Muslim.uz
102K subscribers
19.4K photos
5.53K videos
114 files
17.5K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Ал-Муғира бин Шуъба розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен бир аёлга совчи қўйдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан: “Уни кўрдингми?”, деб сўрадилар. Мен: Йўқ, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни кўргин, кўриб (билиб) турмуш қуришлик ўртангизда улфат ва муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Бахтиёр оила лойиҳасини қўллаб-қувватланг!

Фонд боқувчиси йўқ, чин етим ва муҳтож йигит ва қизларнинг никоҳ тўйларини ўтказиб беради.

Карта рақам:

8600 3104 7630 6808 (Бакиев Ҳаким номида)
Инсонлар нима сабаб диёнатдан узоқлашмоқда?!

Бугунги кунда аксар инсонларнинг дину диёнатдан йироқлашиб кетишларининг сабабларини ўрганган олимлар қуйидаги хулосаларини баён қилдилар:

1) Руҳиятга бепарво бўлиб, бор эътиборларини тана гўзаллиги-ю, ташқи кўринишларни сайқаллашга қаратишларидир.

Аллоҳ таоло инсонни тана ва руҳдан иборат қилиб яратди. Айрим инсонлар бизни эзгуликларга ундаб турадиган, Аллоҳга қурбат ҳосил қилишимизга сабаб бўладиган руҳиятни озиқлантириш ўрнига, танани роҳатига қаратдилар. Уларнинг асосий мақсади еб-ичиш, ҳузур-ҳаловатда яшаш, кайфу-сафодан иборат бўлиб қолди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан олдин айтган васиятларини унутдилар.

«الصلاة الصلاة وما ملكت أيمانكم»

Намозга эҳтиёт бўлинг! Намозга мустаҳкам бўлинг! Қўл остингиздагиларга яхши муносабатда бўлинг!

Ҳолбуки, намоз руҳий озуқаларнинг энг асосийсидир.

Бизнинг руҳимизни озиқлантирадиган намозларимиз қай аҳволда?!

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Видеолавҳа

39. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ «Бани мустаълиқ жанги»

Кўриш учун👇
https://youtu.be/MQT1GWM48b8
Tafsir fanidan online dars (Al-haqqo surasining davomi)
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/255680748635600/
Ўзбекистон Қуръон мусобақаси ғолиби Москвадаги мусобақада иштирок этди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11197

@muslimuzportal
Forwarded from mp3muslim.uz
#Аудиоҳикоя

5. Бир йигит тавбаси

04:28 дақ
💾 2 мб

Яқинларингизга ҳам улашинг.
@mp3muslim | @muslimuzportal
Матсапаев Абдураҳман энг маърифатли имом деб топилди
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11201
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам бизга тавбанинг биринчи қадами бўлган истиғфорнинг турли кўринишларини ўргатганлар ва уларнинг орасида биттасини “истиғфорнинг улуғи” деб атаганлар:

“Истиғфорнинг улуғи банда: “Эй, Аллоҳ! Сен Раббимсан, сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан, мен сенинг бандангман. Тоқатим етганича сенга берган аҳдим ва ваъдамда турибман. Қилган амалларимнинг ёмонлигидан сендан паноҳ сўрайман. Менга берган неъматларинг ва гуноҳларимни эътироф этаман. Мени кечиргин, чунки сендан бошқа кечирувчи йўқ”, – дейишидир. Ким шу гапни кундуз куни ишонч билан айтса ва кечгача вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким шу гапни кечаси ишонч билан айтса ва тонг отгунча вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади” 
(Имом Бухорий ривояти).

#Истиғфор
@muslimuzportal обуна бўлинг
Хушхабар! Payme орқали китоб акциясига тўғридан тўғри пул ўтказиш имконияти яратилди

Батафсил: https://telegra.ph/vaqf-kitob-payme-10-22

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDOLVxgCn-me9fRlg
Сўнаётган юлдуз

Сиз расмда кўриб турган сурат НАСА (Америка аэронавтика ва космик тадқиқотлар агентлиги) томонидан эълон қилинган. Бу расм Ҳаббл телескопининг Wide Field Planetary Camera 2 камераси ёрдамида 2009 йил 4 майда олинган.

Ушбу туманликнинг номи К4-55 бўлиб, у аввал Қуёшга жуда ҳам ўхшаш юлдуз бўлган. Мазкур туманлик Ердан 4600 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Ушбу ҳолат юлдуз ҳаётининг тугаш арафасидир. Юлдуз ўз қобиғига ўралиб, аста-секин нури беркилиш жараёни бошланган. Бу жараён давом этиб, у бутунлай сўниб, қизил гигант фазасига ўтган. Бу фазага ўтганда қобиқлари бузилиб, планетар туманлик ҳосил бўлган. Астроном ва физик олимларнинг айтишича, Қуёш ҳам худди шундай тарзда ниҳоясига етар экан.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ
“Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса” (Таквир сураси, 1-оят).

Қуръон нозил бўлган пайтларда одамлар бу нарса ҳақида умуман билмас эдилар. Ушбу оят Қуёшнинг ниҳояси борлигига энг катта далилдир. Бугунги кун олимлари ҳам “Қуёш яна 5 миллиард йил нур сочиб туриши мумкин” деяптилар.

Маълумки, Қуёш 73 фоиз водород ва 25 фоиз гелийдан ташкил топган. Ҳар сонияда 600 миллион тонна водород 596 миллион тонна гелийга айланади. Қолган 4 миллион тонна эса турли энергияга айланади. Натижада Қуёш нурлари ҳосил бўлади.

Албатта, Қуръони карим юқоридаги оятда бизга Қуёшнинг нўри сўниб, тугаш ҳолатини ўта нозик услубда васф қилиб берган. Бу васф كُوِّرَتْ (куввирот) “ўралса” калимасида ўз ифодасини топган.

Бошга киядиган саллани ҳаммамиз яхши биламиз. Уни тайёрлаш учун докани дўппининг атрофида айлантириб, охири дўппи ҳам кўринмай қоладиган ҳолатга олиб борилади. Дўппининг фақат устки қисмигина кўриниб туради. Ўралиш деганда шуни тасаввур қиладиган бўлсак, Қуёш ҳам ўз қобиғига ўралиб боради ва нури сўниб, Ер юзида ҳаётнинг барча шакллари тугайди. Бугунги кунда олимлар К4-55 туманлигида кўраётган жараён худди шу ҳолатни эслатади. Субҳаналлоҳ!

Абдуддоим Каҳел мақоласи ва интернет маълумотлари асосида
Нозимжон Иминжонов тайёрлади

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Муфтий ҳазрат “Ал-Ақсо” масжиди имомини қабул қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11210

@muslimuzportal
#Биласизми?

Қуръони карим тиловатидан сўнг одатда “Вас Соффот” сурасининг охирги уч ояти, яъни: “ Субҳана роббика Роббил ъиззати ъамма ясифун. Ва саламун ъалал мурсалийн, валҳамду лиллахи Роббил ъаламийн” ояти ўқилиб, ундан кейин дуо қилинади. Оятнинг маъноси шуки: “Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. Ва Пайғамбарларга салом бўлсин. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!”  (Соффат 181-183-оятлар)

Тиловатнинг нега ҳар сафар айнан бу хилда тугатилиши кўпчиликни қизиқтирса керак.

Бунинг сабаби эса, ушбу ҳадисдир: Имом Ибн  Абу Ҳоим Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати  ъамма ясифун. Ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн” ни ўқисин”, деганлар. Қуръони каримни тиловат қилгач,ушбу оятлар билан якунлаш мазкур ҳадисга мувофиқдир.

Ушбу ояти карималарнинг тафсирида муфассир Ибн Ажиба қуйидагиларни айтган: “Бу “Соффот” сурасининг ушбу оятлар билан тугатилишида мўминларга ваъз- насиҳат ва мажлисларини қандай тугатиш таълим берилмоқда. Чунки улар бирор мажлисда ўтирсалар, у ерда баъзи хато ва камчиликлар содир этилиши, Аллоҳга хуш келадиган ва хуш келмайдиган гаплар гапирилиши ва қилинган ваъз-насиҳатда билиб-билмай хатога йўл қўйилган бўлиши мумкин. Буларнинг барчасига каффорот бўлиши учун ушбу оятларни ўқимоғи ва Аллоҳ таолога берган неъматлари учун ҳамд айтмоғи вожибдир”.

Юқорида зикр қилинганларга амал қилиб, Қуръони карим тиловатини мазкур оятлар билан ниҳоясига етказган киши катта ажр ва савобга эга бўлади. 

Олмазор туманидаги “Мевазор” масжиди имом-ноиби Исломов Ёрбек тайёрлади
@muslimuzportal
#Видеолавҳа

Танамиз ҳақида биз билмаган маълумотлар

Кўриш учун👇
https://youtu.be/zrdMZLXWsMk
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Танамиз ҳақида биз билмаган маълумотлар

@muslimuzportal
Диний қўмита Ҳаж ва Умра сафари бўйича брифинг ўтказади

Бугун, 25 октябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “Ҳаж ва Умра сафари тўғрисида” оммавий-ахборот воситалари учун брифинг ўтказилади.

Ушбу брифингни Muslim.uz портали ва унинг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин!

#брифинг #онлайн
@muslimuzportal обуна бўлинг