Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Bugum muslim.uz xodimlari tomonidan facebookdagi fb.com/muslimuzportal sahifasi orqali "Chimir ota" jome masjididagi xatmi Qur‘on yakuni onlayn efirga uzatiladi. Duolar ijobat onlarni o‘tkazib yubormang!

@musluzportal
#САҲАРЛИК
Оғиз ёпиш вақти 3:19
#Рамазон_24_кун
9-июнь Шанба
Оғиз ёпиш дуоси

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Muslim.uz pinned «Chimir ota jome masjidida xatmi Qur‘on https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2051782941726288/»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muslim.uz pinned a photo
Forwarded from Muslim.uz
Саҳарлик ва ифторлик фазилатлари

Аллоҳ таолога ҳамду сано пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га саловотлар бўлсин. Аллоҳ таоло рамазон ойи рўзасини фарз қилар экан, унда бандалари учун беҳисоб ажр, савоблар ва сиҳат-саломатлиги учун катта фойда борлигини маълум қилади.

Жумладан, Қуръони каримда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “...Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир...” (Бақара, 184).

Анас (розияллоҳу анҳу)дан: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир”, яна бир бошқа ҳадисда “Саҳарлик таомини лозим тутинглар. Чунки у муборак емакдир” дедилар.

Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобларнинг рўзасидаги фарқ саҳарлик ейиш биландир” яна бир ҳадисда “Хурмо мўмин киши учун қандай ҳам яхши саҳарлик”, дедилар.

Юқоридаги ҳадислардан маълум бўладики, саҳарлик қилишда барака бордир. Саҳарлик қилишда инсон сиҳат-саломатлиги учун манфаат бор. Иложи бўлганда саҳарликда хурмо ейилса, инсон саломатлиги учун фойдали экани ҳадисдан маълум бўлади. Саҳарлик қилишдан мақсад кундузи тутиладиган рўза учун бақувват бўлиб олишдир. Кўриниб турибдики, Ислом дини енгиллик ва инсон тоқати кўтара оладиган амаллар устига жорий қилинган. Ислом шариати жорий қилган ибодатларни бажариш учун ўзини қийнаш шарт эмас. Бугунги кунда баъзи кишиларга: “Рўза тутсанг, Аллоҳнинг амрини бажарган бўласан, охиратда дўзахдан қутилиб жаннатга кирасан”, дейилса, парво ҳам қилмайди. Тақво, бошқа яхши сифатлар ҳақида гапириб ўтиришга ҳожат ҳам йўқ.

Агар ўша кишига: “Рўза тутгин, соғлигинг яхши бўлади, вазнинг енгиллашади” дейилса, “Ундай бўлса, бир уриниб кўрсак бўлар экан”, дейди. Бу эса, ўз навбатида рўзанинг асл моҳиятидан узоқлашишга олиб келади. Афсуски, бунга ўхшаш рўзани асл моҳиятидан мусулмонларни узоқлаштирадиган омиллар оз эмас.

Узоққа бормай, биргина озиқ-овқат масаласини олиб кўрайлик. Ҳақиқий исломнинг рўза фалсафаси бўйича Рамазондан бошқа, оддий пайтлардаги нонушта Рамазонда саҳарлик бўлиб, кечки овқат эса ифторликка ўтиши керак.

Воқеликда бўлса, кишилар оддий кунларда бир неча кунга етадиган озиқ-овқатни Рамазонинг бир кунида саҳарлик ва ифторлик қилиб, еб-ичиб оладилар. Натижада улар Рамазондан бир неча килога семириб чиқадилар.

Лекин шунга қарамай, Рамазоннинг руҳи унинг фойдаси ҳозир ҳам дунё бўйлаб яққол кўриниб турибди. Рамазони шариф кириши билан Ислом олами ўзгача тусга киради. Барча яхшиликлар кескин кўпайиб, ёмонликлар деярли йўқолади. Ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир мусулмон тавбага, ибодатга ўзини уради. Ҳар ким қўлидан келганча яхшилик қилишга уринади. Ёмонликдан барча, ҳатто ёмонлар ҳам ўзини олиб қочади. Бошқа вақтда намоз ўқимайдиганлар ҳам рўза тутиб, намоз ўқиб, таровеҳга қатнаб қолади. Хуллас, мусулмон олами бир кечада яхшилик томон бурилиб қолганга ўхшайди.

Батафсил ўқиш учун манзил
👉 https://muslim.uz/index.php/ramazon-2018/item/8201
Forwarded from Muslim.uz
#Савол: Ассалому алайкум. Тунги соат 12дан кейин саҳарлик қилиб кейин ният қилиб ухласа бўладими

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳа, жоиз. Лекин саҳарликни бомдод вақти киришига тақаб ёпиш суннат амаллардан ҳисобланади.

#Савол: Ассалому алайкум! Рўзадор одам йўлда наушникда мусиқа эшитса тутган рўзаси очилиб кетмайдими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Тутган рўзаси қабул ёки қабул эмаслигини Аллоҳ таоло билади. Лекин рўза пайтида нафақат ношаръий ишлар, ҳатто мубоҳ ишлардан ҳам сақланиш тавсия қилинади. Шундан хулоса чиқариб олинг.

#Савол: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Саҳарлик ва ифтор вақтида ўқиладиган дуолар ўрнига ўзингдан дуо келтирса бўладими ё фақат шу калималарни айтиш жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳа, мазкур пайтларда хоҳлаган дуоларни қилишингиз мумкин.

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/8356
Forwarded from Muslim.uz
Муборак Рамазон ойида Жаннатга 122 эшик

- Ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб бажариш. (Ихлосли бўлиш).
- Аллоҳ таолога тавба қилиш.
- Янги чиққан ойни кўрганда дуо қилиш.
- Иймон ва савоб умидида рўза тутиш.
- Иймон ва савоб умидида кечаларини бедор ўтказиш.
- Иймон ва савоб умидида қадр кечасида бедор бўлиш.
- Охирги ўн кунида янада жидду жаҳд қилиш.
- Умра қилиш.
- Эътикофда ўтириш.
- Рўзадорга ифторлик қилиб бериш.
- Қуръони каримни тиловат қилиш.
- Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш.
- Аллоҳ таолони зикр қилиш.
- Истиғфор айтиш.
- Таҳоратни мукаммал адо этиш.
- Таҳорат олгандан кейин шаҳодат калимасини айтиш.
- Доимий таҳоратли бўлиб юриш.
- Мусвок ишлатиш.
- Таҳорат олгандан кейин икки ракат намоз ўқиш.
- Азон эшитандан кейин унинг дуосини ўқиб қўйиш.
- Азон ва иқомат орасида дуо қилиш.
- Доимий беш вақт намозни адо этиш.
- Намозларни ўз вақтида адо этиш.
- Хусусан бомдод ва аср намозларининг вақтига янада риоя қилиш.
- Жума намозини доимий адо этиш.
- Жума куни дуолар ижобат бўладиган лаҳзаларни ўрганиб, шу вақтларда дуо қилиш.
- Жума куни “Каҳф” сурасини ўқиш.
- Масжидга бориш.
- Ҳарам масжидида ва Набавий масжидида намоз ўқиш.
- Қубо масжидида намоз ўқиш.
- Доимо жамоат билан намоз ўқишга риоя қилиш.
- Биринчи сафда намоз ўқишга интилиш.
- Доимо “Зуҳо” намозини адо этиш.
- Кундалик ўқилиб бориладиган суннат намозларини қолдирмаслик.
- Нафл намозларни уйда адо этиш.
- Кўп сажда қилиш.
- Масжидда бомдод намозини ўқиб бўлгандан кейин ўз жойида қуёш чиққунча зикр қилиб ўтириш.
- Жаноза намози ва дафн маросимига қатнашиш.
- Ёш фарзандларни намоз ўқишга ўргатиш.
- Ёшларни рўза тутишга ўргатиш.
- Ҳар бир фарз намозидан кейин Аллоҳ таолони зикр қилиш.
- Рўзадор оғиз очишини кечиктирмаслиги.
- Оғиз очиш амалини шом намозидан аввал бажариш.
- Агар топилса, хурмо билан оғиз очиш.
- Доимо ифторлик дуосини ўқишга риоя қилиш.
- Ифторлик пайтида дуо қилиш.
- Бошқа пайтларда ҳам кўпроқ дуо қилиш.
- Саҳарлик қилиш.
- Овқат еб, ичимлик ичиб бўлгандан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтиш.
- Закотни адо этиш.
- Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш.
- Садақа бериш.
- Бировларга ошкора қилмай садақа бериш.
- Масжидлар қурилишига моддий ёки маънавий кўмак бериш.
- Саломни кенг ёйиш ва мискину фақирларга таом едириш.
- Йўлдан одамларга азият берадиган нарсаларни олиб ташлаш.
- Ота-онага яхшилик қилиш ва уларга итоат этиш.
- Аёл киши эрига итоат этиши.
- Ҳалолдан касб қилиш.
- Доимо аҳли-оила нафақасидан хабардор бўлиш.
- Етим-есирларга ва мискину бечоралар нафақасидан хабардор бўлиш.
- Етимни ўз кафиллигига олиб, унинг нафақасига қараш.
- Етимнинг бошидан силаб, унга меҳр-шафқат кўрсатиш.
- Дўсту биродарларнинг эҳтиёжларини раво қилиш.
- Аллоҳ йўлидаги дўстлардан ҳол-аҳвол сўраб кўргани бориб туриш.
- Касалларни ҳолидан хабар олиш.
- Қариндош-уруғлар гарчи, алоқаларни узган бўлсалар-да, улар билан борди-келди қилиш.
- Мусулмон кўнглини кўтариб, хурсанд қиладиган ишларни амалга ошириш.
- Қийналиб қолган кишининг ишини енгиллатиш.
- Заифҳол кишиларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлиш.
- Ўзаро низо чиққан, бир-бири билан юзкўрмас бўлиб кетган инсонларнинг орасини ислоҳ қилиш.
- Гўзал хулқли бўлиш.
- Ҳаёли бўлиш.
- Ростгўй бўлиш.
- Босиқ, кечиримли, мулойим бўлиш.
- Кўришганда қўл бериб саломлашиш.
- Очиқ юзли бўлиш.
- Савдода бағрикенг бўлиш.
- Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан кўзни тийиш.
- Яхшиликка чақириб, ёмонликнинг олдини олиш.
- Солиҳлар, яхши инсонлар билан бирга бўлиш.
- Тил ва бошқа аъзоларни номақбул ишлардан сақлаш.
- Пайғамбар алайҳиссалом кўп саловот айтиш.
- Яхшилик қилиш ва эзгу ишларга далолат қилиш.
- Инсонлар Аллоҳ таолони танишига сабабчи бўлиш.
- Инсонларнинг айбларини беркитиш.
- Сабрли бўлиш.
- Бирор бир гуноҳ иш содир этганда, икки ракат намоз ўқиб тавба қилиш.
- Ҳайвону жонзотларга ҳам шафқатли бўлиш.
- Инсонлардан таъма қилмаслик.
- Кўп таҳлил (яъни, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”) ва тасбеҳ айтиш.
- Садақайи жория қилиш.
- Савдо-сотиқда ростгўй бўлиш.
- Мусулмонлар ғам-ташвишини аритиш.
- Мусулмон ва бошқаларга зиён бермаслик.
- Ўзгаларга ёрдам қўлини чўзиш.
Коинотга йўл!

Охирги йилларда инсон Ойга етиб бора олди. Фазовий қурилмалар Марс ва бошқа сайёраларга ҳам етиб боряпти. Инсоният нафақат Қуёш тизимидаги, балки, ундан ташқаридаги коинот жисмларига етиш учун қурилмалар, сунъий йўлдошлар учирмоқда. Муҳандислар фазо кемалари учун керакли дизайнларни тақдим этмоқдалар.

Биз биламизки, барча фазо кемалари эгри, қийшиқ чизиқ бўйича ҳаракатланиб, ҳаво қобиғидаги махсус чиқиш йўлларидан коинотга кўтарилади. Чунки, Ернинг тортишиш майдонлари кемаларни тортиб, текис ҳолда кўтарилишга йўл қўймайди. Шунинг учун махсус чиқиш жойидан, эгри чизиқ бўйлаб ҳаракатланиб, орбитага чиқади. Бу илмий ҳақиқат йигирманчи асрга келиб кашф қилинди. Илмий хулоса шундай: “Жисмларнинг фазога чиқишдаги ҳаракати эгри чизиқ бўйлаб амалга ошади”.

Қуръони Каримда ушбу ҳаракат ва махсус чиқиш жойлари ҳақида бундан ўн тўрт аср олдин айтиб қўйилган. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган:

  وَلَوْ فَتَحْنَا عَلَيْهِم بَاباً مِّنَ السَّمَاءِ فَظَلُّواْ فِيهِ يَعْرُجُونَ

“Агар уларга осмондан бир эшик очсагу ундан чиқиб турсалар ҳам” (Ҳижр сураси, 14-оят).

Бу оятдаги بَاباً “баабан” (“бир эшик”)жумласига эътибор берайлик. Бу жумла ҳаво қобиғидаги конинотга чиқиладиган махсус йўлакларга ишора қиляпти. Энди يَعْرُجُونَ “яъружуун” (“чиқиб турсалар”)калимасига эътибор берайлик. Бу калима “кўтарилмоқ”, “қийшиқ бўлмоқ”, “эгри ҳаракат қилмоқ” каби маъноларни билдиради. “Меърож” сўзи ҳам шу калима билан ўзакдош. Меърож – кўтариладиган нарса, зина деганидир.

Демак, “яъружуун” калимасидаги иккала маънони, ҳам “кўтарилмоқ”, ҳам “эгри ҳаракат қилмоқ” маъноларини биргаликда ифода этсак, “эгри ҳаракат билан кўтарилмоқ” маъноси келиб чиқади. Аллоҳ таоло бу оятда “сайр қиладилар”, “юрадилар” демади, балки, “эгри ҳаракат билан кўтариладилар” деди. Чунки, Аллоҳ таоло Ўзи яратган фазога чиқишда бўладиган ҳаракат эгри чизиқ бўйлаб бўлишини билувчидир.

Бундан ўн тўрт аср олдин, инсоният фазога кўтарилиш у ёқда турсин, фазо ҳақида, космик кемалар ҳақида, ҳаво қобиғининг тузилиши ҳақида маълумотга эга бўлмаган бир пайтда Қуръони Каримда ҳаво қобиғида махсус йўлаклар борлиги ва коинотга эгри чизиқ бўйлаб кўтарилиш ҳақида айтилгани – Қуръон Аллоҳнинг Каломи эканига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг охирги Расули эканликларига далолат қилади! 

 

 www.kaheel7.com сайтидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси
@muslimuzportal
Чимир ота жомесида хатми Қуръон таровати (фото)

https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/8776

@muslimuzportal
Шавкат Мирзиёев Амина Муҳаммадни қабул қилди

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/8778

@muslimuzportal
Қадр кечаси учун 27 тавсия

🕌 Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.
🕌 Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
🕌 Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.
🕌 Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.
🕌 Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.
🕌 Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.
🕌 Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.
🕌 Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.
🕌 Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.
🕌 Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.
🕌 Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.
🕌 Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.
🕌 Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.
🕌 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).
🕌 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.
🕌 Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.
🕌 Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.
🕌 Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.
🕌 Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).
🕌 Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.
🕌 Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.
🕌 Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.
🕌 Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.
🕌 Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.
🕌 Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
🕌 Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.
🕌 Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Муҳаммадяҳё НИЗОМИДДИН
тайёрлади

@muslimuzportal
Қадр сурасидаги мўъжиза
https://muslim.uz/index.php/rukn/quran/item/8768

@muslimuzportal
Muslim.uz pinned «https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2052552861649296&id=1608085119429408»
#Қадрни топсам нима айтишим керак?

Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Оиша розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдам қадрни топсам нима айтишим керак деганларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي"

деб айтгин деганлар. Яъни, "Эй Аллоҳим, сен афу ва карим (сифатига эга зот)сан, афуни яхши кўрасан, мени афу этгин".

Ушбу ҳадиси шарифда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуолар қабул бўладиган Қадр кечасида афуни сўрашни тавсия қиляптилар. Шундан ҳам афунинг қанчалик биз гуноҳкор бандалар учун зарурлигини билишимиз мумкин. Аллоҳ таолонинг бандаларини афу этиши бизга  бўлган Ўзининг катта неъматларидандир.

Batafsil: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/8747

@muslimuzportal