Marg'ilon shahar hokimligi
2.21K subscribers
18K photos
1.89K videos
50 files
4.95K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
#Кураш
#Мусобақа

“Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур”

Бош прокуратура ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида кураш ва белбоғли кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида шаҳардаги “Ижодкорлар боғи” майдонида спорт мусобоқаси ўтказилди.

Мазкур мусобоқада Марғилон шаҳридаги маҳаллалардан 10 та вазн тоифасида 100 нафардан зиёд спортчи ёшлар иштирок этишди.

Муросасиз беллашувлардан сўнг мусобоқа якунида ғолиблар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Рамазон – меҳр-саховат ойи!

“ДИЁР” ТЎЙХОНАСИДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ


Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойида бутун республикамизда бўлгани каби Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда ҳам халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан бугун шаҳримиздаги муҳташам “Диёр” тўйхонасида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида навбатдаги ифторлик дастурхони ёзилди.

Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбат жараёнида шаҳарда ҳудудларни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Рамазон ойининг фазилатлари, одамларнинг бир-бирига меҳр-оқибати мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Шаҳримиздаги “Узумзор”, “Пичоқчи”, “Ариқ бўйи” ҳамда Бобур  маҳаллаларида яшовчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 500 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар жам бўлган ушбу хайрия тадбири шаҳар ҳокимлиги ва  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси томонидан ўтказилди. 

Ифторлик тадбири якунида нуронийлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака тилаб дуога қўл очишди.

Мазкур хайрия тадбирида шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов, сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар бош имом-хатиби Абдулфаттоҳ Олимовлар иштирок этишди.

Бу каби ифторликлар шаҳардаги ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Янгиланаётган Конституцияда суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолатдан хабардормисиз?

• Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

• Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

• Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

• Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

• Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

• Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

• Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

• Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

• Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

«KONSTITUTSIYA MENIKI, SENIKI, BIZNIKI! KONSTITUTSIYA O‘ZIMIZNIKI!»

“Кунда сўйлаганим ўзингсан, Ватан!”

Ватанимни пойтахтида мени пропискам бўлмаган. Бунинг қанчалик қийинлигини мана мен бошимдан ўтказдим.
Паспортимга “прописка”ни босишганда кўзимга ёш келган.

Ўзбек миллий академик драма театри актёри —
Раҳматов Меҳридин Тожидинович
⚡️Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштира олмай қолган фуқаролар жарима тўлайдими?

Бугун – 2023 йил 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги куни.

Яъни жорий йил 1 апрелдан бошлаб 2010 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ЎзАга маълум қилишича:
  
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга мурожаат қилганда ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмасдан кейин алмаштиришга мурожаат қилганда маъмурий жазо қўлланилмайди.  
Фақат автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди, яъни муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан "ҳужжатсиз бошқариш" сифатида маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Jarayon

📌Marg'ilon shahridagi "Qashqar" mahalla fuqarolar yig'inining Tashabbus va Ittifoq ko'chalari kesishmasi ichimlik suvi tarmog'idagi nosozlik chilangarlarning nazorati ostida. Tez fursatda yuzaga kelgan nosozlik bartaraf etiladi