосковьеда двигателига қуш келиб урилган А321 самолёти кутилмаган қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Азон.уз интернет нашри хабар бермоқда. Таъкидланишича ''Урал авиалинияси'' учувчиси Дамир Юсуповнинг тўғри ҳаракати ва фантастик матонати туфайли 233 одамнинг ҳаёти қутқариб қолинди – бортда экипажнинг 7 аъзоси ва 226 йўловчи бор бўлган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
РИЁ ВА МАҚТАНИШ БЎЛИБ ҚОЛМАСИН!

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз саҳифаларига масжидда, ошхонада ўтирган, дам олишга турли жойларга борганларининг расмларини жойлашади. Уларнинг қалбларини биз билмаймиз. Аммо риё, мақтаниш каби иллатлардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Audio
#Медиа

69-мўжиза - "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ҳақига баракот сўраб дуо қилганлари ва молу давлати зиёда бўлгани"


💾 - 1,56 мб
⌛️ - 1,20 дақ.

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_мўжизалари

@HidoyatUz | Hidoyat.uz
⤵️https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ЖАНОЗА НАМОЗИДА БАЖАРИЛАДИГАН 3 АМАЛ

1️⃣. Аллоҳга ҳамд айтиш:
سُبحَانَكَ اللهم وبحمدك وتبارك اسمُكَ وتَعَالى جَدُّكَ ولا إله غيرك

“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук”

“Аллоҳим! Сенга ҳамд айтган ҳолда Сени пок деб ёд этаман. Исминг муборакдир. Улуғлигинг юксакдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир!”

2️⃣Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш

3️⃣Дуо қилиш:

@muslimuzportal обуна бўлинг
ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Танъбеҳ №1
@muslimuzportal обуна бўлинг
СЕНИ СОҒИНДИК...

Сен келишинг олдидан барчамиз сени кутиб олишга ўзгача тайёргарлик кўрардик.

Келишингга оз кунлар қолганда юрагимизни ажиб ҳислар қамраб оларди.

Келганингни илк кунлариданоқ барчамиз масжидларга шошардик.

Сен келгач, тонгларимиз ўзгача отадиган, Қуёш ўзгача нур сочадиган бўларди.

Сен келгач, масжидлармииз намозхонларга тўлиб кетарди.

Сен келганингдан сўнг таҳажжуд ўқиладиган пайтда барчамиз уйғоқ бўлардик.

Сен келгач, барча намозларга, хусусан, бомдодга жуда кўп кишилар чиқадиган бўлишди.

Сен келганингда, ҳамма бир-бирини эъзозлар, яхшиликларни тинимсиз қиларди...

➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#соғинч
@muslimuzportal обуна бўлинг
#РАДДИЯ

Ғам-ташвиш гуноҳ сабабидан эканини инкор этувчиларга РАДДИЯ

14 август куни muslim.uz сайтида “Доллар нархи ошдими?” номи мақола эълон қилинган эди. Унда АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати кўтарилиши юзасидан баъзи кишиларда пайдо бўлган хавотирли ҳолатларнинг муолажаси ва инсон ризқи Ҳақ таоло томонидан таъмин этилиши баён этилган.

Ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифа ва канал юритувчилари томонидан ушбу мақоладаги фикрларни истеҳзо қилиш ҳолати учради. Сайтимиздаги мақолада инсон бошига келадиган ғам-ташвиш, мусибат у содир этган гуноҳ туфайли экани ояту ҳадислар асосида ёритилган.

Бироқ ушбу мақолага айрим ўқувсиз ижтимоий тармоқ юритувчилари масхараомуз фикрларни ўз саҳифасида қолдирган. Аллоҳ таолонинг каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари келтирилган мақолани шундай кимсалар “анекдот”, дея ҳақоратлашгача бориб етгани ташвишлидир. Мана шундай нодонлар фикри мазмунига етиб бормаган баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билиб-билмай уларни ёқлаб қўйишган. Фейсбукда ҳам, телеграмда ҳам айримлар ушбу фикрларга кулиб турган “смайлик” қолдирган.

Бундай ҳолат ғўр кимсаларнинг диний-маърифий мақола устидан нодонларча кулаётганини кўрсатди. Улар ўйлаб кўрмайдиларми, шу пайтда уларнинг имон-эътиқодлари қай аҳволда экан? Оят, ҳадис, ҳикматларни масхара қилаётганлар оқибати нима бўлар экан?!

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
"Ўзстандарт" берган "Ҳалол" сертификат 38 мамлакатда амал қилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кириш рухсат берилган мамлакатлар географиясини кенгайтириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти “ҳалол” стандарти талабларига мос янги сертификатни ишлаб чиқди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Россия кутубхоналаридан Ўзбекистон тарихига оид энг нодир қўлёзмалар топилди

Ўзбекистон замини маданий бойликларга бой. Айни пайтда тақдир тақозоси билан халқимиз маданиятига оид мерос бутун жаҳон бўйлаб ҳам кенг тарқалган. Уларни излаш, ўрганиш ва жамоатчиликни хориждаги маданий ёдгорликларимиз билан таништириш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг асосий вазифаси этиб белгиланган...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Таҳажжуд намози фазилатидан бир шингил

Ҳадиси шарифлардан бирида: “Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. Тунги сажда инсонни Аллоҳга яқинлаштириб, йўл қўйган гуноҳларидан фориғ қилади, кўплаб касалликлардан қутқаради ва гуноҳу маъсият ишлардан қайтаради” (Термизий ривояти), дейилган. Аллоҳ таоло Расулига хитобан: “Тунда (ярим кечада) уйғониб ўзингиз учун таҳажжудни (нафл намозини) ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса” (Исро, 79), деб марҳамат қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжуд намозини ҳеч қачон канда қилмаганлар. Ҳатто, оғир беморлик вақтларида ҳам таҳажжудни ўтирган ҳолларида ўқиганлар (Абу Довуд).

Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.

Ҳурматли мўмин биродар. Агар уйингиз нурли, ўзингиз файзли бўлиб доимо фаришталар эътиборида бўлишни истасангиз, бугундан бошлаб тунги намозни бошланг, агар ўқиб юрган бўлсангиз давомий бўлишида Аллоҳ сизга ёрдамчи бўлсин!

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз она Ватанга жўнаб кетишди

Жорий йилнинг 17 август куни ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Жидда-Тошкент йўналиши бўйича она Ватанимизга жўнаб кетишди.

Зиёратчиларимиз бир ойга яқин вақт давомида Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал бажаришди. Шунингдек, у ердаги муқаддас қадамжоларга зиёратлар ҳам ташкил этилиб, сафарнинг самарали ўтиши таъминланди...


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
“Эй йигит! Сиротдан ўтдингми?”

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бир йигитни учратиб қолдилар. Йигит ҳаддан ортиқ қаттиқ куладиган қавм билан кулишиб ўтирган эди. Ҳасан Басрий ҳазратлари унга: “Эй йигит! Сиротдан ўтдингми?” дедилар. “Йўқ”, деди йигит. “Жаннатга киришинг ва дўзахдан қутулишингни билдингми?” дедилар. “Йўқ”, деди йигит. Ҳасан Басрий ҳазратлари: “Эй болам, модомики, Сиротдан ўтмаган экансан, жаннатга киришинг ва дўзахдан қутулишингни билмас экансан, у ҳолда бу кулги ниманинг хурсандчилигидан?” дедилар. Шундан сўнг ўша йигитнинг кулганини ҳеч ким кўрмаган экан.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
ҲОЖИЛАРИМИЗ ҲАЖДАН КЕЛИШДИ
#ФОТОЛАВҲАЛАР

18 август куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар. Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган юртдошларимизнинг барчалари соғ-саломат...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
17.08.2019 Yakshanba mutolaas
muslim.uz
Ассалому алайкум! Бугун хафтанинг якшанба куни.
“Якшанба мутолааси” рукни орқали muslim.uz порталининг хафта давомидаги энг сара мақолаларини тавсия этишда давом этамиз.


1. “Зарари аниқ бўлганларга нисбатан доимий яхши гумонда бўлиш гоҳида сенга кулфат келтириши мумкин.”

2. “Намозни вақтида ўқиш фарз”

3. “Биз учун яратилган жонзот”

4. “Аллоҳ рост айтди! Бурқиба эса ёлғончи...” мазкур ҳикоя орқали Тунис бош муфтийси ҳамда президенти ўртасида бўлиб ўтган ҳаққоний воқеъани билиб оласиз!

5. “Бемор бўлганда бажариладиган 4 амал”

6. “Оқибат йўқолаётгани ҳақида икки воқеъа” ҳикоя

7. “Ҳожиларни қандай кутиб олиш керак ёҳуд "Ҳожи тўй" ҳақида?”

8. “Сеҳргар, фолбин ва уларга борувчиларнинг оқибати”

9. “Куёв салом ёҳуд аёлликни истаётганлар”

Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин!
muslim.uz порталини кузатишда давом этинг!
@muslimuzportal обуна бўлинг
19.08.2019 yangilik
muslim.uz
#Аудиохабарлар

19 август

4:22 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Буюк муҳаддис номидаги масжид янгидан қурилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
ПОДШОҲ МЕҲМОНЛАРИНИНГ МИННАТДОРЛИГИ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
АГАР ҲАЁ ҚИЛМАСАНГ, ИСТАГАНИНГНИ ҚИЛАВЕР!
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг