Marg'ilon shahar hokimligi
2.24K subscribers
17.9K photos
1.87K videos
48 files
4.92K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Тошлоқ туманидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонасида иш жараёни билан танишди.
Бу ерда йилига 16 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш имконияти мавжуд. 100 миллиард сўм эвазига замонавий логистика маркази ташкил этилган. Италия, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойдан илғор технологиялар келтириб ўрнатилган.
Президент бу корхонани хомашё билан таъминлаш, янги боғлар ва лаборатория ташкил этиш масалаларига эътибор қаратди, тегишли кўрсатмалар берди.

Глава государства ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Уз-Сеганг» в Ташлакском районе.
СП способно перерабатывать и экспортировать 16 тысяч тонн сельхозпродукции в год. Здесь создан современный логистический центр стоимостью 100 миллиардов сумов, который оснащен передовыми технологиями из Италии, Турции, Южной Кореи и Китая.
Президент уделил внимание вопросам снабжения предприятия сырьем, организации новых садов и лабораторий, дал соответствующие поручения.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mevasabzavotchilik
Forwarded from Times.uz
⚡️Тошкентда рекорд натижа — бир кунда 140 нафар бемор соғайди

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

📈 Жами соғайганлар — 3227 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Давлатимиз раҳбари Фарғонада ўтаётган йиғилишда халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади. Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди.
- Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик, - деди Шавкат Мирзиёев.

Глава государства на проходящем в Фергане совещании отметил, что приехал в регион, чтобы открыто поговорить с народом, вместе решить проблемы и облегчить заботы людей. Он затронул события в Сохском районе.
- События в Сохе не должны повлиять на нашу дружбу с кыргызским народом, наши взаимные поездки и общие планы. Нам нужно быть спокойными, терпеливыми, сострадательными. Соседство - на тысячи лет, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғонада ўтган фаоллар йиғилишида вилоятдаги 43 мингдан зиёд оилани йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш мақсад қилингани қайд этилди.
Ирригация тизимидаги йўқотишларни камайтириш ва замонавий технологияларни жорий этишга 50 миллион доллар ажратилиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев уй-жойлар қуриш, ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоқларини яхшилаш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берди.
Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар ҳисоботи эшитилди.

На прошедшем в Фергане совещании с активом поставлена задача вывести к концу года из бедности более 43 тысяч семей в области.
На сокращение потерь и внедрение современных технологий в ирригационной системе будет выделено 50 миллионов долларов.
Президент Шавкат Мирзиёев определил также задачи в сфере жилищного строительства, по улучшению питьевого водоснабжения и канализационных сетей.
Заслушаны отчеты вице-премьеров, министров и хокимов.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Xushnudbek.uz
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.

Шавкат Мирзиёев университет ректори ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.

Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғонадаги йиғилишнинг асосий якунлари

🟢 Давлат раҳбари халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади. «Ҳар куни бундай учрашув бўлмайди. Аччиқ-аччиқ масалаларни қатъий қўйинглар», - деди президент.

❗️Фарғонада 43 мингдан зиёд оилани йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Хусусан, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш орқали қарийб 14 минг оиланинг оёққа туришига кўмаклашилади.

💵 Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва эркин иқтисодий зоналар орқали 6 мингдан, қишлоқ хўжалиги соҳасида 17 мингдан ортиқ оилани камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🚜 Ғалладан қисқарган 4 минг гектар, оборотдан чиққан 3,5 минг гектар ерда боғ ва токзорлар ташкил этилади.

Президент Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб ўтди. «Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

💵 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш режалаштирилган.

💧Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 2 баробар камайтирилади. 1 минг гектар экин ерларида сув таъминоти яхшиланади.

⚡️Йиғилишда фаолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди.
Халқаро пресс-клуб Фарғонада. Айрим тезислар:

Фарғона вилоятининг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда аҳоли яшаш шароитини яхшилашга қаратилган 11 трлн сўм қийматга тенг бўлган 913та лойиҳа шакллантирилган.

“Темир дафтар”. 15 мартдан бошлаб аксар корхоналарнинг ёпилиши сабабли ёрдамга муҳтож одамларни маҳаллаларда «Темир дафтар»га қайд этиш бошланди. Фарғонада ҳам ишга ёки бошқа ёрдамга муҳтож 43 400та оила шундай рўйхатга киритилди. «Темир дафтар»ни қисқартириш учун ҳар бир эҳтиёжманд шахс ўз хоҳиши билан «мен энди ёрдамга муҳтож эмасман», деган фикрга келиши керак.

Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат муҳожири бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.