Marg'ilon shahar hokimligi
2.11K subscribers
19.7K photos
2.14K videos
55 files
5.59K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/margilonmurojaat
Download Telegram
Марғилон шаҳридаги 1-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби 30 ёшда!

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, шу мактабнинг собиқ ўқувчиси Хуршид Аҳмедов, шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, таълим даргоҳини битириб ҳозирги кунда нуфузли лавозимларда фаолият юритиб келаётган турли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Зубайдахон Аҳмедова, Фароғатой Жўраева, Дилфузахон Абдуллаева каби давлат мукофотига сазовор таълим фидойилари хизмат кўрсатган ва фаолият юритиб келаётган ушбу мактаб ҳозирги кунда шаҳардаги мавжуд мактаблар орасида 2020-2021 йил ҳолатига битирувчиларни олий таълим муассасаларига жалб қилиш кўрсаткичи бўйича биринчи ўринда.

Тантанали тадбир давомида юқорида номлари эътироф этилган устозлар сингари баркамол авлодни эртанги кун эгалари қилиб тарбиялашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганлиги учун яна кўплаб мураббийлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Унда шаҳардаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Адҳамжон Зиявитдинов раислик қилди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган Давлат дастурининг 10-ойлик ижроси тўғрисида.

2. Марғилон шаҳрида 2-босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳозирги кунда моддий аҳволи яхшиланган, иш билан таъминланган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш ишларини давом эттириш тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6108-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4884-сонли қарори тўғрисида.

4.Бошқа масалалар.

Кун тартибига киритилган юқоридаги масалалар юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Тўланбой Бекназаров, шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулнора Жўрабоева ҳамда Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича” доимий комиссиясининг раиси Муҳаммаджон Мирзаевларнинг ҳисоботлари тингланди.

Қизғин музокараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
#yashil_makon

🏢Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi

Mamlakatimiz bo'ylab amalga oshirilayotgan "Yashil makon" umummilliy loyihasiga Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi jamoasi ham o'z hissasini qo'shishmoqda.

📆Joriy yilning 9-noyabr kuni ijod maktabida “Yurtdoshim, bog’ingga bir nihol qada!” shiori ostida ko’kalamzorlashtirish ishlari olib borildi.


🌲Yashil makon loyihasi ko’tarinki ruhda davom etmoqda. Ushbu xayrli tashabbus doirasida maktab hududlari turli chiqindilardan tozalanib mevali va manzarali daraxt ko’chatlari o’tkazildi.

👇Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇

👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
“Долзарб 40 кунлик”

Марғилон шаҳрида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” кўтаринки руҳда давом этмоқда. Ушбу хайрли ташаббус доирасида ҳудудлар турли чиқиндилардан тозаланиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилаяпти.