Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.04K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Озиқ-овқатни исроф қилмаслик учун фойдали 10 маслаҳат

Мусулмонлар вегетериан эмас. Лекин баъзида вақтинчалик вегетериан бўламиз, яъни ҳалол гўшт топмасак сабр қиламиз. Буюк Британияда мусулмонлар омадли, озиқ-овқат дўконлари ва маҳаллий бозорларда ҳалол маҳсулотлар кўп. Аммо бу маҳсулотларни ўзимиз етиштирмаймиз, лекин мабодо етиштирсак ҳам у соғлигимиз учун тетиклаштирувчи машғулот бўлар эди. Масалан, эко-мусулмон сифатида помидор ва бошқа сабзавотларни етиштиришни ўргансангиз, бу ноу хау ва соғлом турмуш тарзи учун самарали қадам бўлади.

Парвардигоримиз сайёраларни уйғунлик ва мувозанат шароитида яратган, ҳар бир тирик жонни етарли озиқ билан таъминлаган. Аллоҳ таоло яна одамларга тақдим қилган неъмат – эътиқоддир. Буни биз таом деб оладиган бўлсак, у ҳеч кам-кўстсиз истеъмол қилиниши зарур. Биз ейишни истамаган овқатимизни исроф қилишимиз мумкин эмас. Мусулмонлар учун Қуръондан эслатма: “...Мева ҳосил қилганда, мевасидан тановул қилингиз! Ҳосил йиғиш кунида (муҳтожларга) ҳаққини (ушри ва хирожини) берингиз ва исроф қилмангиз! Албатта, У исроф қилувчиларни севмайди” (Анъом, 141).

Озиқ-овқатни исроф қилмасликнинг энг фойдали усули бу – компост қутисини уйда яратишдир. Компост қутиси бу – кераксиз ёки муддати тугаган ва ачиб қолган овқатларни битти катта қутига йиғиб қўйишдир. Қутидаги чиқиндилар иссиқда ва узоқ муддатда тупроқни ва ўсимликни тўйинтириш учун солинадиган органик моддага айланади.

📝Режа:

📌Муддати тугаган озиқ-овқатларни исроф қилманг, компост қутисига ташланг, қолганларини қушларга, балиқларга майдалаб бериш мумкин.
📌Фақат ўша кун учун ёки бир ҳафталик озиқ-овқат харид қилинг.
📌Одамларнинг сонига қараб овқат пиширинг. Исломий урф-одатларга кўра овқатланиш асосини 3 та нарса ташкил қилади: 1 – овқат, 2 – сув, 3 – ҳаво. Қолган овқатларни эртанги кунга сақлаб қўйинг.
📌Сувни шунчаки тўкиб ташламасдан, ўсимликларингизни суғоринг.
📌Дўстларингиз ва оила аъзоларингиз билан овқатланганингизда энергия оласиз. Кўп одам йиғилганида энергиянгиз кам сарфланади, чунки сизга дўстларингиз ва оила аъзоларингиз ёрдам беради. Кайфиятингиз ҳам кўтарилади.
📌Пўчоқлар, тухум қобиқлари, пўстлоқлар ва қуртлар билан компост йиғими тўплашни бошланг.
📌Ортиқча мева ёки консерваланган озиқ-овқатлирингизни бошқаларга ёрдам тариқасида тарқатишингиз мумкин.
📌Рўза тутинг. Бу савоб ҳамда соғлиқ учун фойдали.
📌Онлайн харидлардан оқилона фойдаланинг. Кўтариб юриб сотиладиган овқатларни сотиб олманг.
📌Таомни уйда пишириб енг.

Инглизчадан Робия ЖЎРАҚУЛОВА таржима қилди.
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ота-онага ҳурмат кўрсатиш ва итоат қилишнинг мукофоти нима?

Ота-онага хизмат ва итоатнинг мукофоти Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда берганларидек, фақат, Жаннатдир. Аллоҳ таоло солиҳ, Ўзининг розлигини топган бандаларига ҳар бирининг даражасига қараб мукофотларини ваъда қилади. Мўмин учун энг олий мукофот бу Аллоҳнинг жамоли. Аллоҳ жамолини эса жаннатийларга кўрсатади. Бу ҳақда Ўзи хабар беради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам она-ота ҳақида сўралганида: “У иккови сенинг жаннатинг ва ё жаҳаннамингдир” (Ибни Можа), деб марҳамат қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида Жаннатни ҳали охиратга кўчмасдан туриб қўлга киритиш мумкинлиги ҳақида хабар бермоқдалар. Кўпчилигимиз ушбу ҳадиси шарифни кўп бора эшитган бўлсак-да, унинг моҳиятини чуқур англаб етмаганмиз. Нима учун?

Ислом уламолари: “Аллоҳ савобли амалларни бажарган бандаларини Жаннтига киритиши ҳақида ваъдалар берган, лекин аксарият инсонлар Жаннатнинг васфи ҳақида мукаммал тушунчага эга бўлмаганликлари туфайли унга интилиш борасида ҳам етрали даражада шижаот кўрсата олмайдилар”, дейдилар.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Энг бахтиёр аёллар

Юз минг киши иштирок этган видолашув ҳажида Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига қуйидагича васият қилдилар: “Эй инсонлар, хотинларнинг хақларига риоя этингиз. Улар билан шафқат, меҳр ила муомалада бўлингиз. Уларнинг ҳақлари хусусида Аллоҳдан қўрқингиз! Хотинлар сизга Аллоҳнинг омонатидир”.

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқи бутун башариятга намунадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни узоқдан кўрган киши ҳайбат, яқиндан кўрганлар муҳаббат туйғусини ҳис этарди. У зотнинг чиройли хулқлари турмуш тарзида яққол кўзга ташланарди.

Ул зот фақирона ҳаёт кечирганлар, оилаларида камтароналик ва самимият ҳукм сурган. Бутун бошли бир давлатни бошқарган бўлсалар ҳам кийимларини ўз қуллари билан ямар, арпа нон ер эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари шундай шароитда яшаб, ҳеч қачон нолимаганлар. Мўмина оналаримиз бошига тож кийиб, ер юзида хукмронлик қилган қанчадан-қанча подшоҳ, қирол, императорларнинг аёллари кўрмаган, бутун умр хаёлларида орзу қилиб, етиша олмаган оила бахтига бир бўйра, лойдан ясалган бир кўза каби оддий ашёларидан бошқа мулкни ўзига раво кўрмаган зотдан улкан бир муҳаббат, чексиз фидокорликни кўрдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаларига ўта нозик муносабатда бўлганлар. Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримиз билан сафарга чиқдилар. Улар ўз уловларига миниб олишгач, туякаш туяларни қистаб ҳайдай бошлади. Шунда у зот ўз хонимларининг нозикликларига ишорат қилиб: “Биллурга диққатли бўл, эҳтиёт қил!”, дея таъкидладилар.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ҳадис

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таоло етти тоифа инсонни Ўз (Арш)ининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Ўз (Арш)ининг соясида соялантиради: (Биринчиси) адолатли имом (бошлиқ); (иккинчиси) Раббисига тоатда улғайган йигит; (учинчиси) қалби масжидга боғланган киши; (тўртинчиси) Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрган икки киши. Улар ўзаро муҳаббатлашгани учун жамланади ва ажралади; (бешинчиси) обрў-эътиборли ва гўзал бир аёл ўзига чақирган вақтда: “Мен Аллоҳдан қўрқаман”, деган киши; (олтинчиси) ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган ҳолда махфий садақа қилувчи киши; (еттинчиси) Аллоҳни хилватда зикр қилиб, икки кўзидан ёш оққан инсон”, дедилар» (Бухорий ривояти).

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
@muslimuzportal | Muslim.uz
Мен мот бўлдим...

Осмонга қизил бўёқ чаплаётган қуёшнинг тоғ ортига шошаётгани мени ҳам тезроқ қўнимгоҳимга етиб олмоққа чорлади. Баланд, ҳашаматли бинолардан кўра кўча томон бўртиб чиққан қоялар азиз инсонларнинг муборак қадамлари етган жойлар эканиданми, машина ойнасидан ортга қарашга мажбур қилади.

Безовталигимни аллақачон пайқаган таксичи машинасини тезлатиб бошқаларни бирин-кетин ортда қолдира бошлади. Мадинаи мунаввара ҳавосидек мулойим одамлари ҳар бир ҳожининг кўнглига қараб муомала қилади, айниқса, уларнинг тилида гапириб қўйсангиз араб тупроғидек кулранг юзида ажиб табассум аломатлари пайдо бўлади:

– Ҳожи, қаерликсиз?

Араб тилида бурро тилимни дилимдан ўтаётган ҳисларга созлаб, хаёлимга келган жонажон юртим соғинчи мени гапиришга шоширди. Улуғ манзилларда юрибман-у, барибир, юрт туйғуси шу сўзни дона-дона қилиб айтмоққа ундагандир балки:

– Мен шундай жойданманки,... у ерда ҳадис илмининг султони туғилган...!

Не-не ҳожиларни кўрган бу араб таксичи учун Каломуллоҳдан сўнг иккинчи улуғ манбани тўплаган муборак зотнинг юртидан келган мен каби зиёратчиларни этагидан ўпса арзимайдими? Албатта арзийди-да!

Тоғ ортига яширинаётган қуёшнинг ортидан таъқиб қилгандек моҳир таксичи машина тезлигини ўзгартирди. Унинг хотиржамлигидан машҳур бобокалонимизни билмаса керак деган ўйда қасдма-қасдига оғзимни сўзга жуфтладим:

– Ўзлари қай юртдан бўладилар?

– ...

Биз тобора яқинлаб бораётган бинолар ичидан қўнимгоҳимизни танидим. Атрофда таралаётган оҳанг одамлар оқимини бир ўзанга солиб баланд минорали майдонга йўналтирганда, хотиржам араб таксичи саволимга жавоб бериб қолди:

– Мен шундай жойданманки, ... у ерда икки олам сарвари туғилган...

– ...!!!

Т. АЗИМОВ
Тошкент ислом институтининг “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Aллоҳ таолога энг суюкли ишлардан бири ота-онага итоат этиш, уларга меҳр-шафқатли бўлишдир.

«Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) “Сен Менга ва ота-онангга шукр килгин! Қайтиш Менинг ҳузуримгадир» (Луқмон, 14).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Қозоғистондаги энг қадимий масжид реставрация қилинди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/9015

@muslimuzportal | Muslim.uz
mp3muslim.uz saytining dasturini bilasizmi?

mp3muslim.uz saytidagi ma'ruzalarni, Qur'oni Karim qiroatlarini, salovatlarni va boshqa audiolarni oson tinglash uchun Mp3muslim dasturidan foydalaning.

➡️Dasturni yuklab oling⬅️

@mp3muslim kanaliga ulaning va kundalik qisqa ta'sirli ma'ruzalardan bahramand bo'ling.

@muslimuzportal
Абдулла Арипов: «Эркак ўқитувчи — тарбия дегани»

Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда "xabar.uz" нашри маълум қилди.

Бош вазир эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани мактабларда таълим-тарбиянинг сусайишига сабаб бўлганини қайд этган.

«Мактабларда тарбиянинг ёмонлашиб кетганининг асосий сабаби — эркак ўқитувчиларнинг етишмаслигида. Албатта, бунга ўқитувчилар маошларининг камлиги ҳам асосий сабаблардан бири. Эркак ўқитувчи — тарбия дегани.

Келажакда, албатта, ўқитувчиларнинг маоши етарли миқдорда оширилади. Ҳозирча бунга молиявий имконимиз йўқлигини барчангиз яхши биласиз», — деб айтган Абдулла Арипов.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Қозоғистон муфтийси: бу қарор бизнинг диний бирлигимизга мисол
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/9016

@muslimuzportal | Muslim.uz
Бош вазир: «Энди ҳокимлар халқ таълими ходимларини мажлисга чақирмайди»
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/9017

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Бахт_сари_4_қадам

2-қадам. Ўша куннинг “йўли”га қараманг.

Савобли ишлар қилишда ҳали ёшман, ишим кўп, фарзандларнинг ташвишидан қутулиб олай, нафақага чиқиб олай, деб ўзингизга-ўзингиз таскин беришни тарк этинг.

«Бирор нарса ҳақида: Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман, дея кўрманг!» (Каҳф, 23).

Умар ибн Абдулазиз (раҳматуллоҳи алайҳ) кўп ишлагани боис сал ҳорғин қўринганда яқинлари ачинганидан: “Бу ишингизни эртага қолдира қолинг”, дейишибди. Шунда у зот: “Бир куннинг иши оғир келмоқда-ку, икки куннинг иши тўпланиб қолса, қандай бажараман”, деб жавоб берган экан.

Аслида биз ҳамиша рўкач қиладиган муаммолар ёки ишларимизнинг кўплиги ўз вақтида бажарилмаган вазифаларнинг йиғиндисидир. Шундай экан, хайрли ишлар қилишга ҳозирданоқ бел боғланг. Ҳар бир кунни Аллоҳни рози қиладиган амаллар билан ўтказишга ҳаракат қилинг.

Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Ҳадис

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши ўз ота-онасини ҳақорат қилиши катта гуноҳлардандир”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, киши қандай қилиб ўз ота-онасини ҳақорат қилади?”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бошқа одамнинг отасини ҳақорат қилади, сўнг у ҳам бунинг отасини ҳақорат қилади. Бошқа одамнинг онасини ҳақорат қилади, сўнг у ҳам бунинг онасини ҳақорат қилади”, дедилар”.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Видеолавҳа

Абдул Азим Зиёуддин - Расулимиз яхши кўрган тоғни биласизми?

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/9035
#Жума маърузаси

Ҳазрат Али жоме масжидида муборак жума. Салоҳиддин домла Шарипов

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2062615483976367/?t=211
Muslim.uz pinned «#Жума маърузаси Ҳазрат Али жоме масжидида муборак жума. Салоҳиддин домла Шарипов https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2062615483976367/?t=211»