Muslim.uz
92.1K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Ашуро кунидан баҳра олайлик
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Ашуро кунининг рўзаси бир йил олдинги гуноҳларга кафорат бўлади. (Имом Муслим ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ бани Исроилни душманлардан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлиман ва бу кунда рўза тутаман”, деб тутдилар бошқаларни ҳам ашуро рўзасини тутишга буюрдилар (Имом Бухорий ривояти).

Абу Саъд розияллоҳу анҳу: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади” дедилар, деди” (Имом Баҳақий ривояти).

Аллоҳ бу кунда барчамизни Ўзига ибодат қилиш ва ашуро кунининг файзидан баҳраманд бўлишни насиб қилсин. Ашуро куни бир йиллик гуноҳларга кафорат бўлади ва бир йил қут-барака бўлади. Бу кунда ғафлатда қолмасликни насиб қилсин. Амин.

Ойбек МАЪРУПОВ,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Уламолар мисоли юлдузлардир, уларга эргашганлар ҳидоят топқусидирлар
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10610

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Уламоларнинг фазли

Аллоҳ тарло Ўз каломи шарифи бўлмиш Қуръони каримда: “Бандалари ичида Аллоҳдан қўрқадиганлари-олимдаридир”[1] деган. Бу ояти карима бандалар ичида олимларнинг фазлини, мартабасини белгилаб берибгина қолмай, уларнинг сўзларини аҳамиятини, айтган гапларини қувватини ҳам белгилаб беради. Демак, уламо Аллоҳдан қўрқиб бирор сўз айтар экан, уни қабул қилишимиз, уни айтганини сўзсиз қабул қилишимиз даркор.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
VID_20180921_054221_416.gif
673.7 KB
Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!

🕌 Bugungi Juma mav'izasi: Ichkilikbozlik – koni zarar

🌐https://bit.ly/2ODpSjh

@muslimuzportal
“Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).
https://muslim.uz/index.php/rukn/quran/item/10629
ЗИЁ БАЙРАМИГА МАРҲАМАТ!

Фуқароларимизнинг китобга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ташкил этилаётган #КИТОБ САЙЛЛАРИ давом этади!

Бу галги сайл бугун, 21 сентябр куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида ташкил этилади.
1️⃣. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 🕌"Рамазони Шариф" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс Х.Ортиқов 94 369-36-22)

2️⃣. Тошкент шаҳри 🕌“Абдулла ибн Масъуд” жоме масжидида ташкил этилади (масъул шахс Э.Мирзаев 71-272-91-04, 272-60-67, 372-98-78).
Эслатиб ўтамиз китоб сайллари жума намози адо этилганидан сўнг бошланади!

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР

Бировнинг ҳаққи

Бир куни ҳазрати Али Фотимани тушларида кўрсалар, у жаннат эшигида турганмиш.
Ҳазрати Али: - «Эй Фотима, нега жаннатга кирмай турибсан?» - деб сўрадилар.

Фотимаи Заҳро онамиз дедилар; - «Қандоқ кирай ҳали жаннатга рухсат йўқ: сабаби-бир кишининг ҳақи бўйнимда экан. Ё Али, қўшни хотиндан тикиш учун бир игнани сўраб олган эдим, қайтариб беришни унутибман. Ўша игнани тезда эгасига қайтариб беринг – ўшандагина мен жаннатга кираман». Яна бир туш кўрдилар-қарасалар, Фотима розияллоҳу анҳо онамиз жаннатда бир баланд тахт устида ўтирибдилар. Олдиларида ҳурлар саф-саф бўлиб, қўл қовуштириб турган эканлар.
Қаранглар азизларим бир тасаввур қилайлик Фотима розияллоҳу анҳо онамиздай зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари битта игна учун қанчалик ташвишда, эдилар. Бир ўзимизнинг ҳолатимизга эътибор берайлик, тез бойишлик учун ва ёки мақсадларимизга эришишлик учун ёр-у биродарларимиздан ака-укаларимиздан тоғаларимиздан ёки энг яқин дўстларимиздан, бирор нарса олябмиз-у лекин қайтариб беришга келганда дунё кўзимизга кўриниб кетмоқда, алал оқибат Аллоҳ боғлаган силаи раҳм арқонини узилишига сабаб бўлмоқда. Аллоҳ барчаларимизни бировнинг ҳақига ҳиёнат қилишдан сақласин омин.

«Юнусобод» жоме масжиди имом-хатиби У. Усмонов
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Анвар Ҳайдаров - Расулуллоҳ С.А.В (Саловат)

@muslimuzportal
#Видеолавҳа

29. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ «Буюк ришта»

Кўриш учун👇
https://youtu.be/oHioBi8-GBM
#кўп_кулиш
...
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эдилар:
“Кулгуни кўпайтирма! Чунки, кўп кулиш қалбни ўлдиради”. Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда айтилаётган “қалб” сўзини ўз маъносида ҳам, юрак маъносида ҳам тушунишимиз мумкин.

Чиндан ҳам кўп, тез-тез ва қаттиқ кулган одамнинг қалби қотиб, охири ўлади. Унга Қуръон тиловати, мавъизалар таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Охиратни унуттиради...


БАТАФСИЛ
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР
Она дуоси

Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:

– Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди

Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.

– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.

ЭЙ ЎҒИЛ!!!
Сиз ўйламанг, «мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб. Сизни хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг.

Насоимул ҳикмат
ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Дуо

Гуноҳни тарк этишга ёрдам берадиган ва ҳар бир муаммонинг ҳал бўлишида энг катта сабаблардан бири дуодир. Эй тавба қилувчи эркак! Эй тавба қилувчи аёл! Эй гуноҳларни тарк этишни хоҳлаётган киши! Қўлларингни дуони эшитадиган ва балони даф қиладиган Зотга кўтар! Шояд Аллоҳ сенинг сидқингни, кўз ёшларингни, тазарруъларингни кўриб, сенга ёрдам берса, гуноҳларни тарк этишинг учун сенга қувват ато қилса.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир, 60).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Уч тоифа одамнинг яхшилиги осмонга кўтарилмайди...

«Уч тоифа одамнинг яхшилиги осмонга кўтарилмайди: қочоқ қулнинг, токи у хўжайинига қайтиб қўлини қўлига қўймагунича; эрини норози қилиб ғазаблантирга хотиннинг, то эри ундан рози бўлмагунича; мастнинг, токи у ўзига келмагунича»
(Табароний, Ибн Ҳиббон, Ибн Ҳузайма, Байҳақийлар ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Мусулмон мусулмонга дўст-биродар...

Имом Муслим ривоятидаги саҳиҳ ҳадиси шарифда:
“Мусулмон мусулмонга дўст-биродар, унга зулм ҳам этмайди ва уни ўз ҳолига ташлаб ҳам қўймайди”, дейилган. Юқорида айтганимиздек, худбинликнинг охири кеккайиш, манмансираш, ўзини бошқалардан устун қўйишга олиб боради. Шундан кейин эса кибрга, калондимоғликка бир қадам қолади.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
БОШИНГИЗГА ҒАМ-ТАШВИШ ТУШДИМИ? ҚУЙИДАГИ ДУОНИ ЎҚИНГ

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الْكَرْبِ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الْأَرْضِ، وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ». [رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ].

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул азимул ҳалиим. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати ва Роббул арди ва Роббул аршил кариим», деб дуо қилар эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Буюк, Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонларнинг Робби, ернинг Робби ва шарафли Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz