Marg'ilon shahar hokimligi
2.17K subscribers
18.5K photos
1.95K videos
51 files
5.1K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат”деган бош эзғу ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” доирасида Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Мусиқали мақом театрида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.


Тадбир аввалида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов сўз олиб ёши улуғ инсонларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва ибратли фаолияти ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этиб, ҳафталик доирасида шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий ва жисмоний қўллаб-қувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қўшган муносиб ҳиссалари, узоқ йиллик самарали меҳнатлари ҳамда “Кексалар ҳафталиги” доирасида ўтказилган маданий-маърифий тадбирларда фаол иштироки учун бир гуруҳ фахрий нуронийларимиз шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдиланди.

Тадбир давомида таниқли сўз усталарининг ичакузди ҳангомлари, соҳирнафас санъаткорларнинг дилрабо куй ва қўшиқлари йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.

“Бундай тинч-тотув кунларга етказганига шукроналар айтамиз. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, фарзандларимиз доимо бахтли саодатли бўлишсин. Биз кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан беҳад мамнунмиз”, -дея нуронийларимиз дуога қўл очдилар.
Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан шаҳардаги Қашқар маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабулда жами 32 нафар фуқароларнинг тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, ер, асфальт, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, электр масалалари бўйича мурожаатлари рўйҳатга олиниб, 3 та мурожаат бўйича жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маҳсулотларимнинг_сони_ва_сифати_ортди

Марғилон шаҳридаги Бахрин маҳалла фуқароси Равшаной Тўйчиева қўли гул уста чеварлардан. ''Аёллар дафтари''гм киритилганлиги сабабли унга субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди. Эндиликда ҳунарманд маҳсулотларининг сони ва сифати ортиб харидоргир бўлиб бораётгани ва натижада рўзғор камчиликларини тўлдиришда ўз ҳиссасини қўшатганидан хурсанд.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Доимий_иш_ўрнига_эга_бўлди

''Аёллар дафтари''га рўйҳатга олинган Дилноза Қодирова Марғилон шаҳридаги Бурҳониддин Марғилоний маҳалла фуқаролар йиғинига ишга қабул қилиниб бандлиги таъминланди