Muslim.uz
99.6K subscribers
18.6K photos
5.25K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Forwarded from OILAM_UZ
Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,

Тарк этмасин сира қалбларни иймон,

Бу кун савобларидан насиб айласин,

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@oilam_uz @oilam_uz
#Видеолавҳа

Тафсир фани | 7-Дарс | Нозиот сураси

Кўриш учун👇
https://youtu.be/uWT06RSOKUg
ҲАЖ – УЛУҒ ИБОДАТ
#ЖУМА_МАВЪИЗАЛАРИ | 27.07.2018 й.

Маълумки, муқаддас Ислом динимиз беш аркон устига қурилган бўлиб, улардан бири – ҳаж ибодатидир. Ҳаж молиявий ва жисмоний ибодат бўлиб, мўмин-мусулмон киши умрида бир марта адо этиши фарздир. Ҳаж қилмоқчи бўлган шахс балоғатга етган, ақли расо, сафар харажатларига қодир, ҳажга бориб келгунига қадар ўз қарамоғидагиларни нафақа билан таъминлаган ҳамда йўллар очиқ ва бехатар бўлиши шарт қилинади. Аёл кишига эса, юқоридаги шартлар билан бирга эри ёки бирор маҳрами ҳамроҳ бўлиши керак. Кимда мана шу шартлар топилса, унга ҳаж фарз бўлади. Қуръони каримда ҳажнинг фарзлиги ҳақида шундай дейилган:

وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حَجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا (سورة ال عمران/97).

яъни: “Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Ҳаж ибодатига киришишдан олдин, аввало, киши ҳақиқий тавба қилиб, барча хато-камчиликларини тўғрилаб, келгусида барчага намуна ва ўрнак бўладиган ҳолатда бўлиши лозим. Шунингдек, зиммасида ўзгаларнинг ҳаққи бўлса, эгасига қайтариши керак.

Ҳажнинг вақти Шаввол ва Зулқаъда ойлари ҳамда Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир. Бунга ишора қилиб Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى وَاتَّقُونِ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ (سورة البقرة/197).

яъни: "Ҳаж (мавсуми учун) маълум ойлар (белгиланган). Бас, ким шу ойларда ҳажни ўзига фарз қилса (ҳажни ният қилса), ҳаж давомида хотинига яқинлашиш, гуноҳ-маъсият ва жанжал (каби ишларга рухсат) йўқ. Ҳар қандай яхши (савобли) иш қилсангиз, албатта, уни Аллоҳ билур. (Ҳаж сафарига) озуқа олиб чиқинг. Энг яхши озуқа тақводир. Тақвони Менга қилингиз (Мендан қўрқингиз), эй, оқиллар!" (Бақара сураси, 197-оят)

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Видеолавҳа

Исъҳоқжон домла Бегматов: Иймоннинг ҳаловати

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/9633
Ҳар жума куни китоб сайли ўтказилаётганидан хабардормисиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб мутолааси китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш ҳақида"ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кўрсатмасига асосан турли ҳудудларда "Китоб сайли" ташкил этилмоқда.

"Мовароуннаҳр", "Ҳилол-нашр", "Янги аср авлоди", "Шарқ" ва "Ғафур Ғулом" нашриётлари иштирок этаётган ушбу сайллар жума айёми муносабати билан туман-шаҳарлардаги жоме масжидларида ташкил этилмоқда. Бу эса кўпчилик мусулмонларнинг эътирофига сазавор бўлмоқда. Ушбу сайлларда диний-маърифий мавзудаги китобларни нашриёт нархида исталган усулда харид қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Китоб сайллари ўтадиган ҳудудлар ҳақида қуйидаги жадвалдан билиб олишингиз мумкин:

Ушбу ҳафтада Китоб сайли Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги "Мирҳалил ҳожи ота" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс Х.Тошболтаев +998 94 110 88 88).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
«Иймон» китоби қайта сотувга чиқарилади
#китоб

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» деб номланган китобнинг иккинчи нашри сотувга чиқарилмоқда.

«Ҳилол» нашри тарқатган хабарга кўра, 28 минг сўм нархда сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган «Иймон» китоби биринчи марта 1991 йилда нашрдан чиққан эди.

«Исломнинг тамал тоши – иймон жавҳарига бағишланган бу асар китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинган, тезда қўлма-қўл бўлиб ўқилган эди. Иймон масаласи динимизнинг асоси бўлгани туфайли, унга оид масалаларга бағишланган мазкур китобга бўлган талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, асарнинг иккинчи, тўлдирилган нашрини чоп этишга қарор қилинди», дейилади нашриёт хабарида.

Маълум қилинишича, янги нашрда бир қанча мақолаларга қўшимчалар киритилди. Шунингдек «Суннат», «Суннат ва илмий мўъжизалар», «Шариат», «Ислом террорга қарши», «Ислом гиёҳвандликка қарши», «Ислом ва табиатни муҳофаза қилиш», «Ислом мўътадиллик дини», «Исломда инсон ҳуқуқлари», «Ислом ва бошқа дин вакиллари», «Исломда аёллар ҳуқуқлари», «Аёллар ва тенг ҳуқуқлилик» каби бир неча янги мақолалар қўшилган.

Ушбу китобнинг электрон нашри ҳам бўлиб, у бепул тарқатилади.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Arab tili fanidan navbatdagi onlayn dars.
Mavzu: Ob-havo

Onlayn kuzating⤵️
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2097510383820210/
#Видеолавҳа

Учинчи босқич: Жиззах вилояти Пахтакор ва Шароф Рашидов тумани

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/9639
«Сўраган эдингиз» китоби – ҳар биримиз учун муҳим китоб
#китоб

«Сўраган эдингиз» рукни остида «Ислом нури» газетаси ва «Ҳидоят» журнали саҳифаларида сизни қизиқтирган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов берган жавобларни халқимиз бир неча йиллардан буён ўқиб-ўрганиб келмоқда.

Ушбу китобда ақида, таҳорат, ғусл, намоз ва бошқа ибодатларга доир масалалар юзасидан муҳим саволларга Имоми Аъзам (раҳимаҳуллоҳ) асос солган ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбалари асосида тушунарли, қисқа ва аниқ жавоблар берилган.

Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 6236-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Муаллиф: Усмонхон Алимов
Номи: «Сўраган эдингиз» I-II
Нашриёт: «Мовароуннаҳр» нашриёти
Сана: 2017 йил
Ҳажми: 384 бет
ISBN: 978-9943-12-416-5
Ўлчами: 60х90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Нашриётда сотув нархи: 32000 сўм
Тел: (0-371)2273430

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (40-қисм): Қабристонга кирганда

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Савол: Ассалому алайкум. Янги туғилган чақалоқ қулоғига азон айтилганида қай тарзда айтилади? Ўнг ва чап қулоғига алоҳида айтиб чиқиладими ёки бир марта айтиладими?

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ўнг қулоғига азон, чапига иқома айтилади. Болани қибла томонга тутиб, аввал ўнг қулоғига азон, сўнг чап қулоғига иқома айтилади.

#Савол: Ассалому алайкум. Хавфли, урушадиган спорт билан шуғулланаман《ММА》 бу спорт ислом динида мумкинми? Одамларга озор етказиладиган бокс ва яна шунақа спортларга фикрингиз қандай?

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ислом одамларнинг танасига эмас, ҳатто қалбига озор берадиган ишлардан ҳам қаттиқ қайтаради. Бизнинг фикримиз эмас, Исломнинг кўрсатмаси сўралади.

#Савол: Ассалому алайкум. Домла мен бир инсонга сизга умуман смс ёзмайман деб Аллоҳнинг номини тилга олиб айтганман. Ҳозирга келиб афсусланаяпман, гапирган гапимдан энди у инсон билан қандай мулоқот қилсам бўлади? У инсонга фақат смс ёзмайман деганман телефон қилиб гаплашсам бўладими ?

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Сиз кимсизу, у одам кимлиги бизга қоронғу. Орада маҳрам-номаҳрамлик масаласи бор-йўқлиги маълум эмас бизга. Номаҳрам одам бўлса, қасам ичмасангиз ҳам, смс ёзиш ҳам, телефон қилиш ҳам мумкин эмас. Ота-она, ака-укангиз бўлса, қасамингизга тавба қилиб, каффорот тўлаб, қайта смс ёзиш ва телефонда ҳам алоқани тиклашингиз шарт.

Барча жавобларга ўтиш

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Набавий васиятларни ўзида жам этган китоб
#китоб

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг бир неча йиллардан буён халқимизга тақдим этилаётган “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак васиятлари” китоблар силсиласидан кўпчилик баҳраманд бўлди. Бу силсила шу вақтгача алоҳида-алоҳида чиқарилгани ва баъзи ўқувчиларда ҳамма фасллари ҳам мавжуд эмаслиги ҳисобга олиниб, бешта жузини бир китобга жамлаб, қайта нашр этилди.

Ушбу китобни ўқиб, муборак ўгитларга амал қилиш ҳар бир мусулмонга насиб этсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2016 йил 19 октябрдаги 5404-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Муаллиф: Усмонхон Алимов
Номи: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари»
Нашриёт: «Movarounnahr» нашриёти
Сана: 2017 йил
Ўлчами: 70×100 1/16
Ҳажми: 408 бет
ISBN: 978-9943-12-391-5
Муқоваси: қаттиқ

Нашриётда сотув нархи: 34000 сўм
Тел: (0-371)2273430

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (41-қисм):
Қабр азобидан паноҳ сўраш дуоси

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ғийбатдан қутулиш йўлини биласизми?

Ўқиш учун манзил:⤵️
https://goo.gl/o2Ja2S

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from mp3muslim.uz
Assalamu alaykum aziz kanalimiz muxlislari!

Bugundan boshlab kanalimizda #Kundalik_duolar turkumida hayotimizda doim kerak bo'ladigan duolarni audio va yozuv shaklida kanalga qo'yib boramiz. Bizni kuzatishda davom eting.

Yaqinlaringizga ham
ulashing⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
#ФИҚҲ

Исломда фарзанднинг ҳуқуқлари

Ўқиш учун манзил:⤵️
https://goo.gl/FQ2e4n

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Макка ва Мадина зиёратчиларимизни кутмоқда

Ўқиш учун манзил:⤵️
https://goo.gl/kgULGA

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Haj_2018

Онлайн кузатув

Ҳурматли юртдошлар, каналимизнинг азиз мухлислари!
Бу йилги муборак Ҳаж сафарига отланган юртдошларимизнинг Тошкент шаҳридаги «Қозиробод» жоме масжидидан умр сафарига кузатиш жараёнини Фейсбукдаги саҳифамиз орқали тўғридан-тўғри узатишни режалаштирганмиз. Зиёратчиларимизнинг ҳаяжонлари, самимий тилаклари ва дуоларидан Сиз ҳам баҳраманд бўлинг!
Бизни онлайн кузатиб боринг!

ЎМИ Матбуот хизмати