Marg'ilon shahar hokimligi
2.22K subscribers
18K photos
1.89K videos
49 files
4.95K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Forwarded from Region | Fergana
🔹Шаҳар ва туман ҳокимликларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда Фарғона вилоятидаги барча шаҳар ва туман ҳокимликлари телеграмда ўз саҳифаларини юритмоқдалар.

📍 Шаҳар ва туман ҳокимликларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона шаҳар ҳокимлиги
Марғилон шаҳар ҳокимлиги
Қувасой шаҳар ҳокимлиги
Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Бағдод тумани ҳокимлиги
Бешариқ тумани ҳокимлиги
Бувайда тумани ҳокимлиги
Данғара тумани ҳокимлиги
Ёзёвон тумани ҳокимлиги
Олтиариқ тумани ҳокимлиги
Қўштепа тумани ҳокимлиги
Қува тумани ҳокимлиги
Риштон тумани ҳокимлиги
Сўх тумани ҳокимлиги
Тошлоқ тумани ҳокимлиги
Учкўприк тумани ҳокимлиги
Фарғона тумани ҳокимлиги
Фурқат тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/RegionF
🆘#SHOSHILINCH_XABARNOMA

#25.12.2024

⚡️HUDUDLARDA TA'MIRLASH ISHLARI OLIB BORILADI

⚡️MARG‘ILON SHAHAR ELEKTR TA`MINOTI KORXONASI SHAHARNING BAZI MAHALLALARIDA TA`MIRLASH ISHLARI OLIB BORILISHI MUNOSABATI BILAN KUNNING 09:00 - 17:00 ORALIQ VAQTIDA ELEKTR ENERGIYASIDA UZILISHLAR BO`LISHINI MA`LUM QILADI.

🗓️2024-yil 25-dekabr soat 09:00 dan 17:00 ga qadar Marg`ilon shahridagi 35/6 kvli "Yodgorlik" nimstansiyasida ta’mirlash ishlari olib borilishi sababli "Yodgorlik" nimstansiyasidan chiquvchi 6 kvli uzatmalardan ta`minlanuvchi yuqordagi mahallalarda elekter energiyasi yetkazib berish vaqtincha to`xtatiladi.

Ta'mirlash vaqtida keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so`rab qolamiz!


"Farg‘ona HETK" AJ
matbuot xizmati.


Web sayt| 🕊Telegram|📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳар ҳокимлигида 2024-йилда оила ва хотин-қизлар тизимида амалга оширилган ишлар бўйича кенгайтирилган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Шаҳар ҳокими 1-ўринбосари Дилшоджон Тўлқинов ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнорахон Жўрабева бошчилигида ташкил этилган ҳисобот йиғилишида оила ва хотин-қизлар йўналишига масъуллар, хусусан, маҳалла ва ички ишлар органлари хотин-қизлар билан ишлаш бўлими ходимлари, мактаб ва мактабгача таълим тизими, соғлиқни сақлаш, бандлик ва бошқа қатор ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида жорий йилда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда гендер тенглиги масалалари, она ва бола саломатлигини сақлаш, хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш каби йўналишлар муҳокама қилинди.

Ҳисобот йиғилишида Марғилон шаҳрида мазкур йўналишда олиб борилган ишлар статистикаси ҳоким ўринбосари томонидан танқидий муҳокама этилди. Унга кўра хотин-қизлар бандлиги, аёллар ўртасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар, ажрим ва эрта туғруқ каби масалалар ҳолати ўрганилди.

Масъуллар томонидан январь-декабрь ойлари давомида шаҳарда аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича йиғилганларга маълумотлар бериб ўтилди.

Йиғилиш давомида Давлатимиз раҳбарининг жорий йил ноябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқининг ғоя ва вазифаларини амалиётга татбиқ этиш ҳар бир давлат хизматчининг устувор вазифаси эканлиги яна бир бор таъкидланди.

Якунда ҳоким ўринбосарлари томонидан Оила ва хотин-қизлар тизимидаги 2025 йил учун устувор йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Марғилон шаҳар Ахборот хизмати

Web sayt| 🕊Telegram|📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Farg'ona viloyatida joylashgan onlayn-auksion savdolariga chiqarilgan davlat mulki obyektlari.

Farg'ona shahar bo'yicha (ko'rish)
Qo'qon shahar bo'yicha (ko'rish)
Quvasoy shahar bo'yicha (ko'rish)
Marg'ilon shahar bo'yicha (ko'rish)
Yozyovon tumani bo'yicha (ko'rish)
Oltiariq tumani bo'yicha (ko'rish)
Dang'ara tumani bo'yicha (ko'rish)
Furqat tumani bo'yicha (ko'rish)
Farg'ona tumani bo'yicha (ko'rish)
Toshloq tumani bo'yicha (ko'rish)
Rishton tumani bo'yicha (ko'rish)
Beshariq tumani bo'yicha (ko'rish)
Bag'dod tumani bo'yicha (ko'rish)
Buvayda tumani bo'yicha (ko'rish)
Qo'shtepa tumani bo'yicha (ko'rish)
Quva tumani bo'yicha (ko'rish)
Uchko'prik tumani bo'yicha (ko'rish)
So'x tumani bo'yicha (ko'rish)

Sotib olingan davlat mulki obyektlarini, bo'lib to'lash imkoniyati mavjud.

25.12.2024 y
.

☎️Ma'lumot uchun: (73) 244-18-47

🌐Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

Web sayt| 🕊Telegram|📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил 25 декабрь куни Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар АЙТИ марказида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди

       Қабулда  фуқаролар томонидан суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари, ИИО хизматига ишга, ўқишга кириш, ишга қайта тиклаш, ИИО кадрлар фаолияти билан боғлиқ ротация масаласи, светофор ва йўл белгиларини ўрнатиш, ижро ҳужжатлари ижросига оид, бандлик, соғлиқни сақлаш, суд, ер-мулк, банк кредити ва бошқа масалалар бўйича  фуқаролар ҳамда тадбиркорлардан, жами 83 та мурожаатлар қабул қилинди. Қабул давомида  20 та мурожаат  жойида ижобий ҳал этилиши таъминланди. 13 та мурожаат бўйича малакали мутахассислар томонидан ҳуқуқий маълумотлар берилиб, 50 та мурожаат қўшимча ўрганиш талаб этилиши зарурати сабабли соҳа масъуллари томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов ва сектор раҳбарлари томонидан ҳам фуқаролар ва тадбиркорлар учун қабул ташкил этилиб, жами 7 нафар фуқаролар томонидан бандлик, ижтимоий ҳимоя ва  тикув машинаси олишда ёрдам, аҳоли пунктини ободонлаштириш, коммунал соҳа ва бошқа йўналишлардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Улардан 3 таси жойида ижобий, 2 та мурожаат бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий маълумот берилди. 2 та мурожаат бўйича  белгиланган муддатларда кўриб чиқиш мақсадида мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Марғилон шаҳар Ахборот хизмати

Web sayt| 🕊Telegram|📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM