Muslim.uz
101K subscribers
19.5K photos
5.56K videos
114 files
17.6K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
АҚШ Ўзбекистонда дин эркинлиги соҳасидаги юксалишни расман тан олди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/12107
Олий Маҳадда навбатдаги “Қуръони карим ва тажвид” курси якунланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/12105

@muslimuzportal | muslim.uz
Биз бугун дуч келаётган жиззакиликнинг асосий сабабларидан бири ношукрликдир. Чунки, ношукр банда ҳарқандай воқеликга салбий томондан баҳо беради. Аянчли томони “вирус”ни тезлик билан бошқаларга ҳам юқтиради. Аллоҳ таоло Ўз каломида бандаларига буйруқ тарзида шундай марҳамат қилади: “Бас, (эй мўминлар!) Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларини енг ҳамда, агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангиз, Унинг неъматларига шукр қилингиз!” (Наҳл, 114).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Жумбоқнинг ечими Қуръондан топилди
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/12104

@muslimuzportal | muslim.uz
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Субҳаналлоҳ – энг афзал калима.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қайси калом афзал?” деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” калимасидир, дедилар (Имом Муслим ривояти).

#Субҳаналлоҳ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
14.12.2018 yangilik
muslim.uz
#Аудиохабарлар

14 декабрь

5:51 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Abdulloh ibn Huzofa (r.a.)
muslim.uz
#Саҳобалар_ҳаёти – Абдуллоҳ ибн Ҳузофа (розияллоҳу анҳу)

7:58 дақ
#2
#1
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Juma ayyomi muborak bo'lsin!

🕌 Bugungi Juma mav'izasi: Vaqf – buyuk islomiy qadriyat
🌐 https://bit.ly/2PCEWNN

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi
Xayriya aksiyalari:
➡️ https://vaqf.uz/uz/promote/index
Саккиз амал

Саҳобалардан розияллоҳу анҳум бири айтган экан:
“Ким саккиз нарсадан ожиз бўлса, ўрнини тўлдириш учун унга саккиз нарса вожиб бўлади:

🔸 Ким кечаси намоз ўқишни ният қилса-ю, ухлаб қолса, кундузи гуноҳ қилмасин. Чунки гуноҳдан сақланишнинг ажри таҳажжуд намозининг ажрига тенг.

🔸 Ким нафл рўза тутишни хоҳласа-ю, тутолмаса, тилини сақласин. Тилни беҳуда сўзлардан сақлаш нафл рўза тутганнинг ажрига ноил этади.

🔸 Ким уламолар фазлига етишишни хоҳласа, тафакккур қилсин. Тафаккур қилувчининг даражаси олимларга бериладиган даражага тенг.

🔸 Ким душман билан урушиш савобини умид қилса-ю, уйида ўтириб қолса, шайтонга қарши уруш қилсин. Шайтонга қарши курашишнинг ажри душманга қарши курашишнинг ажрига тенг.

🔸 Ким садақа беришни хоҳласа-ю, бунга қурби этмаса, одамларга эшитган нарсасидан таълим берсин. Эшитган яхши нарсаларини бошқаларга етказиш ҳам садақадир.

🔸 Ким ҳаж ибодатини адо этишга қодир бўлмаса, жума намозидан қолмасин. Зеро, жума мискинларнинг ҳажидир.

🔸 Ким обидларнинг фазлига етишишни хоҳласа, одамлар орасини ислоҳ қилсин, уларнинг орасига душманлик ва адоват уруғини экмасин. Аразлашиб қолганларни яраштириш ва одамлар орасида гап ташимаслик тинмай ибодат қилувчи кишининг ажрига тенг.

🔸 Ким фазилатли кишиларнинг фазилатини хоҳласа, ўзи рози бўлган нарсасини биродарига ҳам раво кўрсин. Камтар ва хокисор бўлиш, ўзгаларга ҳам яхшиликни раво кўриш Аллоҳ фазилат берган кишиларнинг фазилатига тенг.

Хулоса шуки, Аллоҳ таоло бандаларига беҳад меҳрибонлиги сабабидан, ажр ва мукофотлардан бебаҳра қолишга имкон қолдирмади. Кимда-ким ушбу имкониятлардан фойдаланиб, жаннатни вожиб қила олмас экан, бунинг учун фақат ўз нафсини маломат қилсин.

Ёрбек ИСЛОМОВ,
Олмазор туманидаги “Мевазор” масжиди имом ноиби

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
14.12.2018 Jumadan jumagacha
muslim.uz
#Жумадан_жумагача

14 декабрь

7:58 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кетаётган эдилар. Бир дарахт ёнидан ўтаётганларида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига дарахга чиқиб, мисвок учун шохидан олиб тушишни амр қилдилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дарҳол дарахтга чиқа бошладилар.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Инсон тана аъзоларининг олди-соттисининг ҳукми қандай?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/12127

@muslimuzportal | muslim.uz
Тошкентнинг энг фаол отинойиси аниқланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/12126
Одамлар зиммасидаги амаллар саккиз қисмга бўлинади:

Биринчиси – фарз. Иккинчиси – вожиб. Учинчиси – суннат. Тўртинчиси – мустаҳаб. Бешинчиси – мубоҳ. Олтинчиси – ҳаром. Еттинчиси – макруҳ. Саккизинчиси – мустакраҳ.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Ғафлатда_қолманг! Жамоат намозининг фазилатлари

Жамоат намози – савоби улуғ ибодат. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жамоат намози ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Жамоат намозининг савобини билганингизда эди... Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Субҳаналлоҳ – гуноҳларга каффорат бўлувчи калима.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), ўттиз уч марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), ўттиз уч марта такбир (Аллоҳу акбар) айтса, жами тўқсон тўққиз бўлади, юзта бўлишига: “Ла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр”ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

#Субҳаналлоҳ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz