Muslim.uz
92.1K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Қозонда бошланган мусулмон кинофестивалида ўзбекистонлик ижодкорлар иштирок этади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/10410

@muslimuzportal
Хожа Аҳрор Валий масжиди
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10413

@muslimuzportal
Жаннатга яқинлаштирувчи амал

Исломдаги энг гўзал буйруқлардан бири силаи раҳм, яъни, яқинлар билан қариндошлик ришталарини боғлаш, дўстларга меҳр-оқибат кўрсатишдир. Силаи раҳм аввало Аллоҳ таолони бандаларига буюрган амрларидан биридир. Аллоҳ таоло айтади: “Ва ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи қўйиладиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз” (Нисо сураси, 1-оят).

Силаи раҳмда Аллоҳнинг розилиги, мўминлар ва фаришталарнинг хурсандчилиги, шайтонга ғам етказиш, умрнинг зиёдалиги ва ризқнинг баракаси каби гўзал хислатлар мужассам.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлишлиги хурсанд қилса, силаи раҳмни боғласин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Ким умрини узун, ризқини кенг бўлишини ва ёмон ўлимдан қутулишни ҳоҳласа, қариндошлари билан алоқасини тикласин”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Бу шунчалик улуғ ибодатки, уни бажарган киши қанчалик кўп ажр ва фойдалар топса, уни тарк қилган, унга бепарволик қилган одам шунчалик қаттиқ гуноҳкор ва зиёнкор бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: “Силаи раҳм савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезда азоб бериб, охиратда ҳам азоб келтирадиган гуноҳ силаи раҳмни узишликдир” (Имом Термизий, Имом Аҳмад, Имом Ибн Можа ривояти).

Қолаверса, силаи раҳмнинг дўзахдан узоқлашишига ва жаннатга яқинлашишига сабаб бўладиган амаллар билан бир қаторда зикр қилиниши нақадар улуғ ибодатлигига далолат қилади.

Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу) айтади: “Бир аъробий Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалдан хабар беринг!”, деди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка ва намоз ўқишга, закот беришга ва силаи раҳм қилишга буюрдилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Демак, силаи раҳм қилиш динимизнинг биз мўминлардан талаб қилган қатъий талаби. Шундай экан, бу гўзал амалга бепарво бўлмайлик.

Ёрбек ИСЛОМОВ
Олмазор туманидаги “Мевазор” масжиди имом ноиби

@muslimuzportal
#Видеолавҳа

17. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ «Юксак мукофот»

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/10430
#Видеолавҳа

Еттичи босқич: Наманган вилоятининг Поп, Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманлари

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/10429
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Поп, Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларидаги 50 та масжидга 65 млн сўмлик 2300 та китоб етказиб берилди.

@muslimuzportal
Навбатдаги китоб сайлига марҳамат!

Хабар қилганимиздек фуқароларнинг мутоалага бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида мунтазам равишда ўтказилаётган китоб сайли давом этмоқда.

"Мовароуннаҳр", "Ҳилол-нашр", "Янги аср авлоди", "Шарқ" ва "Ғафур Ғулом" нашриётлари иштирокидаги мазкур зиё байрами жума айёми муносабати билан туман ва шаҳарлардаги жоме масжидларида ташкил этилади.

Эртага, 7️⃣ сентябр куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида китоб сайли ташкил этилади.

🕌 1. Тошкент вилояти Тошкент тумани "Хасанбой ота" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс Х.Тошболтаев +998 94 1108888).

🕌 2. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани “Тепамасжид” жоме масжидида ташкил этилади (масъул шахс А.Маматов +99890 990 54 96).


ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Дунёнинг сув билан ўралган мафтункор масжидлари
#фотогалерея
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10417

@muslimuzportal
Янги ҳижрий-қамарий тақвим чоп этилмоқда

Намоз вақтлари тақвимининг 1440 (милодий 2018-19) йил сони нашр этилмоқда.

“Мовароуннаҳр” нашриёти ижодий гуруҳи ушбу тақвимни тайёрлаш жараёнида вақтнинг аниқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати ва ЎзФА Астрономия институти олимлари ҳамда таниқли уламолар билан ҳамкорликда ишлади.

Тақвимдан Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар, буюк уламолар ҳикматлари, ўқувчининг зеҳнига таъсир қиладиган ибратли ҳикоялар ўрин олган.

Тақвимни мўминлар учун бир йиллик қўлланма деса ҳам бўлади. Унда тақвога иштиёқманд мўмин ва мўминалар йил давомида қандай амалларни бажариши, қайси кунларни байрам қилиши, қайси кунларда ибодатга янада ғайратли бўлиши кераклиги ва бошқа фойдали билимлар баён қилинган. Масалан, намоз вақтидаги аниқлик жуда ҳам муҳим. Шунинг учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати тайёрлаган “Намоз вақтлари тақвими” сарлавҳали мақолада “Беш вақт намознинг ҳар бирини улар учун тайин қилинган вақтида ўқиш фарз. Ибн Аббос (розиялллоҳу анҳу) ривоят қилади. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар:

“Байтуллоҳнинг ёнида Жаброил фаришта менга икки маротаба имом бўлдилар. Биринчи куни пешин намозини соя оёқ кийимнинг боғичидек бўлганда, яъни жуда қисқарган ҳолатига етган вақтда ўқиб бердилар, аср намозини ҳар бир нарсанинг сояси ўз бўйига тенг бўлганда ўқиб бердилар, шом намозини Қуёш ботиши биланоқ, рўзадорнинг оғиз очиш пайтида ўқиб бердилар. Ундан кейин хуфтон намозини шафақ ғойиб бўлган пайтда ўқиб бердилар. Кейин бомдод намозини тонг ёриша бошлаши билан, рўза тутаётган одам еб-ичиши мумкин бўлмай қолган пайтда ўқиб бердилар. Иккинчи куни пешин намозини ҳар бир нарсанинг сояси ўз бўйига тенг бўлган, кечаги аср намозининг вақтида ўқиб бердилар. Кейин аср намозини ҳар бир нарсанинг сояси ўз бўйига икки баробар бўлганда ўқиб бердилар. Ундан кейин шом намозини кечаги ўқиган вақтида ўқиб бердилар. Ундан кейин хуфтон намозини туннинг учдан бири ўтган пайтда ўқиб бердилар. Кейин бомдод намозини ер ёришганда ўқидилар. Сўнг менга бурилиб: “Мана шу сиздан аввалги пайғамбарларнинг (намоз ўқиган) вақтлари, (сиз ва сизнинг умматларингиз ўқийдиган намозларининг) вақтлари, шу икки вақтнинг ўртасида деб айтдилар” (Имом Термизий ривояти)”, деб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз вақтларини жуда аниқ кўрсатиб берганларини баён қилинган. Тақвимда ана шунга ўхшаш фойдали билимлар кўп. Уни ўқиганлар албатта фойда олади, иншоаллоҳ.


Янги тақвим яқин кунларда сотувга чиқарилади.


ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Муфтий ҳазратлари қорақалпоқ диёридалар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/10434

@muslimuzportal
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР
Бойлик истаган одам...

Икки дўст йўлда учрашиб қолди. Бир-бирини анчадан бери кўрмаганликлари боис узоқ суҳбат қурдилар. Шунда улардан бири дўстига:

- Қанийди кўп бойлигим бўлса! Очларга таом, ёлғизларга мадор, ночорларга шифо бўлардим! Лекин афсус, Худо бойлик бермади-да! Қўлимда косиблик ҳунари-ю, қари онамдан бошқа ҳеч нарсам йўқ! Баъзан, онамнинг қайсарликларидан чарчаб кетаман! – деди нолиб.

Бу гапларни диққат билан тинглаган иккинчи дўст, армонда қолган биродарига бундай деди:

- Юқорида айтган ишларни амалга оширишингга ишонмайман! Бир ўйлаб кўр, Аллоҳ таоло сенга соғлик, ҳалол касб, бошингга она ато қилди! Аслида, энг катта бойлик шулар эмасми? Сен эса шунча бойлигинг бўла туриб, битта-ю битта онангга хизмат қилишдан нолияпсан. Агар пулинг бўлганида бегоналарга яхшилик қилармидинг?! Аллоҳдан яна давлат сўрагунча, борининг шукрини адо этмайсанми ?!

Нолиган йигит бу гапларга бирор нарса дея олмай, ўйланганча қолди.

Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ўзбекистонда Интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10427
@muslimuzporatl
Aгар дуоингиз қабул бўлмаса маҳзун бўлманг.

Абу Саъийд Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туриб дуо қилса, албатта, унга уч нарсадан бирини беради. Ё сўраган нарсасини тезда беради. Ёки унинг мукофотини охиратга олиб қўяди. Ёхуд унга тенг ёмонликни ундан даф қилади, дедилар. Ундоқ бўлса, кўпайтирилар экан-да?, дейишди. Аллоҳ кўпайтирувчироқ! дедилар.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
БАА ҳалол туризм соҳасида етакчига айланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/10435

@muslimuzportal
#Жаннатга элтувчи амаллар

Бир кунда нафл рўза тутиш, жанозага иштирок этиш, камбағал кишига таом бериш ва беморни кўргани бориш, каби ишларни жам қилиш.

Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَوْمًا: مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ صَائِمًا ؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ الصِّدِّيْقُ : أَنَا ، قَالَ : فَمَنْ تَبِعَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ جَنَازَةً ؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ : أَنَا ، قَالَ : فَمَنْ أَطْعَمَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ مِسْكِينًا ؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ : أَنَا، قَالَ : فَمَنْ عَادَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ مَرِيْضًا ؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ : أَنَا ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا اجْتَمَعْنَ فِيْ رَجُلٍ إِلَّا دَخَلَ الْجَنَّةَ».رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан ким бугун рўзадор бўлди?”- дедилар.

Абу Бакр Сиддиқ: “Мен”, деб айтди.

У зот: “Сизлардан ким бугун жанозага иштирок этди?”- дедилар.

Абу Бакр Сиддиқ: “Мен”, деб айтди.

У зот: “Сизлардан ким бугун мискинга таом берди?”- дедилар.

Абу Бакр Сиддиқ: “Мен”, деб айтди.

У зот: “Сизлардан ким бугун касални кўргани борди?”- дедилар.

Абу Бакр Сиддиқ: “Мен”, деб айтди.

У зот: “(Шу хислатлар) бир кишида жам бўлса, у жаннатга киради”, дедилар. Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бир кунда жам қилган тўртта солиҳ амал ҳақида, шунингдек ким шу тўрт амални бир кунда жам қилса жаннатга кириши ҳақида айтилмоқда. Бу тўрт амал солиҳ амаллардан бўлиб, агар улар бир кунда жам қилинмасдан алоҳида қилинадиган бўлса ҳам соҳибига кўп яхшиликлар олиб келади. Бу амалларнинг фазилатлари ҳадиси шарифларда баён қилинган.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
“Вақф” фонди Таҳфизул-Қуръон кафедрасининг барча талабаларига Қуръони карим туҳфа қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/10436

@muslimuzportal
#Ғафлатда_қолманг! Ашуро куни. Бир йиллик гуноҳларга каффорат, бир йиллик қут-барака.
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10455

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Олтин куз - савобли ишлар фасли
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10451

@muslimuzportal
Ён қўшни – жон қўшни

Абдуллоҳ саховатли, қалби юмшоқ киши эди. Уни Аҳмад исмли камбағал қўшниси бор эди. Бир куни Аҳмад кўп молга муҳтож бўлиб қолди. Лекин... Унга кўмак берадиган киши топилмади. Охири оқибат уйини сотишга қарор қилди.

Харидорлардан бири Аҳмадга:

- Қанча деяпсиз?

- Минг динор.

- Минг... Атрофда бундай уйлар беш юз динор туради-ку? Нархини ошириб юбормадингизми? Инсоф қилинг.

-Тўғри айтасиз биродар. Лекин бу уйнинг қўшниси саховатли, яхши инсон. Исми Абдуллоҳ. Касал бўлсам кўргани чиқади. Ҳол аҳвол сўрайди. Хурсанд бўлсам севинади. Хафа бўлсам ҳамдард бўлади. Шу ҳовлида яшаётганимдан бери бир оғиз ёмон гапини эшитмаганман. Харидор Аҳмаднинг гапларини эшитгач: “Кимнинг Абдуллоҳ каби қўшниси бўлса, уйини сотмаслиги керак”- деди.

Абдуллоҳ қўшниси ва харидор ўртасида бўлиб ўтган гапларни эшитиб хафа бўлди. Чунки қўшниси пулга эҳтиёж сезиб қолганини ундан яширганди. Абдуллоҳ дарҳол Аҳмаднинг олдига бориб, эй азиз қўшним! Сизга қанча пул керак бўлса мана олинг, дея бир халта ҳамённи чиқарди. Уйингизни сотманг. Мен сизга қўшни бўлиб қолишни хоҳлайман.

Бу воқеа халқ орасида тарқалиб, зарбул масалга айланди. (Воқеа қаҳрамони бўлган меҳрибон қўшни Абдуллоҳ – машҳур Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ эди).

Яна бир ибратли воқеа.

Бир киши дўстидан уйида сичқон кўпайиб кетганини айтиб, ундан қандай халос бўлиш мумкин деб сўрабди.

- Шуни ҳам билмайсанми? Мушук боқиб қўй. Олам гулистон! Ҳаммасидан бир кунда қутиласан, қўясан.

- Мен ҳам аввалига шундай деб ўйлагандим. Қарасам мени уйимдаги сичқонлар қўшнимнинг уйига ўтиб кетар экан. Сичқонлар қўшнимга озор берганидан кўра, ўзимнинг уйимда юргани маъқул.

Хулоса шуки, ёши катта инсонлар ўз фарзандларига шу каби тарбиявий аҳамиятга эга ибратли воқеаларни айтиб, уларнинг мурғак қалбида қўни-қўшниларга нисбатан гўзал муомалани шакллантириши лозим. Зеро, бизнинг ҳам қилаётган ишларимиз келгуси авлодга ибрат мактаби бўлиб қолсин.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот котиби
Искандарбек Зокиров

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Бугун китоблар сотиб олинади!

Саккизинчи босқич (Сурхондарё) учун йиғилган маблағ : 20 095 272 сўм бўлди.

Пул ўтказиш учун пластик рақами:

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

@vaqfuz