Marg'ilon shahar hokimligi
2.24K subscribers
17.9K photos
1.87K videos
48 files
4.92K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Farg'ona viloyatida joylashgan onlayn-auksion savdolariga chiqarilgan davlat mulki obyektlari.

Farg'ona shahar bo'yicha (ko'rish)
Qo'qon shahar bo'yicha (ko'rish)
Quvasoy shahar bo'yicha (ko'rish)
Marg'ilon shahar bo'yicha (ko'rish)
Yozyovon tumani bo'yicha (ko'rish)
Oltiariq tumani bo'yicha (ko'rish)
Dang'ara tumani bo'yicha (ko'rish)
Furqat tumani bo'yicha (ko'rish)
Farg'ona tumani bo'yicha (ko'rish)
Toshloq tumani bo'yicha (ko'rish)
Rishton tumani bo'yicha (ko'rish)
Beshariq tumani bo'yicha (ko'rish)
Bag'dod tumani bo'yicha (ko'rish)
Buvayda tumani bo'yicha (ko'rish)
Qo'shtepa tumani bo'yicha (ko'rish)
Quva tumani bo'yicha (ko'rish)
Uchko'prik tumani bo'yicha (ko'rish)
So'x tumani bo'yicha (ko'rish)

Sotib olingan davlat mulki obyektlarini, bo'lib to'lash imkoniyati mavjud.

25.12.2024 y
.

☎️Ma'lumot uchun: (73) 244-18-47

🌐Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

Web sayt| 🕊Telegram|📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил 25 декабрь куни Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар АЙТИ марказида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди

       Қабулда  фуқаролар томонидан суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари, ИИО хизматига ишга, ўқишга кириш, ишга қайта тиклаш, ИИО кадрлар фаолияти билан боғлиқ ротация масаласи, светофор ва йўл белгиларини ўрнатиш, ижро ҳужжатлари ижросига оид, бандлик, соғлиқни сақлаш, суд, ер-мулк, банк кредити ва бошқа масалалар бўйича  фуқаролар ҳамда тадбиркорлардан, жами 83 та мурожаатлар қабул қилинди. Қабул давомида  20 та мурожаат  жойида ижобий ҳал этилиши таъминланди. 13 та мурожаат бўйича малакали мутахассислар томонидан ҳуқуқий маълумотлар берилиб, 50 та мурожаат қўшимча ўрганиш талаб этилиши зарурати сабабли соҳа масъуллари томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов ва сектор раҳбарлари томонидан ҳам фуқаролар ва тадбиркорлар учун қабул ташкил этилиб, жами 7 нафар фуқаролар томонидан бандлик, ижтимоий ҳимоя ва  тикув машинаси олишда ёрдам, аҳоли пунктини ободонлаштириш, коммунал соҳа ва бошқа йўналишлардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Улардан 3 таси жойида ижобий, 2 та мурожаат бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий маълумот берилди. 2 та мурожаат бўйича  белгиланган муддатларда кўриб чиқиш мақсадида мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Марғилон шаҳар Ахборот хизмати

Web sayt| 🕊Telegram|📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳар ҳокимлигида Маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда маҳалла тизимида фаолият юритаётган ходимлар қатнашди. Унда соҳа фаолияти юзасидан шаҳар ҳокими, Кенгаш раиси Ш.Нисбатхонов "маҳалла еттилиги" самарали фаолиятини йўлга қўйилиши, аҳоли муаммоларини ҳал этилишини ташкил этиш, маҳаллани ишсизлик, камбағаллик, жиноятчилик, оилавий ажрим ва миграциядан холи ҳудудга айлантириш масалалари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Кўрсаткичлар бўйича "яшил" ҳудудга кирган маҳалла жамоаларига миннатдорчилик билдирилди. "Қизил" ҳудудда турган маҳалла масъуллари ишини самарали ташкил этиш чоралари хусусида фикр юритилди.

Ўтказилган кенгаш йиғилишида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи, кенгаш раиси ўринбосари Р.Тўхтасинов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Жўрабоева, шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи А.Тошматов, шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бошлиғи Н.Абдуллаев, Республика Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар бўлинмаси раҳбари А.Жалолиддиновлар томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ўз ҳисоботларини иштирокчиларга етказдилар.

Бундан ташқари "Узунҳовуз" МФЙ раиси О.Нишонбоев ва "Тошлоқтепа" МФЙ раиси Э.Раҳмоновлар томонидан маҳалла тизимида олиб борилган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имкониятлар юзасидан ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Кенгаш йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, ҳар бир масала ўз ечимини топиши борасида белгиланган чора-тадбирлар иштирокчилар томонидан  маъқулланди.

Марғилон шаҳар Ахборот хизмати

Web sayt| 🕊Telegram|📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номли ижодкорлар боғида "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" шиори остида спорт соғломлаштириш тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган мазкур тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Марғилон шаҳар бўлими, Нуронийлар жамғармаси, шаҳар мудофаа бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар ва ходимлари, марғилонлик спорт усталари, маҳаллалар еттилиги, тиббиёт ходимлари, хотин-қизлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари томонидан 5000 қадам масофа босиб ўтилгач, соғломлаштириш машқлари амалга оширилди. Эрта тонгдан барчага ҳуш кайфият бахш этган спорт тадбири энг аввало, шаҳримизда жисмоний машқлар орқали аҳоли саломатлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Тадбир сўнгида қатнашчилар эрта тонгдан кунлик юриш ва бадан тарбия машқларини мунтазам давом эттиришга ўзаро келишиб олдилар.

Марғилон шаҳар Ахборот хизмати

Web sayt| 🕊Telegram|📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM