Muslim.uz
100K subscribers
19K photos
5.42K videos
114 files
17.3K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
“Фолга борма фолсиз юрма”ми

Ислом уламолари сеҳргар шак-шубҳасиз, кофир бўлади, деган ҳукмни ўқишган. Бунга ҳужжат сифатида қуйидаги оят келтирилади: «Балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар» (Бақара сураси, 102)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Муваффақият ҳақида

...Инсон кимгадир яхшилик қилиб, ундан раҳмат эшитмаса, “Бу менинг яхшилигимни билмади, қадрига етмади” деб одамларга яхшилик қилишдан тўхтаб қолмасин. Зеро, унинг яхшиликларини, мурувватларини аллақачон фаришталар ёзиб, қайд этиб қўйганлар. Охиратда эса Аллоҳ таоло ўша яхшиликка савоб, мукофот ато қилади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1. Қуръон қалб шифоси - Тажвид илми нима? (1-қисм)

Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ билан суҳбат

14:06 дақ

(Тўлиқ видео қуйидаги линкларда)👇
Tas-ix: https://mover.uz/watch/Op5ghTEm/
Youtube: https://youtu.be/AZ0hrVFGqqk.

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1. Қуръон қалб шифоси - Тажвид илми нима? (2-қисм)

Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ билан суҳбат

13:06 дақ

(Тўлиқ видео қуйидаги линкларда)👇
Tas-ix: https://mover.uz/watch/Op5ghTEm/
Youtube: https://youtu.be/AZ0hrVFGqqk.

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Имтиҳон натижалари 18 июль куни эълон қилинади

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/15652
Ҳаж-2019 зиёратчиларининг Самарқандга ташрифи уюштирилди

Муборак Ҳаж сафаридан олдин ватандошларимизнинг юртимизнинг муқаддас қадамжоларига ва зиёратгоҳларига ташриф буюриши анъанага айланган...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақф" фонди ногиронлиги бўлган инсонлар учун диний таълим олиш имкониятини яратди. (#2қисм)
(Видео)🎥
Батафсил: https://telegra.ph/kokaldosh-07-15

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Эҳсон қилиш усуллари
:
Payme.uz | MBank.uz | Click.uz | Oson.uz

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDOLVzOcCrok7aeMQ
Тошкент вилояти имом хатиблари ва ноиблари учун маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда

17 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари учун семинар тренинг тарзида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Қирол меҳмонлари билан учрашув

“Зуйуфул малик” – “Қирол меҳмонлари” ҳар йилги ҳаж ва умра мавсуми мобайнида Саудия Арабистони қироли томонидан дунёнинг турли давлатларидан таклиф этиладиган зиёратчилар ҳисобланади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
ЧАЁН ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУКМИ

#Таҳорат

192-CАВОЛ:
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонники билан фарқ қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонникидан фарқли бўлади. Чунки шариатимизда чаён оқувчи қони бўлмаган жониворлар тоифасига киритилган ва унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилмайди. Сичқон эса оқувчи қони бор жонивор ҳисобланиб, унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилади.

Бу ҳақида ватандошимиз Имом Марғилоний “Ҳидоя” китобида шундай дейдилар:

وموت ما ليس له نفس سائلة في الماء لا ينجسه كالبق والذباب والزنابير والعقرب

яъни: “Оқувчи қони бўлмаган чивин, пашша, турли замбур (қовоғари) ва чаён каби жониворларнинг сувда ўлиши уни нажосат қилмайди”. “Ҳидоя”нинг шарҳи “Фатҳул қодир”да бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтирилган:

{ يَا سَلْمَانُ كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوَضُوءُهُ } رَوَاهُ الامام الدَّارَقُطْنِيُّ

яъни: “Эй, Салмон! Ҳар қандай таом ёки ичимликка оқар қони бўлмаган жонивор тушиб ўлса, таомни ейиш, сувни эса ичиш ёки унда таҳорат қилиш ҳалолдир” (Имом Дорақутний ривояти).
Қудуққа сичқон тушиб ўлса, йигирмадан ўттиз челаккача сув чиқариб ташланади. Агар қудуқда ўлиб, шишса ёки титилса, қудуқнинг ҳамма сувини чиқариб ташлаш шарт бўлади (“Фатҳу бабил иная”).

Демак, шариатимизда чаён ва сичқоннинг ҳукми турличадир. Оқар қони йўқ жониворлар, жумладан чаён ҳам сув ёки таомга тушиб ўлса, нажосат қилмайди. Уни олиб ташлаб, сув ёки таомдан бемалол фойдаланиш мумкин. Бу бандаларга шариатимизнинг енгиллигидир. Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
«Тошкент» автовокзалида эркаклар ва аёллар учун алоҳида намозхона ва кутубхона очилди (фотогалерея)
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Forwarded from Muslim.uz
Жума айёми муборак бўлсин!

@muslimuzportal обуна бўлинг
Forwarded from Muslim.uz
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Авратни беркитайлик!

Бу расмда денгиз соҳилларидаги қуёш нурлари таъсирида ярим ялонғоч ҳолда юрувчи ҳамда кўча-кўйларда танасининг катта қисмини очиб юрувчи аёлларнинг тери саратонига чалиниш белгилари кўрсатилган экан...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ БАЪЗИ ДАЪВОЛАРИГА ИЛМИЙ РАДДИЯ
...
Минг афсусклар бўлсинки, сўнги йилларда салафлар йўлидан юриш даъвоси билан уммат орасига тафриқа соладиган тоифалар чиқиб қолди. Улар ўзларини салафий деб атаб, авом халқни мазҳабга эргашишдан қайтармоқда...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Тошкент ислом институтида ижодий имтиҳон ўтказилди

19 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Араб тили фанидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридан келган Абдулбосит Абдулҳодий Андижонда тикувчилик йўналиши бўйича истиқболли лойиҳани тақдим этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Муфтий ҳазрат янги бунёд этилган масжидда жума намозини адо этдилар

19 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари жума намозини адо этиш учун Тошкент шаҳридаги янгидан барпо этилган “Коҳ ота бузрук” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Ушбу қайтадан бунёд этилган кўркам жомеда муборак кун ибодатини адо этиш учун минглаб намозхонлар жам бўлдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг