Marg'ilon shahar hokimligi
2.25K subscribers
17.9K photos
1.86K videos
48 files
4.91K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
ДАНҒАРА ТУМАН ҲАМДА МАРҒИЛОН ШАҲАР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИГА ХИЗМАТ АВТОМАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Аввал хабар берилганидек, “Фарғона ҲЭТК” АЖ мутасаддилари томонидан туман ҳамда шаҳар электр таъминоти корхоналари ҳар бир бўлим ва хизматида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш, улар учун қулай меҳнат шароитларини яратишга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Бугун Данғара туман ҳамда Марғилон шаҳар электр таъминоти корхоналарига хизматда фойдаланиш учун “Газель” русумли енгил юк машинаси топширилди.

Эндиликда жойларда юзага келган электр таъминотидаги аварияли ҳолатларда тезкорлик билан хизмат кўрсатиш, қолаверса ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш борасидаги қатор вазифаларни бажариш имконияти янада кенгайди.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР! Барчангизга бугунги қутлуғ айём - Қурбон ҳайити МУБОРАК БЎЛСИН!
💉 Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 14 мингдан ошди

Бугун ҳозирга қадар жами 524 нафар бемор тузалди: Тошкент ш.да — 291 нафар, Тошкент вил.да — 184 нафар, Андижонда — 41 нафар, Хоразмда — 4 нафар, Фарғонада — 4 нафар.

📈 Соғайганлар — 14 204 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
‼️ Бугун Ўзбекистонда 770 кишида коронавирус аниқланди, 1 208 бемор соғайди (рекорд)

Кун давомида 6 бемор (Тошкент +5, Андижон +1) вафот этди.

Касалликка чалинганлар: 671 нафари — бемор билан мулоқот орқали юқтирган, 99 нафари — карантин марказидаги фуқаролар.

🛏 Даволанаётган 8 893 нафар бемордан 564 нафари — оғир, 215 нафари — ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farg'onada karantin choralari yumshatildi.Teleboshlovchi: Muhammadsiddiq Usmonov xabari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдиновнинг шаҳар аҳолисига

МУРОЖААТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар! 8-9 август кунлари авотомобилдан фойдаланманг.

Ушбу хафтада хам дам олиш: шанба ва якшанба (8-9 август) кунлари автомобиллар харакати чекланади.

© Marg'ilon shahar hokimligi

Каналга уланиш:

👉 @mshhmxx
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар ''Гулистон'' маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ «кам таъминланган фуқаролар» томонидан ''Маҳалладан бизга моддий ёрдам берилмаяпти'' мазмунида тарқалган видемурожаатга Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг

БАЁНОТИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби пандемия даврида Марғилон шаҳрида ҳам эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор бўлган фуқароларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида хайру саховатли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Қурбон ҳайити байрами олдидан мамлакат Президентининг ташаббуслари асосида шаҳардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга бир миллион сўмдан пул маблағлари айём туҳфаси сифатида етказиб берилди.
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар ''Гулистон'' маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ «кам таъминланган фуқаролар» томонидан ''Маҳалладан бизга моддий ёрдам берилмаяпти'' мазмунида тарқалган видемурожаатга муносабат билдириш мақсадида бу масала атрофлича ўрганиб чиқилди.
Унда Диляра Умурзакова карантин вақтида хонадонига маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаганини айтади. Д.Умурзақова хонадонига карантин даврида МФЙ ва ҳомийлар томонидан 6 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. Аслида хонадон эгалари маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида турмайди.
Шунингдек, Гулистон МФЙлик яна бир фуқаро Рўзахон Каримованинг оилавий шароити ўрганилганда қуйидаги ҳолатлар аниқланди: Р.Каримованинг Ёзёвон тумани, “Гулистон” ҚФЙдаги “Оқ олтин” кўчаси 44-уйда марҳум эридан қолган 25 сотих ҳовлиси, Фарғона шаҳри, Қиргули мавзесида кўп каватли уйларда 3 хонали уйи бор. Мазкур оила моддий ёрдамга муҳтож эмас, 2 нафар ўғли тадбиркорлик билан шуғулланиб келади. Ҳозирги кунда ушбу фуқаро бир миллион ўттиз тўрт минг сўм нафақа пули олади. Шундай бўлсада карантин даврида МФЙ томонидан 2 маротаба озиқ-овқат маҳсулотларини олган.
Мурожаатчилар орасида маҳаллада истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Махлиё Абдусатторованинг холаси Гулнора Маткаримова ҳам бор. Гарчи фуқаро М.Абдусатторова шу кунгача МФЙ идораси умуман кўмак сўраб чиқмаган. Хонадон аъзоларининг ўзларига тегишли бўлган «Куёшжон» фирмасига карашли 1 та дорихонаси бор. Шунга карамай МФЙ томонидан 1 маротаба озиқ-овқат маҳсулоти берилган.
Видеомурожаатда фуқаро Василова Палина ҳам маҳалла томонидан унинг оиласи ҳолидан умуман хабар олинмаганлигини билдирган. Ушбу фуқаро бугунги кунда 950минг сўм нафақа пули олади. Карантин даврида унинг хонадонига МФЙ томонидан 4 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Шунингдек, мурожаатда Гулистон МФЙлик Георгий Козловнинг ҳам ўз иддаолари бор. У ҳозирги кунда 670 минг сўм нафақа пули олади. Карантин даврида МФЙ томонидан 2 маротаба озик-овқат маҳсулотини олган. Ушбу фукаро моддий ёрдамга мухтож оила эмас. Яшаш манзилида ичкиликка ружу куйган шахс сифатида тавсифланади.
Мазкур видеомурожаат маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик ўртасида атрофлича ўрганиб чиқилди ва мурожаатчиларга тушунтиришлар берилди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
⚡️15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди. Бу ҳақда AzonUz нашри хабар бермоқда.
​​Фарғонада ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар ўз фаолиятини қайта бошлайди

➡️ https://bit.ly/31IFE4p

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
#Тезкор #Расман
⚡️⚡️⚡️Тест саволлари осонлаштирилади

Халқаро пресс клуб сессиясида тестларнинг осон ва мураккаблиги хусусида берилган саволга ДТМ раҳбари Мажид Каримов жавоб берди:

📎 «Тестлар 4 хил турда — содда саволлар, ўртача осон саволлар, мураккаброқ саволлар ва юқори мураккаблик даражасида белгиланар эди.

Эндиликда содда саволлар 12та, ўртача осон саволлар 12та, 3-даражали мураккаброқ саволлар сони 6 та бўлди.

❗️Юқори мураккаблик даражасидаги саволлар энди йўқ. Икки йилдан бери жуда мураккаб саволлар, яъни олимпиада иштирокчилари учун қўйиладиган саволлар бутунлай олиб ташланган.
❗️15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юришига рухсат берилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

🚆✈️ Шунингдек, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклиги айтилди.

🍽 💇🏻‍♂️ Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

💃🏻 Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг