Marg'ilon shahar hokimligi
2.18K subscribers
18.3K photos
1.93K videos
51 files
5.04K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Фарғонада давлат активлари ва ер майдонларини сотиш бўйича “Roadshow” ўтказилди

Бугун Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Фарғона вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “Roadshow” (тақдимот) ўтказилди.

Шаҳар, туман ҳокимликлари, вилоятдаги йирик корхоналар вакиллари ҳамда 100 дан ортиқ тадбиркорлар ва инвесторлар қатнашган тадбирда Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан ишбилармонларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича “мастер-класс” ўтказилди ва платформада шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари тушунтирилди.

Тадбиркорларга ўзларига аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича кўникмалар берилди.

“Roadshow” иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги 140 дан ортиқ давлат активлари шу жумладан, вилоятдаги йирик активлар, яъни “Фарғонаазот” АЖ, “Қўқон биокимё” АЖ ҳамда “Қўқон механика заводи” АЖлардаги давлат улуши, 30 та дам олиш масканлари, 26 та маъмурий, 48 та ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва умумий майдони 65 гектар бўлган 2 мингдан ортиқ ер участкалари яқиндан таништирилди.

Шунингдек, тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов тадбиркорлар ва инвесторлар томонидан берилган саволларга жавоблар берди.

Бу каби тақдимотлар ва учрашувлар 16-25 май кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марғилон шаҳридаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси"га қилган ташрифи Ўзбекистон 24 телеканали нигоҳида
“Қанча арзон бўлса, шунча танқис бўлади” — иқтисодчилар энергетика ислоҳоти ҳақида

Ўзбекистонда соғлом рақобат муҳитига асосланган, барча иштирокчилар тенг имкониятларга эга бўладиган ва нархлар шаффоф равишда шаклланадиган, энг муҳими танқислик муаммосини ҳал этиши керак бўлган энергетика ислоҳоти ўтказилиши лозим: президент фармонига асосан, 2022 йилда ўзгаришларнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Kun.uz бу нега муҳимлиги ҳақида иқтисодчиларнинг фикри билан қизиқди.

👉 https://kun.uz/48700957

Kun.uz расмий канали
“Qancha arzon bo‘lsa, shuncha tanqis bo‘ladi” — iqtisodchilar energetika islohoti haqida

O‘zbekistonda sog‘lom raqobat muhitiga asoslangan, barcha ishtirokchilar teng imkoniyatlarga ega bo‘ladigan va narxlar shaffof ravishda shakllanadigan, eng muhimi tanqislik muammosini hal etishi kerak bo‘lgan energetika islohoti o‘tkazilishi lozim: prezident farmoniga asosan, 2022 yilda o‘zgarishlarning huquqiy asoslari yaratiladi. Kun.uz bu nega muhimligi haqida iqtisodchilarning fikri bilan qiziqdi.

👉 @kunonline
⚡️Тошкентда «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми бошланди

Бугун Тошкентда «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми ўз ишини бошлади.

Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтаётган тадбир Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, АҚШ Глобал жалб қилиш институти, Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Халқаро ислом академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимиятлари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Анжуман доирасида турли мамлакатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб туришнинг муҳим шарти сифатида динлар ва маданиятлар ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиёт, илғор хорижий тажриба намойиш этилади.

Форум 20 майга қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Ormanada Peyzaj компанияси вакилларини қабул қилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Ormanada Peyzaj компанияси раҳбари Йилмаз Доған бошчилигидаги компания делегациясини қабул қилди.

Учрашувда Ormanada Peyzaj компанияси томонидан Экошаҳар ҳудудида ташкил этилаётган 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғининг 10 гектарида амалга оширишга киришилаётган ландшафт ва меъморий лойиҳани амалий босқичлари муҳокама қилинди. Шунингдек, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда Қува туманида ҳаётга тадбиқ этилаётган 10 гектар майдонда ноёб дарахт кўчатлари етиштириш лойиҳасини тезлаштириш масаласи ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди.

Истироҳат боғи ёнидаги Каштанзор кўчаси негизида ташкил этилиши режалаштирилаётган “Туризм кўчаси”нинг ягона концепциясини ишлаб чиқиш масаласида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар "Хўжопорсо" МФЙ "Завқий" кўчасини асфальтлаштириш юзасидан тарқалган мурожаатга

МУНОСАБАТ

Мурожаатда кўрсатилган кўчада фуқароларнинг талабидан келиб чиқиб оқава сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилган. Натижада кўча асфалъти қопламаси қониқарсиз холатга келган.

Жорий йилдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 сентябрдаги 5250 сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февралдаги 49 сон қарорларига асосан "Очиқ бюджет" ҳамда "Менинг йўлим" лойиҳаси орқали март, апрел ойларида ички кўчаларни таъмирлаш бўйича фуқаролар ташаббуслари киритилди, ушбу босқичларга "Завқий" кўчаси киритилмаганлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу кўчани асфалътлаштириш лойиҳасини белгиланган тартибда "Очиқ бюджет" порталининг жорий йил 2 босқич қисмига жойлаштирилишини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси ҳамда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонунларнинг тегишли моддаларига мувофиқ Марғилон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини раиси (оқосоқли) сайлови бошланди.

Кеча шаҳримиздаги "Хўжапорсо", "Тошкесар", "Наврўз" ҳамда "Навоий"  маҳаллаларида сайловлар ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи тамойиллари асосида ўтказилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови муҳим демократик жараён бўлиб, мазкур сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар унда фаол иштирок этиш орқали давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни бевосита маҳаллада амалга оширувчи шахсни танлаш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

Фуқаролар раисликка номзодларнинг маърузаси, келгуси фаолияти дастури билан танишиб, яширин овоз бериш орқали ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширмоқдалар.
Президент раислигида товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилиш бошланди.

“Биржа самарали ишламаса, бозор муносабатлари ҳам бўлмайди. Биржа савдолари эркин рақобатни шакллантиради, тадбиркорларга янги бозорларни очади, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиради”, деди давлат раҳбари.

Ислоҳотлар натижасида:

- сўнгги уч йилда биржа савдо айланмаси 2 бараварга ўсиб, 90 триллион сўмга етди, сотиладиган товарлар сони 3 бараварга кўпайди (200 тадан 627 тага етди);

- хорижий давлатларда биржанинг 20 та савдо майдончалари ташкил этилиб, жорий йилнинг 4 ойида 170 миллион долларлик маҳсулот сотилди;

- ўтган йили 1 минг 274 та хорижий компания Ўзбекистон биржасига катта ҳажмларда маҳсулот қўйишни бошлади.

“Мана натижа. Лекин бу имкониятларимизнинг ўндан бири ҳам эмас”, - деди Президент ҳамда Ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликларига хориждаги барча элчихоналарни жалб қилиб, бундай савдо майдончаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Forwarded from Region | Fergana
🔶Фарғона вилоятида саноат корхоналари сони 10 минг 167 тага етди

Каналга уланиш:👇
Facebook | Telegram |