Marg'ilon shahar hokimligi
2.19K subscribers
18.3K photos
1.92K videos
51 files
5.03K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Марғилон шаҳрида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Марғилон шаҳридаги ўрганишлар давомида “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини биносини фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.

Давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркор Аюбхон Қосимов томонидан қуриб битказилган 5 қаватли турар-жой биносининг майдони 115 кв.м. бўлган биринчи қавати маҳалла фуқаролар йиғини учун ажратиб берилди. Қолган тўртта юқори қаватда 9 та хонадон мавжуд.

Маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносида ходимлар ва маҳалла аҳолиси учун барча зарур шароит ва қулайликлар яратилган. Хоналар замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланган.

Вилоят раҳбари бу ерда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси билан аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар масаласида мулоқот қилди. Маҳалла биноси ҳудуди ёнида жойлашган боғда биргаликда кўчат ўтқазилди.

Хайрулло Бозоров шунингдек, ёндош Навбаҳор МФЙ ҳудудида маънан эскирган икки қаватли турар-жой биноларини бузиб, ўрнига замонавий 7 қаватли турар-жойлар қуриш лойиҳаси билан танишди. Бу жараёнда эски уйларда истиқомат қилаётган аҳоли билан розилигини таъминлаш асосий масала эканига эътибор қаратган вилоят раҳбари, хонадон эгаларига майдони эски уйларидан кам бўлмаслиги шарти билан янги қуриладиган бинолардан хонадон ажратилиш зарурлигини таъкидлади ва бу борада шаҳар мутасаддиларига вазифа юклади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Марғилонда ишлаб чиқарилаётган саноат гиламларини хорижга экспорт қилиш бошланмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Марғилон шаҳридаги “Тўёна” МЧЖ гилам ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Тадбиркор Рўзиматжон Салимов раҳбарлигидаги ушбу корхонада саноат усулида йилига 60 минг квадрат метр гилам ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 150 нафардан зиёд доимий иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳозиргача ички бозорга йўналтирилиб келинган бўлса, энди хорижий давлатларга экспорт қилиш ҳам бошланмоқда. Дастлабки партия Қирғизистон бозорига юборилмоқда.

Ҳозирда корхонада қиймати 12 миллиард сўм бўлган янги линия лойиҳаси амалга оширилмоқда. Келгуси йилнинг дастлабки ойида фойдаланишга топшириладиган линия корхона ишлаб чиқариш қувватини йиллик 15 минг квадрат метрга оширади, 30 та қўшимча иш ўрни шакллантиради.

Корхона фаолиятини янада кенгайтириш бўйича тадбиркор билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, хорижий кредит линияларини жалб этишга кўмаклашиш бўйича масъулларга кўрсатма берди. Шунингдек, корхонанинг электр таъминотини яхшилаш бўйича тадбиркор мурожаатини ижобий ҳал этиш бўйича мавжуд техник имкониятлар қисқа муддатда ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Марғилон шаҳрида замонавий мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонаси қуриб битказилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳридаги “Пичоқчи” МФЙ ҳудудида “Generous valley treading” МЧЖ томонидан қуриб битказилган мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонасини кўздан кечирди.

Келгуси ойда фойдаланишга топшириладиган ушбу корхона, тадбиркорнинг 2 миллион доллар ўз маблағлари ҳамда Жаҳон банки лойиҳаси доирасида тақдим этилган қарийб 600 минг доллар кредит ҳисобига барпо этилди. Жорий йил февраль ойида қурилиш ишларига киришилган бўлса, июль ойида жиҳозларни ўрнатиш ишлари бошланди. Асосан Туркиядан, шунингдек, қисман Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар ёрдамида йиллик 3 минг тонна мева ва сабзавотни қайта ишлаб, қадоқланади.

Маҳсулотлар Европа ва Россия бозорларига, шунингдек, ички бозорга йўналтирилади. Корхонада 65 та янги иш ўрни яратилмоқда.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter