Marg'ilon shahar hokimligi
2.24K subscribers
17.7K photos
1.86K videos
48 files
4.88K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев:

🧪 Тест намуналари таҳлилларини узоғи билан эртаси кунига чиқариб бериш чоралари кўрилади.

🚑 Бундан буён 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тўлиқ таъминланади.

☎️ Бундан буён ҳар бир фуқаромиз «103»га мурожаат қилганда, бандлик ҳолатлари, айниқса узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилади.

💊
Коронавирусдан профилактика қилиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мўлжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой ёки 2-3 ойлик захираси тўлиқ таъминланади.

📢 Тошкент шаҳридаги 1700 дан ортиқ дорихона раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📲 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан яқин масофада бўлганларни огоҳлантирувчи Self-Safety мобил дастури яратилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги АКТ вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқди.

❗️Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, 1 дақиқа ичида барча фойдаланувчиларнинг 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.

Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд бўлиб, www.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан шаҳримиз кўчаларида мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда
Қурбон ҳайити байрами 31 июль, жума кунига тўғри келди

Қурбон ҳайити байрами 31 июль, жума кунига тўғри келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

Шундай қилиб, 2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлмоқда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар диққатига!

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар 20 июлга қадар тестга кириш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра, тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар ҳам бор экан.

Шу сабабли ДТМ тўлов муддатини яна бир кунга узайтирди.

‼️ Онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар бугун, 21 июль куни соат 23:59 қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

❗️Тўловни амалга оширмаганлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Фарғона вилояти аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган “Call-center” 15.07.2020 кундан – узлуксиз фаолият кўрсатиш маркази фаолият бошлади.

Вилоятдаги олий малакали шифокор, етакчи профессор-ўқитувчиларидан иборат “CALL CENTER” маслаҳат маркази ҳар куни (73) 244 26 70 ёки ички телефон 1055 телефон рақамлари орқали 24 соат – узлуксиз фаолият кўрсатади.
🔺2020 йил 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 171 (+290) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари
Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 61 нафар Андижон вилоятида, 50 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 13 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9 521 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 554 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
🛠📈МАРҒИЛОНДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🏢Марғилон шаҳар Ватан МФЙ ҳудудида жойлашган 13 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи 3 та ХУЖМШларни бирлаштирган🛠🏠 "Ватан уй-жой хизмат" бошқарув-сервис ташкилоти томонидан ҳудуддаги кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Ватан МФЙ 413-сонли уйнинг ертўла қисмидаги оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Twitter | Instagram
⚡️⚡️Президент амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирди

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган навбатдаги видеоселектор йиғилишида пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Президентимизнинг қайд этишича, бугунги кунда энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш ҳисобланади. Бунинг учун карантин талабларига сўзсиз амал қилиш, уларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлигини асраб-авайлаш, ҳар бир инсоннинг ҳаёти учун курашиш зарур.

Шу муносабат билан, шунингдек, касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилди.

Бунда “Пандемияга қарши кураш – ҳар биримизнинг виждон ишимиз”, “Ўзим, оилам, фарзандларим соғлиғи учун аввало ўзим жавобгарман”, деган фикрларни халқимиз онгига чуқур сингдириш ва амалий ҳаёт мезонига айлантириш лозимлиги таъкидланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг