Marg'ilon shahar hokimligi
2.24K subscribers
17.7K photos
1.86K videos
48 files
4.88K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдиновнинг шаҳар аҳолисига

МУРОЖААТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар! 8-9 август кунлари авотомобилдан фойдаланманг.

Ушбу хафтада хам дам олиш: шанба ва якшанба (8-9 август) кунлари автомобиллар харакати чекланади.

© Marg'ilon shahar hokimligi

Каналга уланиш:

👉 @mshhmxx
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар ''Гулистон'' маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ «кам таъминланган фуқаролар» томонидан ''Маҳалладан бизга моддий ёрдам берилмаяпти'' мазмунида тарқалган видемурожаатга Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг

БАЁНОТИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби пандемия даврида Марғилон шаҳрида ҳам эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор бўлган фуқароларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида хайру саховатли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Қурбон ҳайити байрами олдидан мамлакат Президентининг ташаббуслари асосида шаҳардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга бир миллион сўмдан пул маблағлари айём туҳфаси сифатида етказиб берилди.
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар ''Гулистон'' маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ «кам таъминланган фуқаролар» томонидан ''Маҳалладан бизга моддий ёрдам берилмаяпти'' мазмунида тарқалган видемурожаатга муносабат билдириш мақсадида бу масала атрофлича ўрганиб чиқилди.
Унда Диляра Умурзакова карантин вақтида хонадонига маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаганини айтади. Д.Умурзақова хонадонига карантин даврида МФЙ ва ҳомийлар томонидан 6 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. Аслида хонадон эгалари маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида турмайди.
Шунингдек, Гулистон МФЙлик яна бир фуқаро Рўзахон Каримованинг оилавий шароити ўрганилганда қуйидаги ҳолатлар аниқланди: Р.Каримованинг Ёзёвон тумани, “Гулистон” ҚФЙдаги “Оқ олтин” кўчаси 44-уйда марҳум эридан қолган 25 сотих ҳовлиси, Фарғона шаҳри, Қиргули мавзесида кўп каватли уйларда 3 хонали уйи бор. Мазкур оила моддий ёрдамга муҳтож эмас, 2 нафар ўғли тадбиркорлик билан шуғулланиб келади. Ҳозирги кунда ушбу фуқаро бир миллион ўттиз тўрт минг сўм нафақа пули олади. Шундай бўлсада карантин даврида МФЙ томонидан 2 маротаба озиқ-овқат маҳсулотларини олган.
Мурожаатчилар орасида маҳаллада истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Махлиё Абдусатторованинг холаси Гулнора Маткаримова ҳам бор. Гарчи фуқаро М.Абдусатторова шу кунгача МФЙ идораси умуман кўмак сўраб чиқмаган. Хонадон аъзоларининг ўзларига тегишли бўлган «Куёшжон» фирмасига карашли 1 та дорихонаси бор. Шунга карамай МФЙ томонидан 1 маротаба озиқ-овқат маҳсулоти берилган.
Видеомурожаатда фуқаро Василова Палина ҳам маҳалла томонидан унинг оиласи ҳолидан умуман хабар олинмаганлигини билдирган. Ушбу фуқаро бугунги кунда 950минг сўм нафақа пули олади. Карантин даврида унинг хонадонига МФЙ томонидан 4 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Шунингдек, мурожаатда Гулистон МФЙлик Георгий Козловнинг ҳам ўз иддаолари бор. У ҳозирги кунда 670 минг сўм нафақа пули олади. Карантин даврида МФЙ томонидан 2 маротаба озик-овқат маҳсулотини олган. Ушбу фукаро моддий ёрдамга мухтож оила эмас. Яшаш манзилида ичкиликка ружу куйган шахс сифатида тавсифланади.
Мазкур видеомурожаат маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик ўртасида атрофлича ўрганиб чиқилди ва мурожаатчиларга тушунтиришлар берилди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
⚡️15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди. Бу ҳақда AzonUz нашри хабар бермоқда.
​​Фарғонада ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар ўз фаолиятини қайта бошлайди

➡️ https://bit.ly/31IFE4p

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
#Тезкор #Расман
⚡️⚡️⚡️Тест саволлари осонлаштирилади

Халқаро пресс клуб сессиясида тестларнинг осон ва мураккаблиги хусусида берилган саволга ДТМ раҳбари Мажид Каримов жавоб берди:

📎 «Тестлар 4 хил турда — содда саволлар, ўртача осон саволлар, мураккаброқ саволлар ва юқори мураккаблик даражасида белгиланар эди.

Эндиликда содда саволлар 12та, ўртача осон саволлар 12та, 3-даражали мураккаброқ саволлар сони 6 та бўлди.

❗️Юқори мураккаблик даражасидаги саволлар энди йўқ. Икки йилдан бери жуда мураккаб саволлар, яъни олимпиада иштирокчилари учун қўйиладиган саволлар бутунлай олиб ташланган.
❗️15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юришига рухсат берилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

🚆✈️ Шунингдек, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклиги айтилди.

🍽 💇🏻‍♂️ Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

💃🏻 Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️20 августдан — буюм бозорлари ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

☝️Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

📌 Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш,

🏥 пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш
бўйича топшириқ берилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🦠 «Карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, барчамиз ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак.

☑️ Худога шукур, ҳаммамиз ҳам етарли тажриба орттирдик. Кўпни кўрган халқимиз жуда катта матонат ва қаҳрамонлик, тиббий маданиятини намоён қиляпти. Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳрида ''Темир дафтар''га киритилган оилаларда киши бошига 220 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди.
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 15 августдан бошлаб:

✔️автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

✔️ маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.
Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;

✔️ очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

🔸банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

🔸столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

🔸бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🔸ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

❗️Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.

✔️ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

🔸машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

🔸ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

🔸ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

✔️санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:

🔸фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;

🔸бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;

✔️ музейлар фаолияти;

✔️ гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун
– хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

✔️ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда);
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 17 августдан бошлаб:

✔️ ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;

✔️жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун:

🔸ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37°С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;

🔸жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔸транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

✔️ диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади;

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва барчага улашинг
Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

✔️ фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;

✔️тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;

✔️давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;

✔️томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;

✔️умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);

✔️тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

✔️ 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;

✔️ йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

‼️ Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

⭕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️ хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;

✔️карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;

✔️карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).
#Тезкор #Расман
❗️Хусусий боғча ва мактаблар ҳамда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 15 августдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолиятига рухсат берилади.
❗️
Молия вазирлиги билан биргаликда, бир ҳафта муддатда умумтаълим мактабларида ўқиш жараёнини 10 сентябрдан кечиктирмасдан йўлга қўйиш бўйича пухта асосланган таклифлар ва ҳисоб-китобларни киритиш бўйича топшириқ берилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва барчага улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicOQt9TZLQv5A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан ''Бир йил аввал уйларимизни бузишди, лекин ҳалигача еримизни беришмади'' мазмунида тарқалган видеомурожаат юзасидан
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасида яшовчи фуқаро Хилола Мирзакаримованинг ''Бир йил аввал уйларимизни бузишди, лекин ҳалигача еримизни беришмади'' мазмунида тарқалган видеомурожаати юзасидан Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг

БАЁНОТИ

Марғилон шаҳрини Қиргули мавзеси орқали Фарғона шаҳри билан боғловчи А.Яссавий кўчаси ҳаракат хавфсизлиги жиҳатидан фуқароларнинг узоқ йиллик долзарб масалаларидан бири бўлган.
Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилояти, шу жумладан, Марғилон шаҳрига ташрифи ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берган топшириқларига мувофиқ 4К-860А “Охунбобоев темир йўл бекатига кириш” автомобил йўлининг 3-6 км қисми – А.Яссавий кўчасини замонавий, кенг ва равон автомобиль йўли сифатида қайтадан қуриш белгиланди ҳамда марказлашган маблағлар ҳисобидан қарийб 50 млрд.сўм ажратилди.
А.Яссавий кўчасининг йўл қисми кенгайтирилиши натижасида йўл бўйлаб жойлашган турар ва нотурар объектлар, хусусан, видеомурожаат йўллаган фуқаронинг онасига тегишгли бўлган ҳовли-жой ҳам бузилишга тушган.
Бино-иншоотларни бузиш ишларидан олдин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда барча мулк эгалари огоҳлантирилган, бино-иншоотлар мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланган, компенсация маблағлари тўланган.
Фуқаро суҳбат давомида видеомурожаат ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кундан 10 кун олдин ёзиб олинганлиги, аслида бу даврда шаҳар ҳокими билан учрашиб, унга тегишли тушунтиришлар берилиб, ер майдони ўзи сўраган ҳудуддан тегишли қарори асосида ажратиб берилганлигини таъкидлади.