Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
11.Tasbeh namozi tartibi.
muslim.uz
Тасбеҳ намозини ўқиш тартиби ҳақида.

4:04 сек

#Савол_жавоб

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
05. XAYRLI TUN!
muslim.uz
Хайрли тун!

2:03 сек

#хайрли_тун

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
06. XAYRLI TONG!
muslim.uz
Хайрли тонг!

0:40 дақ

#Тонгги_дуо

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
29.12.2018 yangilik
muslim.uz
#Аудиохабарлар

29 декабрь

4:37 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Вақф" фонди "Энг маърифатли имом-2018" танловининг бош ҳомийси сифатида қатнашди

#Видеолавҳа
➡️ https://telegra.ph/yil-imomi-12-20-2

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi
Azizlar xayriya aksiyalarida faol bo'laylik!
➡️ https://vaqf.uz/uz/promote/index
“(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоғларида (Аллоҳдан) мағфират сўрайдиган кишилар эди” (Оли Имрон сураси, 17-оят).

“(Улар) сабрли...”. Мўмин банда машаққатларга сабр қилади. Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлади. Имом Қуртубий оятда келган сабр ҳақида: “Гуноҳ ва масъиятлардан тийилишда сабр қилиш”, деса, баъзилар: “Итоатда сабрли бўлиш” дейди.

“...садоқатли...”. Садоқатли кишилар – имонда мустақим турувчилар, динда собит қадам бўлувчилар. Уларнинг содиқлиги айтаётган сўз ва бажараётган амалида намоён бўлади.

“...итоатли...”. Доимо Аллоҳга ибодатда бўлиш, ёлғиз Ўзигагина илтижо қилиш диннинг мағизи ва руҳидир.

“...саховатли...”. Аллоҳ учун инфоқ-эҳсон қилувчилар, одамларга меҳр-мурувват кўрсатувчилар, ҳадя улашувчи саховатпешалар.

Аллоҳ таоло сабрли, ростгўй, итоаткор, саховатли бандаларини бирма-бир зикр этиб, саҳарда истиғфор айтувчиларни алоҳида мадҳ этади: “...саҳар чоғларида (Аллоҳдан) мағфират сўрайдиган кишилар эди”.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Қиш – мўминнинг баҳори рукнидан 3-мақола: қор парчаси – мўъжиза
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/12400

@muslimuzportal
Мўминаларга ибрат мўминалар: Мория ал-Қибтийя розияллоҳу анҳо
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/12401

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
06. XAYRLI TUN!
muslim.uz
0:51 сек

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Умра” сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлади.

Илгариги тартибга кўра, “Умра” сафарига бориши мумкин бўлган зиёратчилар квотаси ҳар йили ўн минг киши этиб белгиланган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
30.12.2018 yakshanba mutolaas
muslim.uz
Якшанба мутолааси

3:37 сек

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Вақф” фонди қашқадарёликларга уйини таъмирлашда ёрдам берди
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/12402
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal
Китобларнинг дўстлиги инсонларнинг дўстлигидан афзалдир...

Нишонга урилган гаплар:

@muslimuzportal обуна бўлинг Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги йил сарҳисоби
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/12419

@muslimuzportal
Ҳар бир ишни мушоҳада қилинг!
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/12422
#Шукр

“Ҳеч вақойим йўқ”, деган одамлар ҳам жуда кўп неъмат эгасидир. Агар соғлик, бўш вақт, ёшлик каби ҳеч ўйламаган неъматларимизга бажара олганимиз қадар шукр қилсак Аллоҳ таоло ризқимизни янада кенг қилиб қўяди.

Бинобарин, Қуръони каримда: “Ким бир яхшилик қилса, биз унга ўша ишида яхшиликни зиёда қилурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, Шакурдир” (Шўро сурасининг 23-ояти), дея марҳамат қилингандир.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Ривоят. “Бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога илтижо қилиб шундай дебди:

– Аллоҳим, менга жаннатдаги қўшнимни кўрсатгин. Унинг бу ниёзига жавобан Аллоҳ таоло шундай буюрибди:

– Фалончи қишлоқдаги, фалончи бозорга боргин. У ерда қадди-қомати шундай, юзи бундай шаклда бўлган бир қассоб бор. Сенинг жаннатдаги қўшнинг мана шу одам бўлади.

Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан юқоридаги маълумотни олганидан сўнг, тушунтирилган манзилга қараб қассобни қидириб кетибди. Айтилган бозорга етиб келиб, қассобни топибди ва бир панароқ жойда қуёш ботишини пойлаб ўтирибди. Қараб турса Аллоҳ таоло маълум қилган қассоб бир миқдор гўштни олиб, турва халтасига солибди. Нарсаларини йиғиштириб, дўконини беркитиб, энди кетаман деб турганида Мусо алайҳиссалом саломдан сўнг:

– Бу оқшом сизникида меҳмон бўлсам майлими? – деб сўрабди. Қассоб эса:

– Албатта, бехижолат, – деб айтибди.

Қассоб уйига келиб, турвасига солинган гўштдан жуда ҳам мазали шўрва тайёрлабди. Кейин уйининг бир бурчагида дарахтнинг қуриган шохлари ва баргларидан ясаб, ўраб қуйилган осма замбилнинг ичида ёши ниҳоятда улуғ бўлгани боис каптарнинг боласига ўхшаб кичкина бўлиб қолган бир қари хотиннинг ёнига бориб, уни замбилдан эҳтиёткорлик билан кўтариб олибди.

Қассоб бу хотинни олдига ўтқазиб, юз-қўлларини ювиб, пиширган шўрвасидан қошиқ билан секин-секин, ютумлатиб ичириб, қорнини тўйдирибди. Кейин кийимларини ювиб, қуритиб қайтадан кийитиб қўйибди. Шу билан хотинни яна замбилга солиб, уни оҳиста кўтариб, уйнинг бурчагидаги деворга қоқилган темир осғичга осиб қўйибди.

Қассобнинг бутун бу ҳаракатлари давомида, қари хотиннинг оғзи тинмай пичирлар эди. Бу ҳолатни диққат ва ҳайрат билан кузатиб турган Мусо алайҳиссалом қассобдан бу хотиннинг ким эканини сўрайди. Бунга жавобан қассоб:

– Бу менинг меҳрибон, муштупар онам бўлади. Жуда ҳам қариб қолган, шунинг учун ҳам ўтира олмайди. Бозордан келиб шундай тарзда едириб ичираман, тўйдириб қўяман, – дебди. Ҳазрати Мусо алаҳисаллом ажабланиб:

– Лаблари тинмай қимирларди, бирор нарса дедими ажабо, – деб сўрабди.

Қассоб эса Мусо алайҳиссаломга қараб:

– Ҳар доим, “Эй Роббим, ўғлимни жаннатда Мусо алайҳиссаломга қўшни қилгин”, деб менинг ҳаққимга дуо қилади, – дебди.

Буни эшитган Мусо алайҳиссалом:

– Сенга хушхабар бўлсин, мен Мусо пайғамбар бўламан ва сен менинг жаннатдаги қўшнимсан, – деб мужда берибди.

Ушбу қиссадан маълум бўладики, қассоб онасига қилган хизмати эвазига ҳали шу дунёда бўлган пайтининг ўзидаёқ замонасининг пайғамбари Мусо алайҳиссалом суҳбатидан баҳраманд бўлишдек юксак шарафга муяссар бўлди. Онасининг дуоси ижобат бўлишини эса бевосита пайғамбарнинг ўзидан эшитди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#ғанимат

Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини ва ундаги барча нарсалар, жумладан сизу биз инсонларни ҳам фоний қилиб яратди. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч нарса боқий эмаслигини Қуръони каримда баён қилди:

“(Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир. Улуғлик ва Икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг “юзи” боқий қолур” (Ар-Раҳмон сураси, 26-27-оятлар). Дарҳақиқат, умримизнинг бир қисми бўлмиш ўтказган бу йилимизда қанчалик хайрли ва савобли ишларни қилганимиз ёки гуноҳ ва хатоларга йўл қўйганлигимиз энди, охиратда ўзимизга ҳужжат бўлади. Яхшилик билан ўтказган бўлсак, алҳамду лиллаҳ, аммо гуноҳ ва хатоларни кўп қилган бўлсак, уларни тўғрилаб олиш учун ҳали имконимиз бор. Зеро, инсоннинг умри ниҳоясига етгач камчиликларни тўғрилашнинг имкони қолмайди. Қуръони каримда шундай хабар берилган:

“Улар у жойда: “Парвардигоро, бизларни (азобдан) чиқаргин – бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқача яхши (амалларни) қилайлик!” – деб фарёд қилурлар. Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас, энди (жазоларингизни) тотаверингиз! Золимлар (кофирлар) учун ёрдамчи бўлмас” (Фотир сураси, 37-оят). Умрни ғанимат билиш ҳақида Пайғамбаримиз с.а.в.дан кўплаб ҳадислар, саҳобалардан асарлар ворид бўлган. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. айтадилар:

Расулуллоҳ с.а.в. менинг елкамдан тутиб шундай дедилар: “Дунёда гўё ғарибдек ёки йўловчидек бўл”. Шундан сўнг Ибн Умар р.а. ҳам: “Кеч кирса тонгни кутиб ўтирма, тонг отса кеч киришини кутиб ўтирма, соғлик вақтингда беморлигингда қилаолмайдиган ишларингни қилиб қол, тириклигингда вафотингдан кейин асқотадиган амалларни қилиб қол”, деб юрар эди (Имом Бухорий ривояти). Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар:

Расулуллоҳ (с.а.в.) бир одамга насиҳат қилиб туриб унга:
“Сен беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билгин: ёшлигингни қарилигиндан аввал, саломатлигингни касал бўлишингдан аввал, бойлигингни фақирлигингдан аввал, бўш вақтингни бир ишга машғул бўлмасингдан аввал ва ҳаётлигингни ўлимингдан аввал ғанимат билгин”, - дедилар (Имом Ҳоким ривояти).

@muslimuzportal | Muslim.uz